Жануби-Ғарбий Оролқум флораси ва ўсимликлар қоплами

Санжар Шеримбетов

Тадқиқот объектлари: Жануби-Ғарбий Оролқум ҳудудининг флораси ва ўсимликлар қоплами.
Ишнинг мақсади: Жануби-Ғарбий Оролкум флораси ва ўсимликлар қопламини ўрганиш ҳамда сувдан бўшаган ҳудудларга ўсимликларнинг кириб келиш динамикасини аниқлашдан иборат.
Тадқиқот методлари: флористик тадқикотлар классик морфолого-географик, қиёсий флористик, ўсимликлар қоплами маршрутли-геоботаник метод, Қ.З. Закиров, П.Қ.Закировлар (1978) ишлаб чикқан тасниф, ареал типлари Г.Вальтер, В.Алёхин (1936), А.А. Гросгейм (1936), миграция В.Д. Александрова (1964) методлари асосида олиб борилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Жануби-Ғарбий Оролкум ҳудудида 2 бўлим, 3 синф, 11 синфча, 23 кабила, 26 оила, 72 туркумга мансуб 135 тур юксак ўсимликлар ўсиши аниқланди ва турларнинг замонавий тизими ишлаб чиқилди. Ўрганилган ҳудуд ўсимликлар қопламининг 17 формация, 34 ассоциациядан иборатлиги аниқланди. Шундан 3 формация ва 6 ассоциация янгидан кашф этилди. Турларнинг сувдан бўшаган ерларга кириб келиш динамикаси ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти: Жанубий-Ғарбий Оролқум ҳудуди флораси ва ўсимликлар копламини ўрганиш натижаларидан кумларни мустаҳкамлашда ва фитомелиорация ишларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Жануби-Ғарбий Оролқум флорасининг янги тизимидан Бердақ номидаги ҚДУ (01-21-01/367-сонли Далолатнома, 22.04.2009) ва Ажиниёз номидаги НукусДПИ (01-20-08/255-сонли Далолатнома, 22.04.2009) талабаларига дарс беришда фойдаланилмокда. Ўсимликлар қоплами ҳакидаги маълумотлар Оролқумда фитомелиорация ишларини олиб боришда фойдаланиш учун ЎзР ФА ҚҚБ Биоэкология институтига тавсиянома (7/03-сонли Далолатнома, 23.03.2009) топширилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: ботаника: флора, систематика, геоботаника ва экология.

53

Koʻrishlar

26

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos