Авторы

  • Илхамбек Назаров
    Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқтувчиси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajei.135364

Ключевые слова:

Ички ишлар органлари Идоралараро ҳамкорлик Ракамлаштириш Ахборот технологиялари.

Аннотация

Ҳар қандай демократик жамиятда ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида жамоат тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини муҳофаза қилиш, жиноятчиликка қарши самарали курашиш каби вазифалар ички ишлар органлари зиммасига юклатилади. Мазкур вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга оширишда ички ишлар органлари идоравий ҳамкорлик бўлинмалари муҳим рол ўйнайди. Чунки улар турли тузилмалар, идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради, ахборот алмашиш, қўшма чора-тадбирлар ўтказиш, жиноятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда фаол иштирок этади.


background image

Page 88

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ВА ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ

ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ВА РАҚАМЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР.

Назаров Илхамбек Алимович

Малака ошириш институти Махсус касбий

фанлар кафедраси катта ўқтувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.16963459

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 20-Avgust 2025 yil

Ma’qullandi: 25- Avgust 2025 yil

Nashr qilindi: 27- Avgust 2025 yil

Ҳар қандай демократик жамиятда ҳуқуқий
давлат қуриш жараёнида жамоат тартибини
таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини муҳофаза
қилиш, жиноятчиликка қарши самарали курашиш
каби вазифалар ички ишлар органлари зиммасига
юклатилади. Мазкур вазифаларни тўлиқ ва
самарали амалга оширишда ички ишлар органлари
идоравий ҳамкорлик бўлинмалари муҳим рол
ўйнайди. Чунки улар турли тузилмалар, идоралар,
давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги
ҳамкорликни

мувофиқлаштиради,

ахборот

алмашиш, қўшма чора-тадбирлар ўтказиш,
жиноятларнинг олдини олиш ва бартараф
этишда фаол иштирок этади.

KEY WORDS

Ички

ишлар

органлари,

Идоралараро

ҳамкорлик,

Ракамлаштириш,

Ахборот

технологиялари.

Ҳар қандай демократик жамиятда ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида жамоат

тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини муҳофаза қилиш, жиноятчиликка
қарши самарали курашиш каби вазифалар ички ишлар органлари зиммасига
юклатилади. Мазкур вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга оширишда ички ишлар
органлари идоравий ҳамкорлик бўлинмалари муҳим рол ўйнайди. Чунки улар турли
тузилмалар, идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни
мувофиқлаштиради,

ахборот

алмашиш,

қўшма

чора-тадбирлар

ўтказиш,

жиноятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда фаол иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳуқуқ-тартибот соҳасини

тубдан ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш,
аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, тизимда шаффофликни таъминлаш бўйича
қабул қилинган қарор ва фармонлар бу соҳанинг жамиятдаги аҳамиятини янада
оширмоқда. Айниқса, ички ишлар органларининг самарадорлигини оширишда
идоравий ҳамкорлик бўлинмалари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш масаласи
бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Мазкур маърузанинг асосий мақсади – ички ишлар органлари идоравий

ҳамкорлик бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг мавжуд салоҳияти ва
имкониятларини самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш, амалиётда учраётган


background image

Page 89

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

муаммоларни кўрсатиб бериш ва уларнинг ечимларини ишлаб чиқишдир.

Шу билан бирга, маърузада ушбу соҳадаги миллий ва халқаро тажриба, амалга

оширилаётган ислоҳотлар таҳлили асосида келгусидаги истиқболли вазифалар ва
таклифлар ҳам илгари сурилади. Идоравий ҳамкорлик фаолиятини тубдан
такомиллаштириш, уни замонавий ахборот технологиялари асосида ривожлантириш,
кадрлар малакасини ошириш ва ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш масалаларига
алоҳида эътибор қаратилганлиги идоравий ҳамкорлик бўлинмалари фаолиятининг
ҳуқуқий асосларига қуйидагиларни айтсак бўлади, Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонунлари, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
ҳамда Ички ишлар вазирлиги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида амалга
оширилади. Бу ҳуқуқий асослар уларнинг вазифалари, ваколатлари, ташкил этилиши
ва фаолиятининг тартибини аниқ белгилаб беради.

Яни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси идоравий ҳамкорлик масалаларида

асосий ҳуқуқий манба ҳисобланади. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш давлат органларининг асосий
бурчи сифатида белгиланган. Шу нуқтаи назардан идоравий ҳамкорлик бўлинмалари
бевосита ушбу конституцион вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари

тўғрисида»ги қонуни. Мазкур қонун ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми,
вазифалари ва фаолият йўналишларини белгилаб беради. Унда жамоатчилик ва давлат
органлари билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»ги қонуни

Бу қонун жиноятчиликни олдини олишда

давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини белгилайди. Шунингдек,
бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар –

БМТ

(Бирлашган миллатлар

ташкилоти)

нинг Жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси ва

ЕХҲТ

(Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти)

халқаро ташкилот унинг асосий

вазифаси — Европа, Осиё ва Америка давлатлари ўртасида хавфсизликни таъминлаш,
тинчликни сақлаш ва сиёсий-иқтисодий ҳамкорлик, бўйича битимлар ҳам ички ишлар
органларининг ҳамкорлик муносабатларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга
эгадир Идоравий ҳамкорлик деганда биз давлат ва жамоат хавфсизлигини
таъминлашда, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишда ички ишлар органлари тузилмалари ўртасидаги мувофиқлаштирилган,
тизимли ва мақсадли фаолиятдир. Ушбу ҳамкорлик турли хизматлар, бўлинмалар,
манфаатдор идора ва ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви, қўшма тадбирларни
ташкил этиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширилади, ички ишлар
органларида идоравий ҳамкорлик тушунчаси нафақат ички таркибий тузилмалар
ўртасидаги ҳамкорликни, балки ташқи идоравий алоқаларни ҳам қамраб олади. Бунда
бошқа давлат органлари (прокуратура, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси,
Мудофаа вазирлиги ва бошқалар), маҳаллий ҳокимиятлар, фуқаролик жамияти
институтлари, хусусий хавфсизлик ташкилотлари ва аҳоли билан ўзаро ишончли
муносабатлар асосидаги ҳамкорлик назарда тутилиши

ҳамкорликнинг асосий мақсади

ички ишлар органларининг хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, ресурслардан
оқилона фойдаланиш, жиноятларга тезкор ва мувофиқлаштирилган тарзда жавоб


background image

Page 90

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

қайтариш, ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишда бирлашган ёндашувларни жорий
этишдан иборатдир.


Идоравий ҳамкорликда қуйидаги муҳим вазифаларни амалга ошириши

лозимдир.

1.Турли идоралар ўртасида самарали муносабатларни шакллантириш;
2.Жиноятчиликка қарши курашда қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
3.Хавфсизликка таҳдид қилувчи омилларга қарши тезкор чоралар кўриш;
4.Ходимлар малакасини ошириш ва тажриба алмашишни ташкил этиш.
Мазкур ҳамкорлик нафақат ички ишлар органлари учун, балки жамиятнинг барча

даражасидаги хавфсизлик тизимлари учун стратегик аҳамиятга эгадир. У самарали
амалга оширилганда, тизимли ёндашув ва юқори даражадаги уюшқоқлик
таъминланади, бу эса жиноятчиликни камайтириш ва фуқароларнинг давлат
органларига бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.

Идоравий ҳамкорлик бўлинмалари ички ишлар органлари тизимида муҳим ўрин

тутади

асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир

Идоралараро ахборот алмашувини ташкил этиш:

Бўлинмалар

ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар, хавфсизлик таҳдидлари ҳақидаги маълумотларни
манфаатдор тузилмалар билан тезкор тарзда алмашишини таъминлайди.

Қўшма тадбирларни ташкил қилиш:

Тартиббузарликларга қарши

профилактик тадбирлар, рейдлар, текширувлар ва бошқа жамоавий ҳаракатларни
мувофиқлаштиради.

Фуқаролар билан ҳамкорликни кучайтириш

: Маҳалла, фуқаролар

йиғини, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро алоқа
орқали жамоатчилик назоратини кучайтиришда иштирок этади.

Кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш:

Ҳамкор тузилмалар ходимлари

билан қўшма ўқувлар, малака ошириш курслари ва семинарлар ташкил этади.

Таҳлил ва прогнозлаш ишлари

: Идоравий маълумотлар асосида

таҳлиллар олиб бориш, хавфли ҳудудлар, эҳтимолий таҳдидлар ҳақида прогнозлар
тайёрлаш вазифаси ҳам улар зиммасидадир.

Ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш:

Ички ишлар органлари

бўлинмалари ўртасида фаолиятни мувофиқлаштириш, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш
ва услубий кўмак бериш орқали хизмат самарадорлигини оширишга кўмаклашади.

Шунингдек, идоравий ҳамкорлик бўлинмалари ҳуқуқий-меъёрий асосларда

ташкил этилади ва уларнинг фаолияти қонунчилик билан белгилаб қўйилган доирада
амалга оширилади. Ушбу бўлинмалар фақат идоралараро техник восита эмас, балки
бошқарувнинг муҳим стратегик элементларидан бири ҳисобланади бундан ташқари
Ички ишлар органлари

маҳаллалар билан ҳамкорликда "Профилактика куни" ўтказиш

орқали аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва ечиш, таълим муассасалари билан
биргаликда ёшлар ўртасида ҳуқуқий онгни оширишга қаратилган очиқ дарслар жорий
қилиш, ОАВ ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда жиноятчиликка қарши
тарғибот ишларини ташкил қилиш унда ёлғиз кексалар, ногиронлар ва кам
таъминланган оилаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга замин яратади.


background image

Page 91

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

Жамият тараққиёти ва хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти бу –

ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни тезкор
очиш ва айбдорларни аниқлашдан иборат. Бу вазифаларни амалга оширишда ички
ишлар органлари етакчи ўринни эгаллайди. Бироқ, замонавий шароитда бу
вазифаларни фақатгина ички ишлар органлари зиммасига юклаган ҳолда самарали
бажариб бўлмайди. Шу боис, жиноятчиликка қарши курашда идоралараро ҳамкорлик,
рақамлаштириш ва инновацион ёндашувлар негизий омиллардан бири хисобланади,
Ички ишлар органларида рақамлаштиришнинг мақсади: ҳуқуқни муҳофаза қилиш
тизимини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш, хизмат
фаолияти самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни қулайлаштиришдан ва қуйидагиларни ўз
ичига олади.

1

-Жиноятчиликка қарши курашишда самарадорликни ошириш Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш.

2-

Маъмурий жараёнларни автоматлаштириш.

3-

Фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш

4

-Идоралараро ахборот алмашинувини яхшилаш.

5-

Коррупциянинг олдини олиш ва шаффофликни таъминлашдан

иборатдир.

Ички ишлар органларининг идоралараро ҳамкорлиги, рақамлаштириш ва

инновацион ёндашувлар асосида ахборот технологияларининг жорий этилиши ички
ишлар органларининг иш самарадорлигини ошириш, қарор қабул қилишда фактларга
таяниш, тезкор маълумот алмашиш ва жиноятларга тезда жавоб қайтариш имконини
яратмоқда. Масалан, “Ягона жиноятчилик маълумотлар базаси”, “Кўчаларда кузатув
камералари”, “Шахсларни юздан таниш тизимлари”, “Аҳолидан электрон мурожаат
қабул қилиш платформалари” сингари рақамли тизимлар орқали жиноятга мойил
шахсларни назорат қилиш, ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва тезкор чора кўриш анча
осонлашди.

Рақамлаштириш нафақат ички ишлар тизимида, балки бошқа идоралар билан

ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар самарасини ҳам оширмоқда. Масалан, суд
тизими билан электрон ҳужжат алмашув, прокуратура билан жиноят таҳлили бўйича
умумий маълумотлар базасини юритиш, соғлиқни сақлаш муассасалари билан
наркомания ва алкоголизм билан боғлиқ ҳолатлар бўйича маълумот алмашиш –
буларнинг барчаси рақамли форматга ўтказилди.

Хулоса қилиб айтганда, жиноятчиликни олдини олиш ва очишда ички ишлар

органларининг фаолияти идоралараро ҳамкорлик, рақамлаштириш ва инновацион
ёндашувлар билан уйғунлашган ҳолдагина самарали бўлади. Бу усуллар нафақат
жиноятларга қарши курашишни, балки жамиятда хавфсиз, ҳуқуқий ва барқарор
муҳитни шакллантириш ва идоралар ўртасидаги ҳамкорлик даражаси ва ахборот
технологияларидан унумли фойдаланишга боғлиқдир. Ички ишлар органлари —
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи марказий орган сифатида фаолиятининг аксарият қисмида
бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда иш юритади. Шу нуқтаи
назардан, ҳамкорликнинг мазмуни, механизмлари ва шаклларини илмий-назарий
ҳамда амалий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиш алоҳида аҳамият касб этади.

Бугунги кунда ички ишлар органлари фаолиятида рақамлаштириш — стратегик


background image

Page 92

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

йўналишга айланди. Бу жараён жиноятларга қарши кураш самарадорлигини ошириш,
фуқароларга давлат хизматларини сифатли ва тезкор тақдим этиш, идоралараро
ахборот алмашинувини такомиллаштириш ва энг муҳими — давлат бошқарувида
шаффофликни таъминлаш имконини яратади ва ИИОда рақамлаштириш орқали
амалга оширилаётган янгиликлар, хусусан, электрон маълумот базалари, биометрик
идентификация тизимлари, интеллектуал видеокузатув, автоматлаштирилган таҳлил
дастурлари ва бошқа инновацион ечимлар ташкилот фаолиятини мутлақо янги
босқичга олиб чиқмоқда. Бунинг натижасида хизматларнинг тезлиги, аниқлиги ва
шаффофлиги ортиб, фуқаролар ишончининг ошишига замин яратяпти.

Адабиётлар:

1-2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни.
2-Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари
тўғрисида»ги қонуни

Библиографические ссылки

-2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни.

-Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни