Авторы

  • Дилмурод Вахобжонов
    ИИВ Академияси Хукукбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси укитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.64639

Ключевые слова:

интеллектуал мулк ихтиро усулга оид ихтиро патент ҳуқуқи ҳуқуқий муҳофаза патент тавсифи суд амалиёти технологик жараён инновацион ривожланиш ҳуқуқий режим.

Аннотация

Мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасида усулга оид ихтироларнинг ҳуқуқий режими таҳлил қилинган. Муаллиф усулга оид ихтироларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш механизмлари ва патентлаш жараёнидаги муҳим жиҳатларни ёритиб берган. Шунингдек, мақолада усулга оид ихтироларни тавсифлашнинг асосий элементлари, суд амалиётидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари кўриб чиқилган. Хорижий тажриба ва миллий қонунчилик таҳлили асосида соҳани такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

177

ИХТИРОГА ОИД УСУЛЛАРНИ ПАТЕНТЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Вахобжонов Дилмурод Дилшодбек угли

ИИВ Академияси Хукукбузарликлар профилактикаси

фаолияти кафедраси укитувчиси

vaxobjonovdilmurod87@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.14792004

Аннотация:

Мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасида усулга оид

ихтироларнинг ҳуқуқий режими таҳлил қилинган. Муаллиф усулга оид
ихтироларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш
механизмлари ва патентлаш жараёнидаги муҳим жиҳатларни ёритиб
берган. Шунингдек, мақолада усулга оид ихтироларни тавсифлашнинг
асосий элементлари, суд амалиётидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал
этиш йўллари кўриб чиқилган. Хорижий тажриба ва миллий қонунчилик
таҳлили асосида соҳани такомиллаштиришга оид таклифлар илгари
сурилган.

Калит сўзлар:

интеллектуал мулк, ихтиро, усулга оид ихтиро, патент ҳуқуқи,

ҳуқуқий муҳофаза, патент тавсифи, суд амалиёти, технологик жараён,
инновацион ривожланиш, ҳуқуқий режим.

Аннотация:

В статье анализируется правовой режим изобретений, относящихся к

способу в сфере права интеллектуальной собственности. Автор освещает
особенности изобретений, относящихся к способу, механизмы их правовой
охраны и важные аспекты патентования. Также в статье рассматриваются
основные элементы описания изобретений, относящихся к способу,
существующие проблемы в судебной практике и пути их решения. На
основе анализа зарубежного опыта и национального законодательства
выдвинуты предложения по совершенствованию данной сферы.

Ключевые слова:

интеллектуальная

собственность,

изобретение,

изобретение,

относящееся к способу, патентное право, правовая охрана, описание
патента, судебная практика, технологический процесс, инновационное
развитие, правовой режим.

Бугунги глобал иқтисодиётда интеллектуал мулк стратегик

аҳамиятга эга соҳага айланиб, кўплаб давлатларнинг инновацион
ривожланиш йўналишини белгилаб бермоқда. Ҳар бир мамлакатнинг


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

178

интеллектуал мулк ҳуқуқи тизими халқаро стандартлар ва умумэътироф
этилган тамойиллар асосида такомиллашиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида
интеллектуал мулк объектларини тўғри идентификациялаш ва ҳуқуқий
муҳофаза қилишда махсус ёндашувни талаб этади.
Замонавий

технологияларни

яратувчиларнинг

барчаси

ҳам

ўз

ишланмаларини интеллектуал мулк сифатида рўйхатдан ўтказишга
интилмаётган бўлса-да, инновацион тараққиёт манфаатларидан келиб
чиққан ҳолда бу соҳадаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш
зарурати мавжуд. Афсуски, бу борадаги амалиёт ҳали етарли даражада
ривожланмаган. Хусусан, интеллектуал мулк ҳуқуқининг моҳияти ва
аҳамиятини тўлиқ англамаслик ҳолатлари учраб турибди.
Сўнгги илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, олимлар 200 мингдан зиёд
патентларни ўрганиб чиқиб, уларда қўлланилган ихтирочилик
ечимларини таҳлил қилишган. Шулардан атиги 40 минг патентда ҳақиқий
инновацион ғоялар мавжудлиги аниқланган. Қолган ҳолатларда асосан
мавжуд технологияларнинг кичик такомиллаштиришлари кузатилган.
Ихтирочилик

фаолиятининг

моҳияти

маҳсулот

ёки

жараён

параметрларидаги зиддиятларни аниқлаш ва уларни тизимли равишда
бартараф этишдан иборат деб ҳисобланади .
Ихтиро предмети сифатида сунъий маҳсулотларни олиш усуллари алоҳида
аҳамият касб этади. Масалан, ош тузи ёки сунъий олмос каби
маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологиялари шулар жумласидандир.
Муҳим жиҳати шундаки, бундай ихтиролар нафақат маҳсулот олиш
усулини, балки мазкур усул орқали олинган маҳсулотнинг ўзини ҳам
ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади. Бу эса маҳсулотни усул орқали
билвосита ҳимоялаш имконини беради.
Бу турдаги ихтироларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар икки
йўналишда ҳимояланади: биринчидан, маҳсулот олиш усули сифатида,
иккинчидан эса, шу усул ёрдамида олинган маҳсулотнинг ўзи сифатида.
Бундай ёндашув ихтиро эгасининг ҳуқуқларини янада кенгроқ доирада
таъминлашга хизмат қилади . Демак, ҳар қандай вазиятда ҳам усул
шунчаки, номоддий неъмат ҳисобланмасдан балки тугал натижа, яъни
моддий шаклдаги ашёга қаратилади.
Ихтиронинг ҳуқуқий режими мураккаб бўлиб, унинг моҳиятини тўғри
англаш

муҳим

аҳамият

касб

этади.

Юридик

манбаларда

таъкидланганидек, ихтиро объектлари хилма-хил кўринишларда намоён
бўлиши мумкин. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳуқуқий муҳофаза


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

179

ихтиронинг барча жиҳатларини эмас, балки унинг муайян қисмларини
қамраб олади. Буни амалий мисол орқали кўриб чиқадиган бўлсак,
нефтдан бензин олиш усулини олайлик. Бу ҳолатда ҳуқуқий муҳофаза
фақат ишлаб чиқариш усулига татбиқ этилади, аммо ушбу усул орқали
олинган маҳсулотнинг ўзи, яъни бензин бевосита ҳуқуқий муҳофаза
доирасига кирмайди .
Ушбу вазиятда асосий эътибор интеллектуал мулкнинг объектига
қаратилган. Яъни, қурилмалар, усуллар ва моддалар кўринишига эътибор
қаратилади. Ихтиро объекти ҳар доим натижани ўзида намоён қилади.
Усул ҳар доим моддий объект ва воситаларга боғлиқ бўлади. Айнан усул
амалга оширилиши натижасида ушбу объектлар пайдо бўлади. Шу
боисдан, ихтиро объекти ашёвий хусусиятга эга бўлади .
Кўзойнак ва оптик асбобларнинг тарихий ривожланиши ҳақида гап
кетганда, XVII аср бошларида Нидерландияда юз берган муҳим воқеани
таъкидлаш лозим. 1620 йилларга келиб, голландиялик усталар линза
тайёрлашнинг янги технологиясини - ойнани аниқ ўлчамларда силлиқлаш
усулини ўзлаштирдилар. Бу кашфиёт оптика соҳасида инқилобий
ўзгаришларга олиб келди.
Ушбу технологик ютуқ натижасида Голландияда кенг кўламли оптик
саноат шаклланди. Бу саноат нафақат илмий тадқиқотлар учун зарур
бўлган микроскоп ва телескоплар ишлаб чиқаришни, балки аҳолининг
кундалик эҳтиёжларини қондиришни ҳам мақсад қилиб қўйди. Айниқса,
китоб ўқиш учун мўлжалланган кўзойнаклар ишлаб чиқариш кенг йўлга
қўйилди. Бу эса ўз навбатида аҳолининг саводхонлик даражаси ошишига
ва маърифий тараққиётга катта ҳисса қўшди .
Хитой қонунчилигида, хусусан Патент тўғрисидаги қонуннинг 69-
моддасида муҳим қоида мавжуд. Унга кўра, патент эгасининг розилиги
билан сотилган патентланган маҳсулот ёки усул ёрдамида олинган
маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди. Бу норма патент
эгаси ҳуқуқларининг чегарасини аниқ белгилаб беради.
Замонавий ҳуқуқий амалиётда турли соҳаларда қўлланиладиган
усулларни патентлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, бизнес усуллари ва таълим методикалари каби номоддий
объектларни

ҳуқуқий

муҳофаза

қилиш

механизмлари

такомиллаштирилмоқда.
Спорт соҳасида ҳам интеллектуал фаолият натижаларини ҳуқуқий ҳимоя
қилиш масаласи долзарб аҳамият касб этади. Ҳуқуқшунос олим А.Рахматов


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

180

таъкидлаганидек, спортда яратилган янги усул ва методлар интеллектуал
мулк объекти сифатида эътироф этилиши ва уларнинг муаллифлари
патент олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Бироқ, ҳозирги кунда бу амалиёт
етарли даражада йўлга қўйилмаган .
Назаримизда, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида
икки муҳим жиҳатни кўриб чиқиш лозим. Биринчи навбатда,
интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш учун қандай асослар
талаб этилади? Фуқаролик кодексининг 1032-моддасига мувофиқ, бунинг
учун икки шарт мавжуд: асарнинг яратилиш факти ва давлат органи
томонидан ҳуқуқий ҳимоя ҳужжатининг берилиши. Диққатга сазовор
жиҳати шундаки, ташкилий ва бошқарув усуллари ихтиро сифатида
ҳуқуқий ҳимояга олинмайди. Бироқ, агар усул моддий воситалар ёрдамида
моддий объектлар устида амалга ошириладиган техник ечим ҳисобланса,
у ҳолда бу ихтиро мақомига эга бўлади.
ZY Partners томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, бизнес юритиш
усулига оид патент талабномаларини кўриб чиқаётган экспертлар одатда
янгилик ёки ихтирочилик даражасининг етишмаслигини асос қилиб
кўрсатадилар. Бу ерда эътиборли жиҳати шундаки, бундай ихтироларни
патентлаш имконияти тўғридан-тўғри рад этилмайди .
Усулларни патентлаш масаласининг ҳуқуқий жиҳатлари ва уларни
амалиётда қўллаш механизмлари ўзига хос мураккабликларга эга. Бу
борада интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий ҳимоя бериш
амалиётини такомиллаштириш ва ягона ёндашувни шакллантириш
долзарб аҳамият касб этмоқда.
Суд амалиётида усулга оид ихтироларни тушуниш ва талқин қилиш билан
боғлиқ баҳсли ҳолатлар учраб туради. Жумладан, фуқаро Ш.Т. Режапов
томонидан "Uchtepa titan servis" оилавий корхонасига нисбатан
киритилган даъво ариза бунга мисол бўла олади. Даъвогар жавобгарнинг
мутлақ ҳуқуқни бузиш ҳолатларини тўхтатиш, ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни контрафакт сифатида эътироф этиш ва уларни йўқ
қилишни талаб қилган.
"Саноатгеоконтезназорат" давлат инспекциясининг "Саноат хавфсизлиги"
кўмаклашиш маркази 2018 йил 12 июнда "Uchtepa titan servis" ОКга
2106440-сонли сертификат берган бўлиб, бу КСКВ ва КСГВ маркали
иситиш қозонларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини тасдиқлаган. Корхона ўз
фаолияти давомида КОМ-30 русумли, 020-рақамли газ билан ишлайдиган


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

181

пўлат иситиш қозонларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланиб
келган.
Интеллектуал мулк агентлигининг давлат патент эксперти ўтказган
текширув натижасида патент эгасининг ҳуқуқлари бузилганлиги
тасдиқланмаган. Бундай мураккаб ҳолатларда суд икки жиҳатни - мутлақ
ҳуқуқнинг моҳиятини ва усулга оид ихтиронинг ҳуқуқий режимини тўлиқ
ўрганиши талаб этилади. Мазкур ишда суд далиллар етарли эмаслиги
сабабли даъво талабларини қаноатлантиришни рад этган .
Ихтирога патент олиш жараёнида тавсифнинг тўғри расмийлаштирилиши
муҳим аҳамият касб этади. Бу борада қонунчилик алоҳида талабларни
белгилайди. Айниқса, якуний маҳсулот ёки объектни яратишда
қўлланиладиган

усулнинг

батафсил

тавсифи

зарурий

ҳужжат

ҳисобланади.
Усулни тавсифлашда қуйидаги асосий элементларга эътибор қаратилади:
1. Амалга ошириладиган ҳаракатлар ёки ҳаракатлар тизими. Бунда ҳар бир
босқич аниқ ва тушунарли тарзда баён этилиши лозим.
2. Ҳаракатларнинг вақт бўйича изчиллиги. Бу ўз ичига:
- кетма-кет бажариладиган жараёнлар;
- параллел равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар;
- турли комбинацияларда бажариладиган босқичларни қамраб олади.
3. Жараённи амалга ошириш шарт-шароитлари ва техник таъминоти:
- ишлатиладиган хом ашё ва материаллар;
- зарурий реагентлар ва катализаторлар;
- фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва мосламалар;
- жараён режими ва параметрлари;
- биологик материаллар (микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвон
ҳужайралари линиялари).
Ушбу элементларнинг ҳар бири батафсил ёритилиши ва техник
ҳужжатларда аниқ кўрсатилиши патент ҳимоясининг самарадорлигини
таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
Бу ўринда қайд этиш лозимки, ҳaрaкaт ёки ҳaрaкaтлaр мaжмуининг
мaвжудлиги аниқ ва муайян мақсадга йўналтирилган жараён ва усулларни
ўзида ифодалайди . Ихтиро сифатида патентланадиган усул маълум бир
технологик жараёнлар тизимини ўз ичига олади. Бу жараёнлар муайян
кетма-кетликда ва аниқ босқичларда амалга оширилиши лозим.
Фикримизча, усулга оид ихтироларнинг ҳуқуқий режими ўзига хос
хусусиятларга эга бўлиб, улар икки йўналишда ҳимояланади: биринчидан,


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

182

маҳсулот олиш усули сифатида, иккинчидан эса, шу усул ёрдамида
олинган маҳсулотнинг ўзи сифатида. Бу эса ихтиро эгасининг
ҳуқуқларини кенгроқ доирада таъминлаш имконини беради.
Усулга оид ихтироларнинг моҳияти шундаки, улар ҳар доим моддий
объект ва воситаларга боғлиқ бўлади. Усул амалга оширилиши
натижасида муайян объектлар пайдо бўлади, шу сабабли ихтиро объекти
ашёвий хусусиятга эга бўлади.
Замонавий шароитда бизнес усуллари, таълим методикалари ва спорт
соҳасидаги усулларни патентлаш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бироқ, бу борадаги амалиёт ҳали етарли даражада ривожланмаган. Шу
боисдан, қонунчиликни такомиллаштириш зарурати мавжуд.