Катта сезиш соҳасига эга бўлган кремний-литийли ядровий нурланиш детектори шаклланишида рўй берадиган физиквий жараёнларнинг муҳим жиҳатлари

Сали Раджапов

Тадқиқот объектлари: диаметри ва калинлиги (0 > ЗОмм, d > 3 мм) булган монокристалл кремний, Si(Li) p-n ва p-i-n структурали катта ҳажимли сезгирли соҳа, ядро нурланиш Si(Li) детекторлари.
Ишнинг мақсади: қуйманинг диаметри 100^-110 мм гача, калинлиги Wj>5 мм булган кристаллар асосида Si( Li) ли ядровий нуланиш детекторларни ишлаб чикиш ва тайёрлашнинг янги физикавий ва технологик асослари тадкикоти.
Тадқиқот усули: бир ва тўртзонли, электрофизик (ВАХ, ВФХ, ВШХ ), радиометрик ва фазо-частотали ўлчовлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: катта диаметрли p-Si да литий ионналирининг диффузияси жараёнининг муҳим физикавий жиҳатлари Li-О комплекс хосил булишини хисобга олган холда кўрсатилган. Катта ҳажимдаги кремний монокристаллари учун литий-дрейф технологиясининг янги физикавий механизимлари топилган. Катта ҳажимли сезиш сохасига эга бўлган Si( Li) p-i-n* структураси асосидаги пастфонли қурилмалар, телескопик тизимнинг универсал спектрометрини яратишнинг илгари номалълум бўлган физикавий ва технологик тамойиллари кўрсатиб ўтилган. Ташқи таъсирлар (ультратовуш, импульсли электор майдонлари) га асосланган, ярим ўтказгичлар физикасида янгича фундаментал билимлари пайдо бўлишига туртки берувчи усуллари яратилган.
Амалий ахамияти: дунёда ухшаши йук, диаметри НО гача бўлган кремний пластинкаларида ядро нурланич детекторлари, фан ва техника, геология, металлургия, медицина, атроф мукитни радиоактив ифлосланишни кўзатиш ва бош. масалаларни ечиш имконини яратади.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган детекторлар НИИЯФ МГУ, х/д №01/04, 01/05 ИЯФАНРУз, НПО <<Тайфун>> Россия , ОТМК, НТМК, Узгидромет х/д №01/07 09 УзКТЖМ кулланилмокда.
Қулланиш соҳаси: Тадқиқот қилинган ва ишлаб чиқилган катта ҳажмдаги кремний-литийли ядровий нурланиш детекторлари фақатгина ядро физикасининг фундаментал ва амалий масалаларини ечишда истиқболли бўлиб колмасдан медицина, геология, археология, экология ва бошқаларда ҳам фойдали бўлиши мумкин.

25

Koʻrishlar

11

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos