Page 85
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛИКТИКАСИ ХИЗМАТЛАРИ ТОМОНИДАН
АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ
УМУМИЙ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Аманов Аброржон Абдуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Малака ошириш институти профессори
https://doi.org/
10.5281/zenodo.16400492
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received:18
th
July 2025
Accepted:20 th July 2025
Published: 24th July 2025
Мақолада
ички
ишлар
органлари
ҳуқуқбузарликлар
профиликтикаси
хизматлари
томонидан
амалга
ошириладиган
ҳуқуқбузарликларнинг
умумий
профилактикаси
фаолияти хусусида фикр юритилиб, мазкур
фаолиятни янада самарали ташкил этишга оид
таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.
KEYWORDS
ички ишлар органлари,
ҳуқуқбузарликлар
профиликтикаси
хизматлари,
ҳуқуқбузарликлар,
ҳуқуқбузарликларнинг
умумий
профилактикаси,
чора-тадбирлар.
Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти
амалга оширилишида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
хизматлари муҳим аҳамият касб этади. Хусусан,
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукукбузарликлар профилактикаси тўғрисида»
ги
қонунида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок
этувчи органлар ҳамда муассасалар тизими, улар-нинг ваколатлари баён этилган
бўлиб, ушбу фаолиятни амалга оширувчи органлардан бири - Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар органларидир. Ички ишлар органлари тизимида эса,
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини асосий ва кенг доирада амалга оширувчи
таркибий тузилма Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлиб, улар ўз ўрнида ички ишлар
органлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
бўлинмалари
фаолиятини
мувофиқлаштириб боради.
Одатда, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари
ўзларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини
аввало, Ўзбекистон
Республикасининг «Ҳукукбузарликлар профилактикаси тўғрисида»
ги қонунига
биноан, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси кўринишида амалга
оширадилар. Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси – ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда
муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва
бартараф этиш бўйича фаолиятидир.
1
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукукбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси -
.
2
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукукбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги
қонуни // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://Lex.uz.
Page 86
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасига илмий жамоатчилик томонидан
берилган таърифларга эътибор қаратадиган бўлсак, масалан, Н.Б. Қурбонов,
жиноятчиликнинг умумий олдини олиш деганда, жиноятчиликка қарши курашишнинг
иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа институтларини ривожлантириш, инсонларни
маънавий-маърифий камолоти учун шароит яратиш, жиноятчиликни келтириб
чиқарадиган турли сабабларни аниқлаш, жиноятчиликни юзага келтирувчи
шароитларнинг зарарли таъсирини олдини олиш назарда тутилади
деб таъкидлайди.
М.Ю. Кержнер ва Ғ.Т. Абдуллаходжаевлар эса, умумий профилактикага «давлат
миқёсида ташкил этилади ва жиноятчиликка қарши курашни ташкил этишдаги давлат
сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади»
деб таъриф беришган. Бошқа манбаларда
ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси деганда, профилактика субъектларининг
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолияти
тушунилиши баён этилган.
Айтиш мумкинки, мазкур билдирилган фикрлар ҳуқуқбузарликларнинг умумий
профилактикасининг барча жиҳатларини ўзида ифодаламайди, яъни, берилган
таърифлар профилактиканинг ушбу турини барча ўзига хос хусусиятларини, мақсади
ва вазифаларини очиб берилмаганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Қ.Р. Абдурасулованинг “умумижтимоий профилактика ҳуқуқбузарлик-ларнинг
сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ёки
нейтраллаштиришга, бошқа ғайриижтимоий қилмишларга қарши курашишга,
фуқаролар ва мансабдор шахсларни қонунга хурмат руҳида тарбиялашга, ижтимоий
ахлоқ қоидаларини бузувчиларни қайта тарбиялашга қаратилган ижтимоий-сиёсий,
ташкилий, ҳуқуқий ва тарбиявий тадбирларни қамраб олади»
деган фикрлари
бизнинг назаримизда кенг ва мукаммал берилгандир. Сабаби, ҳуқуқбузарликлар
умумий профилактикасининг мақсади – бир вақтнинг ўзида бир гуруҳ шахс ёки кенг
жамоатчиликка нисбатан ғайриижтимоий хулқ-атвор ҳамда ҳуқуқбузарлик содир
этилиши натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар, ҳуқуқбузарликларнинг
сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарликларни содир
этилиш усуллари ва шакллари, виктимологик омилларнинг ўрни ва аҳамиятини
тушунтириш, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тарғибот қилиш ва
огоҳликка чақиришдан иборатдир.
Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида бир қанча ижтимоий муносабатлар субъектларига
профилактик таъсир кўрсатиш имкониятига эгалиги ва вақтни тежаш имкониятининг
мавжудлигини,
кам
куч
ҳамда
маблағ
сарфланишини,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига комплекс ёндошилишини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
хизматлари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқбузарликларнинг умумий
профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари сифатида қайд
этишимиз мумкин.
3
Қурбонов Н.Б.
Одамлардан фойдаланиш учун ёллаш жиноятида жавобгарлик масалалари (жиноят-
ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари). юрид. фан. ном. дис. – Т., 2005. ‒ Б. 139‒140 (180).
4
Криминология: Дарслик / З.С. Зарипов, А.С. Якубов, Г.А. Аванесов ва бошқ. Проф. З.С. Зарипов
таҳрири остида. ‒ Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2006. – Б. 170 (539).
5
Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик / И.Исмаилов,
Қ.Р.Абдурасулова, И.Ю.Фазилов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – Б. 192‒194;
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси психологияси: Дарслик / Ё.А.Фарфиев, М. З.Зиёдуллаев ва бошқ. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – Б. 7.
6
Абдурасулова Қ.Р.
Криминология: Дарслик. Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ. Рустамбоев. – Т.:
ТДЮИ нашриёти, 2008. – Б. 104 (305).
Page 87
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукукбузарликлар профилактикаси тўғрисида»
ги
қонунига биноан, ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг чора-тадбирлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни
ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
– аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот ўтказиш;
– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида
тақдимномалар киритишдан иборатдир.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, одатда, амалга ошириладиган ҳар бир чора-тадбирларнинг
самарадорлиги ва муваффақияти бевосита уни ўтказиш асослари ҳамда тартибининг
аниқ ва мукаммал белгиланганлиги билан боғлиқ бўлганидек, ҳуқуқбузарликлар
умумий профилактикаси чора-тадбирлари ҳам худди шундай асос ва тартибга эга
бўлмоғи
мақсадга
мувофиқдир.
Хусусан,
юртимизда
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда
амалга оширишда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
хизматлари бевосита иштирок этадилар ва ишлаб чиқилган дастурлар тегишли
раҳбарият томонидан тасдиқланганидан сўнг, ушбу дастурларни амалга оширишда
яъни, ижро этишда ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари,
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва
ташкилотлари, унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар, шунингдек,
фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Қайд этиш лозимки, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
хизматлари мазкур дастурларни ишлаб чиқишда жорий йилдан олдинги йиллардаги
ҳуқуқбузарликларнинг аниқ ҳисобот-таҳлил ишлари натижаларига асосланиб ва
ҳудудлардаги криминоген вазиятларни ҳисобга олиб келгуси йиллар учун ишлаб
чиқиладиган дастурларда содир этилган, содир этилиш эхтимоли юқори
ҳуқуқбузарликларга
асосий
эътиборни
қаратишлари
ҳамда
бу
борада
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок
этувчи давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик
масалаларини ҳам кенг доирада қамраб олинишига алоҳида аҳамият беришлари
мақсадга мувофиқдир. Сабаби, олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, масалан,
бугунги кунда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир
этилаётган фирибгарлик ҳолатлари ёки Тошкент шаҳар ҳудудида велосипед (2024
йилнинг ноябрь ойида велосипед ўғриликлари бўйича 76 та жиноят иши қўзғатилган
)
ўғриликлари ортиб бораётганлигини қайд этишимиз мумкин. Шундан келиб чиққан
ҳолда, бошланадиган давр учун ишлаб чиқиладиган дастурларда ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг мазкур умумий чора-тадбирларини ҳисобга олиш лозим, деб
ҳисоблаймиз.
Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси чора-тадбирларидан яна бири бу –
аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот ўтказишдир. Дарҳақиқат, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқий
тарғиботнинг
мақсади
жамиятдаги
ижтимоий
муносабатлар
субъектларининг хусусан, аҳолининг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид
масалаларнинг мазмун ва моҳиятини уларга етказиш, шу асосда фуқароларнинг
7
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукукбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://Lex.uz.
8
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг таҳлилий маълумотлари.
Page 88
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдир. Зеро, аҳолининг ҳуқуқий онги ва
маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим
йўналишларидан биридир. Яъни, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги
ошиб, ҳуқуқий онги ва маданияти юксалиб, уларда қонунларга ҳурмат рухининг ўсиши
келгусида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг бир мунча камайишига олиб келади. Бу эса,
ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматларининг келгуси
хизмат фаолиятида ўзининг ижобий натижасини беради.
Айтиш мумкинки, бугун мамлакатимизда халқаро андозаларга мос миллий
қонунчилик асосларини такомиллаштириш билан бирга, уларнинг мазмун-моҳиятини
аҳолига етказиш ишларига ҳам жиддий эътибор қаратилаётганлиги айни ҳақиқатдир.
Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда эса, ички ишлар
органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматларининг фуқаролик жамияти
институтлари билан ҳамкорликда уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланган
ҳолда ҳуқуқий тадбирлар ташкил этиши, бошқача айтганда, қонунчилик тарғиботини
кучайтириши муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек,
Конституция ва қонунларга ҳурмат ва итоат билан қарашни тарбиялашда кўп нарса,
аввало, давлат органлари, хусусан ички ишлар органларида ишлайдиган
хизматчиларга боғлиқ
. Шунингдек, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада
такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал
қилувчи вазифадир
. Хусусан, юртимизда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини
ошириш, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалтиришга мустақилликнинг илк
даврлариданоқ жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий
маданияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий таълими
ва тарбиясини такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури
тўғрисида»
ги қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»
ги
Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш концепцияси
»
тасдиқланди. Айтиш мумкинки, ички ишлар органлари
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва
ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга оид вазифаларни бажаришда ушбу норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар алоҳида аҳамиятга эгадир.
Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий маданият қонунчилик, фуқаролар ҳуқуқий кафолатини
таъминлаш баробарида давлат аҳамиятига молик сиёсат бўлиб
, ушбу ҳолат жамият
ижтимоий ҳаётида ҳуқуқбузарликлар ҳолатига таъсир этувчи криминоген
омиллардандир. Статистик маълумотларга мурожаат этадиган бўлсак, таҳлиллар шуни
кўрсатадики, республикамизда
2024 йилнинг 10 ойи давомида оммавий ахборот воситаларида жами
27765 маротаба тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган: телевидение орқали
9
Каримов И.А.
Хавсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т., 2002. – Б. 146.
10
Каримов И.А.
Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик
жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т., 2010.
– Б.
53.
11
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий
дастури тўғрисида»ги 466-1- сон (29.08.1997 й.) карори // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
ахборотномаси. - 1997. – № 9. – 227-м.
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://Lex.uz.
13
Каримов И.А.
Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида: Т.6. – Т., 1998. – Б. 279.
Page 89
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
чиқишлар – 5410 маротаба, радио орқали эшиттиришлар –
2423 маротаба, интернет – 19018 маротаба, газета ва журналларда –
913 маротаба, видеороликлар – 8802 маротаба. Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишга оид жами 639355 та тарғибот материаллари тайёрланган: буклетлар –
614471 та, баннерлар – 24885 та
. Булар эса, жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва
маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда десак муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий тарғиботни самарали бўлишида уни амалга оширувчи
субъектларнинг шахси, яъни, уларнинг назарий-ҳуқуқий билими, фикрлаш доираси,
ҳулқ-атвори, амалий тажрибаси, ҳозиржавоблиги, нотиқлик санъати, оилада, жамоада,
маҳаллада тутган ўрни ва обрўси ҳамда маънавияти муҳим ўрин тутади. Қайд этилган
фазилатларга эга бўлган тарғиботчигина атрофдагиларнинг хоҳишини ва қизиқишини
кучайтириши, рағбатлантириши, кишилар онгига ниманидир сингдиришга эришиши
мумкин. Шу билан бирга, тарғиботчи аудиторияда лидерликни қўлга олиб,
иштирокчиларни мисол ва далиллар билан ишонтириши, уларни ўз ортидан
эргаштира олиши лозим.
Шунингдек, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширувчи субъект мазкур вазифага масъулият
билан ёндошмаса, иштирокчилар унинг ўзига ҳам сўзларига ҳам эътиборсиз бўладилар.
Оқибатда, амалга ошириладиган ҳуқуқий тарғибот фақатгина ҳисобот учун бошқача
айтганда, «юзаки» «хўжакўрсинга», амалга оширилган бўлиб қолади. Хусусан,
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов «Жамиятнинг
демократия йўлида жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданият даражасига боғлиқдир. Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият
пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир»
, деб таъкидлаган эдилар.
Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси чора-тадбирларидан яна бири бу –
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида
тақдимномалар
киритишдир.
Ички
ишлар
органлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизматлари ҳам давлат органлари ва фуқаролик жамияти
институтларига тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлиб, бундан кўзланган
мақсад келгусида шу каби ҳолатларни содир этилишини олдини олишдир. Хусусан,
улар 2024 йилнинг 10 ойи давомида жами 80168 та ҳуқуқбузарликлар сабабларини
бартараф этиш бўйича тақдимномалар
киритган.
Қайд этиш лозимки, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
хизматлари томонидан ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари
тўғрисидаги ишлар бўйича ҳудудларда уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳамда фуқаролик жамияти институтларига
такдимномаларни ўз вақтида доимий киритиб бориши ва содир этилган ҳар бир ҳолат
бўйича кенг жамоатчилик орасида атрофлича муҳокамалар ташкил қилиниши ҳам
келгусида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олди олинишига сезиларли
даражада хизмат қилади.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизматларининг ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси
фаолияти кенг кўламлиги ва ўзига хос серқирралиги билан ажралиб туради. Хусусан,
уларнинг мазкур фаолиятининг асосий мақсади мамлакатимизда фуқароларнинг
14
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таҳлилий маълумотлари.
15
Каримов И.А.
Хавфсизлик ва барқарор тараққиѐт йўлида: Т.6. – Т., 1998. – Б. 279.
16
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таҳлилий маълумотлари.
Page 90
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг
муқаррарлигини англатиш орқали ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини
олиш, кенг жамоатчиликка ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахсларнинг ижтимоий
хавфи, ҳуқуқбузарлик содир этиш усул ва воситалари ҳақидаги маълумотларни
етказиб, ўзини – ўзи ҳимоя қилишларига эришиш ҳамда ҳуқуқбузарликдан жабрланган
шахсларни ижтимоий мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш билан бирга,
ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, ҳуқуқбузарликдан
жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини
таъминлаш ҳисобланади.