Авторы

  • Элмурод Обиджонов
    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати “Ижро инизомини назорат қилиш” бўлими бош мутахассиси. Ёзишмалар учун

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.129443

Ключевые слова:

Пенсия пенсия таъминоти пенсия тизими рақамли технология проактив шаклда ахборот тизими (Пенсия жамғармаси ахборотни тўплаш сақлаш излаш унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари ахборот технологиялари ва алоқа воситалари).

Аннотация

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиб давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун илғор рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш заруриятининг ҳолати ўрганиб чиқилди.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

40

НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАРНИ

ФУҚАРОЛАРДАН АЛОҲИДА МУРОЖААТ ТАЛАБ ЭТМАГАН

ҲОЛДА (ПРОАКТИВ ШАКЛДА) ТАЙИНЛАШНИННГ МАҚСАДИ

ВА ХУСУСИЯТЛАРИ.

Обиджонов Элмурод Равшанбек ўғли

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати “Ижро

инизомини назорат қилиш” бўлими бош мутахассиси.

Ёзишмалар учун электрон почта: Elmurod.Obidjonov@imv.uz.

Тезис топширилган вақт: 2025 йил ___ июль

Тезис қабул қилинган вақт: 2025 йил ___ июль

https://doi.org/10.5281/zenodo.16602580

Аннотация:

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида фуқароларга

пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб ва бюрократик
тўсиқларни бартараф этиб давлат хизматларини кўрсатиш сифатини
янада ошириш учун илғор рақамли технологиялардан самарали
фойдаланиш заруриятининг ҳолати ўрганиб чиқилди.

Таянч сўз ва иборалар:

Пенсия, пенсия таъминоти, пенсия тизими,

рақамли технология, проактив шаклда, ахборот тизими (Пенсия
жамғармаси ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда
ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга
солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа
воситалари).

Пенсия

— “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги

Қонунда белгиланган шартларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда
шахсларга пенсия ёшига тўлиши, ногиронлик белгиланиши ёки
боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ҳар ойлик пул
тўлови.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасига мувофиқ,

ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда,
шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа
ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг

1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг
равишда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг пенсия олиш ҳуқуқи
белгиланган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

41

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг давлат пенсия

таъминоти тизими босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда.

Яъни, фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини

камайтирган ва бюрократик тўсиқларни бартараф этган ҳолда давлат
хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун замонавий ҳамда
илғор рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш зарурияти юзага
келмоқда.

Фуқароларга пенсия тайинлашда “проактив” шакл — бу пенсия олиш

ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларни пенсия тайинлаш билан боғлиқ
жараёнларни автоматлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган
тизимдир.

Тизимнинг мақсади пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни

олдиндан аниқлаш ва уларга тегишли пенсияни тайинлаш жараёнини
автоматлаштиридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги

ПҚ-353-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга
ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида
белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб
этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилди.

“Проактив” шаклда пенсия тайинлаш тизимнинг самарадорлигини

оширишга ҳамда фуқарода пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда уларга
осон ва тез пенсия олиш имкониятини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги

“Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив
хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-194-сон қарорига асосан 2025
йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга ногиронлик пенсияларини олиш
ҳуқуқи пайдо бўлганда улардан алоҳида мурожаат талаб қилмаган ҳолда
проактив шаклда пенсия тайинланиши жорий қилинди. Бу ўз навбатида
фуқароларга қулайлик ҳамда енгиллик яратади, шунингдек, ортиқча
оворагарчилик олди олинади.

Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларини “проактив” тайинлаш

жараёнлари:

-

биринчи

босқичда

,

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлик белгиланган
шахснинг (республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи
ташкилотларнинг ходимларидан ташқари) маълумотларини “Электрон


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

42

ҳукумат” тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда —
Пенсия жамғармаси) “Пенсия” ахборот тизимига юборади;

-

иккинчи босқичда

, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро

интеграцион платформаси орқали:

1. Ногиронлиги бўлган шахснинг шахсига доир ва оила аъзолари

(яқин қариндошлари) тўғрисидаги маълумотларни олиш учун
тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
“ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ва Ички ишлар вазирлигининг
Жисмоний шахслар марказий маълумотлар базасига электрон сўров
юборади.

2. Ногиронлиги

бўлган

шахснинг

иш

стажи

тўғрисидаги

маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Ягона миллий меҳнат тизими
(ЯММТ)” идоралараро дастурий-аппарат комплексига электрон сўров
юборади.

3. Ногиронлиги

бўлган

шахснинг

иш

ҳақи

тўғрисидаги

маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг
марказлаштирилган электрон реэстрига ва АТ “Халқ банки”нинг
Жамғариб бориладиган пенсия тизимига электрон сўров юборади.

4. Ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон

маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигининг “Манзил” ахборот тизимига электрон сўров юборади.

5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг

“Рақамли ҳукумат” доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига
кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида электрон хабардор қилиш
ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ногиронлиги
бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва пенсия тайинлаш масаласи
1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади;

-

учинчи босқичда

:

1. “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграцион платформаси

орқали ногиронлиги бўлган шахснинг шахсига доир ва оила аъзолари
(яқин қариндошлари), иш стажи, иш ҳақи, жамғариб бориладиган пенсия
бадали ва яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги
бўйича Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизимига юборади.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

43

2. Ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР

маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса)
пенсия тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида
СМС-хабар юборади;

-

тўртинчи босқичда

, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро

интеграцион платформаси орқали пенсия ёки нафақа тайинлаш
ваколатига эга органларга ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа
тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги маълумотларни олиш учун
электрон сўров юборади;

-

бешинчи босқичда

, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро

интеграцион платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки
нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги электрон
маълумотларни тегишлилиги бўйича Пенсия жамғармасининг “Пенсия”
ахборот тизимига юборади.

-

олтинчи босқичда:

1. Ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинлангани

тўғрисида маълумотлар келиб тушганида ҳамда иш стажи ва иш ҳақи
тўғрисида маълумотлар аниқланмаганда пенсия тайинлашни рад қилиш
тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинланмагани

тўғрисида маълумотлар келиб тушганда “Пенсия” ахборот тизимидаги
мавжуд ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари таркиби, иш стажи,
иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида
пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг

ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари
ва пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги
хабар матнини юборади.

4. Ахборот тизими орқали:
ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг

мобил алоқа воситасига пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад
этилгани тўғрисида СМС-хабар юборади;

ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам

расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор
қилади.

-

еттинчи босқичда

, Ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил

телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, пенсия тайинлангани ёки


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

44

пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида хабарни етказиш учун яшаш
жойи

бўйича

“Ўзбекистон

почтаси”

АЖни

электрон

почта

жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади.

-

саккизинчи босқичда

, Пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад

этилгани тўғрисидаги хабарномани пенционер ёки ногиронлиги бўлган
шахснинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги
ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармасига юборади.

-

тўққизинчи босқичда

, Пенсия миқдоридан норози бўлганда ёки

меҳнат фаолиятини давом эттириб, кейинчалик ногиронлик пенсиясига
чиқиш хоҳишини билдирганда ёхуд бошқа пенсия ва нафақа тайинловчи
органлардан пенсия олиш истагини билдирганда қонунчиликда
белгиланган тартибда ариза бериш орқали тайинланган пенсияни рад
қилади.

Баён этилган босқичлардан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил

30 июндаги “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив
шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида” ВМ-398-сон қарорга
асосан проактив шаклда пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани
тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг мобил алоқа воситаларига СМС-
хабар кўринишида юборилади. Бунда СМС-хабарни етказиш имкони
бўлмаганда хабарлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети
маблағлари ҳисобидан почта алоқасининг миллий оператори ҳамда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ўртасида
тузилган шартномага мувофиқ фуқаронинг яшаш манзилига етказиб
берилади.

Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда)

пенсия тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, пенсия фуқаронинг
мурожаатига асосан тайинланади.

Пенсия тайинланган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия

тайинланган куннинг ўзида пенционерга пенсиянинг тури, миқдори ва
пенсия тайинлаш муддати тўғрисида хабарнома юборади.

Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда)

пенсия тайинлаш рад этилганда Пенсия жамғармаси бўлими шу куннинг
ўзида фуқарога пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш
сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабарнома
(СМС) юборади.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

45

Пенсия таъминоти тизими давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг энг

муҳим йўналишларидан бири бўлиб, пенсия ёшидаги кекса шахсларни
етарли даражада моддий таъминлаб ижтимоий қўллаб-қувватлашга
йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий тавсифдаги
чора-тадбирлар мажмуини назарда тутади.

Шуни

ҳам

таъкидлаш

жоизки,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2021 йил 4 майдаги 5102-сон Қарорига мувофиқ корхона
ва ташкилотларга ўз ходимларининг меҳнат дафтарчаларидаги
маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизимига киритишлари вазифаси
юклатилган бўлиб, фуқарога пенсия тайинлаш вақти келганда Пенсия
жамғармаси барча меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни мазкур
тизимдан олади.

Келажакда пенсия муаммосиз тайинланиши учун фуқаролар хозирдан

меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштирилганлигига
жиддий эътибор қилишлари керак.


ХУЛОСА

Мазкур тартиб аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини

янада такомиллаштиришга хизмат қилади, Қонун билан фуқароларга
ногиронлик

пенсия

ва

компенсацияларини

уларнинг

алоҳида

мурожаатини талаб этмаган ва замонавий ахборот технологияларини
фаол татбиқ этган ҳолда инсон омилисиз проактив шаклда тайинлаш
тартибини белгилайди.

Бунинг натижасида фуқаролардан пенсия тайинлаш учун Пенсия

жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларига ёки Давлат
хизматлари марказига мурожаат қилиш талаб этилмайди. Шунингдек,
фуқароларни ортиқча оворагарчиликлари ва бюрократик тўсиқлар олди
олинади.

Шу боис фуқароларга инсон омилисиз ва бюрократик тўсиқларсиз

пенсия тайинлаш, яхши яшаш шароитларини яратиб беришни давом
эттириш давлат зиммасидаги муҳим ва долзарб масала ҳисобланади. Мана
шу жиҳатдан олганда жаҳонда пенсия таъминотида амалга оширилаётган
ўзгаришларни, айниқса тараққий этган давлатларда пенсия тизимининг
ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муҳим масала ҳисобланади.

Инсон омилисиз ва бюрократик тўсиқларсиз “Проактив” шаклда

ногиронлик пенсияларини тайинлаш кўламини ошириш мақсадида
оммавий ахборот воситаларида, давлат идораларида, маҳалла фуқаролар


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

46

йиғинларида ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва
ташкилотларда тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадга мувофиқ.

Натижада, жамиятда ишонч муҳити мустаҳкамланиб, давлат ва

фуқаро ўртасидаги алоқа янада самарали ва шаффоф бўлади. Бу эса
ижтимоий барқарорликка ва аҳолининг ҳаёт сифатига ижобий таъсир
кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
2. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли
Қонуни.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуни.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 5102-сон
Қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги
“Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив
хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-194-сон Қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги “Ногиронлик пенсияси
ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш
тўғрисида” ВМ-398-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Пенсияларини
тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги № 592-сон Қарори.
8. www.lex.uz — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
9. pfru.uz – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси расмий веб-сайти.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги 5102-сон Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-194-сон Қарори.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида” ВМ-398-сон қарори.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги № 592-сон Қарори.

www.lex.uz — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.

pfru.uz – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси расмий веб-сайти.