Page 125
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ИЧКИ
ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛАКТИКАСИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК
ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ
Аманов Аброржон Абдуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Малака ошириш институти профессори
https://doi.org/10.5281/zenodo.16559015
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received: 21
st
July 2025
Accepted: 25
th
July 2025
Published: 29
th
July 2025
Мақолада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда
ички
ишлар
органлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
хизматларининг
фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳамкорлиги хусусида
фикр юритилиб, мазкур фаолиятни янада самарали
ташкил этишга оид таклиф ҳамда тавсиялар
билдирилган.
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ички ишлар
органлари,
ҳуқуқбузарликлар
профиликтикаси
хизматлари, фуқаролик жамияти институтлари
ҳамкорлик.
KEYWORDS
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш, ички ишлар
органлари, ҳуқуқбузарликлар
профиликтикаси
хизматлари,
фуқаролик
жамияти
институтлари
ҳамкорлик.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий
негизларидан бирини ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини
ошириш, уларнинг сабаблари ва келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни
аниқлаш, бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини
юксалтириш, уларда жамиятда ўрнатилган хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш руҳини
шакллантириш ташкил этаётганлиги айни ҳақиқатдир. Хусусан, ушбу вазифаларни
амалга ошириш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зиммасига юклатилган асосий
ҳамда долзарб вазифалардан бири ҳисобланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
тизимида ички ишлар органларининг, унинг таркибида эса, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизматларининг муносиб ҳиссаси бор.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
хизматларининг
фуқаролик
жамияти
институтлари билан ҳамкорлиги ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, мазкур ҳамкорликни
самарали йўлга қўйиш эса, бугунги куннинг муҳим ва зарурий талабларидан
ҳисобланади десак, муболаға бўлмайди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қонун
устуворлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка
қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя
қилишда жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги
борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш муҳимлигини алоҳида қайд этиб ўтган
эди
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида давлат
органлари билан бир қаторда нодавлат сектори, яъни фуқаролик жамияти
1
Мирзиёев Ш.М.
Қонун устуворлиги – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили // Халқ сўзи.
2017 йил 8 январь; Ички ишлар органлари фаолияти тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги
вазифалар // Халқ сўзи. 2017 йил 10 февраль.
Page 126
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
институтларининг ўрни ва роли ортиб, жамият ҳаётидаги долзарб масалаларнинг
ечимини топишда уларнинг иштироки ҳам кенгайиб бормоқда. Бу ижтимоий ҳаётнинг
муҳим тенденциясидир. Ўзбекистон босиб ўтган кейинги йиллар аҳоли кенг
қатламлари қўллаб-қувватланаётган турли хил фуқаролик жамияти институтлари,
нодавлат нотижорат ташкилотларининг жадал ривожланиш даври бўлди. Ва бу жараён
изчил кенгайиб бормоқда
Дархақиқат, жамиятни демократлаштириш ва янгиланиш жараёнларида фуқаролик
жамияти институтлари (ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, оммавий
ижтимоий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва фондлари,
нодавлат нотижорат ташкилотлари)нинг фаол иштирок этиши мамлакатда истиқомат
қилувчи ҳар бир инсон ҳаётига дахлдор масалалар ечимида муҳим аҳамиятга эга,
давлат келажагини белгиловчи муҳим омилдир
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари
ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали йўлга қўйилиши ҳам фуқаролар, жамият,
давлат манфаатларини рўёбга чиқаришга, манфаатлар мувозанати ва уйғунлигини
таъминлашга хизмат қилади
.
Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ички ишлар органлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
хизматларининг
фуқаролик
жамияти
институтлари билан ҳамкорлиги хусусида фикр юритишда аввало, жамият ижтимоий
ва сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган мазкур субъектлар хусусида тўхталиш,
яъни, «ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари» ва
«фуқаролик жамияти институтлари» тушунчаларига оид фикрларни ойдинлаштириб
олиш ҳамда уларнинг моҳиятини тўғри англаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бошқача
айтганда, мазкур субъектлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
йўналишидаги ҳамкорлик ва ушбу ҳамкорликнинг ҳуқуқий механизмларини
такомиллаштириш юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришда бу тузилмаларнинг
моҳияти, мақоми, фаолият йўналишлари, жамият ижтимоий-сиёсий тизимидаги ўрни
ва таъсирини аниқлаб олиш лозим.
Шу билан бирга, энг олий қадрият ҳисобланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш ҳамда орзу-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида фаолият юритаётган
фуқаролик жамияти институтларидек демократик ташкилотларнинг купайиб бориши
ва уларнинг давлат органлари билан ҳамкорлигининг илмий-назарий асосларини
чуқур таҳлил этиш ҳамда мазкур демократик ташкилотлар билан самарали
ҳамкорликни амалга оширишга оид мамлакатимиз порлоқ келажаги учун зарур таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда давлат органлари томонидан
ҳуқуқбузарликлар профиликтикасини амалга ошириши бўйича ўзига хос ҳуқуқий
тизим яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг
«Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисида»
ги
қонунининг
9-моддасида
«Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими»
белгиланган бўлиб, ҳуқуқбузарликлар профилактика-сини бевосита амалга оширувчи
асосий давлат органларидан бири бу – ички ишлар органларидир.
2
Латипов Б.И.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро
ҳамкорлигини такомиллаштириш. Ю.ф.б.ф.д. (PhD) диссертацияси. – Т. 2019. – Б. 18.
3
Бафоев Ф., Шукруллаев Ю., Воҳидова М.
Жамиятни демократлаш ва янгилаш тобора чуқурлашиб
бораётган жараён сифатида // Фуқаролик жамияти, 2014, 2-сон – Б. 7.
4
Жалилов А., Мухаммадиев У., Жўраев Қ.
ва бошқ. Фуқаролик жамияти асослари. – Т., 2015. – Б.120-124.
5
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –
Page 127
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»
ги қонунига
биноан, Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири ўз мақомига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркиби-га киради. Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги бевосита Ўзбекистон Республикаси
Президентига, айрим масалалар бўйича эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига бўйсунади.
Ички ишлар органлари фаолиятни ўз ваколатлари доирасида фуқаролар-нинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини
сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва терроризмга, одам
савдосига қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини
ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф
этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш, жамиятда
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиш ва
бошқа асосий йўналишлар бўйича амалга оширади.
Шунингдек, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Давлат
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда,
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятлар ва
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, фош этиш ҳамда
уларга чек қўйишда, жиноят ишларини тергов қилишда, жиноятчиларни қидиришда,
бедарак йўқолганларнинг турган жойини аниқлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида ички ишлар органларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши
шарт
Ички
ишлар
органларининг
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
соҳаси-
даги асосий вазифа ва функцияларини амалга оширувчи таркибий тузилмаси эса,
Жамоат
хавфсизлиги
департаменти
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
хизматларидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март-да қабул
қилинган «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш
чора-тадбирлари тўғрисида»
ги ПФ-6196-сон Фармонига асосан, Ички ишлар
вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилак-тикаси бўлинмалари фаолияти Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазир-лиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳузуридаги
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
хизмати
томонидан
бошқарилади
ва
мувофиқлаштирилиб борилади. Хусусан, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизматларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини
самарали ташкил этилишида яқинда ёрдам берадиган субъектлар сифатида фуқаролик
жамияти институтларини қайд этишимиз мумкин.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврларидан ҳозирги
кунга қадар жамиятимиз ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётган
субъектлардан бири бўлмиш – «фуқаролик жамияти институтлари» тушунчасига
мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида тўғридан-тўғри таъриф берилмаган.
6
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –
7
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –
8
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда қабул қилинган «Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон фармони // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –
Page 128
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Бошқача айтганда, амалдаги қонунчиликка мазкур тушунчанинг моҳиятини очиб
берадиган дефинитив
норма киритилмаган. Лекин, амалдаги норматив ҳужжатларда
«фуқаролик жамияти институтлари» ёки «фуқаролик жамияти бошқа институтлари»
жумлалари кенг қўлланил-моқда. Хусусан, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган
Ўзбекистон Республика-си референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул
қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
да «Фуқаролик
жамияти институтлари» деб номланган алоҳида боб киритилиб, ушбу бобда
«Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, жамоат бирлашмалари ва бошқа
нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этади.
Фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти қонунга мувофиқ амалга
оширилади» деб қайд этилганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Лекин, мазкур
бобда ҳам фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси батафсил ёритилмай, умумий-
раҳбарий қоидалар билан чегараланган дийишимиз мумкин.
Айтиш мумкинки, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра адлия органларидан рўйхатдан
ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг алоҳида бўлинмалари умумий
сони 9039 тани ташкил этади (Ўзбекистонда 16 та диний конфессияга мансуб 2329 та
диний ташкилот фаолият юритмоқда, шулардан,
2134 таси исломий, 174 та христиан диний ташкилоти, 8 та яҳудий, 6 та баҳоий
жамоалари, 1 тадан кришнани англаш жамияти, буддавийлар ибодатхонаси ва Библия
жамияти ҳисобланади). Рўйхатдан ўтган сиёсий партиялар ва уларнинг жойлардаги
бўлинмаларининг
умумий
сони
1108
тани
ташкил этади. Шунингдек, 9,5 мингдан ортиқ маҳаллалар, 2,1 мингдан ортиқ оммавий
ахборот воситалари
каби фуқаролик жамияти институтлари фаолият олиб бормоқда.
Уларнинг давлат органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш жамият
ижтимоий ҳаётидаги муҳим масалалардан биридир.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида «фуқаролик
жамияти институтлари» тушунчасига таъриф берилмаган бўлса-да, лекин, бир қанча
маҳаллий мутахассис-олимларимиз бу хусусида ўз фикрларини баён этганлар. Масалан,
Х.Т. Одилқориев, улар жамият ишларини бошқариш борасида давлат фаолиятини
тўлдиради, чунки фуқаролик жамияти институтлари ўз кўлами, оммавийлиги ва
мослашувчанлиги туфайли ижтимоий ҳаётда юзага келадиган муаммоларни аниқлаши
ҳамда давлат идораларининг имкониятлари чекланган ўринларда, айниқса, маҳаллий
9
Таъриф берувчи норма. Муайян тушунчанинг мазмун-моҳиятини аниқ ёритиб берадиган ва унинг
расмий баёнини акс эттирадиган қоида.
10
2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш
орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон
Республикасининг 2014 йил 25 сентябрдаги №ЎРҚ-376-сон «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуни,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Ўзбекистонда
фуқаролик
жамияти
институтларини
ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (2005); Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва
бошқа фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қуватлашни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги қўшма
қарори (2008); Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил
18 апрель) ПҚ-2896-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти
институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
(2013), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 – 2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони ва б.
11
2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш
орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // Ўзбекистон Республикаси
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – http://Lex.uz.
12
Расмий маълумотлар 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг расмий-веб сайти // – www.minjust.uz.
Page 129
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
даражада таъсирчан ҳаракат қилиши мумкин
деган ҳамда Ш.У. Якубов, «фуқаролик
жамияти институтлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий
ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни
қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш ҳамда бошқа ижтимоий фойдали
мақсадларда ташкил этиладиган, нодавлат нотижорат ташкилотлари сифатида давлат
рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар, уларнинг бирлашмалари ҳамда нодавлат
оммавий ахборот воситалари»
деган фикрларини эътироф этиш лозим.
Шунингдек, Б.И. Латиповнинг, фуқаролик жамияти институтлари – одамларнинг
фуқаролик жамиятига хос ижтимоий муносабатларини шакллан-тириш, шундай
жамият манфаатларига хизмат қилувчи қадриятлар, қоидалар ва ҳулқ-атвор
нормалари асосида меъёрланган дунёқараш, онг, маданият, маънавий-ахлоқий
вазиятни қарор топтириш, турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалаш,
жамиятни демократик тарзда ташкиллаштириш функцияларини бажаришга
йўналтирилган мустақил ижтимоий уюшмалар йиғиндисидир
деб берган таърифи
ҳам диққатга сазовордир.
Шу билан бирга, яна бошқа адабиётларда ҳам «фуқаролик жамияти институтлари»
тушунчасига ва уларнинг давлат органлари билан ҳамкор-лигига оид таърифларни
учратишимиз мумкин. Масалан, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг
қилиш мустақил институти томонидан 2015 йилда чоп этилган таҳлилий маърузада
«фуқаролик жамияти институтлари» тушун-часига: «Фуқароларнинг ўзини ўз
бошқариш органлари (маҳалла), сиёсий партиялар, ижтимоий ҳаракатлар, касаба
уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари
фуқаролик жамияти асосини ташкил этиб, унинг моҳиятини белгилайди. Фуқаролик
жамияти институтлари аҳолининг фуқаролик фаоллиги, ҳуқуқий онги, миллий
ўзлигини англаши, сиёсий маданияти ва жамият аъзоларини маънавиятини
юксалишига хизмат қилиб, ўз қадр-қиммати, мустақил фикри, ўз имкониятларини
амалга ошириш туйғуси, келажагини ўз қўллари билан қуриш ҳиссини тарбиялайди»
деб таъриф берилган.
Биз олиб борган тадқиқот ва ўрганишларимиз асосида қуйидаги таърифни таклиф
этамиз:
фуқаролик жамияти институтлари – жамиятда ижтимоий муносабатлар
субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда бошқа номоддий
эҳтиёжларини қондириш ва ўзга ижтимоий фойдали мақсадларда ихтиёрийлик асосида
ташкил этиладиган ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида давлат
рўйхатидан ўтказиладиган юридик шахслардир.
Шунингдек, мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида «фуқаролик жамияти
институтлари» тушунчасига таъриф берилмаганлиги яъни, бугунги кун амалиётида
қандай орган, ташкилот ёки муассасаларни «фуқаролик жамияти институтлари»
сифатида кўришимиз ва у қандай мезонларга жавоб бериши кераклиги хусусида
тегишли қоидаларнинг мавжуд эмаслиги ҳам жамият ижтимоий ҳаётидаги
муносабатларда айрим номувофиқликларни келтириб чиқаришини олдини олиш ва
мамлакатимизнинг амалдаги қонунларини аниқ ва бир ҳилда қўлланилишини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик
13
Одилқориев Х.Т.
Конституция ва баркамол жамият орзуси. – Т., “O‘qituvchi”, – 2012. – Б.187.
14
Якубов Ш.У.
Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг ҳуқуқий механизмлари.
Монография. Т. 2018 й. – Б.16-17.
15
Латипов Б.И.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро
ҳамкорлигини такомиллаштириш. Ю.ф.б.ф.д. (PhD) диссертацияси. –Т. 2019. – Б. 24.
16
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, 2015. – Б.71.
Page 130
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
тўғрисида»
ги қонунининг 3-моддасига
«фуқаролик жамияти институтлари»
тушунчасини киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Таъкидлаш лозимки, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг
ўзаро ҳамкорлиги масаласи бугун пайдо бўлган масала эмас. Бунинг тарихи узоқ
ўтмишга бориб тақалади десак, муболаға бўлмайди. Масалан, буюк мутафаккир Абу
Наср Форобий инсоният бахтга эришувида ўзаро ҳамкорлик жиддий ўрин эгаллашини
қайд этиб, уни қуйидаги фикрлари орқали ифодалайди: «Ҳақиқий бахтга эришиш
мақсадида ўзаро ёрдам қилувчи кишиларни бирлаштирган шаҳар фазилатли шаҳардир,
бахтга эришиш мақсадида бирлашган кишилар жамоаси фазилатли жамоадир»
.
Хусусан, ижтимоий ҳамкорлик – жамият тараққиётнинг узоқ муддатли эволюцияси
натижасидир. Мазкур ғоянинг шаклланишига оид дастлабки қарашлар Платон ва
Аристотель каби олимларнинг асарларида учрайди
. Давлат ва фуқаролик жамияти
ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга оид турлича фикр ва қарашлар И.Кант,
А.Смит асарларида ҳам учрайди. Улар биринчилардан бўлиб, ижтимоий меҳнат
муносабатларидаги ижтимоий ҳамкорлик концепциясини янада ривожлантиришга
асос яратдилар
.
Шунингдек, давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро муносабати, улар ўртасидаги
ҳамкорликнинг моҳияти ва чегаралари Г.Гроций, Т.Гоббс, Ж.Лок, Ж.Руссо, В. фон
Гумбольд, Г.Гегел, И.Кант, К.Маркс ва бошқа олимларнинг «жамоат шартномаси», «халқ
суверенитети», «маҳаллий ўзини ўзи бошқариш», «фуқароларнинг ахлоқий-меъёрий
хулқи» ва бошқа назарий концепцияларда муайян даражада ўз ифодасини топган. Шу
билан бирга, хорижий мамлакатларнинг иқтисодчи олимлари Ж.Кейнс, Ф.Хайек,
Ж.Гелбрайт, Ж.С.Милл, сиёсатшунослар Дж.Коэн, Э.Арато, Ф.Шмиттер, ҳуқуқшунос
олимлардан Л.Дюги ва М.Ориу кабилар давлат органлари ва фуқаролик жамияти
ўртасидаги ҳамкорлик ғоясини илмий асослашга, уни янада ривожлантиришга катта
ҳисса қўшганлар
Миллий олимларимиз томонидан ҳам давлат органларининг фуқаролик жамияти
институтлари билан ҳамкорлиги хусусида бир қанча фикрлар билдирилган. Масалан,
Х.Т. Маматов, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан
ҳамкорлиги жамиятдаги умумий йўналишлар муштараклигини, аниқ вазифаларни
амалга ошириш орқали умумдавлат фаровонлигига хизмат қилади. Умуман, фуқаролик
жамияти институтлари давлат билан алоҳида фуқаролар ўртасидаги тўсиқларни
бартараф этиб, демократиянинг қуйидан ривожланишини таъминлайди
, деб
таъкидлайди.
Қайд этиш лозимки, сиёсий-ҳуқуқий таълимотларда фуқаролик жамияти ва
давлатнинг ўзаро муносабатлари кўп бора илмий таҳлил қилинган
. Олимларнинг
фикрича, фуқаролик жамияти давлат таъсир доирасидан холи бўлган, унга нисбатан
мухолиф ва қайсидир маънода унга қарама-қарши бўлган тушунчадир. Бундай
қарашлар давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ҳамиша ҳам долзарб
17
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябрдаги «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуни //
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – http://Lex.uz.
18
Абу Наср Форобий.
Фозил одамлар шаҳри. –Тошкент, «Янги аср авлоди». – 2016. – Б. 285.
19
Мухитдинова Ф.
Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи. –Т., ТДЮИ нашриёти, 2011. – Б. 50.
20
Социальное партнерство: проблемы и перспективы развития. Сб.науч.статей / Под общ.ред.
Н.А.Волгина. – М., «РАГС», 2003. – С. 116.
21
Лушникова М.В.
Государство, работодатели и работники: история, теория и практика правового
механизма социального партнерства (Сравнительно-правовое исследование). – Ярославль, 1997. – С. 223.
22
Маматов Х.Т.
Ҳуқуқий маданият ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиш муаммолари. –
Т., – 2009. – Б. 202.
23
Одилқориев Х.Т.
Конституция ва баркамол жамият орзуси. –Тошкент. – 2012. – Б. 220-235.
Page 131
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
бўлганлигини намоён этиш билан бирга жамият тараққиёти учун унинг муҳимлигини
кўрсатмоқда
Айтиш мумкинки, ҳар бир мамлакат, миллатнинг ўзига хослиги, маданияти,
менталитети давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигига яъни, мазкур
ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланишига ўзига хос таъсир кўрсатади. Шарқда
мазкур ҳамкорлик умумийлик, ўзаро ишонч каби ижтимоий капиталга таянса, ғарбда
индивидуалликка асосланишини намоён этади. Мазкур алоқалар умумий фуқаролик
маданияти шаклланишига жуда катта таъсир кўрсатади
. Хусусан, дунёнинг баъзи
мамлакатлари қатори юртимизда ҳам давлат органлари ва фуқаролик жамияти
институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари узоқ йиллик тарихга эга.
Айниқса, мустақиллик йилларида мазкур муносабатлар янада ривожланиб, сифат
жихатидан янги босқичга кўтарилди, десак муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш лозимки, одатда, ҳеч бир давлат органи бошқа тузилмалар билан
ҳамкорлик қилмай туриб, фақат ички имкониятлари доирасида фаолиятининг
самарадорлигини таъминлай олмайди
. Ички ишлар органларидаги бошқарувнинг
асосий шаклларидан бири – ҳамкорлик, ҳамкорликдаги фаолиятнинг асосий
шартларидан бири эса, ўзаро келишган ҳолда хизматни ташкил этиш ҳисобланади
.
Жамоат
тартиби
ва
хавфсизлиги,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
таъминлашдаги ҳамкорлик – ушбу фаолият билан шуғулланувчи субъектларнинг
қонун хужжатларига мувофик, ўзаро келишилган ҳолда фаолиятнинг шакл ва
усулларидан, хизмат ваколатларидан самарали фойдаланиши бўлиб
, бунда икки ёки
ундан ортиқ хизмат, яъни бошқарувнинг бир-бирига бўйсунмаган алоҳида иштирок-
чилари ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб бажарадилар
. Хусусан, ички ишлар
органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари ҳам норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар билан ўз зиммаларига юклатилган вазифалари ва функцияларини
бажаришда давлат органлари ва жамоатчилик тузилмалари бўлмиш фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳамкорлик қиладилар.
Биз олиб борган ўрганишларимиз ва таҳлилларимиз асосида мазкур ҳамкорликка
қуйидаги таърифни таклиф этамиз:
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизматларининг ҳуқуқбузарликларни олдини олишда фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳамкорлиги – ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
бевосита амалга оширувчи махсус субъектларнинг мақсади шахсларнинг қонуний ҳуқуқ
ва манфаатларини таъминлаш ҳамда бошқа номоддий эҳтиёжларини қондириш ва ўзга
ижтимоий фойдали мақсадларда ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган ҳамда
нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган
юридик шахслар билан жамият ижтимоий ҳаётида фуқароларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, яъни, жамоат тартибини
24
Фуқаролик жамияти асослари: ўқув қўлланма // А.Жалилов, У.Муҳаммадиев, Қ.Жўраев ва бошқ. –
Тошкент, 2015. – Б. 57.
25
Абдурахманова Г.И., Ионин Л.Г., Исраелян Е.В., Ковалева Н.В., Мерсиянова И.В., Нездюров А.Л.,
Санович С.В., Сунгуров А.Ю., Шомина Е.С., ред., Якобсон Л.И.
Факторы развития гражданского общества и
механизмы его взаимодействия с государством. – М., «Вершина». – 2008. – С. 296.
26
Бобохонов А.А.
Жамоат тартибини саклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги // Жамоат тартибини саклаш ва фукаролар хавфсизлигини
таъминлашнинг долзарб масалалари: Респ. илмий-амалий конф. мат-ри. – Т.: УзР ИИВ Академияси, 2015. – Б.
11.
27
Камишников А.П.
Основы управления в правоохранительных органах. – М., 2004. – С. 27.
28
Афанасьев В.А.
Организация работы участкового инспектора милиции. – М., 1990. – С. 38.
29
Пулатов Ю.С., Исмаилов И., Курбонов А.
Ички ишлар органларида бошқарув асослари: Дарслик. –Т.:
ЎзР. ИИВ Академияси, 2005.
Page 132
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини
олишда махсус режаларга асосан биргаликда амалга оширадиган фаолиятидир.
Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ички ишлар органлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
хизматларининг
фуқаролик
жамияти
институтлари билан ҳамкорлигининг моҳияти ҳам шундаки, улар ўз олдига қўйган
мақсадларига эришиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўз зиммасига
юклатилган вазифаларни бажаришда, муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид
давлат ва маҳаллий дастурлар ижросини таъминлаш ва шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишларда ҳамкорлик
қилишлари мумкин. Бошқача айтганда, мазкур ҳамкорликни кучайтириш бугунги
куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Бундай ҳамкорлик натижасида аввало,
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, қонунийлик ва ижтимоий
адолат тамойилини амалга татбиқ этилишига, жамиятдаги турли муаммоларни ўз
вақтида ҳал этилишига, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини
рўёбга чиқарилишига, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришига, давлат ва
жамиятнинг
юксак
тараққиётига
эришилади.
Бир
сўз
билан
айтганда,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизматларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро
самарали ҳамкорлиги жамиятимиз ижтимоий ҳаёти учун ижтимоий зарурат
ҳисобланади.