Barcha maqolalar

73-79 61 0

ﻦﺘﺳاﻮﺧ [xāstan] феъли функционал эквивалентлари

Zokir Arifjonov

Мақолада  ﻦﺘﺳاﻮﺧ  [xāstan]  феълининг  сўрамоқ,  илтимос  қилмоқ, талаб  қилмоқ  маъноларини  ифодалашда  ушбу  феълга  вариант  сифатида  қўлланиладиган  феъллар  тадқиқ  қилинган  ҳамда  улардан  ҳар  бирининг  ишлатилиш ўринлари келтирилган.

100-108 107 0

“Ҳайрат ул-аброр”да “арабий ўзак + - زاس -sāz аффиксоиди” моделида ясалган сўзлар таҳлили

Aziza Nishanbayeva

Барчага маълумки, ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари, жозибадорлиги  ва  ўзига  ром  қилувчи  томонлари  мавжуд.  Шунингдек,  уларнинг  баъзилари бошқалари  билан  ёнма-ён  ривожланиб  юксалади.  Худди  шундай  форс  ва  туркий тиллар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Узоқ асрлар давомида ушбу тилларда сўзлашувчи халқлар  қўшничилик  асосида  турли  воқеаларни  бошдан  кечирдилар,  шу  жумладан, адабий  ва  лингвистик  ҳолатларга  дуч  келдилар.  Ушбу  тиллардаги  сўзлар  бирбирларига ўтиб, баъзилар янги маъно касб этди. Баъзи сўз ясаш усуллари ва воситалари ўзлашди, бу орқали эса ўзларининг тилларини янги сўзлар билан бойитдилар. Ушбу жараён ўрта асрларда яшаб ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида кўп кузатилади. Туркий тилда юқори маҳорат ила ижод қилган Алишер Навоий форс ва  араб тилларини  жуда  яхши  билгани  учун  асарларида  сўзларни  оқилона  қўллайди. Шунингдек, бирор тушунчани етказиб берадиган сўз туркий тилда бўлмаса, форс ва араб тилларидан фойдаланиб, асарларида ушбу сўзларни ишлатади ёки ўша тиллар бўйича  кузатувлари  натижасида  моделлар  асосида  ўзи  сўз  ясайди.  Шундай  моделлардан бири “арабий ўзак +-  زاس -sāz форсий аффиксоид” бўлиб, мазкур модел асосида ясалган сўзларнинг кўпи “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳам учрайди. Уларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш ушбу изланишнинг мақсадидир. Тадқиқотимиз  давомида’ayšsāz,  bаẕlsāz,  ġāliyаsāz,  jilvаsāz,  nаġmаsāz,  nаqšsāz, sаjdаsāz,  vāsiṭаsāz  сўзлари  юқорида  келтирилган  модел  асосида,  яъни  айнан  арабий ўзакка-  زاس-sāz форсий аффиксоиди қўшилиши орқали ҳосил бўлганлигини кузатдик. Ушбу  мақолада  келтирилган  сўзлар  модел асосида  структур  ва  семантик  таҳлилга тортилган  бўлиб,  уларнинг  маънолари  контекстдан  аниқланди.  Кўриб  чиқилган  сўзлардан bаẕlsāz “ато қилувчи”, “инъом берувчи”, jilvаsāz “жилва қилувчи”, “нур таратувчи”,  sаjdаsāz  “сажда қилувчи”,  vāsiṭаsāz  “восита  қилувчи” кабилари  кузатилган луғатларда учрамади. Уларни шоир “арабий ўзак +-  زاس -sāz форсий аффиксоид” модели асосида асарларида қўллаш учун ҳосил қилган, деган хулосага келишимиз мумкин.

84-90 80 0

“Ҳайрат ул-аброр” достонида “гул” рамзи

Ahmadjon Quronbekov

Бу мақолада Алишер Навоий “Хамса”нинг биринчи достони “Ҳайрат ул-аброр”да қўлланган “гул” тимсолининг шоир кашф қилган мажозий маънолари таҳлил қилинган.

28-32 78 0

“Ҳайрат ул-Аброр” достонида меърож кечасининг тасвири

Olim Davlatov
Мазкур мақола адабиётшунослигимизда нисбатан кам ўрганилган жиҳат – Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги меърожнома таҳлилига бағишланган бўлиб, мақолада меърож кечаси таърифи Қуръони каримдаги оятлар ва ҳадислар воситасида баён қилиб берилганлигига асосий урғу қаратилади.
168-182 170 0

“Қутадғу билиг”да услубий асбоблар (турк, инглиз ва русча таржималарда)

Jasurbek Ibragimov

Илк туркий қўлёзма ҳисобланган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонини ўрганиш мобайнида сўнгги бир аср ичида жуда катта амалий ишлар  бажарилди.  Ўзбекистонда  профессор  Қаюм  Каримов  ушбу  асарни  ўзбек тилига  ўгириб,  уни  шу  халқ  китобхонлари  учун  тушунарли  тилда  тақдим  этди, лекин  ушбу  достон  жаҳоннинг  бир  неча  тилларига  таржима  қилинган  ва  унинг устида кўплаб самарали ишлар олиб борилган.  Шундай бўлса ҳам унинг туб моҳиятини етказиб беришда жузъий камчиликлар мавжуд.  Бу  камчиликлар  турли  хил  тилларда  амалга  оширилган  таржималарда қўлланилган баъзи бир бадиий тасвир воситаларининг таржимада йўқолиб қолиши орқали кўзга ташланади.  Мазкур мақолада “Қутадғу билиг”даги бадиий тасвир воситаларини хорижий тиллардаги таржималари асосида қиёслаб таҳлил қилинган. Илмий мақола устида ишлашда  учта  версиядаги  таржималар  танлаб  олинди  ва  ўрганилди.  Улардаги байтлар бир-бири билан таққослаб чиқилди. Натижада ҳар бир таржимада баъзи бир  фарқли  томонлар  кўзга  ташланди.  Лекин  биз  таржималардаги  ўхшашликни, айниқса, Мей  ва  Иванов томонидан  қилинган  таржималарда кўришимиз  мумкин. Чунки Валтер Май бу асарни рус олими Иванов томонидан қилинган табдилидан таржима  қилган.  Юқоридаги  икки  таржима  ҳам  шеърий  усулда  таржима қилинганлигини  ҳисобга  олиб,  уларда  баъзи  ўринларда  бадиий  тасвир  воситалари тушиб қолдирилганини кузатишимиз мумкин. Бундай жараён машҳур шарқшунос олим  Роберт  Денкофф  томонидан  қилинган  таржимада  яққол  кўриниб  туради. Бунинг  асосий  сабаби  Денкофф  бу  асарни  асл  ҳолатдан  фарқли  равишда  насрий усулда  таржима  қилган.  Асарнинг  маълум  бир  байтларидан  мисоллар  келтириб, унда қўлланган бадиий тасвир воситалари, хусусан, истиора, ташбиҳ ва эпитетларни,  тўрт  хил  китобдан  уч  хил  тилда  амалга  оширилган  таржималар  орқали атрофлича қиёслаб кўрсатилди. Ва сўнггида шу нарса маълум бўлдики, таржимонларнинг баъзи ўринларда қилган камчиликлари асарнинг умумий мазмунига жиддий таъсир кўрсатмасдан унинг асосий ғояси сақлаб қолинган.

183-191 65 0

“Яхши ниятда қилинган” реставрация: сабаблар, мисоллар ва оқибатлар

Shuhratillo Po‘latov

Мақолада  муаллиф  қўлёзма  ҳужжатлар,  уларни  сақлаш,  уларга  зарар етказувчи  омиллар,  жумладан,  “яхши  ниятда  қилинган”  реставрация  тушунчаси  ҳақида мулоҳаза  юритади.  “Яхши  ниятда  қилинган”  реставрациянинг  сабаблари,  унинг  оқибатлари  ва  уни  йўлга  қўймаслик  учун  реставрациянинг  қайси  асосий  меъёрларига  риоя  қилиниши кераклиги мақоланинг асосини ташкил қилади.

122-130 76 0

“Шарҳ ат-таъарруф” ва “Тазкират ул-авлиё” асарларининг қиёсий таҳлили

Komiljon Rahimov

Ушбу  мақола  “Тазкирату-л-авлиё”  ва  “Шарҳ  ат-Таарруф”нинг  баъзи қисмларини  қиёслаш  орқали,  Аттор  манбалари  орасида  бу  асарнинг  ўрнини  аниқлашга қаратилган. Шу мақсадда бу икки асар орасидаги “Шарҳ ат-Таъарруф” асарининг ўрнини аниқлаш  учун,  Аттор  фаолиятида  “Кашф  ул-маҳжуб”  ва  “Рисолаи  Қушайрий”  таржимаси таъсири сезилган намуналар келтирилган.

162-170 108 0

“Хива хони канцлери” архив фондининг ўзлаштирилиши ва илмий тавсифи тарихидан

Muhayo Isakova

Мақолада  архив  ҳужжатлари  ва  илмий  адабиётлар  таҳлили  асосида “Хива хони девонхонаси” (И-125) архив фондининг шаклланиши босқичлари ва илмий тавсифи назарияси ва амалиёти ёритиб берилган.

5-11 85 0

“Хамса” достонларида “девона” сўзининг талқинлари

Ahmadjon Quronbekov

Бу мақолада “Фарҳод ва Ширин” достонидаги “девона” сўзининг мажозий маънолари таҳлилга тортилган.

121-126 101 0

“Халқ дипломатияси” ва “маданий дипломатия” ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши

Durbek Sayfullaev, Elyer Otajonov

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Шавкат  Мирзиёев  2020  йил  29  декабрида ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси  ва  глобал  иқтисодий  инқироз  шароитида  Ўзбекистон  очиқ  ва  прагматик  ташқи сиёсатни фаол олиб бораётганлиги, халқаро майдондаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз натижасида юртимизнинг нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалаётганлигини ифода эта олгани, шунингдек 2021  йилда  мамлакат  ташқи  сиёсатини  амалга  оширишдаги  аҳамият  бериладиган  устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон етакчиси томонидан санаб ўтилган 2021 йилда мамлакатимиз ташқи сиёсатини амалга оширишда алоҳида эътибор бериладиган вазифалар қаторидан Ўзбекистон ташқи сиёсати ва дипломатиясининг муҳим йўналишларидан бўлган халқ дипломатияси ва маданий дипломатиянинг тараққиётига  қаратилган  таклиф  ва  ташаббуслар,  яъни  дунёнинг  кўплаб  мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини  тузиш ғояси,  Бирлашган Миллатлар  Ташкилоти  Бош  Ассамблея-сининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга  олиб,  ушбу  санани  Ўзбекистонда  “Халқлар  дўстлиги  куни”  деб  белгилаш  (БМТ  Бош Ассамблеяси  2011  йилда қабул  қилган  резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар  ва  инсонлар ўртасидаги  дўстлик,  тинчликни  таъминлаш  билан  боғлиқ  ҳаракатларга  илҳомлантириш  ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни ( International Day of Friendship) сифатида белгиланган) ҳамда Ўзбекис-тоннинг жаҳондаги обрў-эътиборини, нуфузини, имиджини юксалтириш мақсадида 2021 йилда Хива шаҳрида  ЮНЕСКО  билан  ҳамкорликда  “Марказий  Осиё  жаҳон  цивилизациялари  чорраҳасида” халқаро  анжуманини  ўтказиш  (Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Ш.М.Мирзиёевнинг  ушбу тарихий ташаббуси илк бор 2020 йилнинг 23 сентябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди) таклифлари ҳам ўрин олди.

49-57 73 0

“Хазойину-л-маъоний”нинг илмий-танқидий матни ҳақида

Zilola Namozova

Алишер Навоий лирик меросини ўрганиш ҳар бир даврда муҳим масала ҳисобланган.
Бироқ текстологик ўрганиш ўтган асрда кенг тус олди. Айниқса, “Хазойину-л-маоний” девонларини текстологик тадқиқ этиш ХХ аср 50-йилларида Ҳамид Сулаймон томонидан бошланган эди. Олим “Хазойину-л-маъоний” девонлари устида йирик тадқиқот олиб бориб, илмий аппаратлар билан таъминланган илк тўлиқ нашрини амалга оширди. Тадқиқотнинг кириш қисмида ана шу нашрнинг адабиётшунослигимизда тутган ўрни, унинг ўз давридаёқ катта эътирофларга ва эътирозларга сабаб бўлиш омилларини аниқлаш масаласига
ойдинлик киритиш лозимлиги кўрсатилган. Тадқиқотнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаси эса йирик матншунос олимлар томонидан билдирилган илк нашр хусусидаги илмий фикрларни таҳлил қилиш ва ҳозиргача амалга оширилган бошқа нашрлар орасидаги ўрнини белгилашдан иборат. Ушбу нашр А. Ҳайитметов ва Н. Маллаевлар таъкидлаганидек, катта машаққатлар эвазига яратилди. Ҳ. Сулаймон куллиёт қўлёзмалари орасидан 20 та қўлёзма манбани ажратиб олди ва ўзаро муқояса қилиб, куллиёт таркиби, жанрлар таснифи, девонлар редакциялари ва уларнинг композицион қурилиш масалаларини аниқлади. Олим танлаб олинган қўлёзмалар ичидан Ленинградда инв. 55 рақам остида сақланаётган қўлёзмани ушбу нашр учун асос қилиб танлаган. Танқидий матн тайёрлаш ишлари 1962 йилда бошланиб, улардан “Ғаройибу-с-сиғар” ва “Наводиру-ш-шабоб” девонлари 4 та қўлёзма асосида тузилган. Қолган икки девоннинг танқидий матни эса олимнинг вафоти сабабли яратилмасдан қолган. Тадқиқот мақсадида илк нашрнинг танқидий матн вазифасини бажара олмаётгани таъкидланган. Мазкур тадқиқотдан кўзланган мақсадга тарихийлик, анализ ва синтез, абстрактлаштириш ва конкретлаштириш методлари орқали эришилган. Тадқиқотнинг муҳокама қисмида Ҳ. Сулаймон томонидан яратилган 4 девондан иборат куллиётнинг илк тўлиқ нашри қандай тамойиллар асосида яратилгани, унинг навоийшуносликнинг йирик ютуғи эканлиги, кейинги нашрлар тараққиётида тутган ўрни, шу билан бирга, ўз давридаёқ бир қатор танқидий мулоҳазаларга сабаб бўлиши муҳокама қилинган. Шу билан бирга, олимлар томонидан илк нашрга билдирилган фикрлар таҳлил қилинган. Хулоса қисмида бугунгача яратилган Навоий лирикаси нашрлари шу нашр асосида яратилаётгани, Ҳамид Сулаймон томонидан тузилиши бошланган ва бугунги кунда тугалланмасдан қолган танқидий матн яратиш зарурияти пайдо бўлгани, ушбу масаланинг ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бири экани таъкидланган.

60-65 89 0

“Хазойин ул-маоний” девонининг ноёб қўлёзмалари ҳақида

Oysara Madaliyeva

Ушбу мақолада Навоий томонидан тузилган “Хазойин ул-маоний” девонининг айрим ноёб нусхалари ҳақида сўз юритилади. Мазкур девоннинг ЎзР ФА ШИ асосий фондида 677, 1709, 1486, 1315 рақамлари остида сақланувчи нусхалари тўлиқ тавсиф қилинган.

5-13 85 0

“Фарҳод ва Ширин”да “Ширин” тимсоли

Ahmadjon Quronbekov

Мақолада Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони қаҳрамони  Шириннинг  маънавий  ва  ташқи  гўзаллиги  44  сифатларда  мужассам бўлгани таҳлиллар орқали очиб берилган.

23-28 99 0

“Фарҳод ва Ширин” достони ва “ўткан кунлар” романининг қиёсий тадқиқи

Nodira Soatova
Ушбу мақола Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони эпик анъаналарини “Ўткан кунлар” романидаги талқини масаласига бағишланади.
58-67 143 0

“Ўткан кунлар” романининг туркча таржимасида миллийликнинг акс этиши

Xayrulla Hamidov

Абдулла Қодирийнинг салкам бир асрдан бери маҳаллий ва хорижлик ўзбек адабиёти ихлосмандлари эътиборини тортиб келаётган асарлари дунёнинг ўнлаб тилларига, жумладан, турк тилига ҳам ўгирилган. Ушбу мақолада адибнинг “Ўткан кунлар” (“Ötgen Künler (Geçmiş Günler)”) романининг туркча матни таҳлилга тортилиб, ундаги чуқур миллийликнинг таржимада қай даражада акс эттирилгани хусусида сўз юритилади. Қиёс нуқтаи назаридан айрим ўринларда русча таржимасига ҳам мурожаат қилинади. Турк таржимонининг аслият тилидаги сўзларнинг маъно нозикликлари, халқнинг маданияти, миллий ўзига хосликларини қанчалик илғаганлигига баҳо берилади. Илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар, чиқарилган хулосаларда роман таржимасининг ютуқли жиҳатлари билан бир қаторда айрим мунозарали жиҳатлари ҳам алоҳида таъкидланади. Маълумки, асарнинг миллий ўзгачалигини намоён этувчи унсурларнинг бадиий таржимада берилиши билан боғлиқ муаммолар талайгина. Ўзбек реалиялари галереяси деб аташ мумкин бўлган “Ўткан кунлар”ни ўгиришда таржимон муаллифга тенг қобилият ва истеъдодга эга бўлиши керак эди. Аммо бунга эришиш осон кечмайди. Буни, асосан, тилнинг миллийликни ўзида мужассам этган луғат таркиби – ўзбек халқининг моддий-ижтимоий ҳаёти, миллий урф-одат ва анъаналари, маънавияти, дунёқарашини акс эттирган хос сўзлар таржимаси мисолида яққол кўриш мумкин. Чунки хос сўз (реалия)ларни қайта яратиш таржимондан алоҳида ёндашувни талаб этади. Уларни асардаги мингларча сўз орасидан алоҳида ажратиб олиш ва оддий йўл билан бошқа тилга ўгириш мумкин эмас. Шунга қарамай, ўзбек ва турк тилларининг айни тил оиласига мансублиги, кўпчилик хос сўзларнинг келиб чиқиш нуқтаи назаридан иккала тилда бир хил шаклга эга бўлиши асарни ўгиришда ижодкор учун қулайлик туғдирганлиги рост. Бироқ, шунга қарамай, турк таржимони бундай сўзларнинг сохта эквивалент бўлиб чиқмаслигига алоҳида эътибор бериши, сўзларнинг этимологиясини чуқур ўрганиши лозим эди. Мақолада қўйилган масаланинг ана шу жиҳатига урғу берилади.

143-149 57 0

“Тарихи Муҳйи Хўқандий” асари ҳақида

Abdullatif Turdialiev

“Тарихи  Муҳйи  Хўқандий”  асари  шоир  Муҳйи  Хўқандий  (1836–1911)нинг форс тилида ёзган насрий асаридир. Бу асарнинг ягона дастхат нусхаси Тошкент давлат шарқшунослик  институти  ҳузуридаги  Абу  Райҳон  Беруний  номидаги  Шарқ  қўлёзмалар маркази  фондида  604  ашё  рақами  остида  сақланади.  Ушбу  мақолада  “Тарихи  Муҳйи Хўқандий” асарининг ўрганилиш тарихи, қўлёзманинг тавсифи, таркибий тузилиши, таҳлили баён этилган. Шунингдек, асарнинг Марказий Осиё тарихини ўрганишдаги аҳамияти кўрсатиб берилган.

225-231 73 0

“Саҳойиф ул-ахбор”: ўрта асрлар тарихи бўйича муҳим манбаа

Murodjon Qoraboev

Ушбу  мақола  Мунажжимбоши  Дарвеш  Аҳмаднинг  инсоният ибтидосидан  тортиб,  ўрта  асрлар  мусулмон  ва  туркий  сулолаларнинг  мухтасар тарихи  бўйича  баён  қилинган  “Саҳойиф  ул-ахбор”  асарининг  илмий  таҳлилига бағишланган.  Тадқиқотда  асар  борасидаги  ўша  ва  ҳозирги  давр  адабиёт  ва манбааларнинг  таҳлили  ҳамда  асарнинг  илмий-амалий  аҳамиятини  кўрсатиш асосий мақсад қилиб олинган.  Шунингдек,  ўрта  асрлар  тарихини  ёритишда  асарнинг  қай  даражада  ўрин эгаллаши  ва  асарда  келтирилган  воқеа-ҳодисаларнинг  муфассаллиги  ва  тадри-жийлигини баҳолаш асосий вазифа қилиб белгиланди.  Асарни  ўрганишда  тарихий-қиёсий  таҳлил,  тарихий-хронологик  нуқтаиназардан тадқиқ қилиш усулларидан фойдаланилди.  Инсоният тарихининг илк давридан ўрта асрлар даврига қадар бўлган тарихни ёритиш орқали Яқин ва Ўрта Шарқ, Марказий Осиё минтақасида ҳукм сурган араб ва туркий сулолаларнинг давлатчилик тарихини қамраб олиши, асар қадрини ва баҳосини оширади. Асарнинг  қийматидан  келиб  чиқадиган  бўлсак,  унинг  юртимиз  сарҳадларида  ҳукм сурган сулолаларнинг давлатчилик тарихига оид қисми ўрганилмаганлиги ва фақатгина Муҳаммад  Юсуф  Баёний  таржима  қилган  Хоразм  тарихига  оид  қисмларининг мавжудлиги, шунга доир бошқа  фикр-мулоҳазаларни умумлаштирувчи тадқиқот иши олиб  борилмаганлигини  кўрсатмоқда.  Асарнинг  ўрганилганлик  даражасига  қараганда, аксар  таҳлилий  ишлар  Туркияда  амалга  оширилганлигини  кўрсатмоқда.  Шу  каби омилларни ҳисобга олиб, юртимизда ҳам ушбу асар юзасидан тадқиқот ишларини олиб борилишига рағбат кўрсатиш керак деб ҳисоблаймиз. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу асар нафақат Одам Атодан бошлаб Усмонли турклар сулоласининг вакили Маҳмуд IV давригача бўлган воқеаларни баён этиши, балки юртимиз ҳудуди тарихига оид тарихий манбаа сифатида хизмат қилиши мумкин.

14-28 97 0

“Садди Искандарий” – нажот қалъаси

Ahmadjon Quronbekov

Ўтмишда  Алишер  Навоийнинг  ижоди  ўз  даврининг  мафкуравий тазйиқи таъсирида ўрганилган. Ҳозирда Навоий ижодини истиқлол ғояси нуқтаи назаридан қайта кўриш вақти келди. Бу мақолада “Садди Искандарий” достони қайта кўрилиб, унинг замиридаги шоир кўзлаган яширин фикрларни кашф қилишга ҳаракат қилинган.

59-76 100 0

“Нихон эйтайгура” тўплами ва Ихара Сайкаку бадиий услуби масаласи

Gulnoraxon Qosimova

Мазкур мақола XVII аср япон адабиётида “Замонавий адабиётнинг реалистик мактаби”  (“укиёзоши”) асосчиси сифатида шуҳрат қозонган адиб Ихара Сайкаку ва унинг “Нихон эйтайгура” (“Япониянинг боқий хазинаси”) новеллалар тўпламининг  бадиий  таҳлилига  бағишланган.“Нихон  эйтайгура”  тўплами  ёзувчининг “чёнинмоно”,  яъни шаҳарликлар  учун  тарбиявий  новеллалар  жанридаги  бадиий  жиҳатдан энг етук асари ҳисобланади. Ихара Сайкакунинг ёзувчи сифатидаги ўзига хос услуби  айнан  мазкур  тўпламда  ўзининг  юқори  чўққисига  етганлиги  яққол  намоён бўлади.  “Нихон  эйтайгура”  новеллалар  тўпламнинг  бадиий  хусусиятлари  ва  унинг адабий  манба  сифатида  ўрта  аср  япон  адабиётидаги  аҳамиятини  таҳлил  қилиш ишнинг мақсади ҳисобланади. Тўпламнинг мавзулар кўлами, ёзувчи томонидан илгари сурилган асосий ғояни ёритиш ҳамда ундан жой олган новеллалар мисолида асарнинг сюжет, композицион тузилиши, образлар тизимини аниқлаш ва шу орқали адибнинг ўзига  хос  услубини  таҳлил  қилиш  эса  тадқиқоднинг  вазифаси  ҳисобланади.  Ушбу мақсад  ва  вазифаларнинг  бажарилишида  маданий  –  тарихий,  қиёсий  –  тарихий таҳлил  методларидан  фойдаланилди.  Мақолада  дастлаб,  XVII  аср  япон  насрининг йирик  намояндаси  Ихара  Сайкаку  ижодининг  ўрганилиш  ҳолати  ва  адиб  қаламига мансуб  “Нихон  эйтайгура”  новеллалар  тўпламининг  яратилиш шароити  ҳақида  сўз боради.  Тўпламнинг  таркибий  тузилиши  ва  мавзулар  кўлами  ундаги  новеллаларни мисол  қилиб  келтириш  орқали  ёритилади.  Сўнг,  адибнинг  шаҳарликлар  учун бағишланган ушбу тарбиявий новеллаларида мавжуд бўлган образларнинг тизими ва унинг ўзига хос жиҳатлари таҳлиллар ёрдамида аниқланади. “Нихон эйтайгура”дан танлаб  олинган  новеллаларга  таянилган  ҳолда  адиб  илгари  сурган  ғоя,  у  интилган ҳақиқат ва идеаллари ҳақида фикр юритилади. Шу билан бирга, мақолада санъаткор сифатида ўрта аср ҳаёти, ўз даври одамларининг турмуш тарзи ва урф-одатларини маҳорат  билан  кўрсатиб  бера  олган  ҳамда  шаҳарликларнинг  инсоний  қадр-қимматлари  ҳақида  қалам  тебратган  адибнинг  услуби  ва  унинг  ўзига  хос  жиҳатлари ҳақида ҳам таҳлилий мулоҳазалар келтирилади.

66-72 74 0

“Наврўз”нинг қайта тикланишига доир

Umurzoq Alibekov

Мақолада XX асрда ўзбек халқининг миллий, диний қадриятларининг норасмий таъқиқланиши ва қайта тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар “Йил боши - Наврўз сайли” мисолида тарихийлик тамойили асосида таҳлил қилинган. Наврўз сайли мамлакатимиз тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлган қадимий байрам ва мустақиллик йилларидаги тинчлик, барқарор тараққиёт рамзи сифатида ёритилган.

15-17 76 0

“Муқаддамату-л-адаб” асаридаги туркий сўзликнинг график хусусиятлари

Shuhrat Mirziyatov
Ушбу мақолада Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асаридаги туркий сўзликлар илмий жиҳатдан ўрганилиб, мазкур сўзликларнинг график хусусиятлари батафсил келтирилган .
5-13 86 0

“Минг бир кеча” нинг яратилиши ҳақида баъзи мулоҳазалар

Shorustam Shomusarov

Жаҳон  тамаддуни  дурдоналаридан  бири  бўлган  “Минг  бир  кеча” эртаклари  яратилгани  ва  бошқа  халқлар  тилларига  таржима  қилинганидан  бери унинг генезиси ҳақида турли мулоҳазалар мавжуд. Дунё олимларининг ушбу масаладаги фикрларини кенг мушоҳада этиб, муаллиф бу мулоҳазалар ва хулосаларга ўзининг хос қарашларини билдирган. Манбанинг  яратилиш  тарихига  оид  қарашлар  икки  лагерга  бўлинадилар.  Форс фольклори манбаси – “Ҳезор афсонэ” (“Минг эртак”) асосида яратилган дегувчилар бир қутб бўлсалар, тўпламдаги барча эртакларнинг асоси-араб фольклоридан келган, дегувчилар иккинчи қутб тарафдорлари ҳисобланадилар. Форс  фольклори  маҳсули  дегувчилар  ҳақ,  деб  биламиз.  Паҳлавий  тилида ёзилган “Ҳезор афсонэ” тўплами Эрон фольклорида жуда машҳур бўлган. Араб таржимашунослигининг “олтин асри” бўлган IX-X асрларда бу фольклор асар паҳлавийдан арабчага ўгирилган. “Минг бир кеча” қаҳрамонлари- шоҳ Шахриёр ва малика Шаҳризодаларнинг исмлари ҳам форсийдир. “Алф  лайла  ва  лайла”  китоби  бир  халқ-арабларгагина  тааллуқли  эмас,  балки Марказий Осиё, Эрон, Ҳинд халқлари орасида тарқалган эртаклардан ҳам фойдаланиб, яратилган асардир. У жаҳон фольклоршунослигидаги турли халқлар мотив ва сюжетлари муштараклиги ва “сюжетлар кўчиши” жараёнлари мисолида таҳлил қилинган. Бу  манбанинг  икки  варианти  бўлган.  Биринчи  вариант  VIII  асрда  форсларнинг “Минг эртак”идаги арабчага ўгирилган вариантидир. Иккинчи вариант эса X асрда яшаган бағдодлик Жахшиёр томонидан тузилгандир. Жахшиёр тўплаган араб эртакларидан кўплаб Миср эртаклари XIII-XIV асрларда ёзиб олинган халқ оғзаки ижоди намуналаридир. “Бир минг эртак” номи билан машҳур бўлган тўплам Мисрда йиғилган, кейинчалик унга янги-янги эртаклар киритилди. “Минг бир кеча” дастлаб ҳинд эртаклари асосида форсларда пайдо бўлган, араб сўз усталари томонидан ишлов берилиб, сайқалланган ва араб халқининг нодир ёдгорлигига айланган. Тўпламнинг ҳозирги нусхаси араб халқининг қимматли ёдгорлигидир. Бу асар дунё маданиятининг ноёб дурдонаси ҳамдир. “Минг бир кеча”дек маҳобатли ёдгорлик турли Шарқ халқларининг, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам адабий мероси саналади.

137-146 98 0

“Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асаридаги айрим маълумотлар таҳлили

Sanjar Ahmedov, Xamza Boymatov

Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асари темурийлар даври тарихини ўрганиш  бўйича  энг  асосий  манба  ҳисобланади.  Асарда  ижтимоий-сиёсий воқеалар,  дипломатик  алоқалар,  маданият  ва  маърифат,  қурилиш  ва  ободонлаштиришга  доир қимматли маълумотлар олишимиз мумкин. Мазкур мақолада асардаги меъморчилик ва ободончилик соҳаси  бўйича  келтирилган  маълумотлар  таҳлил  қилинади.  Темурийлар  даври  катта  кўламдаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилгани билан диққатга сазовор. “Матлаи саъдайн”-да бу каби маълумотлар келтирилганми? Қайси меъморий обидалар ҳақида маълумотлар олишимиз мумкин? Мақолада шу каби масалаларга тўхталиб ўтилган. Амир Темур вафот этгач тахт учун кураш  авжига  чиққан  ва  кўп  вайронагарчиликлар  содир  бўлган.  Асардан  маълум  бўлишича  ушбу даврда асосан қурилиш ишлари мудофаа иншоотларига қаратилган. Шоҳрух Мирзо салтанатни ўз қўлига мустаҳкамлаб олгач қурилиш ишлари асосан маърифий биноларга ўтган. Бу даврда кўплаб масжидлар, мақбаралар, мадрасалар ва боғлар қурдирилган. Меъморий иншоотлар қурилиши билан бир  қаторда  ободонлаштириш  ишларига  ҳам  эътибор  кучайтирилган.  Хусусан,  Марв  ва  Балх шаҳрига сув чиқарилиб деҳқончилик ривожлантирилган. Асарда Шоҳрух Мирзо ва унинг фарзандлари томонидан қурдирилган ва ҳомийлик қилинган иншоотлар хусусида кўплаб маълумотлар келтирилган.  Темурий  хонимлар  томонидан  амалга  оширилган қурилиш  ишлари хусусида  ҳам  маълумотлар келтирилади.  Темурийларнинг  фаолиятидан  ташқари  кўплаб  амирлар  томонидан  ҳам  масжид  ва мадрасалар қурдирилган. Бу ҳақида ҳам асарда маълумот олиш мумкин. Доимий жангу жадаллар бўлиб турган мазкур давр улкан бунёдкорлик ишларидан ташқари кўплаб вайронгарчиликлари билан ҳам  эътиборлидир.  Жанг  бўлган  ерлар  кўп  ҳолларда  вайрон  бўлган. Вайронагарчиликлар  асосан мудофаа иншоотларига қаратилган.

136-151 85 0

“Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асарида Хитой ва Ҳиндистондаги меъморий иншоотлар ва маданий ҳаёт тўғрисидаги маълумотлар

Sanjar Ahmedov

Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асари  темурийлар  даври  тарихини  ўрганиш  бўйича  энг  асосий  манба  ҳисобланади. Асарда темурийлар томонидан қурдирилган бинолар ва амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Хитой ва Ҳиндистон мамлакатларидаги аҳвол ҳақида ҳам маълумотлар бор. Мазкур мақолада асардаги Хитой ва Ҳиндистондаги меъморчилик ва ободончилик  соҳаси  бўйича  келтирилган  маълумотлар  таҳлил  қилинади.  Шунингдек мазкур  мамлакатлардаги  маданий ҳаёт,  уларнинг  урф-одатлари  ва  диний  мансублиги тўғрисида  ҳам  маълумотлар  берилган.  Ғиёсиддин  Наққош  томонидан  ёзилган  ва “Матлаи  саъдайн”га  айрим  қисқартмалар  билан  киритилган  Хитой  сафарномасида Хитойдаги  шаҳарлар,  уларнинг  ўрнашган  жойи,  аҳолиси,  эътиқоди  билан  боғлиқ маълумотлар  батафсил  баён  қилинган.  Хитойдаги  мудофаа  иншоотлари  ва  уларнинг қай  тартибда  фаолият  юритиши  тўғрисида  ҳам  керакли  қайдлар  мавжуддир. Муаллифнинг шахсан ўзи иштирок этган ва асарга Ҳиндистон сафарномаси номи билан киритилган  маълумотлар  тўплами  ҳам  худди  шу  анъанага  асосланган.  Тадқиқотда мазкур  сафарномаларда  келтирилган  маълумотлар  соҳа  бўйича  ажратиб  олинди  ва таҳлил  қилинди.  Хитой  сафаромасидан  олинган  маълумотларда  у  ердаги  шаҳарлар, уларнинг  ободлиги,  мудофаа  иншоотлари,  бинолар  қурилишидаги  услуб  ва  қурилиш материаллари,  аҳолисининг дини  ва  эътиқоди, озиқ-овқатлари, элчилик  алоқаларидаги тартиб  тамойиллар  хусусидаги  маълумотларга  алоҳида  тўхталиб  ўтилди.  Савдо-сотиқни  ривожлантириш,  ўзаро  ҳамкорлик  алоқаларини  мустаҳкамлаш  бўлган элчиликларнинг яна бир муҳим жиҳати бўлганки, бу ҳам бўлса разведка ишидир. Хитой ва  Ҳиндистонга  қилинган  элчиликлар,  сафар  натижасида  ёзилган  сафарномалардаги маълумотлар  шундай  хулоса  қилишга  сабаб  бўлиши  мумкин.  Эҳтимолий  ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун бундай маълумотларнинг аҳамияти катта бўлган. Шу билан бирга  санъат  ва  меъморчиликда  қўлланилаётган  услублар  ва  янгиликлардан  намуна тарзида қўллаш имконини яратган.

80-89 46 0

“Мажмаъ ал-ҳаводис” адабий-тарихий асар сифатида

Salimaxon Fayziyeva

Мақолада  Шарқ  қўлёзмалари  маркази  хазинасида  ягона  нусхада сақланувчи  “Мажмаъ  ал-ҳаводис”  асарининг  тавсифи,  ўрганилиш  тарихи,  ўзига хос  хусусияти  таҳлил  қилинади.  Унинг  адабий-тарихий  асар  сифатидаги  илмий аҳамияти кўрсатилади.