Page 76
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
ТАНОСИЛ ЁКИ ОИВ КАСАЛЛИГИ/ОИТСНИ ТАРҚАТИШ
БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА МАХСУС
БИЛИМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Курамбаев Тохир Хосинбаевич
Тергов фаолияти кафедраси бошлиғининг
ўринбосари, ю.ф.б.ф.д. (PhD), майор
https://doi.org/10.5281/zenodo.16927466
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 10-Avgust 2025 yil
Ma’qullandi: 15- Avgust 2025 yil
Nashr qilindi: 22- Avgust 2025 yil
ушбу
мақолада
таносил
ёки
ОИВ
касаллиги/ОИТСни тарқатиш билан боғлиқ
жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва
тергов даврида тайинланадиган судга оид
экспертизаларни
тайинлашнинг
ўзига
хос
хусусиятлари ва экспертлар олдига қўйиладиган
саволлар кетма-кетлиги ишлаб чиқилган бўлиб,
исботлашда муҳим аҳамият касб этадиган
масалалар ёритилган..
KEY WORDS
таносил
касаллиги,
ОИВ
касаллиги,
ОИТС,
вирус,
тарқатиш, инсон иммунитет
танқислиги, терговга қадар
текширув, тергов, экспертиза,
исботлаш.
Ер юзида ОИТС эпидемияси бошлангандан буён 75 миллион одам ушбу дардга
чалиниб, 32 миллион нафардан ортиғи вафот этган [1]
.
Ўзбекистонда
2023 йил июнь ойида 48 мингдан ортиқ шахсда ОИВ касаллиги аниқланган бўлса,
бугунги кунда уларнинг сони 50 мингдан ошган [2].
Шу билан бирга, расмий маълумотларга кўра, мамлакатимизда таносил ёки ОИВ
касаллиги/ОИТСни тарқатиш жинояти йилдан йилга ошиб бораётганлигини кўриш
мумкин. Жумладан, ушбу турдаги жиноятлар
2019 йилда 56 тани ташкил этган бўлса, 2020-2021 йилларда бу кўрсаткич қарийб
уч баробарга
ошган, яъни 146 тани, 2022 йилда эса 180 тани ва 2023 йилда эса, ушбу
кўрсаткич 186 тани ташкил этган [3].
Шу боис, ҳар бир жиноий қилмиш юзасидан ўз вақтида тўлиқ, сифатли ва
холисона тергов ҳаракатлари олиб борилиши ҳамда жазо муҳаррарлигини таъминлаш
мақсадида, суриштирув ва тергов идоралари ходимларини бу борадаги махсус
билимларини янада ошириш ҳамда қўшимча куч ва вақт сарфламасдан туриб
ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу турдаги жиноятлар бўйича судга оид тегишли
экспертизалар тайинлаш бўйича эксперт олдига қўйилиши мумкин бўлган намунавий
саволлар рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда ундан тергов амалиёти ходимлари
фойдаланишларини таъминлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.
Амалдаги ЖПКнинг 173-моддаси биринчи қисми 6-бандида таносил ва бошқа
юқумли касалликларга чалинган шахсларни даволаш зарурлигини ва имкониятларини
аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланиши мумкинлиги кўрсатилган [3]. Бироқ,
унда шахсни айнан қайси юқумли касалликка қачон чалинганлиги, ушбу касаллик
кимдан, қачон ва қандай йўллар орқали юққанлигини аниқлаш ҳолатлари
Page 77
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
келтирилмаган.
Таносил ёки ОИВ касалликларини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида
қолдириш жиноятларини тергов қилиш бўйича хориж тажрибаси ўрганилганида,
таносил касаллиги ёки ОИВ бир бемордан иккинчисига юққанлигини, яъни улардаги
вируснинг генетик айнанлиги бир-бирига тўғри келиш-келмаслиги бўйича АҚШнинг
Калифорния штатида филогенетик текширув амалиёти мавжудлиги маълум бўлди [4].
Ушбу усулдаги генетик текширувлар натижасида секвенирлаш усулида ДНК
молекуласида нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланади. Секвенирлаш усули ёрдамида
текширилаётган намунада ОИВ вируснинг дори воситаларига чидамлилиги ва
генотипи аниқланиб, намунада РНК ёки ДНК занжиридаги нуклеотдлар кетма-кетлиги
бошқа намунадаги РНК ёки ДНК занжиридаги нуклеотдлар кетма-кетлигига
ўхшашлиги ва яқинлиги баҳоланади. Масалан, А. исмли фоҳиша аёл икки нафар соғлом
шахс, айтайлик Б. ва Д. лар билан жинсий алоқада бўлган. Бундай ҳолатларда ушбу
шахслар ОИВни айнан ушбу фоҳишадан юқтирганлигини аниқлашда Б. ва Д. ларнинг
ҳар бирининг қонидаги вирус генотиплари ўзига хос алоҳида белгилари бўйича махсус
рақамга эга бўлади. Натижада, ҳар бир шахсдаги ОИВ вирусининг генотипи мавжуд
бўлиб, бу унинг айнан ўзига хослигини англатади. Бу эса, тергов даврида шахснинг
кўрсатувларини баҳолашда, жабрланувчи ОИВни айнан кимдан юқтирганлиги, гумон
қилинувчининг қонидаги вирус билан жабрланувчининг қонидаги вирус
генотипларининг айнанлиги ва шу каби масалаларга асосли ечим сифатида самарали
фойдаланиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Суд экспертизаси
тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 73-сонли қарорига кўра, суд экспертизаси тадқиқоти – фуқаролик,
иқтисодий, жиноят, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
иш ҳолатларини аниқлашга ва суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар
соҳасидаги махсус билимлар асосида тадқиқотларни ўтказиш ва хулоса беришга ҳамда
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида амалга ошириладиган ҳамда
натижаси бўйича мутахассис фикри тақдим этилишига қаратилган фаолият эканлиги
кўрсатилган [5].
Шундан келиб чиққан ҳолда, юқоридаги ҳолатда мутахассислар томонидан
шахсларнинг қон намуналари асосида уларнинг генетик айнанлигини ўрганиш,
шахсдаги вируснинг юкламаси бошқа шахсга юқиш имкониятини келтириб чиқариши
(агар шахс ретровирусга қарши терапия қабул қилаётган бўлса, ундаги вирус бошқа
шахсга юқиш хавфи деярли “нол” га тенг бўлиши мумкин), шунингдек
жабрланувчининг иммунитет даражасини аниқлаш ҳамда шулар асосида хулоса
берилишини инобатга олиб, амалдаги ЖПКнинг 173-моддаси биринчи қисми 6-
бандига шу билан боғлиқ қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритиш таклиф этилади:
“
Таносил касаллиги ёки ОИВни бошқа шахсга юқтирганлигини, шунингдек
ушбу
турдаги касалликка чалинган, сурункали ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка дучор
бўлган шахсларни мажбурий даволаш зарурлигини ва имкониятлари”.
Мазкур турдаги жиноят ишлари бўйича судга оид тегишли экспертиза
тайинлашда эксперт олдига қўйилиши мумкин бўлган қуйидаги намунавий саволлар
рўйхатини таклиф этилади:
Page 78
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
- гумон қилинувчида таносил ёки ОИВ касаллиги ёҳуд ОИТС мавжудми?
- агар мавжуд бўлса, айнан қайси касаллик тури мавжуд ва уни қачон, қандай йўл
орқали юқтирган?
- гумон қилинувчида қилмиш содир этилган пайтда таносил ёки ОИВ
касаллиги/ОИТС касаллиги мавжуд бўлганми?
- гумон қилинувчи олаётган муолажа жараёнлари унда аниқланган касалликни
камайишига ёки тўла соғайишига таъсир қилганми?
- жабрланувчида таносил ёки ОИВ касаллиги ёҳуд ОИТС мавжудми?
- агар мавжуд бўлса, айнан қайси касаллик тури мавжудлиги, қандай йўл орқали
юқтирган ва қачондан бошланганлиги аниқлансин;
- жабрланувчида аниқланган таносил ёки ОИВ касаллиги ёҳуд ОИТС гумон
қилинувчида аниқланган касалликдан олдин пайдо бўлганми ёки кейинми? агар олдин
пайдо бўлган бўлса, унинг пайдо бўлиш муддати аниқлансин;
- жабрланувчида аниқланган касаллик гумон қилинувчида аниқланган
касалликдан келиб чиққан бўлиши мумкинми?
- олдин ким таносил ёки ОИВ касаллиги ёҳуд ОИТС билан касалланган ҳамда ким
кимга ушбу касалликни юқтирган?
- гумон қилинувчининг қилмиш содир этган пайтдаги хатти-ҳаракатлари
жабрланувчига касалликни юқтириш хавфи остида қолдирган бўлиши мумкинми;
- гумон қилинувчи, жабрланувчи аниқланган касаллик бўйича мажбурий
жаволанишга муҳтожми?
Ушбу турдаги жиноят ишлари бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинлашда
гумон қилинувчи жабрланувчига касалликни юқтириш хавфи остида қолдирган ёки
қолдирмаганлигини аниқлаш суд-тиббий экспертиза ваколатига тааллуқли бўлсада,
ушбу ҳолатда шахснинг ҳаракатлари жиноят таркибини ташкил этиши масаласи
тергов органларининг ваколатига тегишли бўлиб, ишнинг бошқа ҳолатларидан келиб
чиққан ҳолда эксперт хулосаси баҳоланиши лозим.
Шунингдек, экспертиза тадқиқоти учун тегишли материаллар ҳам терговчи
томонидан тақдим этилиши лозим бўлиб, бунда қуйидаги ҳолатларга эътибор
қаратиш тавсия этилади.
Диспансерлар ва марказлар нафақат фуқаролар тез-тез тиббий ёрдам учун
мурожаат қиладиган маълум бир ҳудудга хизмат кўрсатадиган амбулатория тиббиёт
муассасалари, балки диспансер ва марказда бошқа тиббиёт муассасалари
(поликлиникалар, шифохоналар) томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиши тўғрисидаги
маълумотлар ҳам мавжуд. Бу тиббий ёзувларни қидириш учун муҳим манба бўлиб
хизмат қилади. Амбулатор тиббий ёрдамнинг асосий бўғини туман тери ва таносил
касалликлар бўлимлари ва ОИТСнинг олдини олиш ва назорат қилиш шаҳар
марказларидан иборат.
Терговчи тиббий ҳужжатларни фақат тери ва таносил касалликлари диспансери
ва ОИТС марказидан олиб қўйиш билан чекланмаслиги керак. У маълум бир шахсга ва
бошқа тиббиёт муассасаларига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мавжуд
маълумотлардан максимал даражада фойдаланиши керак. Баъзан, турли сабабларга
кўра, бошқа муассасалар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиши тўғрисидаги
маълумотлар тери ва таносил касалликлари диспансерига, фуқаронинг яшаш
Page 79
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
жойидаги ОИТС марказига тушмаслиги мумкин. Бундай вазиятнинг эҳтимоли
нодавлат тери ва таносил касалликлари хизматларининг пайдо бўлиши, шунингдек,
хусусий амалиётчилар, венерологлар ва бошқа мутахассислар томонидан
кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмининг ошиши ҳисобига ортади.
Агар фуқароларнинг тиббий ҳужжатларнинг юқорида кўрсатилган манбаларига
киришлари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлса, терговчи уни улардан талаб
қилиши ёки олиб қўйиши лозим. Агар фуқаро тиббий ҳужжатларни
расмийлаштирмасдан венеролог шифокорга якка тартибда мурожаат қилган бўлса, у
ҳолда венеролог беморнинг маслаҳат сўрашининг сабаблари, унинг мазмуни ва
натижалари тўғрисида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мақсадга мувофиқ [6].
Юқорида қайд этилганидан ташқари, мазкур турдаги жиноят ишлари бўйича
терговнинг дастлабки босқичида тергов ҳаракатлари давомида топилган излар ва
нарсалар бўйича судги оид биологик экспертиза тайинланади. Биологик текширувлар
биологик келиб чиқиши мумкин бўлган излар (қон, тер, сўлак, сочлар) бўлиши мумкин
бўлган нарсаларни аниқлаш ҳолатларида тайинланади. Биологик келиб чиқиш
объектларини қидириш, топиш ва олишнинг асосий усуллари ва воситалари кўплаб
муаллифларнинг тадқиқот мавзуси бўлган [7].
Биологик текширувларни тайинлашда терговчилар ҳар доим ҳам эксперт
муассасасига биологик объектларни (сперма, қон, сўлак, соч ва бошқаларни)
экспертиза қилиш пайтида ҳал қилишлари мумкин бўлган саволларни
шакллантирмайдилар). Бу саволлар асосан қуйидагиларга боғлиқ: бу объектларда
таносил касаллигининг мавжудлиги ва унинг тури, ОИВ касаллиги/ОИТС ва унинг
ўзига хос хусусиятлари ва шу каби бошқалар.
Гумон қилинувчи аниқланмаган ҳолатларда, “жинсий эркинликка қарши”
жиноятлар, шу жумладан қотиллик билан боғлиқ ҳолатларда, биологик келиб чиқиш
объектларида (изларида) таносил ёки ОИВ касаллиги мавжудлиги тўғрисида саволлар
қўйилиши мақсадга мувофиқ. Бундай вазиятларда экспертиза натижалари муҳим
маълумот олиниши ва тергов тусмолларини тўғри шакллантиришга, уларни самарали
текширишга ва жиноятчиларнинг айбини муваффақиятли исботлашга ёрдам беради.
Муайян ҳолатларда, таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш
жиноятларини тергов қилиш жараёнида генетик идентификация текширувини ҳам
ўтказиш мақсадга мувофиқ. Унинг моҳияти электрофорез ёрдамида пҳореграмни олиш
учун ўтказиладиган ДНК таҳлилидан иборат бўлиб, тадқиқот давомида турли хил
ДНКлар пҳореграмда электр токи билан ажратилади ва рангли реакциялар билан тан
олинади, ушбу биологик секреция манбалари бўлган шахсларни аниқлаш учун
қўлланилади [8].
Ҳозирги вақтда ОИВ билан касалланган қон билан ифлосланган гиёҳванд
моддаларни ўрганиш ҳал қилинмаган муаммо бўлиб қолмоқда. Гиёҳвандлик
воситаларини ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш
жараёнида гиёҳвандлик воситалари билан шприцлар ва ОИВ билан касалланган қон
билан ифлосланган ҳолатда бўлиши мумкин. Гиёҳвандлик воситалари жиноят ишига
ашёвий далил сифатида илова қилинади ва келажакда эксперт тадқиқотининг объекти
бўлиши лозим. Бироқ, бундай объектларни эксперт тадқиқ қилиш масалалари ҳали ҳам
жуда муаммоли. Ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа шартларнинг йўқлиги бу муаммони
Page 80
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
боши берк кўчага олиб келади. ОИВ билан касалланган қон билан ифлосланган
дорилар экспертиза учун суд бўлинмалари томонидан қабул қилинмайди ва бундай
қонни ўрганиш ўтказилмайди. Қон суд-тиббий тадқиқотлар объекти эмас ва бундан
ташқари, мутахассисларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиради. ОИТСнинг олдини
олиш ва назорат қилиш марказининг вазифаларига фақат ОИВ инфекцияси бўлган
одамларни ташхислаш ва даволаш киради. ОИВ инфекциясини юқтирган бошқа
муассасалар ОИТС марказлари лабораториялари томонидан тадқиқот учун олинмайди.
Суд-тиббий экспертиза бюроси ушбу объектларда гиёҳвандлик ва бошқа моддалар
мавжудлиги учун қон ва сийдик синовларини ўтказади, аммо улар вирусологик
тадқиқотлар ўтказмайди.
Тергов ва суд амалиётининг таҳлили шуни кўрсатдики, ўрганилаётган жиноятлар
гуруҳи учун суд тиббий экспертизалари ва махсус вирусологик тадқиқотлар
тайинланмаяпти, бунинг асосий сабаби эса жойларда мутахассислар етишмаслиги,
эксперт тадқиқотларининг зарур усуллари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун
катта молиявий харажатлар билан боғлиқлиги аниқланган. Шу билан бирга, маълумки,
тергов йўналишини ва истиқболли тергов тусмолларини белгилайдиган энг муҳим
масалаларни ҳал қилиш, далилларни мақбул излаш жараёни кўп жиҳатдан ушбу
текширувлар натижаларига боғлиқдир. Биологик келиб чиқиш изларини (одамлардан)
комплекс суд экспертизаларини ўтказиш имкониятларини кенгайтириш масаласини
ҳал қилиш ҳам муҳимдир.
Айнан суд экспертизалари ва бошқа махсус билимлардан фойдаланиш давомида
олинган натижалар гувоҳларни, гумон қилинувчиларни (айбланувчиларни) сўроқ
қилиш учун мақбул тактикани танлаш, бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш,
истиқболли тергов тусмолларини илгари суриш ва шунинг асосида терговнинг барча
вазифаларини тўлиқ ҳал қилишга ишонч билан бориш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1.https://uza.uz/uz/posts/bugun-butunzhahon-oitsga-qarshi-kurash-kuni_430843.
(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 28.06.2023 й)
2. https://kun.uz/14550640 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 28.06.2023 й);
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодекси Т-2025. Электрон манба:
https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 25.05.2025
йил).
4. А.Б. Абеcасис., М.Пингарилҳо, А.М. Вандамме, “Филогенетик таҳлил ОИВ
инфексиясини текширишда суд-тиббиёт воситаси сифатида” 2018-й., 32-б.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил
21-февралдаги “Суд експертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сонли қарори.
6. Тергов департаментининг 2023 йил 24 май кунги маълумотномаси;
7. Зинин А.М. Судебная экспертиза/ А.М. Зинин, Н.М. Майлис - М. «Право и Закон», 2002 .
- С. 18 - 49. (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 29.06.2023 й);
8.Надоненко,
О.Н.
Криминалистическое
значение
следов
биологического
происхождения: Автореф. дисс. канд. юрид. наук / О.Н. Надоненко. - Екатеринбург,
2002. - 24с. (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 29.06.2023 й);