Тадқиқот объектлари: микроциркулятор ва аралаш шаклдаги кон кетиши синдромига эта 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар ва 11 дан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар.
Ишнинг максади: поликлиника шароитида болалар ва ўсмирларда геморрагик диатезлар эрта ташхисининг самарали скрининг-дастурини ишлаб ЧИҚИШ.
Тадқиқот усуллари: клиник, гематологик, коагулологик, биокимёвий, сўровнома, инструментал, статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Илк маротаба поликлиника шароитида болалар ва ўсмирларда геморрагик диатезлар эрта ташхисининг самарали скрининг-дастурини ишлаб чиқилиб, Республика соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини учун таклиф этилди; ўрганилаётган популяцияда кон кетишининг турли шаклларини ёшга боғлиқ хусусиятлари ва структураси аникланди; гемостаз тизимини тадқиқ килиш учун кон кетиш ҳавфи бўлган гурухдарни ажратиб олиш имконини берувчи амбулатор критериялар шакллантирилди; ирсий тромбоцитопатияларда геморрагик синдромни юзага келтирувчи хавф факторлари аникланди; тромбоцитопатиялар ва геморрагик диатезларнинг кам учровчи шакллари ташхисининг амбулатор критериялари аниқланиб, алгоритми ишлаб чикилди; тромбоцитопатияларнинг асосий шакллари ташхисида моделларни, алгоритмларни ва магнийни аниқлаш усулини қўллаш самарадор эканлиги исботланди.
Амалий ахамияти: туман поликлиникалари амалий фаолиятига, яъни беморга максимал яқинлашиш даражасида, болалар ва ўсмирларда геморрагик диатезлар эрта ташхисини ишлаб чиқиш ва татбиқ килиш билан аникланганки, бу шундай беморлар диспансеризацияси самарадорлигини оширади, ихтисослашган гематологик хизмат юкламасини анчагина камайтиради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар Тошкент шахрининг шахар болалар маслахат-ташхис маркази амалий фаолиятига татбик килинган.
Қўлланиш сохаси: гематология, педиатрия, соғлиқни сақлашни ташкил килиш.