Page 93
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМИНИНГ ИМИЖИНИ
ЯХШИЛАШГА ДОИР ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР
Юлдашев Джахонгир Хайитович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси Маъмурий ҳуқуқ
кафедраси бошлиғи, юридик фанлар доктори (DSc), профессор
https://doi.org/10.5281/zenodo.16963498
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 20-Avgust 2025 yil
Ma’qullandi: 25- Avgust 2025 yil
Nashr qilindi: 27- Avgust 2025 yil
Мақола Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
органлари
ходимлари
имижини
яхшилаш
масалаларига бағишланган. Унда демократик
қадриятлар,
инсон
ҳуқуқлари
ва
қонун
устуворлигига асосланган касбий ва ахлоқий
стандартларни
жорий
этиш
зарурати
асослантирилган. Мақолада ички ишлар органлари
фаолиятини “халқчил” тузилмага айлантириш
бўйича ислоҳотлар, ёшлар билан ишлашда
ижтимоий
тармоқлардан
фойдаланиш
ва
замонавий технологияларни жорий қилиш орқали
имижни мустаҳкамлаш таклифлари илгари
сурилган. Шунингдек, ходимларнинг профессионал
кўриниши, фуқаролар билан муомала маданияти
ва
ахборот
хизматлари
фаолиятининг
самарадорлигини ошириш масалалари ёритилган.
KEY WORDS
ички ишлар органлари, имиж,
профессионаллик,
ахлоқий
стандартлар,
ёшлар,
ижтимоий тармоқлар, қонун
устуворлиги,
замонавий
технологиялар,
муомала
маданияти.
Бугунги кунда кўплаб давлатларда ички ишлар органлари ходимининг имижи
демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига асосланади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу стандартларга эришиш учун ходимларнинг
касбий ва ахлоқий даражасини ошириш муҳимдир.
Ички ишлар органлари фуқароларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя
қилишда муҳим роль ўйнайди. Юқори даражадаги имиж аҳолида ушбу тузилмага
нисбатан ишонч ва эътиборни оширади, бу эса фуқаролар ва ички ишлар органлари
ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиради.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ички ишлар органларини “халқчил” тузилмага
айлантириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараён ходимларнинг
профессионаллиги, маънавий-ахлоқий савияси ва фуқаролар билан муомала
маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ ички ишлар органлари
ходимларининг обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ҳамон ижтимоий
тармоқларда кузатилмоқда.
Бугунги кунда жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларнинг асосий кузатувчиси
аҳолининг асосий қатлами бўлган ёшлар (2024 йил ҳолатига аҳолининг
54,2 фоизи
ни
ташкил этади) бўлиб, улар асосан ижтимоий тармоқлар орқали мазкур жараёнларнинг
Page 94
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
гувоҳи бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, тизим фаолиятининг асосий кузатувчилари
ҳисобланган аҳолининг ушбу тоифаси билан алоҳида ёндашув асосида ишлаш
лозимлигини англатади. Яъни, ички ишлар органлари фаолияти натижалари ва имижи
кўп жиҳатдан ушбу аҳоли қатлами талқинига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Масалан,
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи К.Худойбергановнинг
“Инстаграм” саҳифасида жойланган
“
Қоидабузарлик бўйича қонуний чора
кўрилмоқда
”
сарлавҳаси остидаги охирги видеоролик 3,6 млн фойдаланувчи
томонидан кузатилган, унга нисбатан 115.000 та “Like” ва 8.314 та ижобий изоҳ
қолдирилган
1
.
Ёшларни ички ишлар органлари фаолияти билан таништириш, уларда қонунга
риоя қилиш маданиятини шакллантириш, полиция ходими касбига қизиқиш уйғотиш
ва ички ишлар органлари имижини яхшилаш мақсадида “
Yosh Politsiyachi
”
лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда йўлга қўйиш лозим.
Лойиҳа доирасида қуйидаги комплекс вазифаларни амалга ошириш талаб
этилади:
– ёшларга полиция ходимининг кундалик иши, масъулияти ва ахлоқий
нормаларини ўргатиш;
– замонавий технологиялар орқали интерактив таълим усулларини жорий қилиш;
– мактаблар ва университетларда хавфсизлик маданияти бўйича таълимни
кучайтириш;
– ички ишлар органлари ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот платформасини яратиш.
Лойиҳа доирасида мактабларда “
Кадет (курсант) синфлари
” ташкил қилинади,
унда ўқувчилар ҳафтасига 1-2 соат ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган
дарсларда иштирок этади. Бу дарсларда профессионал ходимлар меҳмон сифатида
иштирок этиб, ўз тажрибалари билан бўлишади.
Лойиҳанинг фаол тарғиботи учун
Telegram, Instagram
ва
YouTube
да махсус
саҳифалар очилиб, уларда ёшларнинг машғулотлардаги иштироки, ички ишлар
органлари ходимлари билан мулоқотлари ва бошқа тадбирлар ёритиб борилади.
“
Ички ишлар органлари билан бир кун
” номи остида кун давомида ходимнинг
фаолиятини ёритувчи қисқа видеороликлар ишлаб чиқиш ва мунтазам ижтимоий
тармоқларда ёритиб бориш (бунда ходимларнинг кундалик иши 360 даражали ёки
GoPro камералари орқали тезкор (экстремал) тасвирга олинади ва қисқа
видеороликлар сифатида тарқатилади);
ички ишлар органларининг хизмат фаолиятини мунтазам равишда ёритиб
борувчи
махсус телеканал
ташкил этиш ва эфирга узатиб бориш (Хитой тажрибаси);
ёшларни жалб қилиш учун ижтимоий тармоқларда хавфсизлик маданиятига
бағишланган қисқа видеолар яратиш
(масалан, жорий йилнинг 19 январ куни тунги
соат 01.30ларда Навоий шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори
Ж.Муҳаммадов вояга етмаган ўқувчи бошқарувидаги автомобил уриб кетиши
натижасида вафот этиши муносабати билан ташкил этилган “
#Мен жасурман
”
челленджи)
.
1
Электрон манба: https://www.instagram.com/reel/DEUj7 Ofu1nV/?igsh=MTJ5MHp1ZXh5MzJraQ== (мурожаат
вақти: 10.08.2025).
Page 95
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
Ходимларнинг профессионал кўринишини яхшилаш
уларнинг аҳоли орасида
обрўси яхшиланишига олиб келувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Профессионал кўриниш фуқаролар орасида ички ишлар органларига бўлган ишончни
мустаҳкамлайди. Замонавий, тартибли ва касбий имиж ходимларнинг фаолиятига
ижобий таъсир кўрсатади, чунки жамоатчилик уларни хавфсизлик ва адолат рамзи
сифатида кўради.
Бугунги кунда хориж давлатларининг полиция тизимидаги патруллик
хизматларини замонавий техник воситалар билан таъминлаш ходимларнинг
профессионал кўринишини яхшилаш воситалари сифатида қаралади. Масалан,
Хитойда шаҳар полиция патруллик нарядлари “
ақлли
”
кўзойнаклар
билан
таъминланган. Мазкур инновацион кўзойнакларга юзни танийдиган кичик камералар
ўрнатилган бўлиб, улар полиция ходимининг қўлидаги қурилма орқали тегишли
маълумотлар базасига уланади ҳамда маълумот алмаша олади. Бу қидирувдаги ва
бошқа тоифадаги шахсларни тезкор аниқлаш имконини беради.
Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш жараёнида, айниқса патруллик
хизматида дронлардан (“
учувчисиз ёрдамчи учувчи аппарат
” (UAVA)) фойдаланиш
хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Мазкур қурилма узоқроқ масофада
қочаётган жиноятчини ва ходимга нисбатан зўравонликларни аниқлаш ҳамда дарҳол
ички ишлар органларига хабар бериш имкониятига эга. Қайд этиш жоизки, Франция
полицияси ҳозирда жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлашда
учувчисиз дронлардан фойдаланмоқда.
Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари тизимидаги ахборот хизматлари
фаолиятини натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш тартибининг жорий
этилиши ҳам келгусида ички ишлар органлари ходимлари имижини яхшилашга
хизмат қилади.
Ички ишлар органлари ахборот хизматлари ходимлари ўртасида
кўрик-танлов ўтказиш
ички ишлар органлари ходимларининг профессионал
кўринишини яхшилашга хизмат қилади ва фуқаролар орасида ишончни
мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ички ишлар органлари фаолиятини ижобий томонлама ёритишга ва уларнинг
имижини яхшилашга хизмат қилган медиа лойиҳалар асосида ички ишлар органлари
ахборот хизматлари доирасида “Энг яхши ахборот хизмати ходими”, “Энг яхши медиа
лойиҳа”, “Энг таъсирли ижтимоий ролик” номинациялари бўйича кўрик танловлар
ўтказиш бўйича низом ишлаб чиқилиши ва номинация ғолибларини баҳолашда видео
лойиҳалар, лавҳалар ва ижтимоий роликларнинг сифати, визуал таркиби ва
жамоатчиликка таъсири, шунингдек, ижтимоий тармоқларда муҳокама даражаси,
кўрилганлиги ва ички ишлар органлари имижига қўшган ҳиссаси алоҳида эътиборга
олиниши
ахборот
хизматларининг
фаолиятини
замонавий
стандартларга
мослаштиришга, ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолиятдаги
мотивациясини оширишга ва ходимлар обрўсини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Танловнинг мунтазам равишда ўтказилиши эса ахборот хизматларининг
профессионал кўриниши ва жозибадорлигини оширишга муҳим ҳисса қўшади.
Ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан муносабатларда қонун
устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда
муҳим роль ўйнайди. Бироқ, баъзи ҳолатларда ходимларнинг ҳуқуқий билимлари ва
Page 96
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
маданиятининг етарли даражада бўлмаслиги сабабли фуқаролар билан зиддиятли
вазиятларнинг келиб чиқишига ҳамда ушбу ҳолатларнинг ижтимоий тармоқларда
тарқалиши оқибатида ички ишлар органлари ходимларига нисбатан кенг
жамоатчиликда салбий фикр шаклланишига, ички ишлар органларига нисбатан ишонч
даражасининг пасайишига олиб келади. Масалан, You tube ижтимоий тармоғида “ЙПХ
ходими билан катта жанжал” сарлавҳаси остидаги видеода ЙПХ инспекторининг
нотўғри хатти-ҳаракатлари 27.231 маротаба кўрилиб, кўпгина кузатувчилар
томонидан ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий изоҳлар
қолдирилишига сабаб бўлган. Келгусида мазкур ҳолатларнинг олдини олиш, ички
ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
мақсадида “
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш маданияти
” деб номланган махсус ўқув
курсини ташкил қилиб, ушбу ўқув курси доирасида ички ишлар органларининг барча
соҳавий хизматлари ходимлари билан ҳар уч ойда уч кунлик ўқув машғулотларини
жойларда ишдан ажралмаган ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мазкур курснинг
асосий мақсади сифатида ходимларнинг фуқаролар билан муносабатларда қонун
устуворлигини таъминлаш, зиддиятли ҳолатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини ривожлантириш этиб белгиланиши
ички ишлар органлари ходимларининг жамиятдаги имижининг яхшиланишига ва
фуқароларнинг ушбу органларга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.
Машғулотлар жойларда, яъни ходимларнинг иш жойларида ташкил этилиши ва
ишдан ажралмасдан амалга оширилиши эса ходимларнинг доимий фаолиятига таъсир
қилмасдан малака ошириш имконини беради. Уч кунлик интенсив курслар ҳар уч ойда
такрорланади, бу эса, ходимларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда
янгилаб боришни таъминлайди.
Ички ишлар органлари фуқароларга давлат хизматларини кўрсатади. Ушбу
масалалар
юзасидан
мурожаат
қилган
фуқароларнинг
кутиш
вақтидаги
ноқулайликлар, хизмат жараёнидаги узоқ навбатлар ва мавжуд инфраструктуранинг
етарли даражада замонавий бўлмаслиги фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлиши
мумкин. Бу эса ўз навбатида, ички ишлар органларига бўлган ишонч даражасини
пасайишига олиб келади. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида кутиш
залларида фуқаролар учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш, электрон навбат
тизими орқали хизмат жараёнининг шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш
мумкин. Ушбу чора-тадбирлар фуқароларнинг қулайлигини ошириш, хизмат сифатини
яхшилаш ва ички ишлар органларининг жамоатдаги ижобий имижини
мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ички ишлар органларига мурожаат қилган фуқаролар учун кутиш залларида
қулай шароитлар яратиш хизмат сифатини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Бу
борада фуқароларнинг кутиш вақтида тоза ичимлик суви билан таъминланиши учун
ҳар бир кутиш залига сув куллерлари ўрнатиш, залларда эргономик ўриндиқлар, тоза
ва замонавий интерьер дизайнини яратиш, шунингдек, у ерларда маълумот стендлари
ва электрон экранлар орқали хизматлар тўғрисида маълумот бериб бориш мақсадга
мувофиқдир.
Шу билан бирга, мазкур кутиш залларида фуқаролар хизмат сифати тўғрисида
фикр-мулоҳаза қолдириши учун электрон терминаллар ёки мобил иловалар орқали
Page 97
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
Volume 4, Issue 8,August 2025
www.in-academy.uz
аноним сўровномалар жорий этилиши ҳам хизмат сифатини доимий мониторинг
қилишга ёрдам беради.
Адабиётлар:
1. Электрон манба: https:// www.instagram.com/reel /DEUj7 Ofu1nV/?igsh=
MTJ5MHp1ZXh5MzJraQ == (мурожаат вақти: 10.08.2025).
2. Юлдашев Д.Х. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш
амалиёти натижалари таҳлили //Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг
ахборотномаси. – 2021. – С. 38.
3. Юлдашев Д.Х. Ўзбекистон Республикасида боланинг фуқаролиги билан боғлиқ
масалаларни тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш //Юрист
ахборотномаси–Вестник юриста–Lawyer herald. – 2020. – Т. 4. – С. 38-43.
4. Юлдашев Д.Х. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қонунчилик нормаларини
такомиллаштиришга доир айрим мулоҳазалар //Eurasian Journal of Law, Finance and
Applied Sciences. – 2022. – Т. 2. – №. 10. – С. 9-11.