Ўз бекистон олтин конларида геология-қидирув ишларининг услубиётини такомиллаштириш ва захираларни баҳолашнинг ишончлилигини ошириш

Мақсуд Исоқов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон амалиётида янги конларни, жумладан, қимматбаҳо металл конларини излаб топиш ва қидирув ишларини амалга ошириш, уларнинг заҳираларини тўғри баҳолаш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмокда. Хорижий давлатларда йирик конлар бўйича олиб борилаётган тадқикотлар захиралар ҳажмини тўғри ва ишончли бахолашда геологик, услубий ва техник омиллар асосий кўрсаткичлар эканлигини қўрсатмокда.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида олтин конлари захирасини баҳолашнинг илмий асосланган усубларини яратиш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича кенг миқёсида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Жумладан, маъдан таналарини ва уни геологик блоклари ҳажмини ҳисоблашда 3D-моделлардан кенг фойдаланалиш, замонавий кон-геоинформацион тизим-технологиялари (ГГИС-технологиялари) ёрдамида конлар бўйича геологик маълумотлар базасини яратиш ва унинг асосида кончиликка оид амалий масалаларни тезкор тарзда ечиш мазкур соҳани ривожлантиришнинг асосий омилларидан хисобланади. Шу билан бирга, казиб олинаётган ва янги топилган олтин конларида маъдан таналарининг жойлашув қонуниятлари ва шароитлари, уларнинг морфологиясини ва минераллашувнинг таркалиш хоссаларини ўрганиш асосида геология-кидирув ишлари услубиётини такомиллаштириш ва захираларини бахолаш ишончлилигини ошириш кончилик саноати корхоналаринг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат килади.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач республикамиз минерал хом ашё базасини кенгайтириш, тог-кон саноатининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация килиш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўндан ортиқ янги олтин конлари аниқланди ва саноат томонидан ўзлаштиришга жалб этилди. Шу билан биргаликда, стратегик аҳамиятга эга қаттиқ фойдали қазилмалар минерал-хомашё базасини янада кенгайтириш, дунё бозорида талаб юкори бўлган фойдали казилма бойликларининг янги ва ноанъанавий турларини кенгроқ ўрганиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «стратегик ахамиятга эга бўлган фойдали казилмалар, жумладан, кимматбахо металлар минерал-хомашё базасини ривожлантириш» бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларнинг самарали бажарилишида геология-қидирув ишлари услубиётини янада мукаммалаштириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва аниқланган кон захираларининг ишончлилигини таъминлашга йўналтирилган илмий тадқиқотлар муҳим хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон «"Узбекистан Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2016 йил 13 сентябрдаги ПҚ-2589-сон «Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида»ги Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг учта геологик-саноат турига мансуб олтин маъданли конларида геология-кидирув ишларининг услубиётини такомиллаштириш ва олтин заҳираларини баҳолаш ишончлилигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор учта геологик-саноат турига (олтин-кварц, олтин-сульфид-кварц ва олтин-сульфид турлари) мансуб олтин маъданли конлар бўйича уларнинг геологик-қидирув ишлари услубиятини такомиллаштириш учун асосий маъдан таналарининг жойлашув конуниятлари ва шароитларини белгилаб берадиган геологик омиллар тизими ишлаб чиқилган;
олтин маъданли конларда геология-қидирув параметрларини юқори даражадаги ўзгарувчан хусусиятлилиги ва ҳисобланган захираларнинг турли ишончлилик даражасига эга эканлиги микдорий жиҳатдан исботланган;
учта геологик-саноат турига мансуб 7 та кон кесимида экспериментал тадқиқотлар асосида геология-қидирув ишлари услубиятининг асосий элементлари-бурғилаш қудуқлари ва тоғ-кон иншоотлари орасидаги масофа, уларнинг геометрик хоссалари, маъдан таналаридан олинадиган намуналарнинг параметрлари, захира ҳисоблашнинг оптимал усуллари ва конларни казиб олиш услублари микдорий жиҳатдан асосланган;
илк бор Узбекистан шароитида ГГИС-технологиялар асосида захираларни ҳисоблаш усулларини қўллаш ёрдамида геология-кидирув ишлари самарадорлигини, иш унумдорлигини ошириши ва захираларни ҳисоблаш тезлигини ўртача 30% га кўтариши исботланган;
Узбекистан конлари мисолида илк маротаба қидириб-чамаланган ва казиб олинган маълумотларни тақкослаш бўйича мукаммаллаштирилган «Қаттик фойдали қазилма конларини қидириш ва казиб олишдаги маълумотларни такқослаш бўйича услубий кўрсатмалар» ва «Маъданли конларда намуналашнинг аниқлилиги ва ишончлилигини бахолаш бўйича услубий тавсиялар» ишлаб чиқилган.
Хулоса
Докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Геология-қидирув ишлари жараёнида ҳисобланган заҳиралар билан казиб олинган маъдан заҳиралари микдори ўртасида тафовутлар келиб чиқишининг асосий сабаби - конларни кидириш жараёнида уларнинг геологик тузилиши ҳақида шакллантирилган тасаввурларнинг субъективлиги билан изохланади (маъданлашувнинг жойлашув қонуниятлари ва шароитлари, маъдан таналари морфологияси, маъданларнинг минералогик таркиби, структураси, текстураси ва бошқалар).
2. Геология-қидирув маълумотларининг замон ва маконда микдор жиҳатидан чегараланганлиги - коннинг геологик тузилиши, маъдан таналарининг жойлашув конуниятлари ва шароитлари, уларнинг морфологияси ва минераллашувнинг тарқалиш хусусиятлари хакида кидириш жараёнида юзага келадиган тасаввурлар аскарият холларда субъектов характерга эга эканлигининг ва амалиётда объектнинг хакикий хусусиятларига идеал равишда мос келмаслигининг бош сабабидир.
3. Ўрганилган барча объектларда олтин минераллашуви маъдан таналари бўйича жуда нотекис таркалганлиги билан ифодаланган бўлиб маъдан таналаридан олинган намуналар бўйича маълумотлар (олтиннинг ўртача микдори, моддий таркиби ва ҳ.о.) аскарият холларда уларнинг ўлчамига тенг бўлган ҳажмгагина таалукли хисобланади.
4. Олтин маъданлашувининг бундай нотекис тарқалиши геология-кидирув маълумотларини интерполяция ва экстраполяция килиш жараёнида жиддий кийинчиликлар тугдириши билан бирга маъдан таналари ва геологик блокларнинг чегараларини белгилаш, олтиннинг ўртача микдорини ва захираларни ҳисоблаш билан билан боглик барча параметрларнинг объективлик даражасига салбий таъсир килади.
5. Конларнинг геологик-саноат туридан катьий назар геология-кидирув мақсадлари учун мураккабликлари 3 ва 4 гурухдарга мансуб бўлган олтин маъданли конларда қидириб топилган ва амалда казиб олинган захиралар орасида тафовутлар мавжудлиги ва уларнинг геологик («аналогия» хатоликлари), услубий, техник ва тог-технологик омиллар билан узвий боғлиқлиги микдорий жаҳатдан асослаб берилди. Амалиётда захиралар орасидаги тафовутлар В тоифадаги захиралар учун ±10-15%, Ci тоифа учун ±30-40%, С2 тоифа учун ±50-60% оралиқларда ўзгариб туради.
6. Конни саноатда ўзлаштириш (эксплуатация) жараёнида бургилаш кудуклари ва тог-кон иншоатларининг бир неча баробар кўп бажарилиши боне олинадиган геологик маълумотлар базаси статистик ва сифат жиҳатдан тўлақонли бўлиб бу маълумотлар ўз навбатида коннинг геологик тузилишини объектив акс эттирувчи ва илмий асосланган эталон моделларини яратиш имконини беради. Шу боне олтин конларини кидириш жараёнига илмий асосланган эталон моделларни кенг тадбик этиш - геология-кидирув ишлари услубиётини янада такомиллаштириш ва фойдали казилма захираларини ишончли баҳоланган маълумотлар асосида юқори аниқликда ҳисоблаб чиқишнинг энг оптимал усулидир.
7. 3 та геологик-саноат турига (олтин-кварцли, олтин-сульфид-кварцли ва олтин-сульфидли) мансуб олтин конларини геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ишлаб чиқилган устувор омиллари (мезонлар) тизими, жумладан: коннинг структуравий позицияси, маъдан қамровчи жинслар, уларнинг ёши, маъданолди метасоматик ўзгаришлар, маъдан таналарини етакчи структуравий-морфологик турлари, ер қаърининг маъдан назоратловчи ва маъдан шакллантирувчи структуравий элементлари, саноат аҳамиятига молик маъданлашувнинг қийматли тавсифи, маъданларнинг минералогии (моддий) таркиби (асосий кимёвий элементлар, йўлдош компонентлар, маъдан таналарининг кон микиёсида тарқалишининг микдорий нисбатлари, маъдан таналарини геометрик ўлчамлари (узунлиги ва ётиши бўйича), минераллашувнинг тарқалиш тавсифи (маъданлашув параметрларининг ўзгарувчанлиги), ётиш шароитлари (тик, ётиқ), кидириш мақсадлари учун мураккаблик гуруҳи, казиб олиш услублари олтин конларида олиб борилаётган геология-кидирув ишлари услубиётини янада такомиллаштириш, фойдали казилма заҳираларини юқори аниқликда ҳисоб-китоб қилиш ва конларни саноатда ўзлаштириш жараёнида бажариладиган тоғ-кон ишлари ҳажмини оптималлаштириш, маъдан таналарининг морфометрик параметрларини ҳақконий белгилаш ва маъдан казиб чикаришнинг самарали режа-жадвалларини жорий килиш имконини беради.
Шунингдек геология-кидирув иншоатлари тизимининг оптимал геометрияси ва улар орасидаги энг мақбул масофаларнинг қийматли кўрстакичлари тавсия этилаётган устувор омиллар (мезонлар) асосида ишлаб чиқилиши хамда кескин юқори микдорли намуналар параметрларининг захиралар ҳажмига таъсирини чеклаш мақсадида намуналардаги кескин юқори микдорли олтин минераллашувини юзага келтирувчи геологик омиллар илмий жихатдан тахдил қилиниш муҳим аҳамият касб этади.
8. Захираларни ҳисоблашнинг анъанавий усуллари билан замонавий ГГИС-технологиялар (Surpac ва бошкалар) ёрдамида хисоблаш усуллари тақкослаган ҳолда кондаги захираларнинг ишончлилик даражаси юқори эканлигини кўрсатиш билан бир қаторда, замонавий усуллар захира ҳисоблашда тезкор ва самарали натижаларга эришиш имконини беради. Ушбу дастурларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган маъдан таналарининг уч ўлчовли ҳажмий (блокли) моделлари конларнинг геологик тузилишини янада мукаммалроқ ўрганиш хамда уларни санотда ўзлаштириш лойиҳаларининг сифатли тайёрланишига замин яратади.
9. Геология-кидирув ишларининг натижадорлиги кўлланиладиган усулларнинг илмий асосланганлиги ва уларнинг илгор технологиялар асосида такомиллашганлигига богликдир. Олтин маъданлашувининг жойлашиш қонуниятлари ва шароитларини чукур тахлил этишда бирламчи геологик хужжатлаштириш натижалари негизида тузилган турли масштабдаги муфассал геологик-структуравий хариталар катта ахамиятга эга. Олтин маъданли конлар захираларини ишончли хисоблаш ишларини барча омилларнинг микдорий таҳлилини инобатга олган ҳолда бажариш муҳим аҳамият касб этади.

37

Koʻrishlar

7

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos