Авторы

  • Наргиза Мирзаева
    ф.ф.ф.д. (PhD), доцент Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Тошкент, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.53664

Ключевые слова:

ижодий фаолият таълим жараёни креатив фикрлаш технологик ёндашув.

Аннотация

Мақолада ўқувчиларда ижодий фаолликни шакллантириш таълим-тарбия жараёнининг муҳим таркибий қисми эканлиги,  ижодий фаолликнинг ички компонентлари, шахснинг ижодий фаолияти, билишга доир фаолияти, ташкилий фаолият каби сифатларнинг шаклланиши каби масалалар атрофлича таҳлил қилинган.  


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

42

ЁШЛАРДА ИЖОДИЙ ФАОЛЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МУҲИМ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ

СИФАТИДА

Наргиза Мирзаева

ф.ф.ф.д. (PhD), доцент

Ўзбекистон журналистика ва оммавий

коммуникациялар университети

Тошкент, Ўзбекистон

nmirzayeva_78@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.11542244

Аннотация

Мақолада ўқувчиларда ижодий фаолликни шакллантириш таълим-

тарбия жараёнининг муҳим таркибий қисми эканлиги, ижодий
фаолликнинг ички компонентлари, шахснинг ижодий фаолияти, билишга
доир фаолияти, ташкилий фаолият каби сифатларнинг шаклланиши

каби

масалалар

атрофлича таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

ижодий фаолият, таълим жараёни, креатив фикрлаш,

технологик ёндашув.

Аннотация

В статье формирование творческой активности учащихся является

важной составляющей учебного процесса, внутренними компонентами
творческой деятельности, формированием таких качеств, как творческая
активность, познавательная активность, организаторская активность.

Ключевые слова

: творческая деятельность, учебный процесс,

креативное мышление, технологический подход.

Ёшлар ва уларга давлат ҳамда жамиятнинг муносабати тўғрисида

Президентимиз

томонидан

қуйидаги

фикрлар

бирдирилган:

«Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай
инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз –
ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар
яратишдан иборат» [1]. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда республикамизнинг
барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг юксак маънавиятли,
мустақил ва эркин фикрлаш кўникмасига эга бўлишлари, замонавий илм-
фан ютуқларини пухта ўзлаштиришлари учун барча шарт-шароитлар
яратилгани, жаҳон стандартига жавоб берадиган ўқув хоналари, ахборот-
коммуникация,

замонавий

лаборатория

жиҳозлари

билан

таъминланганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Соҳа мутахассисларининг
навбатдаги вазифаси яратилган кенг имкониятлардан унумли


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

43

фойдаланиб, замонавий ахборот коммуникация воситалари, илғор
педагогик технологияларни амалиётга қўллаш орқали ўқувчиларда катта
ҳажмдаги маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, мустақил фикрлаш,
ишлаш кўникмаларини шакллантириш, ақлий интеллектуал, ижодий
қобилиятларини ривожлантириш, ривожланган демократик давлатлар
даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори
малакали мутахассис бўлиб етишишини таъминловчи самарали таълим
жараёнини ташкил этишдан иборат.

Ўқувчилардаги ижодий фаолиятнинг ҳар қандай куртаклари

таълим–тарбия, фаолиятдан ташқарида камол топа олмайди. Таълим-
тарбия жараёнида болалардаги яширин истеъдодларни юзага чиқариш,
кичик мактаб ёшидан бошлаб ўз фаолиятини намоён қилиши учун
имконият яратиш, улардаги ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш
келажакда юксак салоҳиятли, ижтимоий фаол, ўткир зеҳнли,
кашфиётчилик қобилиятини намоён эта оладиган рақобатбардош
кадрларни вояга етказиш гарови бўлиб ҳисобланади. Бу давлатимизнинг
устувор йўналишларидан бири – ҳар томонлама баркамол инсонни вояга
етказиш ғоясига мос келади. Ўқувчиларда ижодий фаолликни
шакллантириш таълим-тарбия жараёнининг муҳим таркибий қисми
саналади. Таълимнинг фаол ва етакчи субъектлари бўлган ўқувчиларнинг
ёш ва психологик хусусиятлари, шунингдек, тасвирий санъат, меҳнат,
мусиқа ва жисмоний тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари ўқитувчидан
ижодий ёндашувни талаб қилади. Мактаб ва ўқитувчининг вазифаси
ўқувчиларга таълим беришгина эмас, балки уларнинг қобилиятларини
ҳам ўстиришдан иборат. Қобилиятларни ўстиришда ўқув ишининг
аҳамияти ниҳоятда каттадир. Педагог ўз ўқувчиларида қандай
қобилиятларнинг борлиги, уларнинг ўқишга бўлган интилишлари, ўқув
материалини ўзлаштириш даражалари, эслаб қолишлари ва ўз
билимларини ўқув топшириқларни бажаришда қўллай олишлари,
масалаларни ечишда пухта фикр юритишлари, ёзма ва оғзаки нутқни
қанчалик эгаллаганликларига қараб билиб олиши мумкин. Шунингдек,
қуйидаги сифатлар: зийраклик, тез ва пухта эслаб қолиш, ўйлай олиш,
топқирлик, ривожланган хаёл, ишда ташаббускорлик, мустақиллик ва
унинг

маҳсулдорлиги

болалар

қобилиятларининг

баъзи

бир

кўрсаткичлари бўлиши мумкин. Ўқитувчи болалар билан ҳар бир ишда
ташаббус ва ижодкорлик кўрсаткичларида уларни ҳар жиҳатдан
рағбатлантириб туриши керак. Ўқувчи қийналиб қолганда унга ёрдам


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

44

беришга шошилиш ярамайди. Қийинчиликларни эса аста-секин ошириб
бориш лозим. Ўқитувчи таълим олувчилар орасида ижодий қобилияти
юқори бўлган ўқувчини таваккал қилиши; бой тасаввури; ички сезгининг
ривожланганлиги; фалсафий фикрлаши; фикр юритиш ва ҳаракатни
ташкил этишдаги тезкорлиги; тафаккур тезлигига эгалиги; турли
вазиятларни бирдек қабул қилиши ва уларга жавоб бериши; юксак бадиий
қадриятлар, янгилик яратиш лаёқатига эгалиги; ўзига хос оригинал
ғояларни илгари сура олиш каби сифатларга қараб аниқлаши ва бу
сифатларни ўқув жараёнида ривожлантиришга эътибор қаратиши муҳим.
Шунингдек, ижодий фаоллик қуйидаги ички компонентлардан ташкил
топади:

ўқув топшириқларини бажаришга тайёрлик;

мустақил фаолиятга интилиш;

топшириқларни онгли бажариш;

ўқишнинг тизимлилиги;

ўзининг шахсий имкониятларини оширишга ҳаракат қилиш ва

бошқалар. Педагог ўқувчиларда ижодий фаолликни шакллантиришда
қатор тамойилларга амал қилиши талаб этилади:

1. Таълимни индивидуаллаштириш.
2. Таълимни ривожлантириш.
3. Фаолият турларига қулай шароитларни яратиш.
4. Ўқувчилар қобилиятларининг фаолиятда намоён бўлишига

имкониятлар яратиш.

5. Дарсдан ташқи фаолиятлар (ишлар) имкониятларидан унумли

фойдаланиш.

6. Таълимнинг ривожлантирувчилик тамойилини қўллаш.

Ўқитувчи бир нечта фандан дарс беришини инобатга оладиган бўлсак, у ўз
ўқувчиларининг ижодий фаоллигини ривожлантиришда қуйидагиларни
ҳам инобатга олиши лозим:
– ўқувчиларнинг ўқув предметлари ичида қай бирига кўпроқ қизиқиши ва
иқтидорини аниқлаш;
– ўқув фанлари буйича тайёрланган ўқув материаллар, масала,
топшириқларнинг

мураккаблиги,

ижодийлиги,

илмий-тадқиқот

даражаларини ўз ичига олган ҳолда ижодий фаолликни болалар билан
ишлаш бўйича тематик режа ва дастурларини тузиш;
– ўқувчиларда ижодий фаолликни шакллантириш юзасидан индивидуал
иш режалари ишлаб чиқиш. Ўқитувчи дарс лойиҳаси тузишда


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

45

ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ривожлантиришда самарали натижа
берадиган қуйидаги фаоллаштириш вазиятларини инобатга олиши
муҳим:

ўз фикрида туриш;

баҳс-мунозараларда иштирок этиш;

ўз ўртоқлари ва ўқитувчи олдига саволлар қўйиш;

ўртоқларининг жавобларини изоҳлаш;

ўртоқларининг жавоби ва ёзма ишларини баҳолаш;

орқада қолганларга кўмаклашиш;

бўш ўзлаштирувчиларга тушунмаганларини тушунтириш;

кучи этадиган топшириқни мустақил танлаш;

билув топшириқларининг бир неча вариантдаги ечимини топиш;

ўз-ўзини текшириш, ўзининг билув ва амалий хатти-ҳаракатларини

таҳлил қилиш вазиятларини яратиш;

билиш топшириқларини ўзига маълум бўлган амалларни комплекс

қўллаган ҳолда бажариш. Биз қуйида педагоглар учун ўқувчиларда
ижодий фаолиятни ривожлантириш юзасидан ўқув вазиятларини яратиш
ва ўтказиш технологиясини ишлаб чиқиш юзасидан йўл-йўриқларни
ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик ва уни келтириб ўтамиз:

1. Изланувчи вазиятнинг асосий таълимий объектини (нарса,

тушунча, ҳодиса, жараён, анъана, буюм ва бошқалар). Бунда объект ва
болалар учун қизиқарли бўлган муаммони аниқлаш; болаларга уларнинг
ўрганилаётган объект билан шахсий ички алоқасини топишга ёрдам
бериш, улар учун шахсан аҳамиятли муаммоларни қандай тайёрлаш
бўйича ўйлашга йўналтиради. Бунинг учун шахсий тажриба ва
ўқувчиларга қўйиладиган таълимий натижалар таъминланади.

2. Болаларга ечими номаълум бўлган муаммо ёки топшириқ

берилади. Ушбу топшириқни амалга ошириш синфда таълимий
кўтаринкилик ҳамда ўқувчилар топшириқни бажариш орқали ўзларининг
фаоллигини намоён этгандагина самарали бўлади.

3. Топшириқнинг таърифланиши муаммони жамоа бўлиб муҳокама

қилишнинг натижаси бўлиши мумкин. Болалар томонидан таърифланган
топшириқ шунчаки қизиқарли эмас, балки ўқитувчи учун янгилик
бўлсагина мақсадга эришилган бўлади.

4. Ўқувчининг ўзи пайдо бўлган ёки яратилган вазият (топшириқ)ни

шахсан ҳал этишга имконият яратиш - эвристик вазиятнинг асосий


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

46

босқичи саналади. Бунда ҳар қандай таълим натижасидан ижод белгисини
аниқлаш лозим.

5. Ўқувчиларнинг таълимий ижод намуналарини намойиш этиш:

шеърлар, ривоятлар, топшириқлар, таърифлар, рамзлар, расмлар,
лойиҳалар ва шу кабиларни жамоада муҳокама этиб, кўргазмалар ташкил
этиш, ўзаро ёзма тақризлар ёздириш, маърузалар билан чиқишлар қилиш.

6. Таълимий ижод намуналари намойиш этилгандан кейин расмлар,

ривоятлар, таърифлар, олимларнинг фикрлари, дарсликларидаги
маълумотлар, шахсий билим ва тасаввурлари билан асослай олиш.

7. Болаларнинг ижод намуналарини қиёслаш, солиштириш,

таснифлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш. Ўқувчилар томонидан ўз
қарашлари ёки ижод намуналарини аниқлаш ҳоллари юз берса, уларга ўз
нуқтаи

назарларининг

ўзгариш

сабабларини

тушунишларида

кўмаклашилади. Таълимий вазиятларнинг ривожланиши таъминланади.

8. Ўқувчиларнинг билишга оид қўлланилган усуллар, пайдо бўлган

муаммо ва уни ечиш йўлларини тушуниши бўйича фикр юритиш, таҳлил
этиш. Ўқувчиларга индивидуал тарзда эришган натижаларини аниқлашда
кўмаклашиш. Жамоа бўлиб яратилган таълимий натижаларни аниқлаш.
Дарсларда

ўқувчиларда

ижодий

фаолиятни

шакллантиришга

мўлжалланган турли ижодий топшириқлардан фойдаланиш асосида
уларда мустақил ва ижодий фикр юритишга замин ҳозирлаш мумкин.

Ўқувчиларни ижодий фаолликка ундаш давомида ўқитувчи:

1. Ўқувчиларни образли фикрлашга ундаши.
2. Аниқ муаммони аниқ ифодалаши.
3. Фикрнинг доимо тугалланган жумла билан ҳамда муҳим жойларига урғу
бериб ажратган ҳолда ифода этиши.
4. Хушмуомалали ва зийрак бўлиши.
5. Қуйидаги сўз бирикмаларидан фойдаланиши: «фараз қилинг», «тасаввур
этинг», «ижодий парвоз этинг ...» ва шу кабилар.
6. Кўриш контакти (боғланиши)ни сақлашга ҳаракат қилиши–
тингловчиларга қарашга ҳаракат қилиш (ҳар бир қатнашчига 30
сониядан).
7. Ҳар бир жавоб ва таклифни доимо рағбатлантириши мақсадга мувофиқ.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, таълим жараёнида

ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш учун турли шарт-
шароитларларни яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун таълим
талабларини аниқлаш ва шу талаблар асосида унинг устувор


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

47

йўналишларини изланувчи таълим, муаммоли вазиятлар яратиш ва
таълимга технологик ёндашув асосида ташкил этилиши ўқувчилар
ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг самарадорлигига замин
тайёрлайди. Таълимда ўқувчиларда ижодий фаолиятни ривожлантириш
ўзига хос психологик-педагогик хусусиятга эга бўлиб, булар
ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда
муаммоли вазиятлар яратиш, машғулотларга мақсадли ёндашув,
ўқувчиларнинг қобилияти, қизиқиши, хоҳиш ва истакларини ҳисобга
олиш, аҳлоқиестетик ҳиссиётини тарбиялаш, билимлар тизими, малака ва
кўникмаларини фаолиятнинг турли шакл ва методларини эгаллаб олишга
йўналтирилади. Ижодий фаолият таълимнинг уч тури орқали шахснинг
ижодий фаолияти, билишга доир фаолияти, ташкилий фаолият каби
сифатларнинг шаклланиши асосида ривожланади ва булар таълимнинг
ноанъанавий шакл ва методлари воситасида самарали натижаларга олиб
келади. Ижодкор шахсни шакллантириш ҳозирги босқичда педагогик
назария ва амалиётнинг муҳим вазифаларидан биридир. Унинг ечими
мактабгача ёшдаги болаликдан бошланиши керак. Бунинг энг самарали
воситаси болалар боғчасидаги болаларнинг машғулотлари ҳисобланади.
Аристотел бадиий фаолият боланинг кўп қиррали ривожланишига ҳисса
қўшишини таъкидлаганлиги бежиз эмас.

Машҳур тадқиқотчи А.Лилов ижод тўғрисида тушунчасини

қуйидагича ифодалаган: "у... уни белгилайдиган умумий, сифат жиҳатидан
янги хусусиятлари ва хусусиятларига эга, уларнинг баъзилари назария
томонидан етарли даражада очиб берилган.

Ижодкорликнинг ушбу

табиий лаҳзалари қуйидагича:

- ижодкорлик - бу ижтимоий ҳодисадир;
- унинг чуқур ижтимоий моҳияти шундаки, у ижтимоий зарур ва

ижтимоий фойдали қадриятларни яратиши, ижтимоий эҳтиёжларни
қондириши ва айниқса, улар онгли ижтимоий субъект (синф, одамлар,
жамият) ўзгарувчан ролининг энг юқори концентрацияси эканлигидадир.
(Объектив воқелик билан ўзаро таъсирида) [4]. Ўқувчилар ижодини
ўрганган олимлар ижодга қуйидагича таъриф беришади. Таниқли болалар
ижодиёти тадқиқотчиси Э.А.Флеурина шундай деб ёзган эди: "Биз болалар
санъатини боланинг атрофдаги воқеликнинг онгли равишда чизиш,
моделлаштириш, қуришда акс этиши, тасаввурнинг иши асосида, унинг
акси кузатишлар, шунингдек, сўзлар, расмлар ва бошқа санъат турлари
орқали у олган таассуротлардир”[3;210]. Шу нуқтаи назардан олиб


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

48

қараганда, бола атрофни пассив равишда кўчирмайди, балки уни
тўпланган тажриба, тасвирланган муносабат билан боғлиқ ҳолда қайта
ишлайди. А.А.Волькова мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий
санъатини тавсифлаб: "Ижодкорликни тарбиялаш болага кўп қиррали ва
мураккаб таъсир қилади. Боланинг онгини турли ғоялар билан бойитиш
учун баъзи билимлар болалар ижодиёти учун мўл-кўл озиқ-овқат
беришни англатади. Уларни диққат билан қарашга, кузатувчан бўлишга
ўргатиш, уларнинг ғояларини аниқ, тўлиқроқ қилиш демакдир. Бу болалар
кўрганларини ижодида янада ёрқинроқ такрорлашга ёрдам беради"[2;32].
Ғайрат муҳити, катталар ва боланинг биргаликдаги ижодкорлиги
имконияти алоҳида рол ўйнайди. Болаларнинг ижодкорлиги, ўз
навбатида, ўқув жараёнини фаоллаштиради. Ахир, болалар ўзларининг
импровизация ва композициялари пайтида ижодий ҳаракатлардан
фойдаланишлари

шарт.

Бир

вақтнинг

ўзида

ривожланаётган

ташаббускорлик, мустақиллик ва фаоллик билим, кўникма, кўникмаларни
эгаллашга ундайди. Ўз-ўзини ўрганиш ва ўзини ривожлантириш
қобилияти ривожланади. Ижодкорлик режали ва тизимли таълим
таъминланадиган ва болаларнинг бадиий ривожланишининг маълум
даражасига эга бўлган шароитда муваффақиятли ривожланади.
Н.А.Ветлугина болаларни янги фаолият тури билан таништирадиган ва
уларга йўналтирадиган тайёргарлик даври зарурлигини таъкидлади.
Болалар фаолиятини муваффақиятли фаоллаштиришнинг асосий шарти –
бу ўқитувчиларнинг ўзларининг ижодий муносабатлари.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

https://president.uz/uz/lists/view/1063

2.

Волкова А.А. О руководстве рисованием по заданию в младшей

группе // Дошкольное воспитание. - 1950. - № 12.
3.

Fleurina E.A. (2010) Colloquial speech in kindergarten / / textbook on the

theory and methodology of speech development of preschool children
[Razgovornaya rech' v detskom sadu // Khrestomatiya po teorii i metodike
razvitiya rechi detey doshkol'nogo vozrasta]. - Moscow: Academy.
4.

Mirzaeva, N. (2024, January). SPORTS PUBLICATIONS: LANGUAGE, STYLE

AND EDITORIAL ISSUES. In INTERNATIONAL CONFERENCE ON MODERN
DEVELOPMENT OF PEDAGOGY AND LINGUISTICS (Vol. 1, No. 1, pp. 67-70).
5.

Лилов

А.

Природа

художественного

творчества.

https://www.livelib.ru/book/1001406332-priroda-hudozhestvennogo-
tvorchestva-aleksandr-lilov


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

49

6.

Мирзаева, Н. А. (2023). Болалар аудиториясига мўлжалланган

журналистик асарларда коммуникатив-прагматик ёндашув. Markaziy
Osiyoda media va kommunikatsiyalar xalqaro jurnali, (1).

Библиографические ссылки

Волкова А.А. О руководстве рисованием по заданию в младшей группе // Дошкольное воспитание. - 1950. - № 12.

Fleurina E.A. (2010) Colloquial speech in kindergarten / / textbook on the theory and methodology of speech development of preschool children [Razgovornaya rech' v detskom sadu // Khrestomatiya po teorii i metodike razvitiya rechi detey doshkol'nogo vozrasta]. - Moscow: Academy.

Mirzaeva, N. (2024, January). SPORTS PUBLICATIONS: LANGUAGE, STYLE AND EDITORIAL ISSUES. In INTERNATIONAL CONFERENCE ON MODERN DEVELOPMENT OF PEDAGOGY AND LINGUISTICS (Vol. 1, No. 1, pp. 67-70).

Лилов А. Природа художественного творчества. https://www.livelib.ru/book/1001406332-priroda-hudozhestvennogo-tvorchestva-aleksandr-lilov

Мирзаева, Н. А. (2023). Болалар аудиториясига мўлжалланган журналистик асарларда коммуникатив-прагматик ёндашув. Markaziy Osiyoda media va kommunikatsiyalar xalqaro jurnali, (1).