Barcha maqolalar

175-180 86 0

Әлемниң тиллик көринисин жаратыўдың теориялық тийкарлары

С Кудайбергенова

Тилдин мэнисин тилден сыртта, тилдин ментал тэбиятын уйренбестен турып анык шегаралау мумкин емес. Тил инсанга таныс болмаган мазмун-мэнис емес, бэлким инсанныц кэбилети ретинде байланыс куралы хэм элемнин базасы, сэулелениуи болып тусиндириледи. Тил инсанныц санасы, ойлауы, руухый эмелий искерлиги менен тыгыз байланыслы. Тил жэрдеминде дуньялык хэм диний билимлср, руухый агартыушылык мэдений-социаллык кэдириятлар, олардыц нормалары инсан тэрспинсн тольны менен хэм айырымлары езлсстириледи, топланады, инсанныц ойлау формалары олар жэрдеминде рауажланады хэм элемди руухый тэрептен езлестиреди.

39-44 141 0

Ҳурмат тамойилларининг мулоқот матнида воқеланишига гендер омилининг таъсири

Азиза Шамахмудова
Ушбу мақола социопрагматикнинг ролини кўриб чиқади омиллар, хусусан, нутқий ҳаракатни шакллантириш бўйича нутқ субъектларининг гендер хусусиятлари. Суҳбатдошни ҳаракатга ундашда одобли шаклларни танлашнинг экстралингвистик хусусиятлари таҳлил қилинади
1-24 49 0

Ҳозирги хитой тилида редупликация

Сабохат Хашимова

Тадқиқот объекти: хозирги хитой тилидаги бир қатор сўз туркумларида редупликация ҳодисаси ва унинг моделлари.
Тадқиқотнинг мақсади: хозирги хитой тилидаги турли сўз туркумларида мавжуд редупликация ҳодисасини, унинг ўзига хос ясалиш усулларини, хусусиятларини таҳлил қилиш ва ўрганиш.
Тадқиқот методлари: қиёсий-тарихий, структурал, конструктив, тавсифий, тахдилий, компонент, жадвалга солиш, квантитатив ва статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ўзбек хитойшунослигида биринчи маротаба хитой тилида редупликация ҳодисаси ўрганилди; редупликациянинг турли сўз туркумларида ясалиш моделлари тадқиқ этилди, редупликатив бирликларнинг структур таснифи ўтказилди; редупликатив сўзларнинг функционал тахдили амалга оширилди; иш жараёнида хитой тилининг турли сўз туркумлари, шунингдек, фразеологизмларга хос янги редупликатив моделлари аникланди; редупликатив сўзларнинг микдорий таҳлили учун лингвистик эксперимент амалга оширилди.
Амалий ахамияти: хитой тили ва ихтисослик фанларини ўргатишда, таржима назарияси ва амалиётида, лексикология, лексикографи, семантика бўйича тадкиқотларда, шунингдек, хитой тилига оид турли хил ўкув қўлланмалар ҳамда шарқшунос филологлар учун махсус курслар тайёрлашда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари мавзуга оид Республика ва халқаро илмий анжуманларда ёритилди, “Хитой тилида редупликация” махсус курси яратилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: шаркшунос филологлар учун махсус курслар тайёрлашда, таржимонлик сохасида фойдаланилади.

1-25 48 0

Ҳозирги ўзбек поэзиясида лисоний тежамлилик ва ортиқчалик (А. Орипов лирикаси мисолида)

Рано Юсубова

Тадқиқот объектлари: А.Ориповнинг 4 жилдлик “Танланган асарлар” тўпламининг 1 -2-жилдлари тадқиқот материали бўлиб хизмат қилади.
Ишнинг мақсади: тил сатҳларида мавжуд лисоний тсжамлилик ва ортиқчалик тамойилларининг услубий хусусиятларини, коннотатив, эмотив вазифа бажаришдаги ўрнини поэтик нутқ мисолида тадқиқ этишдан иборатдир.
Тадқиқот методлари: ишда қиёсий-тарихий, тасвирий, стилистик методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тил сатхдарида мавжуд лисоний тсжамлилик ва ортиқчаликнинг поэтик матнда амал қилиш масалалари монографик аспектда махсус ўрганилди; лисоний тсжамлилик ва ортиқчаликнинг юзага кслишида тил бирликларининг мавқеи белгиланди ва бадиий асар тилини ифодалашдаги ўрни очиб бсрилди; лисоний тсжамлилик ва ортиқчаликни ифодалаш орқали А.Ориповнинг услубий маҳорати аниқланди.
Амалий ахамиятн: тадқиқот бадиий асар тилига оид изланишлар учун муҳим назарий манба бўла олади. Иш материалларидан дарслик, ўкув-услубий қўлланмалар, илмий рисолалар ҳамда амалий тавсиялар яратишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражасн ва иқтисодий самарадорлиги: тадкиқотнинг илмий хулоса ва натижалари юзасидан илмий-назарий семинар хамда илмий анжуманларда маърузалар килинган. Тадкикот бўйича 8 та макола нашр этилган.
Қўлланиш сохаси: стилистика, лингвопоэтика

1-46 168 0

Ҳозирги ўзбек насрида киноя (ижтимоий-психологик омиллари, поэтик тизимдаги ўрни)

Машҳура Шералиева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётида XX аср давомида вокеликка киноявий муносабатнинг устуворлик касб этиши тадкикотчи олимлар учун киноя ва унинг моҳияти, вазифалари, ифода воситалари ва усулларини ўрганиш эхтиёжини юзага келтирди. Модернисток ва постмодернистик адабиётларда киноянинг структурани белгиловчи муносабат турига айланиши адабиётшунослар учун айни адабий ҳодисани атрофлича ўрганиш, унинг бадиий-эстетик вазифаларини аниқлаш ва бу орқали сўнгги давр жаҳон адабиёти эришган ютуқларнинг моҳиятини очиб бериш заруратини келтириб чиқарди.
Мустақиллик йилларида миллий адабиётимизни холис баҳолаш, чинакам бадиият нуқтаи назаридан ўрганиш имкони пайдо бўлганлиги ҳозирги ўзбек насрини жаҳон адабиётшунослиги андозаларига мувофик илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этишга замин яратди. Айни пайтда XX аср ўзбек адабиётидаги, хусусан, 70-80-йиллар ўзбек насри бадиий тафакку-ридаги янгиланишларни, давр насридаги вокеликка киноявий муносабат илдизлари ва поэтик функцияларини ойдинлаштириш имкони хам юзага келди. Зотан, мазкур давр насридаги киноянинг бадиий тафаккурни янгилашдаги аҳамияти ўз даври адабиётшунослари томонидан кайд этилган бўлса-да, унинг илмий-назарий жихатлари махсус тадкик этилмаган эди. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий сохани, жумладан, илм-фан, адабиёт, санъат соҳаларини ривожлантиришга эътибор каратиш зарурлиги таъкидландики1, бадиий адабиёт тарақкиёти бу борада алохида киммат касб этиши шубхасиз. Бугунги миллий адабиётимиз равнаки эса 70-80-йиллар ўзбек насри эришган ютуқларнинг қай даражада ўзлаштирилишига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида махсус назарий тадкиқотларни тақозо қилади.
Жаҳон бадиий тафаккурининг кейинги юз йиллик тараққиётида киноянинг устувор аҳамият касб этиши, постмодернистик адабий асарларда етакчилик қилиши ўзбек адабиётига ҳам жиддий таъсир кўрсатдики, шунинг натижасида 70-80-йиллар ўзбек насрида жуда мураккаб ва зиддиятли ғоявий-бадиий вазифалар киноя зиммасига юкланди ва у давр адабиёти қиёфасини белгилайдиган муҳим хусусиятга айланди. Айни пайтда 70-80-йиллар шеърияти ва насри мафкуравий қолиплардан чика олгани ҳолда адабиёт-шунослик бу борада ортда эканлиги сезилиб колди. Шунинг учун ҳам киноянинг эстетик категориялар тизимидаги ўрнини аниклаб, унинг ўзбек насридаги мақомини тайин этиш, ёзувчи ижодий тадрижи хамда адабий-бадиий асар структурасида тутган ўрнини белгилаш, романтик дунёқараш трансформациясига таъсирини, киноявий асарнинг рецептив хусусиятларини, вокеликка киноявий муносабатнинг ижтимоий-психологик омилларини аниқ-лаш ҳозирги ўзбек адабиётшунослигининг долзарб вазифаларидан биридир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадор-лигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон «Баркамол авлод йили» давлат дастури ҳақида»ги қарорлари, Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда таргибот килиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек насридаги киноянинг ўзига хос бадиий-эстетик ҳодиса эканлигини асослаш, киноявий модусдаги асар рецеп-циясининг давр контекста билан алокасини ҳамда киноянинг диалогизм билан ўзаро муносабатини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: киноянинг ўрганилаётган давр насрида қаҳрамон характери ва шахсияти ўртасидаги зиддият натижасида юзага келганлиги аниқланган;
киноявий модусдаги асар рецепциясининг давр контексти билан алокаси очиб берилган;
давр насридаги киноя ва сарказмнинг муносабат объектига кўра фарқланиши исботланган; 
диалогизм ва интертекстуаллик воқеликка киноявий муносабат ифодаловчи восита эканлиги асосланган.
Хулоса
1. “Киноя” истилоҳи ҳозирги узбек адабиётшунослигида жаҳон халқлари адабиётшунослигидаги “ирония” атамасига муқобил атама сифатида кўлла-нади. Кинояда субъектнинг билиб билмасликка олишы асосланган нуқтаи назари ифода этилади. Киноя тор маънода кўчим ёки антифразисни, кенг маънода воқеликка бўлган ғоявий-қиссий муносабатни англатади. Киноя каимомкнинг алоҳида бир тури бўлиб, унда сиртдан ижобий муносабат, моҳиятан эса салбий муносабат ифодаланади ёки аксинча. Киноя юмор ва сатираддн субъектив ибтидонинг етакчилиги билан ажралиб туради, сарказм эса киноянинг юкори боскичидир.
2. 70-80-йиллар ўзбек насрида киноянинг юзага келиши ва кучайишига олиб келган иккита асосий омил мавжуд: даврнинг ижтимоий шарт-шароитлари (объектив омил) ҳамда айни шу шарт-шароитларда етилган ва ижодкорларимиз томонидан шахсийланган ижтимоий дард-кайфият (субъектив омил). Аҳамияти жиҳатидан саналганлардан кам бўлмаган омиллар (ижодий-руҳий омил, адабий алоцалар таъсири) ҳам бор.
3. Киноя сатира ва юлюрдаги каби реалликни баҳолаш билангина чекланмайди, у реалликни баҳолаш принципларининг ўзини ҳам тафтишдан ўтказади. М.Мухаммад Дўст, А.Аъзам ва Э.Аъзам асарларида иллюзияли тасаввурлар, вокеликдан узилган идеал ёки ғоявий-ҳиссий муносабат киноянинг объектига айланган. Ўзбек адабиётининг 70-йиллар авлоди ижтимоий-фалсафий, бадиий-эстетик царашларни янгилаш заруратини ҳис килдики, айни зарурат таъсирида ёш носирлар ижодида дунё ва инсон концепциясини ўзгартириш жараёни бошланди. Бунда воқеликка киноявий муносабат алоҳида ахами ят касб этди.
4. М.Мухаммад Дўстнинг ‘Талатепага қайтиш” киссасида муаллиф “наполеонизм” кайфиятидаги каҳрамон (Самад) билан романтик позициядаги кахрамонни (Шоир) ўзаро киёслайди ва улардан четлашган ҳолда киноявий муносабатини Тошпўлат Ғайбаров образи оркали ифодалайди. Айни пайтда ўз шахсиятини тўлалигича намоён этолмаётган, шаҳар ва қишлоқ муҳитида ўзини бирдек ортиқча ҳис этаётган Ғайбаров ўз-ўзига хам киноявий муносабатда бўлади. “Истеъфо” қиссаси қахрамони Эломонов ўз шахсияти орқали характерны - ижтимоий муҳит таъсирида шаклланган хулк-атворига баҳо берадики, бу баҳо аксарият ҳолларда киноявий хусусиятга эга. Шахсиятнинг емирилиши (Қўшшаев) ҳамда индивидуалликнинг ноль даражаси (Бинафшахон) муаллиф киноявий муносабатининг сарказм даражасига чикишига сабаб бўлган.
5. Э.Аъзамнинг “Жавоб” киссаси қаҳрамони Нуриддин Элчиев кайта ижтимоийлашиш жараёнини бошдан кечиради. Бунда унинг шахсияти билан характери, “кичкина одам”га хос хусусиятлари ўртасида ўзаро зиддият юзага келади ва ижтимоий макоми, хаётий позициясидан коникмаган кахрамон бир пайтнинг ўзида хам ўзгаларга, хам уз-узига киноявий муносабатда бўлади.
6. А.Аъзамнинг “Асқартоғ томонларда” киссаси кахрамони Махди Ашраповнинг ўз-ўзига киноявий муносабати хаётда орттирилган ижтимоий стереотиплари мохиятини англаши натижасида юзага келади. Қахрамон эришган макомига карамай, аслида кичкина одам эканини, факат ўзининг тугри ва халоллиги билан жамиятга таъсир курсатишга ожизлигини тушуна бошлагач, унда ўз-ўзига киноявий муносабат тугилади, уз мавжуд “мен “и ва идеаллаштирилган “мен’ини киноявий нуктаи назардан инкор этиши унда шахсиятнинг кайта уйгонишига олиб келади.
7. “Лолазор” романидаги киноявийлик роман поэтикасининг диалогик хусусияти билан чамбарчас богланган. Романда диалогизмнинг катта вацт ўлчамидаги диалог, композицион диалог ва микродиалог турлари акс этган. “Лолазор”даги интертекстуаллик катта вакт ўлчамидаги диалогнинг натижаси бўлиб, у оркали муаллиф ўзининг киноявий муносабатини ифодалайди. “Лолазор”нинг “Диёнат” (О.Ёкубов) романи ва “Узоқни кўзлаган қиз” (Н.Сафаров) киссаси билан интертекстуал алоқаси муаллифнинг катта вакт ўлчамидаги диалоги бўлиб, ушбу диалогда муаллиф киноявий позицияда туради.
8. Романдаги бирламчи ва иккиламчи муаллифни фарклашда уларнинг киноявий позициясидаги фаркни эътиборга олиш керак. Иккиламчи муаллифнинг киноявий позицияси аксарият биографик муаллифнинг хаётий тажрибасига таянади. Романда у муаллиф мансуб авлод вакили сифатида Яхшибоев киноясининг объекта бўлиб қолиш эхтимолидан холи эмас. Бирламчи муаллиф эса роман давомида ўз сўзи билан катнашмайди ва унинг вокеликка, хусусан, Яхшибоев, Ошно ва Саидкул Мардонга киноявий муносабати композицион диалогизм оркали ифодаланган.
9. “Лолазор” романининг рецепцияси кўп жиҳатдан муаллифнинг вокеликка муносабати ҳамда қахрамон типига қай тарзда ёндашувга боғлиқ. Адабий танқид ва китобхондаги қолип тасаввурлар (стереотипик установкалар) романни у мансуб бадиийлик модусига мувофик кабул килинишига халал берган. Хусусан, “Лолазор” романи рецепциясидаги баҳсли масалалар шўро даврида кўп ҳолларда бадиий асарни “таъцибчи -курбон - ха.юскор” архетипы доирасида кабул килиш одатга айлангани билан изоҳланади.


 

1-25 86 0

Ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари

Обидахон Файзуллаева

Тадқиқот объектлари: Б.Бойқобилов, Рауф Парфи ва Фахриёр сонетлари.
Ишнинг мақсадн: ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари, хусусан, унинг тарақкиёт тенденциялари ва спецификаси, композицион тузилиши, унда сюжет барқарорлашгани хамда бадиий-эстетик тафаккур такомилидаги ўрни масалаларини Б.Бойқобилов, Р.Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида илмий-назарий асослаш ва шоирларнинг маҳорат сирларини тахлил килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: ишда матн талқини, қиёсий-типологик, тавсифий тахлил методлардан фойдаланилди
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет мактабининг эстетик табиати, жанрнинг бадиий хусусиятлари тахдили ва тадқиқига багишланган махсус илмий тадқиқот амалга оширилмаган. Диссертацияда худди мана шу мураккаб масала илк бор монографии планда тадқиқ этилмокда. Ишнинг янгилиги мазкур жанрнинг тараккиёт тадрижини ўрганишда, бадииятининг назарий қонуниятлари асосида тадқиқ этишда, сонет бадииятини юзага келтирувчи бадиий тасвир воситаларининг жанр структурасидаги ўрни, унинг специфик характери конкрет мисоллар орқали далилланиб борилганда ва сонетнинг ҳозирги ўзбек шеъриятида тутган ўрнини муносиб даражада кўрсатиб беришда кўринади.
Амалий аҳамияти: Тадкикот хулосалари XX аср иккинчи ярми ва ҳозирги боскич ўзбек шеъриятининг ўзига хос тенденцияларини тасавввур этиш, ушбу жараёнда сонет жанрининг ўрнини ва нуфузини белгилаш ва унинг бошқа жанрлар билан алоқаси ва ўзаро таъсири имкониятларини англаш, бу борада, Б.Бойкобилов, Р.Парфи, Фахриёр сонетларини тадқиқ этишда назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижалари юзасидан республика миқёсидаги илмий конференцияларда маърузалар қилинган ва Ўзбекистонда 11 та, хорижда 1 та мақола чоп этилган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси.

61-62 67 0

Ҳозирги немис тилида иловали элементларнинг структур ўзига хосликлари

Л Каримова, М Бегматов
Ушбу мақола ҳозирги замон немис тилида иловали
элементларнинг структур ўзига хосликларини баён қилишга бағишланган. Немис тилида синтактик алоқаларнинг турли хил бўлиши,иловали элементларнинг структура жиҳатдан ҳар хил шаклланишини ёритиб берган.
61-67 176 0

Ҳозирги замон эрон ҳикоячилигида мавзулар кўлами (аѐллар адабиѐти мисолида)

Ойдин Турдиева
Ushbu maqolada ijodkorlik haqida so'z boradi Manizhe Janquli, Samara Aslanur, Zahro Zavariyon, Vajixa Ali Akbariy Somoniy, Roziya Tujjhor kabi eron yozuvchilari. Ularning hikoyalarining o‘ziga xos xususiyatlari, mavzu va muammolari tahlil qilinadi.
1-70 67 0

Ҳозирги замон эрон ҳикоянавислигининг ғоявий- эстетик хусусиятлари ва жанр динамикаси

Ойдин Турдиева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қайси мамлакат ёки минтақа бўлмасин, инсоннинг маънавий оламини кашф этишда кудратли воситалардан бири бу бадиий адабиётдир.
Ўзбекистон Хорижий Шарк мамлакатлари билан узок муштарак тарихга эга бўлиб, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб бу мамлакатлар билан ҳар томонлама алокалар тараққий топиб бормокда. Юртимизда жахон адабиётини, унда кечаётган адабий жараёнларни ўрганишга эътибор кучаймокда. Зеро «Биз маънавиятимизни юксалтириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга интилаётган эканмиз, ҳеч качон ўз қобиғимизга ўралашиб қолмаслигимиз керак. Бошқа соҳалар қатори адабиёт соҳасида ҳам халкаро алокаларни кучайтириш зарур»1.
Умумбашарият тамаддунига буюк сиймоларни такдим этган форс адабиёти ўзининг бир асрдан кўпроқ янги тарихига эга бўлиб, жаҳон адабий жараёнларида муносиб ўрин эгаллаб келмокда. Ҳозирги замон эрон адабиёти, хусусан ҳикоянавислиги ўз шаклланиши ва таракқиётида турли бадиий босқичлардан ўтиб, бу жараёнларда турли хусусиятлари орқали намоён бўлмокда.
Бирок бу борадаги тадкиқотлар асосан XX асрнинг 80-йилларигача бўлган давр эрон ҳикоянавислигига тегишли бўлиб, бу даврдан, яъни XX асрнинг 80-йилларидан кейинги даврда бу жанр кам ўрганилган, монографик планда алоҳида махсус тадқиқ этилмаган, илмий рисолалар яратилмаган.
Бу даврда мамлакат ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётида ўзгаришлар содир бўлиб, бу ҳол Эрондаги адабиётга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Бу ўзгаришлар қандай рўй берганлиги, асл моҳияти нималарда намоён бўлганлиги шарқшуносликда ҳанузгача алоҳида тадқиқ этилмаган ва мазкур муҳим босқич эрон адабиётшунослигининг кун тартибида турибди. Ишнинг асосий концепцияси - адабий муҳит кесимида инқилобдан олдинги ва инқилобдан кейинги давр ҳикоянавислигини қиёсий таҳлил этиш, кейинги даврга алоҳида урғу берган ҳолда ғоявий-эстетик тамойилларни ва янгича ёзиш услубларини ўрганиш бўлиб, буларнинг барчаси ушбу диссетациянинг долзарблигини ва заруратини таъминлайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон «Узбекистан Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда Республика академик илм-фани ва олий таълимнинг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон эрон ҳикоячилигининг ривожла-ниш динамикаси ва ғоявий-эстетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
хозирги замон эрон адабиётида ҳикоя жанрининг вужудга келиши ва шаклланиши асосланган;
ижодий таъсир, анъана ва новаторлик, ҳикояларнинг олдинги босқичларда ёзилган ҳикоялар анъаналарига ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари исботланган;
эрон ҳикоянавислигида вокеликни тасвир этишнинг XX асрда энг муҳим ва долзарб ҳисобланган реалистик ва модернистик йўналишлардаги бадиий методларининг алоҳида ёзувчилар ижодида акс этиши далилланган;
эрон замонавий ҳикоясининг XXI аср бошида бадиий-эстетик жиҳатдан турланиши ва қисқа ҳикоя U oUjS otijS jliub) жанрининг хусусиятлари
асосланган;
эрон болалар адабиётининг юксалишида ҳикоянависликнинг ўрни ва болалар мавзусида ёзилган ҳикояларнинг тарбиявий-маърифий моҳияти асосланган.
ХУЛОСА
Ҳозирги замон форс адабиётига оид назарий манбаларни, кун ижтимоий масалаларини янгича мазмунда ифодалаб, турли услубларни қўллаб насрчилик майдонида калам тебратиб келаётган ёзувчиларнинг ҳикояларини илмий ва бадиий жихатлардан тарихий-функционал ва киёсий-типологик тадқиқи асосида инқилобдан кейинги давр эрон жамияти, инсоннинг ички оламини тасвирлашни ўзида акс эттириб келаётган хозирги замон эрон хикоячилиги бўйича куйидаги хулосалар берилди:
1. Замонавий форс адабиётида янги ҳикоя жанрининг қарор топишида бир томондан эрон халкининг бой адабий мероси - минг йиллар мобайнида яратилган насрий жанрлар, ўрта асрлар адабиёти сюжетлари, образлари, иборалари муҳим омил бўлиб хизмат қилган бўлса, иккинчи томондан Европа, Америка ва рус адабиётининг таъсири катта бўлди. XX аср бошида, эрон ҳикоянавислиги ўзига хос жихатлари билан маърифий хусусиятларга эга бўлганини кузатамиз. Маърифатпарварлик реализмида пайдо бўлган танқидий-таҳлилий унсурлар эса аста-секин хикоянависликда танкидий реализм йўналишига ўтганлиги билан характерланади.
2. 50-йилларда жуда кўп учрайдиган мавзулар куйидагилар бўлди: ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, эзилган эрон аёлининг дарди, огир кисмати, эрон зиёлилари такдири, деҳқончилик соҳасидаги огир аҳвол, оддий хизматчиларнинг ҳаёти, ҳоким табақанинг зўравонлиги, жамият иллатлари каби масалалар бўлиб, ҳикоялар каҳрамонлари - оғир қисмат эгалари, ҳақ-ҳуқуқсиз, колок хал к вакиллари.
3. 60-70-йилар Эронда ижтимоий сергакликнинг ва аҳоли миллий тафаккурининг жуда тез суръатда ўсгани билан хам характерланади. Бу хол ижтимоий фикр, маданият, айникса бадиий адабиётнинг ривожида яққолкўринди. Ўтмишдан колган маданий меросни тиклаш, миллий манбалар, маънавий, диний қадриятларга бўлган қизиқиш кучайди.
4. Жамиятда шоҳ тизими ўтказган ғарблаштириш ҳаракати даврида ижтимоий фикрнинг ривожига туртки сифатида адабиёт майдонига Жалол Оле-Аҳмаднинг «Ғарбпарастлик» («сЛОи^») асари кириб келди ва эронликлар миллий тафаккурининг ўсишида катта роль ўйнади. Жалол Оле-Ахмад, Ж.Мирсодиқий, Ф.Тўнўкебўний, Н.Иброҳимий ва бошқалар ўз асарларида бор кучи билан Ғарбнинг Эронга руҳий-маънавий тажовузидан огохдантирди ва мустамлака сиёсатини нафақат иктисодий, балки маданият соҳасига зиён, ҳатто ҳалокат олиб келувчи таъсирини кўрсатиб берди.
5. XX асрнинг 80-йилларига келиб ислом инқилобидан кейин маданият ва адабиётни ҳукмрон диний-мафкуравий таълимот билан боғлиқ ҳолда ривожлантириш ва одамлар тафаккурида ислом қонунлари ҳукмронлигини мустаҳкамлаш тамойиллари кучайди. Ислом инқилобидан кейин форс адабиётида ислом кадриятларига қайтиш, мерос бўлиб қолган анъаналарни тиклаш, қадимги ва мумтоз сюжетлар, мажозий ва рамзий образар, мунозара, ҳажвиёт, дидактик адабиёт жанрларини ишлатишга тамойил кузатилди.
6. 80-йиларда хикоянависликда янги мавзулар: шоҳ ҳукуматининг қулашига бағишланган ва инқилоб содир бўлиши; шоҳ давридаги ижтимоий хаётни кескин танкидга олиш; ватанпарварлик мавзуси ҳукм сурди. Бундай хикоялар бадиий жиҳатдан юксак савияда бўлмай, ислом дини мафкураси билан йўғрилган асарлар эди. Адабиёт майдонига “инқилоб даври ёзувчилари” номини олган янги адиблар (М.Саршор, М.Парвиз, М.Хиромон, Х.Бобохоний, А.Ғуломий, М.Байрамий ва бошқалар) авлоди кириб келди. Эронда яшовчи кўчманчи халклар ҳаёти мавзуси кўп учрайдиган, янги мавзуларга айланди.
7. 90-йилларда эрон ҳикоянавислигида фалсафий тагмаъноли, ижтимоий сюжетли, аёллар такдири, оилавий муносабатлар, болалар ва ўсмирлар олами, маиший чизгиларга бағишланган хикоялар пайдо бўла бошлади. XX аср охири ва XXI аср боши ёш эрон адибларининг ҳикояларида ўзидан олдинги давр, яъни 80-йиллар адиблари ҳикояларидан фарқли равишда мафкуравий таъсир камрок кузатилди.
8. Инқилобдан кейин адабиёт майдонига аёл ёзувчиларнинг янги авлоди кириб келди, аёл ижоди ва аёл образи янгича талқин этила бошлади. 90-йилларда ижод эта бошлаган аёл ёзувчилар доирасига Маниже Жонқўли, Самира Аслонпур, Заҳро Завориён, Важиҳе Али Акбарий Сомоний, Розия Тужжор каби истеъдодли адибалар ислом инқилобидан олдин ижодий фаолиятларини бошлаган адибаларнинг анъаналарни давом эттириб, аёл ижодиётини янада бойитдилар. Уларнинг ҳикоялари учун кундалик турмушдаги оддий ҳодиса, бирор одамнинг одатий ҳаёти мавзу бўлиб, мақсади - каҳрамоннинг қалбига чуқурроқ кириш, кўнгил кечинмаларини теранроқ ифода этиш бўлди.
9. Замонавий форс адабиётида аёл кўнглини тўла англашда, қалби тубига етиб боришда, унинг барча сир-асрорларини кашф этишда таникли адиба Розия Тужжор ижоди алоҳида ажралиб туради. Унинг ҳикояларида аёлобразига янгича талкин кузатилади, яъни унинг хикояларида анънавий мазлума шарк аёли эмас, балки зиёли, ўз овози ва эркига эга аёл образи тасвирланди. Р.Тужжор хикояларида шоирона услубни қўллайди. Унинг ҳикояларига хос хусусиятлардан бири махзунлик кайфиятининг устунлигидир. Р. Тужжорнинг ҳикоялари вокеаларга бой эмас, балки ушбу хикоялар ипсоппипг, айпиқса аёлларпипг ички дупёсига қилипгап сафарпипг баёнидан иборатдир.
10. XX асрнинг охирги чорагида ҳикоянавислик ривожи жадал суръатлар билан ўсди. Бу ҳолат хикояларнинг нафақат сони, балки мавзу доираси хам кенгайгани, энг муҳими, унинг бадиий-поэтик жиҳатдан такомиллашиб борганида намоён бўлди. XX асрнинг 80-йиллар охири ва 90-йилларида замонавий адиблар томонидан реалистик метод билан бир қаторда модернисток методнинг кенг қўлланилиши кузатила бошланди. Субъективликнинг кучайиши, психологизм, бегоналашув, ёлгизлик кайфияти замонавий форс адабиётининг якқол намоён бўлиб турувчи жихатларидан бири бўлиб қолди. Мазмунан эса асотирлаштирилган хикоялар сони ортиб борди, яъни воқеа-ҳодисаларни мифлаштириш тамойили кучайди.
11. Бу даврга келиб шакл жиҳатидан ҳикоянинг жуда қисқа «Достонак»
шакли оммалашди. Бу шаклдаги ҳикоя ўзининг жуда кискалиги билан ажралиб туради ва ҳаётнинг бир лахзасини, муайян макон ва замондаги кичик бир вазият асосигагина курилади.
12. Хорижда хам форс адабиётининг ажралмас кисми хисобланган форс тилидаги адабиёт равнак топди. Бу адабиётнинг айрим намояндалари асарлари миллийликдан холи, махаллий колорит тасвири баён этилмаган бўлса, айримларининг ижодида аксинча, ватан соғинчи, миллий колорит ўзининг бор жилолари билан уфуриб турди.
13. Бу давр хикоячилигида болалар ва ўсмирларга бағишланган хамда улар хақидаги адабиёт нихоятда ривожланиб кетди. Хусусан бундай ривожланиш сабаби 80-йиллар мобайнида адабиётда ижтимоий хаётни танқид қилиш каттиқ назорат остида эканлиги бўлди ва ёзувчилар нигохи янги авлод тарбиясига каратилди. Миллий-маданий меросни, ахлоқий ва диний қадриятларнинг тикланиши болалар адабиёти намояндалари ижодига хам сезиларли таъсир килди. Ислом инқилобидан кейин асл исломий қадриятларга асосланиш уларнинг асарларида етакчи ўрин эгаллай бошласа, XXI аср арафасига келиб бу қадриятлар умумбашарий кадриятлар билан уйғунлашиб кетди.
14. Ҳозирги замон эрон ҳикоянавислиги мураккаб вазиятда умумбашарий, умуминсоний кадриятларга таяниб, янги поғоналарга чиқиб, жаҳон адабий жараёнларида фаол иштирок этиб, янги сўз айтишга кодир эканлигини исботлаб келмокда.

103-107 101 0

Ҳозирги замон эрон насрида қуръоний ва исломий мотивлар

Ойдин Турдиева
Мақолада замонавий эрон ёзувчиси Важихе Сомонийнинг ҳикояларидаги исломий ва Қуръон мотивлари ҳақида сўз боради. Юқори руҳий муаллифнинг ҳикояларида Қуръон матнларининг қадриятлари
1-26 177 0

Ҳозирги замон араб адабий тилида иқтисодий атамаларнинг шаклланиши

Динмухаммед Адиханов

Тадқиқот объектлари: араб адабий тилидаги иктисодий атамаларнинг фаол қатлами.
Ишнинг мақсади: араб адабий тилидаги иктисодий атамаларнинг асосий таркибий ва лексик-семантик тавсифларни келтириш, унинг шаклланишига оид икки синхрон даврлар (XX асрнинг 50-70-йиллари, XX асрнинг 80 йилларидан - ҳозирга кадар) нуктаи назарида олинган асосий йўл, восита ва усулларга аниклик киритиш.
Тадқиқот методлари: тилни ички тамондан киёслаш услуби, моделлаштириш усуби, лингвистик таъриф ва материални бевосита танлаш усули.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Икки давр нуктаи назарларнинг ўзаро табақаланишина (фарқланишини) кўзда тутилган тарихий тадрижий ёндошув ўзига ҳос хусусияти бўлиб, илк бор араб адабий тилининг иқтисодий атамалари тизими, у XX асрда мустақил тизим сифатида юзага келиш бошлаб, ҳозирги вактга қадар тадқиқ этилди. Илк бор иқтисодий атамаолар умумий ривожланиш жараёнлари аникланиб, бунда асосий эътиборни улар орасидаги энг умумдор атамаларга каратган ҳолда атама хосил қилиш (ясаш) усуллари ўрганиладқ. Биринчи маротоба кўп таркибли иктисодий атамаларни ҳосил килиш тузилма моделлари аниқланган. Илк бор бевосита кўмакчи сўзлар (юкламалар) иштирокида ҳосил қилинадиган кўп таркибли конструкциялар тахлил килинди. Илк маротаба мазкур атамалар тизимининг XX аср охиридан - ҳозирга қадар тараққиёт ва кейинги шаклланишининг оид етарли ўрганилмаган хусусиятлари таърифлаб берилди.
Амалий ахдмияти: натижалар араб тили ва махсус курсларни ўқитишда, таржима назарияси хамда амалиётида, атамашунослик ва лексикологияга оид тадкикотларда, тор ихтисосликлар бўйича луғатлар тузишда қўлланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижалари ва материаллари ТошДШИ араб адабий тили лексикологияси дарслари жараёнида қўлланади.
Қулланиш (фойдаланиш) соҳаси: замонавий араб адабий тилида сўз ясалиши ва лексикологияси, таржима сохасида икки ва кўп тилли луғатлар тузиш.

36-39 99 0

Ҳозирги замон немис тилида аналитизм тенденцияси масаласига доир

Назокат Содикова
Ушбу мақола ҳозирги замон немис тилида аналитизм муаммосига бағишланган.Мақолада немис тили материалида аналитик тенденциялар айрим аспектларининг шаклланиш жараѐнлари кўриб чиқилади, аналитик шакл ва аналитик конструкциянинг
чегараланиши белгилаб берилади
52-56 114 0

Ҳожи муҳаммад шаҳдийнинг девони қўлёзма нусхаси тавсифи

Каромиддин Жамаҳматов
Мақолада Ҳожи Муҳаммад Шоҳдийнинг қўлёзма фонди тавсифи, девоний асари композицияси, унинг икки тиллилиги, нусха кўчириш тарихи ва қисқача ҳаётий фаолиятига бағишланган. Шоир асарларидаги мисраларни келтириш орқали бу мавзуга қисқача шарҳ берилди. Шоир ижодининг мазмун-моҳияти мавзу доирасида атрофлича ёритилган. Котиб Девон китоби ҳақида муҳим тарихий маълумотларни тақдим этиши муҳим. Ҳар бир ғазалда шаҳид мавзуларининг кулгиси, элвен ахлоқий баёнотлари такрорланади. Девон таржимонларининг шеърий матнларида арзимаган хатолар ва исёнга мойиллик борлиги котибнинг кучли ва заиф томонларини кўрсатади. Шу боис мақолада шоир асарининг байтларини бериб, қўлёзмасини баён қилдик
78-81 121 0

Ҳиссий ақл ва унинг билиш жараёнлари билан алоқаси

Акмал Исмаилов
Ушбу мақолада ҳиссий ақл тушунчаси ва унинг когнитив жараёнлар билан алоқаси тасвирланган. Шунингдек, мақолада ҳиссий интеллест билан боғлиқ аниқланадиган сигналлар ҳамда ҳиссий отларни қайта ишлаш жараёнида билим тизимимиз фойдаланадиган канал турлари ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари, мақолада ижтимоий ақлнинг ҳиссий ақл ва идрок билан боғлиқлиги ко‟рсатиб о‟тилган
102-106 175 0

Ҳиссий интеллектга алоқадор психологик ҳодисалар

Акмал Исмоилов
Ушбу мақолада ҳиссий интеллект тушунчаси, турлари ва табиати ва унинг психологик ҳодисалар билан алоқаси тасвирланган. Шунингдек, мақолада ҳиссий интеллектни тадқиқ қилиш соҳасига тегишли ғояларни дифференциациялаш зарурлиги, ҳиссий ва когнитив жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва фарқланиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари, мақолада ҳиссий интеллект моделлари тузилиши ва уларнинг таркибий қисмлари ва бошқа интеллект турлари билан алоқалари тасвирланган
25-30 160 0

Ҳиндистон  форсий адабиёти   тарихи

Сафия Каримова
Ушбу мақола Ҳиндистонда форс адабиётининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнини ўрганади. муаллиф ҳинд-форс адабиёти шаклланишининг бир қанча босқичларини ёритиб беради ва шу давр бадиий асарларидан намуналар келтиради
71-75 76 0

Ҳиндий тилидаги сонлардан ясалган лексемаларда сандҳий ҳодисаси

Сирожиддин Нурматов
Ушбу мақолада ҳинд тилидаги рақамлардан ташкил топган двигу сўзларида намоён бўладиган сандхи ҳодисаси батафсил кўриб чиқилади. Уларнинг ўзига хослиги лингвистик жиҳатлар. Сандхи ҳодисасида юз берадиган фонетик ўзгаришлар двигу сўзлари мисолида таҳлил қилинади
51-56 131 0

Ҳинд-орий тилларидаги сонларнинг шаклланишига доир баъзи фонетик жараёнлар хусусида

Сирожиддин Нурматов
Ушбу мақолада ҳинд-орий тилларида сон лексемаларнинг ҳосил бўлиши жараёнида содир бўлган фонетик жараёнлар ўрганилади ва фонетик хусусиятлар таҳлил қилинади. Қадимги давр ҳинд-арий тилларида, жумладан, янги ҳинд-арян тилларида содир бўлган фонетик жараёнлар сонларнинг лексик бирликлари мисолида ўрганилади
28-33 151 0

Ҳерберт Батес муаллиф услубининг экспрессив-стилистик ва бадиий хусусиятлари

Умида Абдувахабова
Ушбу мақолада муаллиф Ҳерберт Батес муаллифлик услубининг экспрессив-услубий воситаларини таҳлил қилади. Бир нечта ҳикоялар мисолида унинг ривоятининг хусусиятлари кориб чиқилган. Ҳар бир ҳикояда Батес насрида ишлатилган, унинг асарларига ёқимли, деярли лирик эслатма берадиган ифодали воситаларни таъкидламаслик мумкин эмас
235-242 98 0

Ҳарбийлашган таълим курсантларига хорижий тилларни ўқитишда коммуникатив компетенцияни шакллантиришда актнинг ўрни

Ҳаётхон Дадабаева, Dilfuza Teshabayeva

Мақолада ахборот-коммуникация технологияларидан ҳарбийлашган таълим муассасаларидаги бўлажак офицерларига хорижий тилларнинг коммуникатив малакасини эгаллашга ёрдам бериш воситаси сифатида фойдаланиш таҳлили, назарий асослари ва эмпирик синов натижалари келтирилган. Тил ўргатишда қўлланиладиган АКТнинг кенг кўлами ҳамда курсантларнинг тил ўрганиш жараёнига АКТни интегратсиялашувининг мантиқий асослари келтирилди. Ҳарбий ўқув муҳитида АКТ самарадорлигини текшириш мақсадида педагогик тажриба ўтказилди; унинг топилмалари тасвирланган. Ҳарбий олий таълим муассасасида тил ўрганиш жараёнида АКТдан фойдаланиш самарадорлигини исботлади, натижада курсантларнинг тил билиши, касбий тайёргарлиги ва умумий академик кўникмалари. АКТни татбиқ этиш курсантларнинг тил ўрганишга бўлган муносабатига таъсир кўрсатувчи кучли мотиватсияни таъминлашда ва уларнинг мустақиллиги, ижодий ва когнитив қобилиятларини ривожлантиришда муҳим рол о'йнади. Бўлажак офицерлар она тилида сўзлашувчилар, ҳамкасблари ёки ҳарбий экспертлар билан ўзаро алоқа қилиш ва ҳақиқий алоқани сақлаб қолиш, видео чатлар ва видео қўнғироқлар орқали халқаро лойиҳаларда иштирок этиш қобилиятини айниқса илҳомлантирувчи ва ёқимли тажриба деб топдилар. АКТни интегратсиялашнинг яна бир афзаллиги курсантларнинг индивидуал таълим услубига қараб мавзуни турли йўллар билан тақдим этиш имкониятидир. Расм, видео, мултимедиа тақдимоти, инфографика каби кўргазмали қуроллардан фойдаланиш курсантларни ўқишга қизиқтирди, расмлар, графикалар, иллюстратсиялар, аудио ва видеолар билан тасвирланганда матнларни тушунишни осонлаштиради. Технология курсантларга ўқиш жараёни устидан кўпроқ назорат ва синфда ҳамкорлик қилиш учун кўпроқ эркинлик берди.

75-83 147 0

Ҳарбий терминларнинг ишлатилиши ва улардаги ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятлари

Anvar Kurganov

Мақолада ҳарбий тсрминлар тизими, шунингдек, дунёда ксчаётган сиёсий вазият ва фаннииг ривожланиш жараёнини ўзида акс этгирувчи ҳарбий терминларнинг синхрония ва диахронияси билан боғлиқ масалалар ўрганилган. Умумистсъмолдаги сўзлар ва ҳарбий терминларнинг ўзаро бир-бирига таъсири натижасида терминлашиш ва терминлик хусусиятини йўқотиш каби масалалар ҳамда харбий терминларнинг кўлланилиши ва улардаги ўзгаришларда метафоранинг роли кўриб чиқилган.

48-51 140 0

Ҳарбий соҳага оид инглизча акроним ва аббревиатураларнинг ўзбекча талқини хусусида

Ойбек Ахмедов
Угнбу мақолада инглиз ва узбек тилларидаги қисқартма (акроним ва аббревиатура) ҳарбий терминларларининг таржимада ифодаланиши ва лексик-семантик хусусиятлари ёритиб берилган. Соҳа терминлари бир нечто лексик-семантик гуруҳларга ажратиб таҳлил қилинган. Ҳарбий соҳага оид қисқартма терминларни цўллашда йўл қў-йилшии мумкин бўлган турли чалкашлик ва гализликларнинг олдини олиш мақсадида баъзи тавсиялар берилган.
74-78 193 0

Ҳарбий дискурсдаги инглиз ва ўзбек фразеологизмларининг семантик ва структур хусусиятлари

Дилдора Хакимова
Мазкур мақола ҳарбий дискурсдаги фразеологик бирликларнинг компонентлар таҳлилига, ҳамда улардаги аниқ ҳарбий объект, ҳодиса, ҳаракат ва ҳарбий
унвонни ифодаловчи компонент мавжудлиги билан боғлиқ ҳолда семантик маъносига бағишланган. Бундан ташқари, ҳарбий мавзу га оид фразеологик бирликларнинг структурасига кўра шаклланиш моделлари аниқланган
108-112 155 0

Ҳарбий дискурсга оид фразеологизмлар билан сўз бирикмали ҳарбий терминларни фарқлашда сема таҳлилини қўллаш ҳусусиятлари

Дилдора Хакимова
Мазкур мақола сўз бирикмали ҳарбий терминларни ва ҳарбий дискурсга оид фразеологик бирликларни
фарқловчи таҳлилга бағишланган. Муаллиф асосий фарқловчи хусусиятларни кўрсатиб берган
30-33 145 0

Ҳамза ижодида фурқат анъаналари

Сафия Каримова
Мақолада Фурқат анъанаси давомчилари бўлган, Фурқат анъанасини яратган, ғурурланаётганлар ҳақида сўз боради ХХ аср бошларида буюк шоир ижоди таъсирида яратилган асарлар. Хусусан, Фурқатга эргашиб, мувашшоҳ-ғазал жанрида ўндан ортиқ шеърий асарлар яратган Ҳамза ижоди таҳлил қилиниб, илмий жиҳатдан исботланди