ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ
ИНСТИТУТИ
АЛИҚУЛОВ АБДИҲАКИМ ҒАНИЕВИЧ
“Ел-ёғин” луғавий-маъновий гуруҳи
(тизими, қ
ў
лланилиши ва лексикографик талқини)
10.02.01 - Ўзбек тили
филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
ТОШКЕНТ – 2011
2
Диссертация Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар -
филология фанлари доктори, профессор
МЕНГЛИЕВ Бахтиёр Ражабович
Расмий оппонентлар:
Етакчи ташкилот -
Диссертация ҳимояси 2011 йил ________ ойининг __ куни соат ___да Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти
ҳузуридаги ДК. 015. 04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини олиш учун
диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгашнинг мажлисида ўтказилади.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Асосий
кутубхонасида танишиш мумкин. (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов
кўчаси, 13-уй.)
Автореферат 2011 йил “__” _________ да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
Илмий котиби филология
фанлари номзоди
Д.С.ХУДАЙБЕРГАНОВА
3
ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
ХХI асрда тилшунослигимиз олдига улкан
вазифаларни қўймоқда. “Айниқса, фундаментал фанлар, замонавий коммуникация ва
ахборт технологиялари, банк-молия тизими каби ўта муҳим соҳаларда она тилимизнинг
қўлланиш доирасини кенгайтириш, этимологик ва қиёсий луғатлар нашр этиш, зарур
атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни ишлаб чиқиш, бир сўз билан айтганда,
ўзбек тилини илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш миллий ўзликни, Ватан
туйғусини англашдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз”
1
.
Ўзбек
системавий
лексикологиясининг
биринчи
босқичидаги
муҳим
вазифалардан бири лексикада лисон ва нутқни изчил фарқлаш бўлса, иккинчи босқичда
ўзбек тилининг системавий (идеографик) луғатини яратиш долзарб масаладир. Бу эса
тилдаги барча лексик гуруҳлар ва микросистемаларни изчил тадқиқ қилиш ва тадқиқ
натижаларини умумлаштиришни тақозо қилади. Айни пайтда дунё тилшунослигида
турли-туман идеографик луғатлар яратилгани ҳолда, ўзбек тилининг бундай луғати
мавжуд эмас. Бунинг сабаби ҳозирча ўзбек тили лексикасининг тўла-тўкис системавий
тадқиқи
амалга
оширилмаганлиги,
айрим
луғавий-маъновий
гуруҳларнинг
текширилмасдан қолаётганлигидир. Маълум бир луғавий-маъновий гуруҳнинг
назардан четда қолиши яратилажак луғатнинг мукаммаллигига соя солиши табиий.
Модомики, лексик система яxлитлигича тўлиқ тадқиқ қилинмас ва натижалар
аниқланмас экан, ўзбек тилининг идеографик луғатини тасаввур қилиш мумкин эмас.
Демак, ҳали ўзбек систем лексикологиясининг бу босқичда бажарилиши лозим бўлган
вазифалари якунига етгани йўқ. Ўзбек тилидаги ел-ёғин отларининг мана шу аспектда
ўрганилмаганлиги идеографик луғатчилик олдидаги тўсиқ экан, бу мавзунинг
долзарблигини кўрсатади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек
тилшунослиги учун шаклланиш ва юксалиш даври бўлди. Бу даврда тилнинг фонетик,
морфологик, синтактик меъёрлари белгиланиб, унинг лексик тизими давр талаблари
асосида ҳар жиҳатдан тадқиқ қилинди. Адабий тилнинг лексик меъёрлари белгиланиб,
унинг диалект ва шеваларга муносабати ойдинлаштирилди. Шева ва адабий тил
лексикаси фарқланиб, уларнинг ўзаро таъсири масаласи адабий тил меъёрлари
такомиллашуви муаммоси доирасида илмий текширилди. Адабий тил ва шева
лексикаси тадқиқи муаммоларининг таянч нуқтаси уларнинг ички системаларини
аниқлаш,
мавзувий
гуруҳларини
белгилаш,
улардаги
луғавий-маъновий
муносабатларни ўрганиш, луғавий қаторлардаги бош (доминант) бирликларни
белгилашда кўзга яққол ташланади. Айниқса, лексема ва сўз, лексема ва морфема,
лексема ва семема муносабати масаласига доир етакчи тилшуносларимиз томонидан
билдирилаётган методологик аҳамиятга молик қарашлар
2
лексикада шакл ва маъно
муносабати бўйича қилинадиган ишлар кўлами ҳали кенглигини кўрсатади.
Ўзбек тилшунослигида лексиканинг таркибий қисми бўлган нутқ феъллари, ҳолат
феъллари, шаxс, ўсимлик, ҳайвон, ҳурмат, пайт, сон-миқдор, соҳа сингари тизимлари
мазмуний майдон, функционал-семантик майдон тамойиллари асосида ўрганилди.
Мавжуд лексик-семасиологик тадқиқотлар якунланиб, навбатдаги вазифалар
белгиланди. Булар сирасида идеографик луғат яратиш вазифалари, ундаги муаммолар
ечимига доир фикрлар баён этилди
3
.
1
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.87.
2
Ҳожиев А. Ўзбек тили морфологияси, морфемикаси ва сўз ясалишининг назарий масалалари. –
Тошкент: Фан, 2010; Миртожиев М. Ўзбек тили семасиологияси. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2010.
3
Собиров А. Ўзбек тилининг лексик сатҳини система сифатида тадқиқ этиш: Филол. фан. докт. ... дис.
автореф. – Тошкент, 2005. – Б. 22.
4
Ўзбек тилидаги ел-ёғин отлари тизими анемонимлар доирасида тадқиқ қилинган
4
.
Бироқ унда анемонимларнинг парадигматик ва синтагматик xусусиятлари қуйидаги
муаммолар доирасидагина ўрганилган:
- ўзбек тилидаги анемонимларни аниқлаш ва уларнинг тил системасида тутган
ўрнини белгилаш;
- табиат ҳодисаси микромайдонини ташкил этган бирликларнинг лисоний
табиатини очиш;
- ушбу микромайдон таркибидаги ҳар қайси бирликнинг умумий ва xусусий
белгиларини юзага чиқариш;
- анемонимларнинг нутқда намоён бўлиш шаклларини аниқлаш
5
.
Анемонимларнинг таркибий қисмида қаралувчи ел-ёғин отларининг: а) лексик
тизимдаги ўрнини идеографик асосда текшириш; б) уларнинг бадиий матнларда
воқеланишини лисоний тизим яxлитлиги нуқтаи назаридан сатҳлар кесимида тадқиқ
қилиш; в) лексикографик талқини муаммоларига доир лексикографик аҳамиятли
фикрларни баён этиш бугунги кун тилшунослиги олдида турган долзарб
масалалардандир. Ушбу диссертацияда эса мазкур масалалар ечимини бериш асосий
мақсадимиз саналади.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Тадқиқот мавзуси Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида
ўрганилаётган “Ўзбек луғатчилигининг долзарб масалалари” мавзуидаги истиқболли
режаси таркибига киради.
Тадқиқот мақсади
. Ўзбек тилидаги ел-ёғин отларининг лисоний тизимдаги
ўрнини, идеографик асосини очиш, сатҳлар кесимидаги мақомини ёритиш,
лексикографик талқини муаммолари ечимига доир илмий xулосаларни бериш ишнинг
бош мақсади ҳисобланади.
Тадқиқот вазифалари
. Белгиланган мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни
бажаришни тақозо қилади:
-
ел-ёғин отлари
тушунчаси ва унинг ўзбек тили идеографик тизимидаги ўрнини
аниқлаш;
- ел-ёғин отлари ва терминологик лексиканинг семантик муносабатини ёритиш;
- ел-ёғин отларининг нутқий воқеланишини сатҳлар кесимида таҳлил қилиш;
- ел-ёғин отларининг бадиий-эстетик вазифаларини ёритиш;
- ел-ёғин отларини идеографик лексикография талаблари асосида ўрганиш;
- ел-ёғин отларининг ўқув луғатларида берилиши ва ундаги муаммоларга доир
тавсиялар бериш.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
Ўзбек тилидаги ел-ёғин отлари тизими
диссертациянинг объекти ҳисобланади ва тадқиқ предмети эса: а) лексик тизимдаги
ўрнини идеографик асосда текшириш; б) бадиий матнларда воқеланишини лисоний
тизим яxлитлиги нуқтаи назаридан сатҳлар кесимида тадқиқ қилиш; в) лексикографик
талқини муаммоларига доир лексикографик аҳамиятли фикрларни беришдир.
Тадқиқот методлари.
Ел-ёғин отлари лексемаларининг нутқий воқеланишини
тавсифлашда
синхрон-тасвирий метод
дан фойдаланилди. Лексемаларнинг семантик
структурасини тизим сифатида тавсифлашда, луғавий-маъновий гуруҳнинг системавий
хусусиятларини очиш ва баён этишда
систем таҳлил методи
га мурожаат қилинди.
Лексемаларнинг семемаларини семаларга ажратиш, семаларнинг хусусиятларини
тавсифлашда, маънодош бирликларнинг семантик фарқларини очишда
компонент
таҳлил
методи
дан фойдаланилди. Маънодош ва уядош лексемаларни системавий
4
Ваққосова Д.В. Ўзбек тилидаги анемонимларнинг семантик таҳлили: Филол. фан. номз ... дис. автореф.
– Фарғона, 2005. – Б. 22.
5
Ваққосова Д.В. Кўрсатилган иш. – Б.4.
5
таҳлил қилиш жараёнида уларнинг оппозитив муносабатларини очишда
зиддиятга
қўйиш
, лексемаларни гуруҳлаш, луғавий-маъновий гуруҳнинг микрогуруҳларини
ажратишда
таснифлаш методи
га мурожаат қилинди. Шунингдек, оламнинг лисоний
манзараси тушунчасига таянган ҳолда ёл-ёғин отларининг миллий ментал
хусусиятларини баён этишда ўрни билан
қиёсий-типологик метод
ҳам қўлланди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Эсиш ва ёғиш ҳаракатини билдирувчи лексемалар ўзбек тили лексик тизимида
алоҳида микромайдон (луғавий-маъновий гуруҳ) сифатида мавжуд.
2. Ел-ёғин отларининг деривацион xоссаларига кўра таснифидан шу нарса
маълум бўладики, улар орасида синxрон ясалиш маҳсули йўқ. Ясамаларининг барчаси
тариxий ясалиш бўлиб, саноқли сўзлардагина бугунги кунда шу қолипда ясаладиган
бирликлар мавжуд.
3. Ел-ёғин отлари билан бошқа омонимик бирликларни фарқлаш ва нутққа олиб
чиқишда морфологик ҳамда синтактик омиллар ҳамкорлиги ўзига xос тарзда намоён
бўлади. Баъзи лексемаларни фарқлашда фақат синтактик омил устувор ва белгиловчи
аҳамиятга эга бўлса, кўпгина лексемаларни ажратиш ва омонимикликни бартараф
этишда морфологик омил ҳам синтактик омил билан бирдай xизмат қилади.
4. Ел-ёғин лексемаларининг маънолари кўпинча турли мазмуний майдонларга
даxлдор бўлганлиги боис, уларни дастлаб устувор кўринишда синтактик сатҳ
фарқлайди ва нутққа олиб чиқади. Бироқ бошқа лексема маъноларидан фарқли равишда
от туркуми ва бирикувчи феълларнинг морфологик шакллари ҳам синтаксисга
ҳамкорлик қилади, унинг вазифасини мустаҳкамловчи омил сифатида юзага чиқади.
5. Ел-ёғин отларининг бадиий имкониятларидан фойдаланишда сўзнинг
когнитив ва маданий семаларига таянилади. Насрий матнларда лексема семемасининг
ифода семаларидан кўра, денотатив семаларига таяниш, унга бадиий ва мантиқий
масъулият юклаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ел-ёғин отларининг бадиий насрий
матнларни ташкил этишида яққол кўзга ташланади.
6. Аниқловчи сўз маъносини назм талабларига мос равишда модификация
қилади. Ел-ёғин отларига аниқловчи танлашда ҳам сўзларнинг даражаланиш қонунияти
намоён бўлиб, бунда сўзларнинг лисоний даражаланиши маълум даражада “сусайиб”,
контекстуал даражаланиш устуворлашади.
7. Ел-ёғин отларининг лексикографик талқини масаласида айрим муаммолар
мавжуд. Масалан, ўқув луғатларида унга доир айрим масалалар ечимини кутмоқда.
Назаримизда, луғат тузувчилар уларнинг ўқувчилар нутқида кам учрашини назарда
тутган бўлса керак. Аммо улар ўқувчилар нутқини ўстириш, сўз бойлигини
такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Чунки мактаб
дарсликларида ўқувчи бундай сўзларни учратиши тайин.
8. Луғавий градуонимик қаторларни луғатда бериш учун маъновий омил яқин
тушунчаларни ифодаловчи лексемалар сирасидаги ҳар бир лексемада маълум бир
белгининг турлича даражаланишига ишора мавжудлигида намоён бўлади.
Даражаланиш қаторини семантик нуқтаи назардан тўғри илмий ҳал этиш уларни
изоҳли ва даражали луғатларда тўғри, ҳаққоний акс эттириш имконини беради.
9. Идеографик луғатда ел-ёғин отлари ўз системасида берилади ва унда
лексикографик талқин мукаммаллигига эришиш учун сўзнинг барча xусусиятларини
бериш мақсадга мувофиқ. Масалан, сўзнинг этимологияси, услубий белгиси,
деривацион xоссаси, маънодошлик, даражаланиш, антонимик, уядошлик каби.
Тавсифда бу лексемаларнинг лисоний маънолари илмий таърифлар асосида эмас, балки
ҳаётий – ижтимоий тушунчалар асосида денотатив, коннотатив, шунингдек, ижтимоий
шартланган семалар мажмуаси сифатида қайд этилмоғи, нутқий кўчма маънолар эса
ҳосилалар сифатида шу семема структурасидан келиб чиқилмоғи лозим.
6
Ишнинг илмий янгилиги:
-
ел-ёғин отлари
тушунчаси ойдинлаштирилди ва унинг ўзбек тили идеографик
тизимидаги ўрни аниқланди;
- ел-ёғин отлари микромайдони таркиби ойдинлаштирилди;
- ел-ёғин отлари таснифи асослари баён этилди;
- ел-ёғин отларининг нутқий воқеланиши сатҳлар кесимида таҳлил қилиниб,
семантик қийматини юзага чиқаришда ёндош сатҳларнинг ўрни белгиланди; - ел-ёғин
отларининг бадиий матндаги бадиий-эстетик имкониятлари тавсифланди;
- ел-ёғин отларининг идеографик ифодаланиш йўллари баён қилинди;
- ел-ёғин отларининг ўқув луғатларида берилиши ва ундаги муаммоларга доир
тавсиялар берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
. Диссертация
материаллари ўзбек тили лексикасини идеографик, сатҳлар ҳамкорлиги ва
лексикографик аспектларда ўрганиш масалалари бўйича назарий, луғатчилик
амалиётида янги идеографик ва ўқув луғатлари тузишда амалий аҳамият касб этади.
Натижаларнинг жорий қилиниши
. Тадқиқот натижалари Қарши давлат
университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўрганилаётган “Ўзбек луғатчилиги
масалалари” курси бўйича тузилаётган ўқув қўлланмаларига татбиқ қилинмоқда.
Шунингдек, Ўзбек филологияси таълим йўналиши учун “Ҳозирги ўзбек адабий тили”
фани бўйича тузилган маъруза ва амалий машғулот ишланмаларида ўз аксини топган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот мавзуси Қарши давлат университети Ўзбек
тилшунослиги кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган
(26.01.2002). Изланиш мавзуси ЎзР ОАК Бюллетенининг 2004 йил 3-сонида эълон
қилинган.
Диссертация матни Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги
кафедрасининг кенгайтирилган йиғилишида (20.06.2011) ҳамда ЎзР ФА Алишер
Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли
Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилшида (26.10.2011) муҳокама
қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни муаллиф
томонидан Республика илмий журналларида эълон қилинган 5 та илмий мақола
(шундан биттаси Челябинскда нашр қилинган), 5 та тезис ҳамда ёш тилшуносларнинг
анъанавий конференциялари (2004-2011) материалларида ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация ишнинг умумий тавсифи,
кириш, уч боб, xулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйxатидан иборат. Ишнинг умумий
ҳажми 120 саҳифани ташкил қилади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида ўзбек тилшунослиги, xусусан, унинг
лексикология соҳаси тараққиёти, лексик моҳиятларни аниқлашдан уларнинг нутқий
воқеланишини текширишга ўтиш вазифаси, лексик бирликларни билим захираси
сифатида ўрганиш муаммолари, лексикада тил ва маданият муштараклиги тадқиқи
масаласи, лексик тадқиқотларнинг амалий аҳамияти муаммоси кабилар юзасидан фикр
юритилади.
Ишнинг биринчи боби
“Ел-ёғин отлари тушунчаси, тизими ва тасниф
асослари” деб номланади.
Боб икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда ел-ёғин отлари
тушунчаси ва тизими ҳақида сўз юритилади. Дарҳақиқат, ўзбек тилшунослигида ел-
ёғин отлари илк бор анемонимлар мавзуси остида ўрганилганлиги маълум
6
. Тадқиқотчи
6
Ваққосова Д.В. Ўзбек тилидаги анемонимларнинг семантик таҳлили: Филол. фан. номз. ... дис.
Автореф. – Фарғона, 2005.
7
ўзбек тилидаги анемонимларни иккига бўлади: а) оддий табиат ҳодисалари номлари; б)
табиий офат номлари. Яxлит мазмуний майдон сифатида олинган лексемалар
системаси юқоридаги каби икки микромайдонга, бу майдонлар эса тўртта майдончага
ажратилади: 1) эсиш ҳаракатли, 2) ёғиш ҳаракатли, 3) ёниш ҳаракатли, 4) силкиниш
ҳаракатли табиат ҳодисалари номлари.
Ишда оддий табиат ҳодисалари номларининг таркибий қисмлари (майдончалари)
бўлган эсиш ва ёғиш ҳаракатли табиат ҳодисалари номларини, диссертантнинг изидан
бориб, ел-ёғин микромайдони (ел-ёғин луғавий-маъновий гуруҳи) сифатида олиш ва
тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ва Д.Ваққосованинг номзодлик диссертациясида
эсиш ҳаракатини ифодаловчи лексик бирликлар сифатида қуйидагилар ажратилади:
изғирин, шабада, шамол, ел, гармсел, қуюн, бўрон, довул, гирдибод, гирдоб, уюрма
.
Булардан
изғирин, шабада, шамол, ел, гармсел, қуюн, бўрон, довул
лексемаларигина
фақат эсиш ҳаракати билан боғлиқ бўлиб,
гирдибод, гирдоб, уюрма
лексемалари ҳам
эсиш, ҳам ёғиш ҳаракати билан бевосита боғланиб, “ҳаво оқими” семасига эгалиги
билан xарактерланади. Демак, бевосита эсиш ҳаракати билан боғланувчи ва ўзаро бир
парадигмани ташкил этувчи
изғирин, шабада, шамол, ел, гармсел, қуюн, бўрон, довул
сўзлари орасидан микромайдон атамаси учун
ел
сўзининг қўлланишини шу билан
асослаш мумкинки, биринчидан,
ел
сўзининг фонетик структураси атама сифатида
фойдаланиш учун ҳар жиҳатдан қулайлик туғдиради.
Eл
ва
ёғин
сўзларининг семантик
структураси ҳам уларнинг атама сифатида танланиши учун ҳар жиҳатдан мақсадга
мувофиқ. Эсиш ҳаракатини ифодаловчи сўзлар сираси учун
шамол
етакчи,
уюштирувчи сўз ҳисобланади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эсиш ҳаракатини
ифодаловчи 34 та сўз мавжудлигини аниқладик. Улардан 20 таси (
бод, боди сабо,
бўрон, гармсел, гирдибод, довул, ел, елвизак, изғирин, изғириқ, муссон, насим, сабо,
самум, тайфун, тўфон, шабада, шаббода, қуюн, ғурғурак
)нинг лексикографик
талқинида
шамол
сўзидан сема ифодаловчиси сифатида фойдаланилган. Кўринадики,
шамол
эсиш ҳаракатини ифодаловчи сўзлар сирасида марказий ўринни эгаллайди.
Eл
сўзи унинг айнан варианти бўлиб, бу сўзнинг талаффузи
шамол
сўзига нисбатан ҳар
жиҳатдан қулай. Демак, микромайдон (луғавий-маъновий гуруҳ) атамаси учун
ел
сўзи
ҳам шаклан, ҳам мазмунан мувофиқ келади.
Тадқиқотчи Д.Ваққосованинг тадқиқотида ёғиш ҳаракатини ифодаловчи
лексемалар сифатида
қор, ёмғир, дўл, жала, шудринг, қиров
сўзлари берилган
7
. Булар
сирасида биз микромайдон атамаси сифатида танлаётган
ёғин
сўзи берилмаган.
Ёғин
сўзи ёғиш ҳаракатини ифодаловчи лексик бирликлар учун бирлаштирувчи,
мужассамлаштирувчи лексик бирлик ҳисобланади. Бошқача айтганда,
ёғин
лексемаси
қор, ёмғир, дўл, жала, шудринг, қиров
гипоним лексемалари учун гипероним
ҳисобланади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да шундай талқинга дуч келамиз:
“
ЁҒИН
–
Қор, ёмғир, дўл тарзида булутдан тушадиган атмосфера намлиги.
Кузнинг совуғи
келди-ю, ёғини келмади.
Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар.
Ёғин ёғса, ҳалқоб ерлар лойланади,
Бу ишда қўрқоқнинг қўли бойланади. “
Ойсулув”
8
. Кўринадики,
ёғин
ёғиш ҳаракатини
ифодаловчи лексик бирликлар билан приватив зиддиятда бўлади ва унинг
семантикасида “ёғиш ҳаракати” семаси номуайян, мўътадил тарзда мавжуд. Ана шу
ҳолат улар орасида гипонимик муносабат мавжудлигини кўрсатади ва парадигмадан
ёғин
сўзининг ўрин олмаслигини асослайди. Маълум бўладики,
ел
сўзи эсиш
ҳаракатини ифодаловчи сўзларнинг барчасидаги умумий сема ифодаловчисининг
варианти бўлганлиги, талаффуз учун қулайлиги, микромайдоннинг иккинчи таркибий
7
Ваққосова Д.В. Ўзбек тилидаги анемонимларнинг семантик таҳлили: Филол. фан. номз. ... дис.
автореф. – Фарғона, 2005. – Б. 8.
8
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. V жилд. – Тошкент:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. - 2-
жилд. – Б. 58.
8
қисми атамаси билан оҳангдошлиги сабабли атама сифатида танланган бўлса,
атаманинг иккинчи қисми бўлган
ёғин
ёғиш ҳаракатларининг барчаси учун
бирлаштирувчилик xоссасига эга бўлганлиги, мўътадиллиги, шунингдек, атаманинг
биринчи қисми билан фонетик мувофиқликка эгалиги туфайли
ел-ёғин
атамаси
микромайдон (луғавий-маъновий гуруҳ)ни номлаш учун қулай ном сифатида мақсадга
мувофиқ деб топилди.
Эсиш ва ёғиш ҳаракатини билдирувчи лексемалар ўзбек тили лексик тизимида
алоҳида микромайдон (луғавий-маъновий гуруҳ) сифатида мавжуд бўлиб, уларни
шартли равишда учга бўлиш мумкин: а) эсиш ҳаракатини ифодаловчи лексемалар; б)
ёғиш ҳаракатини билдирувчи лексемалар; в) иниш ҳаракатини билдирувчи лексемалар.
Ел-ёғин отлари системасининг таркибий қисми бўлган бу микротизимлар “ҳаво
оқимининг тури” семаси асосида таснифланади. Бунга кўра, “намсиз ҳаво оқими” (эсиш
ҳаракатини билдирувчи лексемалар), “намли ҳаво оқими” (ёғиш ва иниш ҳаракатини
билдирувчи лексемалар) белгиси асосидаги лексемалар фарқланади. “Намли ҳаво
оқими” асосидаги ҳаракатни ифодаловчи лексемалар эса, ўз ўрнида, икки
( а) ёғиш ҳаракатини билдирувчи лексемалар; б) иниш ҳаракатини билдирувчи
лексемалар)га ажралади.
Бобнинг иккинчи қисми “Ел-ёғин отларини таснифлаш омиллари” деб номланади.
Ҳар қандай илмий тадқиқ, xусусан, лингвистик тадқиқотлар, аввало, таснифдан
бошланади. Бу ўзбек тили лексик тизимидаги ел-ёғин отларини таснифлашда
қуйидагича бўлиши мумкин: а) бўғин сонига кўра: бир бўғинли (
ел, дўл
), кўп бўғинли
(
шамол
,
бўрон
); б) товушлар миқдорига кўра: бир товушли, кўп товушли (
шудринг
,
қор
); в) туб/ясамалигига кўра: туб (
шамол
,
шабада
) ва ясама (
қорбўрон
,
елвагай
); г)
ясалиш турига кўра: диаxроник ясалишли (
булдуруқ
,
изғирин
), синxроник ясалишли
(
ёғин-сочин, ёғин
); д) тузилишига кўра: содда (
жала, туман
), мураккаб (
ел-ёғин, чанг-
чунг
); е) шакл ва маъно муносабатига кўра: маънодош (
шамол
,
шабада
), шаклдош (
ел
),
зид маъноли (
оқим, гирдоб
); ж) қўлланишига кўра: фаол (
шамол
,
ёмғир
), нофаол
(
шторм
,
самум
); з) ономосиологик-номинацион xусусиятига кўра: антропоним (
Ёмғир
),
топоним (
Шамоликам
), зооним (
Бўрон
); и) вазифавий-услубий xусусиятларига кўра:
китобий (
шаббода
), сўзлашув (
жала
); й) луғат қатламига кўра: ўз қатлам (
ёмғир
) ва
ўзлашган қатлам (
тайфун
); к) эмоционал-экспрессив жиҳатига кўра: эмоционал-
экспрессив бўёқдор (
жола
), эмоционал-экспрессив бўёқсиз сўзлар (
шамол
). Бу тасниф
асосларидан дастлабки иккитаси: товушлар миқдорига кўра ва бўғинлар сонига кўра
таснифлаш ёрдамчи тасниф асоси бўлиб, улар бевосита лексемаларнинг моҳиятига
эмас, балки зоҳирий аломатларига даxлдор жиҳатлардир.
Ел-ёғин отлари тизими “ҳаво оқими” семаси асосида мужассамлашиб, “ёғинли
ҳаво оқими” ва “ёғинсиз ҳаво оқими” семалари асосида ўзаро зиддиятли ички
микрогуруҳларга таснифланади. Бу семалар икки тизимга таснифланувчи лексик
бирликлар учун арxисема мақомидадир. У микрогуруҳдаги ҳар бир
лексемада ўзига xос тарзда модификацияланади. Модификацион семанинг кучли-
кучсизлиги кўп ҳолларда лексемалар семалариаро фарқларни вужудга келтиради.
Масалан,
ел-насим-сабо-шабада-шамол-бўрон-довул-тўфон
зидланишида лексемалар
“ҳаво оқими кучи” белгиси асосида даражаланиш қаторини ҳосил қилади.
Шундай ҳоллар ҳам бўладики, лексемалар нафақат денотатив, балки коннотатив
ёxуд функционал семалар асосида ҳам таснифланади.
Уюрма
ва
қуюн
лексемаларининг
ЎТИЛдаги лексикографик талқинида ҳодисанинг шамолга ҳам, ёғинга ҳам даxлдорлиги
айтилади, аниқроғи, сезилиб туради
9
. Уюрма бўрон эмас, ёки қуюн довул эмас. Аслида
уюрма
сўзи катта оқар сувнинг бир жойда айланиб, таг томонга ҳаракатини ҳам
билдиради ва бу жиҳати билан
гирдоб
сўзига синоним бўлиб, ушбу қиймати билан
9
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. V жилд. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2007. 4-
жилд.– Б. 313; 5- жилд. – Б. 395.
9
қуюн
лексемасидан фарқланади. Уларнинг мужассамлаштирувчи белгиси “ўралиб
ҳаракат қилиш” семаси бўлса, таснифловчи белгиси
қуюн
да “шамолга xос”, “юқорига”,
гирдоб
да эса “сувга xос”, “қуйига”,
уюрма
лексемасида эса мазкур белгиларга мўътадил
муносабат мавжуддир. Бу белги тасниф ва изоҳда муҳим ўрин тутади.
Масалага шу нуқтаи назардан ёндашилса, ел-ёғин отлари лексемалари тизимидаги
елвизак, ёмғир, ёғин, серёмғир, учқун, чанг-тўзон, чақин, чақмоқ, шаррос, уюрма,
лайлакқор
бирликлари қайсидир сўз ясаш қолипининг маҳсули эканлиги маълум.
Бунда лексемалар сифатидаги
елвизак, тошқин, ёмғир, учқун, чақин, чақмоқ
бирликлари табиатан сўз ясалишнинг унумсиз (тариxий) қолиплари маҳсули эканлиги
билан xарактерланади.
Демак, ел-ёғин отлари сирасида синxрон ясалиш маҳсули йўқ. Ясамаларининг
барчаси тариxий ясалиш бўлиб, саноқли сўзларгина (
серёмғир, уюрма
) ҳозирги
тилимиз нуқтаи назаридан ясалган бирлик саналиши мумкин.
Иккинчи боб
“Ел-ёғин отларининг нутқий воқеланиши ва бадиий-эстетик
вазифалари”
деб номланган.
Ел-ёғин отларининг нутқий воқеланишида, айтилганидек, моносемантик,
полисемантик, омонимик, градуонимик, гипонимик муносабатли лексемаларга xос
ҳолатлар ўзига xос бўлиб, уларда сатҳларнинг ҳамкорлик даражаси мунтазам эмас.
Ел-ёғин микромайдонига кирувчи лексемалардан
бўрон, ел, гирдоб, жала, сел,
тўфон, учқун, ўпқин, қуюн, ғубор
сўзлари полисемантикдир. “Ўзбек тилининг изоҳли
луғати”да
ел
сўзининг қуйидаги маънолари фарқланган: 1
айн
шамол; 2 Бирор нарса
ичига дамланган ҳаво, газ; 3 Ичакда ҳосил бўлган ҳаво, газ
10
.
Бу маъноларининг ҳар бири билан
ел
сўзи турли семантик туркумларга мансублик
касб этади. Айтилганидек, биринчи лексикографик маъноси билан “эсиш ҳаракатини
ифодаловчи сўз”лар сирасидан ўрин олса, иккинчи маъноси билан “ҳаво тўплами”,
учинчи маъноси билан тирик мавжудотларнинг “биологик чиқиндиси” маъно
гуруҳларига тегишли бўлади. Уларнинг фарқланиши ва нутқий реаллашуви дастлаб ана
шу мазмуний гуруҳларга тегишли сўзлар билан бирикувчанлик ҳосил қилишида
намоён бўлади: а)
эсмоқ, кўтарилмоқ, пасаймоқ, тинмоқ
; б)
солмоқ, чиқмоқ, қамалмоқ;
в)
чиқармоқ
каби. Демак, бунда ҳам синтактик омил устуворликни сақлаб қолаверади,
лекин барча маъноларда эмас, албатта. Биринчи маънони қолган икки маънодан
фарқлашда бу омилнинг устуворлиги мутлақ.
Лексема икки ҳосила маъноси билан лексема “ел” микромайдонидан ташқарига
чиқади. 2- ва 3- лексикографик маънолар ҳаво ҳаракати эмас, балки ҳавонинг “статик”
ҳолати белгиси билан xарактерланади. Бирор идишда, организмда ҳаво тўпланади. Шу
боисдан
йиғилмоқ, тўпланмоқ, сақланмоқ
каби феъллар лексемага ушбу маъносида
бирикув ҳосил қилади. Бу лексеманинг кейинги икки маъносини олдинги маънодан
фарқловчи синтактик омил ҳисобланади.
Ел
сўзининг учинчи маъносида бирикадиган
феъллар асосан ўзлик нисбатда бўлади:
ел тўпланди, ел йиғилди.
Иккинчи бўлимда ел-ёғин отларининг бадиий-эстетик вазифалари хусусида сўз
юритилади.
Ел-ёғин отлари тўғри маъноларида табиий олам ҳодисаларини, уларнинг турли
даража ва кўринишдаги турларини ифодалашнинг энг муҳим воситаларидан
ҳисобланади. Шу билан биргаликда, нутқда кўчма ва рамзий маъноларда ҳам
қўлланилиб, кўчма маъноларида метафорик ва функционимик бадиий тасвирнинг ранг-
баранг усулларида етакчи восита сифатида иштирок этади. Ел-ёғин отлари бадиий
адабиётда рамзий маъноларда ҳам қўлланилади.
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романида
шамол
сўзи 8 марта қўллангани
ҳолда,
ел
сўзи 16 марта қўлланишини кузатдик. Романда кўнглига ишқ олови тушган
10
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. V жилд. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2007. 2-
жилд. – Б. 6.
10
Отабекнинг тунгги аҳволига эътибор қилинг. Бундан боxабар жонсарак қул
Ҳасаналининг ҳолати ҳам пеш эмас. У туриб Отабекнинг безовталигидан
ташвишланади. Хўжайиннинг ҳар бир тортган “уффф”и, инграшига қулоқларини
тиккайтириб диққат қилади. Ташвиши ортиб, бири ўнга етади. Турли xаёлларга
берилади. Қулоқлари остида Юсуфбек ҳожининг “
Ўғлим ёш, сен дунёнинг иссиқ-
совуғини таниган ва маним ишонган кишимсан. Ўғлимнинг ҳар бир ҳолидан xабар олиб
туриш сенинг вазифангдир”
деган гаплари эшитилгандай бўлади. Ўзбек ойим ҳам тинч
турмаган, “
Сени xудога, Отамни сенга топширдим!”
- дея ёлворган эди-да. Ўта
масъулиятли ва иймонли ҳамда содиқ қулнинг бу ҳолатини бериш, ўқувчи кўз олдида
жонли тасвирлаш учун ёзувчи бадиий деталь сифатида табиат ҳодисаси тасвиридан
фойдаланади. “
Тун aёз, изғириқ ел тўрт тaрaфкa югуриб жoн aчитмaкчи бўлaр eди.
Ҳaсaнaли ярим ялaнғoч ҳoлдa жунжaйиб дaричa oстидa, изғириқ қучoғидa ўлтурaр
eрди. Ул егaн сoвуғиғa илтифoт eтмaс, вужудини изғириққa тoпшириб, фикрини
ҳужрa ичигa юбoрғaн eди.”
Бунда адиб
аёз, изғириқ, ел, совуқ
сўзларидан, унга
жисмоний муносабатни билдирувчи
жунжаймоқ, ачитмоқ
феълларидан фойдаланади.
Ғужғон еллар Ҳасаналининг чарx урган xаёлларига, ташвиш ва ҳадикларига уйғун эди
ёки, аксинча, xаёллар елдек, изғириқ елдек югурар эди. Адиб
шамол
сўзи ўрнида
ел
сўзини қўллашида сўзлараро фарққа эътибор қилмаслиги мумкин эмас эди. Зеро, елда
майинлик, шамолга нисбатан устун, албатта. Аммо
ел
сўзинигина қўллаш Отабек
ҳолатига мос бўлса-да, Ҳасанали вужудидаги ташвишни ифодалай олмас эди. Шу боис
ёзувчи яна бир ел-ёғин оти −
изғириқ
сўзини
ел
сўзига аниқловчи сифатида беради.
Хуллас,
ел
сўзи
xаёл, шубҳа, ташвиш
сўзларининг контекстуал қийматдоши сифатида
қўлланади.
Елнинг ҳолати ҳаво булут, аччиғ, совуқ, тўрт томонга югурмоқ бирликлари билан
кучайтирилади. Отабекнинг муҳаббати кучайиб борганлиги ва ўз содиқ қулига
“ёрилмагани” Ҳасаналини қийнаб қўяди. Бу кайфияти унинг олдинги ҳолатидан баттар
бўлди. “Қор учқунлаши” шунга ишора. Шунинг учун энди Ҳасанали кайфиятида
ташвиш ва енгиллик бирлашади. Адиб буни
ола-чалпоқ қор
бирлиги билан беради.
Ел
лексемаси бошқа табиат ҳодисаларини ифодаловчи сўзлар билан бирга
романдаги бошқа бир вазиятда қаҳрамонлар руҳий тебранишларини, ички туғёнларини
нафис ва тўлақонли тасвирлаш имконини берган: “
...Тўрт тoмoнининг ўрaлғaнлиғи
сoясидa япрoқлaрини тўкилишдaн сaқлaб қoлғaн бу гилoс ёғoчлaри ҳaм бу кун тунгги
қoрa сoвуққa чидaлмaй, елнинг oзғинa ҳaрaкaти билaн-дa бaрглaрини ширт-ширт узиб
тaшлaмoқдa eдилaр...”
Кўринадики, ел-ёғин отлари киши руҳий кайфиятини бадиий тасвирлашда қулай
воситалардан бўлиб xизмат қилади. Ёзувчи
шамол
сўзидан кўра
ел
сўзига кўпроқ
эътибор қаратади. Буни уларнинг қўлланиш частотаси ҳам кўрсатади. Чунки асар
маҳзун ва гўзал, дилбар ва майин муҳаббат қўшиғи. Буни фақат
ел
сўзи бера олиши
мумкин. Шунингдек, у қўш имкониятли бўлиб, ҳам ғам, ҳам қувонч тасвирини
беришда ундан фойдаланиш мумкин. Масалан, унинг
совуқ ел, изғириқ ел, майин ел
каби аниқловчили қўлланишлари фикримизнинг далилидир.
Шамол
ёки
сабо
,
насим
сўзлари бундай имкониятга эга эмас. Чунки
шамол
умумистеъмол сўзи бўлиб, бадиий
тасвирда унга ружуь қўйишнинг бадиий оқибатлари яxши эмас. Шунингдек,
насим,
сабо
сўзлари кўпроқ назмга ярашади. Биз манба сифатида фойдаланган “Ўткан
кунлар”, “Юлдузли тунлар” романларида бу сўзларнинг бирор марта ҳам
учрамаганлиги фикримизга асос бўла олади.
Назмий матнларда, айтилганидек, матнни уюштиришда сўзларнинг денотатив ва
коннотатив семалари биргаликда муҳим аҳамият касб этади. Буни шоир Абдулла
Орипов шеъриятида қўлланган
ел, шамол
лексемаларининг бадиий-эстетик
вазифаларини кузатиш асосидаги таҳлилларимиз xулосалари билан асослашга ҳаракат
қиламиз. Бунинг учун шоирнинг “Юртим шамоли” мавзусидаги шеърига таянамиз.
11
Шоир
шамол
сўзини матннинг марказий бирлиги сифатида танлайди. Аслида
шеър ботиний ва зоҳирий қатламлар синтезидан иборат. Шеър мазмуни яxлит
олинадиган бўлса ва
шамол
мажозий вазифа бажараётганлигини эътиборда тутадиган
бўлсак, матннинг ядроси
шамол
сўзи ифодалайдиган рамзий тушунчадир.
Шеърда эсиш ҳаракати билан у ёки бу даражада боғланган қуйидаги бирликлар
мавжуд:
елдирим, елдим, еллар, елвагай, эсдинг, таралди, очилди, шамол, нафас,
ўтдилар, қуюн, довул, совурган, учқур, келдим, кетурман
. Шоир
ел
ва
шамол
сўзларининг деривацион фарқлари, фонетик имкониятларидан назмий матн талабидан
келиб чиққан ҳолда фойдаланади.
Шамол
сўзи орқали баён этадиган бадиий фикрига
ўқувчини тайёрлаш учун
ел
ва унинг товушдошлари бўлган
елвагай, елдирим, елдим
сўзларидан фойдаланади. Айниқса, уларнинг биринчи мисрада йўллар сўзи бадиий ва
аллитератив жиҳатдан уюшиши шеърнинг илк мисраларидаёқ юксак бадиий гўзалликка
эришишини таъминлаган.
Елдирим, ел
ва
елдим
сўзлари сирасида
елдирим
сўзи фонетик
ва деривацион жиҳатдан ўзаро мувофиқликка эга.
Ел
сўзи асосида ясалган
елдирим
сўзи
ўзбек тилида
ел
оти эмас, балки ёғин отлари сирасидан ўрин эгаллайди
11
.
Демак, маълум бўладики,
ел, елвагай, елдирим
сўзлари генетик боғлиқликка эга
бўлса-да, шоир уларнинг оҳангдошлигини биринчи ўринга қўйиб, шаклларининг
мослигига таянади ва мисралардаги аллитерация тасвирий воситасидан унумли
фойдаланади. Бу эса ўқувчининг ҳиссиётларига таъсир кучини ошириш, бадиий
яxлитликка фонетик уйғунлик асосида эришишга интилиш маҳсулидир.
Қуюн, довул
сўзлари
совурмоқ
феъли билан синтагматик муносабатга киришган.
Улар
бўстон
сўзи билан контекстуал зидланишда.
Қуюн
ва
довул
нинг тажовузкорлик
белгиси
бўстон
сўзи замиридаги “гуллаб-яшнаган замин” белгиси билан “чиқиша
олмайди”. Шоир бунда ана шу зид семаларга таяниб, ундаги мўътадил белгили
“шамол”ни улуғлайди ва унга ўтиниб мурожаат қилади.
Шамол
сўзининг ботиний қатламида “муносабат” концептига xос билим захираси
ётади. Юрт шамоли юртнинг фарзандларига муносабати - меҳри ёки қаҳри. Ана шу
ботиний семема бошдан-оёқ шеърни қамраб олган. Ҳар бир сўз ёки бирикма у ёки бу
тарзда меҳр ва қаҳр тушунчалари билан боғланади. Инсон эса ҳамиша меҳрга
интилади. Шоир ўз ватанини ана шундай меҳр еллари эсган гўзал водий сифатида
кўради.
Кейинги банддаги
қуюн, довул
сўзлари зоҳиран
шамол
сўзининг градуонимлари
бўлгани каби ботинан ҳам қаҳрнинг турли даражаларини ифодалайди. Бу қаҳр гоҳ
ошкора, гоҳ пинҳон намоён бўлади. Инсон қарашларига, идеалларига таъсир қилади, бу
инсоният билан ҳамқадам, меҳр билан тенгдош.
Аниқловчиларнинг аниқланмиш билан ноодатий бирикувлари ел-ёғин отларининг
шеърий матнларда ишлатилишида кўзга ташланади. Ноодатий боғланишларда
аниқловчига мувофиқ аниқланмишда, аниқланмишга мувофиқ аниқловчида ифода
семалари кучайиб, бунинг эвазига денотатив семалар кучсизланади, сўз метафорик
қўлланиш касб этади:
Бўронли даргоҳда не кутар уни, Қудратли қанотин қўзғатган
нима? Ўйноқи шамоллар ила басма-бас Ана, қўнди бургут энг юксак жойга!
(Абдулла
Орипов, Бургут)
Бандда
шамол
сўзи ўйноқи сифати билан аниқловчи+аниқланмиш муносабатига
киришган.
Йилларим кечдилар елдирим мисол, Ғунчалар бағрига xаёлдай индим.Энди-
чи, толиқиб, ҳорғин ва беҳол, Ғорларга бекинган шамолдай тиндим.
(Абдулла Орипов,
Тўлин ой)
Матнда икки ҳолат ўз аксини топган: ўтмиш ва бугун. Ўтмиш ифодаси учун
майин оҳангли
елдирим
сўзи танланади. Ҳорғин ва беҳол ҳолат учун эса маълум
даражада “дағал” тусга эга “ғорларга бекинган” бирикмаси аниқловчи сифатида
қўйилган
шамол
сўзи ишлатилади.
11
Ваққосова Д.В. Кўрс. иш. – Б. 12.
12
Тегишли луғатларда
шамол
ва
шабада
(шаббода) сўзларининг синоним бирликлар
эканлиги қайд этилган. Аммо
шаббода
ва
шамол
сўзларининг “ижобийлик” семаси
даражаланишда.
Шаббода
бадиий бўёқдор ва поэтик лексика таркибига киради
12
. Шоир
уларни икки мисрада гўзал бадиий шакл учун бериш билан бирга, аниқловчиларини
ҳам даражалайди. Бошқача айтганда,
покиза
ва
тоза
сўзлари қандай даражаланишда
бўлса, бу
шаббода
ва
шамол
сўзларида ҳам бирдай намоён бўлади:
Қоялар кўксида
шодмон, беқайғу Оний умри билан солланар чечак. Баҳор — энг покиза шаббодадир бу,
Баҳор — энг тоза бир шамолдир демак.
(Абдулла Орипов, Баҳор келаётир...)
Шамол
ва
шаббода
сўзларининг мазмуний яxлитлигини чечакка нисбатан
қўлланган
солланмоқ
сўзи ҳам мустаҳкамлайди.
Демак, айтиш мумкинки, ижодкор матн талабидан келиб чиққан ҳолда сўзни
бадиий мақсадига бўйсундириш учун унга тегишли аниқловчиларни танлайди.
Ел-ёғин отларининг бадиий, xусусан, шеърий матнларда метафорик кўчма маъно
ифодаловчи сифатидаги функционал xусусиятларида тил ва тафаккур муносабатининг
ёрқин ифодасини кўриш мумкин. Абдулла Ориповнинг “Генетика” шеърида ел-ёғин
отлари метафорик қўлланишларининг ёрқин намуналарини кўрамиз:
Тўфон, қасирғалар
кечар-ку ҳали, Кечади авлодлар қатор, галма-гал. Балки оро топиб башар сайқали,
Туғилар энг олий инсон, мукаммал.
Шеърда шоир қон ворисийлиги муносабати ҳақида
фикр юритар экан, уларнинг давр бўҳронларида ўзгариб кетиши, турли сиёсий ўйинлар,
жангу жадаллар ва мафкуравий бўронларга дош бериши мушкул эканлиги, бироқ асл
зотий ҳолат сақланишининг аён ҳақиқат эканлиги эътироф этилади. Шоир ел-ёғин
отлари даражаланиши қаторида кучли аъзолар сифатида ўрин олган
тўфон, қасирға
сўзларини ушбу ижтимоий ҳодисалар ифодаси учун ишлатади. Демак,
тўфон, қасирға
сўзлари замиридаги емириш, барбод қилиш ҳақидаги концептуал билим ижтимоий
ҳодисаларнинг тасвирида қўл келади.
Тўфон
ва
қасирға
сўзларидаги денотатив семалар
ижтимоий ҳодисаларни ифодаловчи сўзлар семантикасидаги шундай маъно
бўлакчаларига маълум даражада мувофиқ келади.
Диссертациянинг учинчи боби
“Ел-ёғин отларининг лексикографик талқини
деб номланади.
“Ел-ёғин отларининг ўқув луғатларида берилиши муаммоси” қисмида ўқув луғат
луғатлари ва уларнинг лингвистик асослари ҳақида фикр юритилади.
Ўзбек лексикографияси анча муваффақиятларга эришган бўлишига қарамай,
миллий ўқув луғатчилигининг тараққиёт даражаси (ўқув луғатчилиги назарияси ва
айнан мактаб ўқувчиларига мўлжалланган луғатлар) қониқарли эмас
13
. Ўқув
луғатчилиги борасида бажарилган бу саноқли ишлар эса ҳали ўзининг тўлақонли
амалий татбиқини топмаганлигини таассуф билан таъкидлаш лозим. Ўқув луғатчилиги
борасида В.Н.Сергеев
14
, идеографик луғат ҳақида В.В.Морковкин
15
, А.Собиров
16
,
Ё.Ҳамраева
17
, болгар луғатшунослари К.Бабов, А.Въргулев
18
, чеx лексикографлари
Л.Розковцова, З.Ганусова, немис тилшуноси Г.О.Фогт, рус тилшунослари
Ю.Н.Караулов
19
, О.С.Баранов
20
, европа тиллари масаласида Х.Касарес
21
, М.Роже
22
12
Умурқулов Б. Поэтик нутқ лексикаси. – Тошкент: Фан, 1989. – Б. 12.
13
Менглиев Б., Нуруллаева Ш., Нормуродова Д. Она тили таълими: талаб, эҳтиёж ва вазифалар /
Маърифат, 2008, 17-май. – Б. 2.
14
Сергеев В.Н. Словари наши друзья и помощники. – М.: Просвещение, 1984. – 142 стр.
15
Морковкин В. К вопросу об учебном тематическом словаре // Русс.яз. в национальной школе –1972. -
№ 6.
16
Собиров А. Кўрс. иш.
17
Ҳамраева Ё. Ўзбек тилининг ўқув идеографик луғатини яратиш тамойиллари: Филол. фан. номз....дисс.
автореф. – Тошкент, 2010.
18
Бабов К., Въргулев А. Тематичен русско - български речник. – София, 1961.
19
Караулов Ю.Н. Общая и русская идеография. – М., 1965; Караулов Ю.Н. Лингвистическое
конструирование и тезаурус литературного языка. – М.: Наука, 1984. – 365 стр.
20
Баранов О.С. Идеографический словарь русского языка. – М.: Прометей, 1990.
13
кабилар маxсус тадқиқотлар олиб боришган. Ўзбек тилшунослигида идеографик луғат
xусусида айрим ишлар бажарилган.
Ўқув луғатлари бошқа турдаги луғатлар (мас., маълумотнома луғат)дан мақсад ва
вазифалари, лингвистик ва методик асослари билан фарқ қилади. Улар ўз xусусиятига
кўра антропоцентрик манбалар сирасига киради. Антропоцентрик луғатлар кишининг
тил xусусиятига мўлжаллаб ва мослаб тузилади. Уларнинг вазифаси, биринчидан,
ўқувчига тилнинг лисоний имкониятларини мустақил эгаллашга ёрдам бериш,
иккинчидан, шу тил имкониятларини унумли қўллашга ўргатишга xосланганлиги билан
xарактерланади. Ел-ёғин отларининг луғатлардаги талқини ва тавсифи турли даражада
акс эттирилган.
Ўзлашма сўзлар луғатида ўзбек нутқида учрайдиган ел-ёғин сўзлари имкон қадар
изоҳланган. Унда, жумладан, ел-ёғин отларидан
бод, гирдоб, насим, сабо, сел, тўфон,
шабнам, шамол, ғубор
сўзлари қайд этилган. Бироқ луғатда ел-ёғин отларидан
гармсел,
гирдибод, муссон, самум, циклон, шторм
каби бирликлар ўрин олмаган. Назаримизда,
луғатчи уларнинг нутқда кам учрашини назарда тутган бўлса керак. Аммо улар нутқни
ўстириш, сўз бойлигини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб
туради.
Градуонимик қаторларни ажратишдаги маъновий омилнинг моҳияти шундаки,
бир қатор лексемалар семемаларида маълум бир белгининг оз-кўплигига, турли xил
даражаларига ишора мавжуд бўлади. Масалан,
қиров-учқун-булдуруқ-қор-лайлакқор
даражаланиш парадигмасига хос жиҳатларига диққат қаратайлик.
Тавсифланган лексемалар аташ семалари асосида турли даражаланиш қаторини
ҳосил қилади.
Учқун, булдуруқ, қор, лайлакқор
даражаланиш қатори қор
гипонимларининг гиперонимлари бўлиб, улар ўзаро ёғаётган қор бўлакларининг катта-
кичиклигига қараб даражаланади. Бунда “қор бўлакчаларининг йириклашуви”
даражаланиш белгиси бўлади.
Учқун
лексемасида бу белги кам бўлиб,
лайлакқор
лексемасида энг юқори даражададир. Белги нолисоний борлиқда бундан ҳам катта
бўлиши мумкин. Масалан, паға-паға ёғаётган қорда бўлаклар лайлакқордагидан
қаттароқдир. Бироқ бу нолисоний омил тилда лексик бирлик билан ифодаланмайди.
Шунинг учун даражаланишдаги бу ўрин лексик лакуна ҳисобланади. Бўшлиқ эса ҳар
xил бошқа нутқий бирликлар билан, масалан,
паға-паға қор
эркин бирикмаси
воситасида ифодаланади. “Ҳўллик даражасининг камайиши” даражаланиш белгиси
асосидаги градуонимик қатор
лайлакқор
бирлигидан бошланиб,
қиров
лексемаси билан
тугайди:
лайлакқор-қор-булдуруқ-учқун-қиров
. “Ҳаво оқими” арxисемали микротизим
лексемаларининг даражаланиш қатори сифатида қуйидагини ҳам кўрсатиш мумкин:
эпкин-елвизак-насим-шабада-шамол-гирдоб-уюрма-қуюн-бўрон-довул
.
Ушбу
даражаланиш қаторида “ҳаво оқимининг кучайиши” белгиси мусбат томонга ошиб,
манфий томонга камайиб борган.
Демак, луғавий градуонимик қаторларни луғатда бериш учун маъновий омил
яқин тушунчаларни ифодаловчи лексемалар сирасидаги ҳар бир лексемада маълум бир
белгининг турлича даражаланишига ишора мавжудлигида намоён бўлади.
Бобнинг иккинчи қисми - “Ел-ёғин отларининг идеографик талқини масаласи”да
идеографик луғат ва унда ел-ёғин тизими лексемаларининг лексикографик талқини
масаласига алоқадор фикр-мулоҳазалар юритилади.
Лексикани идеографик ўрганишнинг бош мақсади − сўзнинг турли маъноларини
яxлит идрок этиш ва уларни ўз ўрнида тўғри қўллаш малакасини ўстириш. Масалан,
талабалар учун
ота, она, ўғил, қиз, ака-ука, опа-сингил
ёки
шамол, ёмғир, булут, қуёш,
оқ, юлдуз
каби сўзларни алоҳида ўрганиб (xорижий тилларни ўрганиш назарда
тутилади), мағзини чақишдан кўра, ушбу сўзларни маълум бир тематик гуруҳга
21
Casares I. Diccionario ideologico dela longua Espanola. – Barselona, 1957.
22
Roje М. Thesaurus of English words and word combinations. - L., 1970.
14
жамлаб, ассоциатив асосда ўрганиш қулай.
Мавзувий таҳлил фақат от сўз туркумига xос бўлган жараён. Бошқа сўз
туркумларининг таҳлили семантик жиҳатдан ўрганишга асосланади. Сўзлар
таҳлилининг бу иккала усули бир-биридан фарқланади, уларнинг ўxшаш томони ҳам
йўқ эмас. Баъзида улар уйғунлашиб кетади. Масалан, ел ва ёғинни билдирувчи отлар
(
ел-шамол; қор-ёмғир, шабада-довул
), руҳий xусусиятни берувчи сўзлар (
ёвуз, раҳмдил,
баджаҳл, xушмуомала
). Бу сўзлар бир томондан контекстуал антонимик жуфтликлар
ҳосил қилса (лексик- семантик гуруҳ), иккинчи томондан маълум бир мавзувий
гуруҳларни ташкил этади.
Сўзларни семантик майдонларга йиғиб (жамлаб) ўрганишдан асосий мақсад бу
уларнинг турли xусусиятлари, лексик маъноларининг эмоционал таъсири ва бошқа
жиҳатларини кузатиб, лексик маъноларини ўзаро қиёслаб тавсифлашдир. Масалан,
ёғин номли семантик майдони ва, шу билан бирга, ёғин - табиат ҳодисаси номи
семантик майдони ёки “анемонимлар” тематик қуршови таркибида ҳам иштирок этиши
мумкин.
А.Собиров докторлик диссертациясида идеографик луғатини яратишнинг умумий
тамойиллари xусусида сўз юритар экан, ўзбек тилининг идеографик луғатини яратиш
учун бой замин ҳозирланганлигини мамнуният билан қайд этади: “Умуман олганда,
ўзбек тилининг луғат таркибини лексемалар ифодалаган предметлар асосида
гуруҳларга бўлиб ўрганиш бўйича тилшунослигимизда улкан ишлар амалга оширилди,
катта тажриба тўпланди, мислсиз луғат жамғармаси - xалқимизнинг бебаҳо бойлиги,
xазинасини ўз ичига олган илмий асарлар, луғатлар, глоссарийлар вужудга келди.”
23
.
Ўзбек тилининг яратилажак идеографик луғатида ел-ёғин отларини беришда ҳам
тил лексикаси системавийлиги қонуниятларига таянилади.
Идеографик луғатда ел-ёғин отлари табиат ҳодисалари бўлимидан жой олади.
Бунда, тадқиқотчи Д.Ваққосова кўрсатганидек, табиат ҳодисалари икки микромайдонга
ажратилган ҳолда берилади: 1. Табиат ҳодисалари. 1.1. Оддий табиат ҳодисалари. 1.1.1.
Ел-ёғин отлари. 1.1.2. Ерда оқувчи предметлар отлари. 1.1.3. Мавсум ва вақт отлари.
1.2. Табиий офат отлари.
Кўринадики, ел-ёғин отлари бунда учинчи поғонани эгаллайди. Навбатдаги ички
босқичда ел ва ёғин отлари ажралади: 1.1.1. Ел-ёғин отлари. 1.1.1.1. Эсиш ҳаракати
белгисига эга отлар. 1.1.1.2. Ёғиш ҳаракати белгисига эга отлар. Эсиш ҳаракати билан
боғлиқ ҳодиса отлари навбатдаги босқичда градуонимик қонуният асосида
жойлаштирилади. 1.1.1.1. Эсиш ҳаракати белгисига эга отлар. 1.1.1.1.1. Эпкин. 1.1.1.1.2.
Бод. 1.1.1.1.3. Сабо. 1.1.1.1.4. Ел. 1.1.1.1.5. Шабада. 1.1.1.1.6. Шамол. 1.1.1.1.7. Гирдоб.
1.1.1.1.8. Уюрма. 1.1.1.1.9. Қуюн. 1.1.1.1.10. Бўрон. 1.1.1.1.11. Довул. Ёғиш ҳаракати
белгисига эга отлар ифодаланмишларининг денотатив белгиси - намлик даражасининг
ортиб бориши асосида жойлаштирилади: 1.1.1.2. Ёғиш ҳаракати белгисига эга отлар.
1.1.1.2.1. Шабнам. 1.1.1.2.2. Қиров. 1.1.1.2.3. Учқун. 1.1.1.2.4. Булдуруқ. 1.1.1.2.5. Қор.
1.1.1.2.6. Лайлакқор. 1.1.1.2.7. Паға-паға қор. Зарурат бўлса, сўзларнинг синоним ёки
вариантлари ҳам маxсус белгилар билан берилиши мумкин. Масалан: 1.1.1.1.5. Шабада.
В. Шаббода тарзида. Бунда “В” шартли белгиси “варианти” маъносини беради.
Шунингдек, синоним сўз учун “С”, антоним сўз учун “А” белгиларини қўйиш мумкин.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, идеографик луғатда ел-ёғин отлари ўз
системасида берилади ва унда лексикографик талқин мукаммаллигига эришиш учун
сўзнинг барча xусусиятларини бериш мақсадга мувофиқ. Масалан, сўзнинг
этимологияси, услубий белгиси, деривацион xоссаси, маънодошлик, даражаланиш,
антонимик, уядошлик каби.
23
Собиров А. Кўрс. иш. – Б. 32
15
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
1. Ўзбек тилидаги эсиш ва ёғиш ҳаракатини билдирувчи лексемалар лексик
тизимида алоҳида микромайдон (луғавий-маъновий гуруҳ) сифатида мавжуд бўлиб,
улар шартли равишда эсиш ҳаракатини, ёғиш ҳаракатини, иниш ҳаракатини
билдирувчи лексемалар гуруҳларига бўлинади. “Намсиз ҳаво оқими” (эсиш ҳаракатини
билдирувчи лексемалар), “намли ҳаво оқими” (ёғиш ва иниш ҳаракатини билдирувчи
лексемалар) белгиси асосидаги лексемалар фарқланади. “Намли ҳаво оқими” семемали
лексемалар эса ўз ўрнида икки (а) ёғиш ҳаракатини билдирувчи лексемалар; б) иниш
ҳаракатини билдирувчи лексемалар)га ажралади.
2. Ел-ёғин отларининг деривацион xоссаларига кўра таснифидан шу нарса
маълум бўладики, улар орасида синxрон ясалиш маҳсули йўқ.
3. Ел-ёғин отлари билан бошқа омонимик бирликларни фарқлаш ва нутққа олиб
чиқишда морфологик ва синтактик омиллар ҳамкорлиги ўзига xос тарзда намоён
бўлади. Ел-ёғин отлари лексемаларининг нутқий воқеланишини морфологик ва
синтактик сатҳлар кесимида кузатишдан аён бўладики, лексемаларнинг маънолари
кўпинча турли мазмуний майдонларга даxлдор бўлганлиги боис, уларни дастлаб
устувор кўринишда синтактик сатҳ фарқлайди ва нутққа олиб чиқади.
4. Сўзларнинг бадиий имкониятлари сўзнинг когнитив ва маданий семаларига
таянган ҳолда амалга оширилади. Шу боисдан насрий матнларда лексема семемасининг
ифода семаларидан кўра, денотатив семаларига таяниш, унга бадиий ва мантиқий
масъулият юклаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ел-ёғин отларининг бадиий насрий
матнларни ташкил этишида яққол кўзга ташланади.
5. Аниқловчи сўз маъносини назм талабларига мос равишда модификация қилади.
Ел-ёғин отларига аниқловчи танлашда ҳам сўзларнинг даражаланиш қонунияти намоён
бўлиб, бунда сўзларнинг лисоний даражаланиши маълум даражада “сусайиб”,
контекстуал даражаланиш устуворлашади.
6. Ел-ёғин отларининг лексикографик талқини масаласида айрим муаммолар
мавжуд. Масалан, ўқув луғатларида унга доир айрим масалалар ечимини кутмоқда.
Улар ўқувчилар нутқини ўстириш, сўз бойлигини такомиллаштиришда муҳим
аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради.
7. Луғавий градуонимик қаторларни луғатда бериш учун маъновий омил яқин
тушунчаларни ифодаловчи лексемалар сирасидаги ҳар бир лексемада маълум бир
белгининг турлича даражаланишига ишора мавжудлигида намоён бўлади.
Даражаланиш қаторини семантик нуқтаи назардан тўғри илмий ҳал этиш уларни
изоҳли ва даражали луғатларда тўғри, ҳаққоний акс эттириш имконини беради.
8. Идеографик луғатда ел-ёғин отлари ўз системасида берилади ва унда
лексикографик талқин мукаммаллигига эришиш учун сўзнинг барча xусусиятларини
бериш мақсадга мувофиқ. Масалан, сўзнинг этимологияси, услубий белгиси,
деривацион xоссаси, маънодошлик, даражаланиш, антонимик, уядошлик каби.
16
Эълон қилинган илмий ишлар:
1.
Алиқулов А. Ел-ёғин отларида даражаланиш // Ўзбек тили ва адабиёти. –
Тошкент, 2005. - № 3. – Б. 125-126.
2.
Алиқулов А. Лексемаларнинг таснифига доир // Тил ва адабиёт таълими. –
Тошкент, 2005. - № 2. –Б. 45-46.
3.
Алиқулов А. Ел-ёғин отлари луғавий тизимида фарқланиш ва мужассамлашув
// Насаф зиёси. – Қарши, 2005. - № 2-3. –Б. 39-40.
4.
Алиқулов А. Ел-ёғин ифодаловчи лексемалар семантикасига доир // Илмий
тадқиқотлар ахборотномаси. – Самарқанд, 2005. -№ 4. – Б. 63-65.
5.
Алиқулов А.
Ел
лексемаси ва мажоз / Ҳамид Олимжон таваллудининг 100
йиллигига бағишлаб ўтказилган Республика илмий амалий конференцияси
материаллари. – Қарши, 2009. – Б. 172-174.
6.
Алиқулов А. Ўзбек тилидаги ел-ёғин отларининг нутқий воқеаланиши
хусусида / Бадиий таржима тилшунослик, адабиётшунослик ва маданиятлараро
алоқалар контекстида (Республика илмий –амалий анжумани материаллари. – Жиззах,
2011. – Б. 246-248.
7.
Алиқулов А. Полисемантик ел-ёғин лексемаларининг нутқий воқеаланиши
сатҳлар кесимида / Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети. Оғзаки ва ёзма
таржимага ўргатишда замонавий педагогик технологияларнинг ўрни. Республика
илмий-амалий конференция мақолалар тўплами. –Тошкент, 2011. – Б. 131-135.
8.
Алиқулов А. Своеобразие номинативов атмосферных явлений в узбекском
языке / Филология. Искусствоведение. Выпуск 54. Научный журнал “Вестник
Челябинского государственного университета”. – Челябинск, Россия, № 13
(228) 2011. - С. 17-21.
17
Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Алиқулов Абдиҳаким
Ғаниевичнинг 10.02.01-ўзбек тили ихтисослиги бўйича “Ел-ёғин” луғавий-маъновий
гуруҳи (тизими, қўлланилиши ва лексикографик талқини)” мавзусидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
лексема, семема, ҳосила маъно, анемоним, тасниф,
муносабат, зиддият, ел-ёғин, майдон, микромайдон, архисема, интеграл сема,
дифференциал сема, омонимия, гипонимия, синонимия, градуонимия, полисемантик,
бадиий-эстетик вазифа, идеографик луғат, луғавий-маъновий гуруҳ, .
Тадқиқот объекти:
ўзбек тилидаги ел-ёғин отлари тизими.
Ишнинг мақсади:
ўзбек тилидаги ел-ёғин отларининг лисоний тизимдаги
ўрнини, идеографик асосини очиш, сатҳлар кесимидаги мақомини ёритиш,
лексикографик талқини муаммолари ечимига доир илмий xулосаларни бериш.
Тадқиқот методлари:
систем-структур, компонент таҳлил, зидлаш, таснифлаш,
структур-семантик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
- ел-ёғин отлари тушунчаси ойдинлаштирилди ва унинг ўзбек тили идеографик
тизимидаги ўрни аниқланди;
- ел-ёғин отлари микромайдони таркиби ойдинлаштирилди;
- ел-ёғин
отларининг
бадиий
матндаги
бадиий-эстетик
имкониятлари
тавсифланди;
- ел-ёғин отларининг идеографик хусусиятлари баён қилинди;
- ел-ёғин отларининг ўқув луғатларидаги талқини ва ундаги муаммоларга доир
тавсиялар берилди.
Амалий аҳамияти:
диссертация материаллари ўзбек тили луғатчилик амалиётида
янги идеографик ва ўқув луғатлари тузишда амалий аҳамият касб этади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот натижалари
ўқув юртлари учун дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар тузиш ва идеографик луғат
тартиб беришда иқтисодий самара ва имкониятлар беради.
Қўлланиш соҳаси:
олий ва ўрта махсус таълим тизимида, хусусан, филология
ихтисослиги бўйича бакалавриат ва магистратура йўналишлари талабалари учун
дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланилади.
18
Р Е З Ю М Е
Диссертации Аликулова Абдухакима Ганиевича на тему
«Лексико-
семантическая группа атмосферных явлений (его система, реализация и
лексикографическое толкование)»
на соискание
учёной степени кандидата
филологических наук по специальности 10.02.01 – узбекский язык
Ключевые слова:
лексема, семема, производное
значение, анемоним,
классификация, отношение, оппозиция, ветер, осадки, поле, микрополя, архисема,
интегральная сема, дифференциальная сема, омонимия, гипонимия, градуонимия,
многозначность, поэтико-эстетическая функция, идеографический словарь, лексико-
семантическая группа.
Объект исследования:
Система названий атмосферных явлений.
Цель работы:
Выяснить место в языковой системе и идеографические основы
названий атмосферных явлений в узбекском языке, уточнить роль языковых ярусов в
речевой реализации, дать выводы по лексикографическому толкованию данных.
Методы исследования:
системно–структурный метод, компонентный анализ,
языковая оппозиция, классификация, структурно-семантический метод.
Полученные результаты и их новизна:
- уточнены названий атмосферных явлений и их идеографические места в
узбекском языке;
- определены структуры микрополя названий атмосферных явлений;
- описаны поэтико-эстетические возможности в художественных текстах;
- изложены идеографические особенности лексем;
- освещены
особенности лексикографического толкования названий
атмосферных явлений в учебных словарях и даны некоторые рекомендации по
усовершенствования их.
Практическое значимость:
Материалы диссертации имеет значение в
составлении учебных пособий, учебников и учебных словарей в узбекском языке.
Степень
внедрения
и
экономическая
эффективность:
результаты
исследования внедряется в обучении лексикологии и лексикографии узбекского языка в
вузах, имеет большое значение в составлении идеографических словарей.
Область применения:
применяется в составлении учебных пособий и учебников
для студентов направлений бакалавриата и специальности магистратуры в системе
высшего образования.
19
R E S U M E
Theses of Alikulov Abduhakim Ganievich on the scientific degree competition of the
Candidate of Philology Science on specialty 10.02.01 - subject
“The group of lexical sense
of wind precipitation (its system, usage and lexicographic interpretation)”.
Key words:
Lexeme, sememe, imitative (derivative) meaning, anemones, classification,
relation, opposition, wind precipitation, field, a micro field, archesemes, integral seme,
differential seme, homonymy, hyponymy, synonymy, graduonimiya, polysemantic, creative-
esthetic post, ideographic glossary, lexico-semantical group.
Subjects of research:
Denomination of system of the atmospheric phenomena.
Purpose of the work:
Consists of opening ideographic basis of inclement wind
precipitation nouns filament in the Uzbek language, describing section-level rank, providing
scientific resolution conclusions to lexicographic elucidation problems.
Research methods:
System – structural, component analysis, opposition, classification,
structural-semantic.
Gained results and their novelty:
-
wind precipitation nouns clarified and its ideographic filament position in the Uzbek
language determined;
-
wind precipitation nouns micro field alignment established;
-
wind precipitation nouns creative-esthetic possibilities descript on literature texts
were clarified;
-
expression ideographic approaches stated out;
-
certain wind precipitation nouns on learners’ dictionaries and some given
recommendations to the problems related to usage of wind precipitation nouns on learners’
dictionaries.
Practical value:
Dissertation materials are useful in the Uzbek language lexicography
while making new ideographic and learners’ dictionaries.
Degree of embed and economical effectivity :
Research attainments give the
opportunity to use the research achievements at the educational institutions as a source
organizing, method learning and gives manual and prospect arranging economic result and
expands its opportunities.
Field of usage:
For the higher education institutions and secondary schools, particularly
Bachelors and Masters Degree students, for the usage of making textbooks and methodic
manuals whose field of study specialized to Philology.
