Авторы

  • Иззатулло Рўзиев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч доктарантура докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.89702

Аннотация

Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимини хусусан, жиноят қонунчилигини либераллаштириш ва такомиллаштириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, ҳанузгача жиноят қонунида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Улардан бири, таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган нормаларни амалда қўллашда юзага келаётган муаммолардир. Зеро, ушбу норманинг такомиллаштирилиши келгусида таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатишга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштиришга хизмат қилади.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

129

ТАНОСИЛ ЁКИ ОИВ КАСАЛЛИГИ /ОИТСНИ ТАРҚАТИШ

ЖИНОЯТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Рўзиев Иззатулло Неъматуллоевич

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Олий таълимдан кейинги таълим

факультети таянч доктарантура докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15429502

Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимини хусусан, жиноят

қонунчилигини либераллаштириш ва такомиллаштириш борасида кенг
қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, ҳанузгача
жиноят қонунида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Улардан
бири, таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш учун жиноий
жавобгарлик белгиланган нормаларни амалда қўллашда юзага келаётган
муаммолардир. Зеро, ушбу норманинг такомиллаштирилиши келгусида
таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатишга қарши курашишнинг
жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш учун жиноий

жавобгарлик белгиланган норма 1994 йилда қабул қилинган Жиноят
кодексига киритилгандан буён сезиларли ўзгартириш ёки қўшимчалар
киритилмаган, фақат 2010 йил 25 майдаги Ўзбекистон Республикасининг
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар
ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 248-сон Қонун билан модданинг номи
ва тўртинчи қисмининг диспозициясидаги «ОИТС касаллигини» деган
сўзлар «ОИВ касаллиги/ОИТСни» деган сўзлар билан алмаштирилиб,

“Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки

лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ
касаллиги/ОИТСни юқтириши” мазмундаги бешинчи қисм билан
тўлдирилган. Маълумки, жамият ривожлангани сари ҳуқуқий-
муносабатлар ҳам, жиноят содир этиш усуллари ҳам ўзгаради, шунингдек
қонун нормаларини узоқ йиллар қўллаш натижасида ундаги бўшлиқлар
ҳам кўзга ташланиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, муайян
жиноятга қарши курашишнинг самаралари воситаларини ишлаб чиқишга
зарурат пайдо бўлади.

Таҳлил этилаётган таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш

учун жавобгарлик белгиланган норма учта жиноят таркибидан иборат
бўлиб, ўз навбатида мазкур моддада жавобгарлик белгиланган қилмишлар
учун жавобгарлик тўлиқ дифференциация қилишга, муайян бир


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

130

қилмишлар учун жавобгарликни алоҳида оғирлаштиришга, нормани
ҳуқуқни қўллаш амалиётида шарҳлашда қийинчиликлар туғдиради.

Жиноят кодексининг 113-моддасида икки турдаги касалликлар яъни

таносил ва ОИВ/ОИТСни тарқатиш учун жавобгарлик назарда тутилган.
Тиббиёт ва ҳуқуқий манбааларни ўрганиш давомида бу икки турдаги
касалликларнинг ичида ўзининг соғлиқ ёки ҳаёт учун хавфлилигига кўра
ОИВ/ОИТС нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда ҳам таносил
касалликларига нисбатан хавфли ҳисобланади. ЖК 113-моддаси

1-3-қисмларида таносил касалликларини юқтириш хавфи остида

қолдирганлик, таносил касаллигини юқтириш учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, таносил касаллигини вояга етмаган шахсга, икки ёки
ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса жавобгарлик алоҳида
оғирлаштирилган.

ЖК 113-моддаси 1-қисмида била туриб, бошқа шахсни таносил

касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш учун жавобгарлик
белгиланган бўлиб, амалда шахс ўзининг таносил касаллиги билан
касалланганлигини била туриб, огоҳлантирилишига қарамасдан ўзга
шахсга мазкур касаллик юқиши билан боғлиқ ҳаракатларни амалга
ошириши жиноят сифатида баҳоланади. ЖК 113-моддаси 1-қисмида
таносил касалликларини юқтириш хавфи остида қолдирганлик учун
жавобгарлик белгиланиши, ушбу турдаги касалликни тарқалиши,
шахсларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган
омилларни барвақт олдини олишга ҳам қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича судлари томонидан

Жиноят кодекси 113-моддаси 1-қисми билан 2021, 2024 йилларда 1 тадан
жиноят иши мазмунан кўрилиб, суд ҳукми билан жазо тайинланган бўлса,
2020, 2022, 2023 йилларда Жиноят кодекси 113-моддаси 1-қисми бўйича
жиноят иши кўрилмаган .

Диссертациямизнинг биринчи боби учинчи параграфида таносил ёки

ОИВ тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган хорижий давлатлар жиноят
қонунчилиги таҳлил этилганда, Россия Федерацияси, Қирғиз, Қозоғистон,
Беларусь, Арманистон, Украина, Молдова Республикалари жиноят
кодексларида таносил касалликларини юқтириш хавфи остида қолдириш
учун

жавобгарлик

белгиланмаганлиги,

Озарбайжон,

Грузия

Республикалари жиноят кодексиларида таносил касалликларини
юқтириш хавфи остида қолдириш учун жавобгарлик белгиланганлиги
маълум бўлди.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

131

Бу борада тадқиқотчилар, суриштирувчи, терговчи, прокурор,

судьяларнинг 206 нафари ўртасида ўтказилган сўровномада таносил
касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш учун жиноий
жавобгарликни декриминализация қилиш бўйича фикрингиз деб
берилган сўровга респондентларнинг 86 % “декриминализация қилиш
лозим” деб жавоб берган бўлсалар, респондентларнинг 14 %
“декриминализация қилинмаслиги лозим” деб жавоб берганлар .

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

“Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология
илмий-амалий

тиббиёт

марказининг”

давлат

муассаси

берган

маълумотномасига кўра таносил касалликлари билан рўйҳатда турган
шахслар сони 2018 йилда 23311 нафар шахс бўлган бўлса, бу кўрсаткич

2022 йилда 13499 нафарни ташкил этиб камайиш кузатилган .
Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодекси 113-моддаси 1-қисмидаги била туриб, бошқа шахсни таносил
касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш билан боғлиқ жиноий
қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариш таклиф этилади.
Фикримизча, жиноий жавобгарлик таносил касаллигини тарқалишига
қарши курашда доимо ҳам самарали бўлавермайди. Бу таносил билан
касалланган шахсларнинг руҳий-ҳиссий ҳолатини ёмонлаштириши,
шунингдек,

тиббий

ёрдам

ва

ижтимоий

қўллаб-қувватлашдан

фойдаланишларини қийинлаштириши мумкин. Амалда жиноий таъқиб
ўрнига маърифат, профилактика, даволаниш ва тестдан ўтиш
имкониятларини таъминлашга қаратилган дастурлар анча самарали
натижа беради. Декриминализация эътиборни жазодан профилактика ва
қўллаб-қувватлашга қаратиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 2-

қисмида ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални
бошқа шахсга юқтириш, 3-қисмида эса, икки ёки ундан ортиқ шахсни ёҳуд
вояга етмаган шахсни таносил касаллиги юқтириш ҳавфи остида
қолдириш, шунингдек уларга ушбу касалликни юқтириш учун
жавобгарлик белгиланган. Кўриб турганимиздек моддада асосий эътибор
таносил касаллигини юқтириш, юқтириш хавфи остида қолдириш ва
жабрланувчиларнинг ҳусусиятидан келиб чиққан ҳолда жавобгарликни
алоҳида оғирлаштириш лозимлиги белгиланган.

ЖК 113-моддасининг иккинчи қисми моддий таркибли жиноят яъни

таносил касаллиги жабрланувчига юқиши талаб этилса, учинчи қисмида


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

132

икки ёки ундан ортиқ шахсни, вояга етмаган шахсни таносил касаллиги
юқтириш ҳавфи остида қолдирилган вақтдан эътиборан тугалланган
ҳисобланса, икки ёки ундан ортиқ шахсга ёки вояга етмаган шахсга
таносил касаллигини юқтириш касаллик юққан вақтда тугалланган деб
топилади.

Суд-тергов амалиётида ЖК 113-моддаси учинчи қисми “а” бандида

жавобгарлик белгиланган нормани квалификация қилишда икки ёки
ундан ортиқ шахс ягона қасд билан, яъни бир вақтда, олдин кетинлигидан
қатъий назар икки шахсга нисбатан содир этилган бўлишини аниқлаш
лозим, борди-ю бир вақтда бўлса-да турли мижозларга хизмат кўрсатган
фоҳиша алоҳида қасд билан икки ёки ундан ортиқ шахсни таносил
касаллиги юқтириш хавфи остида қолдирса ёки юқтирса қилмишни
такроран юқтириш деб квалификация қилиш лозим. Афсуски такроран
таносил касаллигини юқтирганлик ёки юқтириш ҳавфи остида
қолдирганлик учун жавобгарлик алоҳида оғирлаштирилмаган.

Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш натижалари, Россия

Федерацияси, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Молдова,
Грузия Республикаларда ОИВ ёки таносил юқтириш учун алоҳида махсус
нормаларда жавобгарлик белгиланганлигини, Қирғиз Республикаси

ва Украина Республикаси жиноят кодексларида ОИВ ёки таносил

касалликлари

юқтириш

учун

ягона

моддада

жавобгарлик

белгиланганлигини кўрсатди.

Ш.Ҳайдаров

ЖК

113-моддасида

фақатгина

“таносил,

ОИВ

касаллиги/ОИТС” ҳақида сўз боришини, шу билан биргаликда оғир
юқумли касалликлар фақатгина булардан иборат эмаслигини, масалан,
сил, тиф кабиларнинг ижтимоий хавфлилиги ҳам юқори эканлигини,
инобатга олиб, ЖК 113-моддасида таносил, ОИВ касаллиги/ОИТС билан
бир қаторда “бошқа хавфли юқумли касалликларни” юқтириш учун ҳам
жавобгарлик белгилаш мақсадга мувофиқлигини. Бунда атрофдагилар
учун хавф туғдирувчи юқумли касалликлар рўйхати Ўзбекистон
Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

томонидан

тасдиқланиши

лозимлигини таъкидлаган .

Т.Х. Курамбаев таносил ёки оив касалликлари ҳамда оитсни тарқатиш

билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш бўйича
тадқиқот олиб бориб, ЖКнинг 113-моддасидаги “ОИВ/ОИТС” деган
сўзларни “ОИВ” деган сўз билан алмаштириш, ЖКнинг 113-моддаси


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

133

номини “Таносил касаллиги ёки ОИВни юқтириш хавфи остида қолдириш
ёки юқтириш” баён этиш лозимлигини илгари сурган.

Тадқиқот натижасида ўтказилган сўровномада ОИВ/ОИТС тарқатиш

учун жавобгарликни махсус нормада жавобгарлик белгилаш юзасидан
фикрингиз деб берилган сўровга респондентларнинг 74 % “ҳа, алоҳида
нормада жавобгарлик белгилаш лозим” деб овоз берган бўлсалар, 26 %
респондентлар “йўқ, алоҳида моддада жавобгарлик белгилашга зарурат”
йўқ деб жавоб берганлар.

Фикримизча

қилмиш

учун

жавобгарликни

мукаммал

дифференциация қилиш, жазони индивидуаллаштириш мақсадида, ОИВ ва
таносил касалликларини ижтимоий хавфлилиги даражасини, инобатга
олиб,

ЖК 113-моддасида конструкциясини соддалаштириш мақсадида

таносил ҳамда ОИВ юқтириш учун алоҳида нормада жавобгарлик
белгилаш лозим.

Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексини қуйидаги мазмундаги 1131-модда билан тўлдириш таклиф
этилади:

1131-модда. Таносил касаллигини юқтириш
Ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа

шахсга юқтириш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача

миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз олтмиш соатгача
мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд
бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
б) вояга етмаган шахсга нисбатан;
в) такроран ёки ҳавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса,

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат

ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.