Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
81
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ОИЛАДА ФАРЗАНДЛАР ТАЪЛИМ-
ТАРБИЯСИ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ
Ш. А. Дўстмуҳаммедова
психология фанлари номзоди, доцент
И. Арабов
Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти
АННОТАЦИЯ
В этой статье обсуждается мнение восточных мыслителей о том, что
родители несут основную ответственность за воспитание детей. Было отмечено,
что воспитание детей, в первую очередь, наших национальных и религиозных
обычаев и традиций, а также рекомендации наших мыслителей прошлого
принесут
положительные
результаты.
Широко
освещены
научные,
философские и психологические взгляды наших ученых в этой области.
ABSTRACT
This article discusses the views of Eastern thinkers that parents are primarily
responsible for the education of children. It was noted that the education of children,
first of all, our national and religious customs and traditions, as well as the
recommendations of our thinkers of the past, will bring positive results. The
scientific, philosophical and psychological views of our scientists in this area are
widely covered.
Оила авлоддан-авлодга ўтадиган маданий қадриятлар, хусусан халқнинг
маданий мероси, ахлоқий қарашларининг эгаси ҳисобланади. У турли хил ўзаро
фарқланувчи кишилардан иборат ижтимоий гуруҳ, боланинг илк ижтимоий
муносабатларга киришадиган масканидир.
Барча халқлар сингари ўзбек халқи ҳам ўзининг ривожланиш тарихида ва
тараққиѐт истиқболини белгилашда оила ва унинг атрофидаги муаммоларни
ўрганиб келган. Халқ оғзаки ижодиѐтининг ўзига хос жанрлари бўлган мақол,
матал, эртак, нақл, ҳикматли сўзлар ва ибораларда ижтимоий ҳаѐтнинг энг
мураккаб муаммоларидан тортиб оилавий ҳаѐт масалаларигача ўз иникосини
топган.
Ўзбек халқи – болажон халқлиги боис, бугунги кунда ҳам оилада камида
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
82
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
икки-уч фарзанднинг бўлиши табиий ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, узоқ
ўтмишдан халқимиз ота-она ва фарзанд муносабатларидан кейинги ўринда, ака-
укалик ва опа-сингиллик муносабатларига алоҳида эътибор бериб келган.
Оилада фарзандлар ўртасида илиқ муносабатлар бўлиши ва сақланиб қолиниши
учун аждодларимиз ѐзма ва оғзаки ижод намуналаридан ҳам кенг фойдаланган.
Жумладан, “Онангни кафтингда тутсанг, синглингни бошингда тут”, “Ота ‒
хазина, ака-ука таянч”, “Беш қўлим пасту баланд, бешови асалу қанд”, “Оға-
ини тотув бўлса, от кўп, опа-сингил тотув бўлса ош кўп”, “Оға-ини аразли
бўлса ҳам, ғаразли бўлмас
1
” каби мақоллар қондошликнинг инсон ҳаѐтидаги
ўрнини кўрсатиш билан бир қаторда, фарзандларни ўзаро аҳилликка,
ҳамкорликка, биродарликка, меҳр-оқибатли бўлишга чорлаган. Зеро, инсоний
ғоялар руҳида тарбияланган фарзанд нафақат оиласи тинчлиги ва
барқарорлиги, балки бутун жамият саодати учун ҳам курашувчи бўлади.
Аждодларимизнинг кўп минг йиллик тарихи, ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти,
маданияти, маънавияти ва қадриятларида ўз таъсирини қолдирган
зардуштийлик динида ҳам жамиятнинг илк куртаги бўлмиш оила
муносабатларига катта аҳамият қаратилган. Хусусан, “Авесто”да ака-сингил
ўртасидаги меҳр-оқибат, акалик масъулияти ҳақида гапирилиб, шундай
дейилади: “Дон экилган буғдойзорни босиб ўтиш фақат бир киши учун –
синглисини кўргани бораѐтган ака учун кечирилади
2
”.
Келтириб ўтилган
мисоллардан кўриниб турибдики, халқимизда қадим-қадимдан ака-ука, опа-
сингиллар ўртасидаги меҳр-оқибат, эзгу муносабатлар юксак қадрият саналган.
Муҳаддислар ичида энг машҳури, ислом оламининг ифтихори ‒ Абу
Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий асарларида оилада фарзандларни
меҳр билан тарбиялаш ва уларга бир хилда муносабатда бўлиш масалаларига
қуйидаги ҳадиси шарифлар келтирилган: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида ал-
Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Хасан ибн Алини ўптилар. Шунда у:
Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ”, деди. Бас,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар ва: “Раҳм
қилмаганга раҳм қилинмас
3
”,- дедилар.
1
Ўзбек ҳалқ мақоллари
.
Т.: Ғофур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриѐти. 271 бет, 318-319 бетлар.
2
Ҳасанов С. „‟Хоразм маьрифати-олам кўзгуси‟‟ Тошкент: 1996, 47бет.
3
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис: 4-китоб.‒ Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1997.‒528
б. Б 85.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
83
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Шарқ мутафаккирларидан саналмиш Абу Наср Форобий, Абу Райҳон
Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Заҳриддин
Бобур ва бошқа кўплаб алломаларимизнинг оила ва ундаги шахслараро
муносабатлар, айниқса фарзандлар тарбияси хусусидаги қимматли фикр-
мулоҳазалари бугунги кунда ҳам катта ижтимоий, мафкуравий, тарбиявий
аҳамиятга эгадир.
Буюк олим Абу Наср Форобий “Мантиққа кириш”, “Ақл тўғрисида”,
“Бахт-саодатга эришув ҳақида”, “Фозил шаҳар одамларининг қарашлари”,
“Уруш ва тинч турмуш ҳақида китоб” каби 160 дан ортиқ қимматли асарларида
шахслараро муносабатларга алоҳида тўхталган.
Форобий: “Бахт-саодатга эришув ҳақида” рисоласида ҳар бир инсоннинг
туғма табиатида ва унга лозим бўлган ҳар қандай иш ва ҳаракат жараѐнида
бошқа бир инсон ѐки кўпчилик билан муносабатда бўлиш, ўзаро алоқа қилиш
ҳиссиѐти бор, одам жинсидан бўлган ҳар қандай инсоннинг аҳволи шу, у ҳар
қандай камолотга эришувда бошқаларнинг кўмаклашувига ва улар билан
бирлашишга муҳтож ва мажбурдир”, дейди. Бу билан аллома кишилар ўртасида
оға-инилик, иноқлик, биродарлик ва ҳамдамлик муносабатлари
эл-юрт
тинчлиги, жамият равнақи, инсон камолоти учун ғоят зарур омиллардан бири
эканлигини таъкидламоқда деган хулосага келиш мумкин. Бунда оилада
камолга етаѐтган фарзандларнинг ўзаро муносабатларини тўғри ташкил этиш,
аҳиллик ва ҳамжиҳатлик каби сифатларни болада тарбиялаш муҳим аҳамият
касб этади.
Буюк тафаккур эгаси, ғарбда “Авиценна” номи ила кенг шуҳрат қозонган
олим – Абу Али ибн Синонинг оилавий муносабатлар масалаларига оид
қарашлари ҳам ўзига хослиги билан фарқланиб туради. Унинг “Китоб ал-қонун
фит-тиб” (“Тиб қонунлари китоби”), “Донишнома”(Билим китоби”), “Рисолаи
ишқи”, “Ахлоқ ҳақидаги рисола”, “Уй хўжалиги”, “Ахд рисоласи” каби қатор
асарларида табобат масалалари қаторида ота-она ва фарзандлар ўзаро
муносабатларига доир қимматли мулоҳазалар ҳам келтириб ўтилган. “Оилада
фарзандлар ахлоқининг шаклланишига, - дейди ибн Сино, эр-хотиннинг бир-
бирига бўлган муносабати, бир-бирини ҳурмат қилишлари ижобий таъсир
кўрсатади
4
”. Аллома оналарга бола тарбиясини турли шароитда маълум
изчиллик ва тартиб билан олиб бориш ҳақида маслаҳатлар бериб, шу билан
бирга у оталарнинг ҳам бурч ва вазифаларини белгилаб беради. Ибн Синонинг
фикрича, эркак киши оиланинг бошлиғи бўлгани учун, у оиланинг энг зарур
4
Мунавваров А.К. „‟Оила педагогикаси‟‟ Тошкент: 1994. 44бет.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
84
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
талабларини бажариши лозим, нимаики ваъда қилган бўлса, ўз ваъдаси устидан
чиқиши шарт. Ибн Синонинг таъкидлашича, ҳамма вақт боланинг истаган
нарсасини муҳайѐ қилишга, истамаганини узоқлатишга тайѐр туриш керак.
Мақсадга эришиш учун ўрни билан болаларни мақташ, жоиз топилса жазолаш
ҳам кераклигини кўрсатиб ўтади. Ибн Сино бола тарбиясида умуминсоний
тамойилларнинг қўлланишини ѐқлаб чиқиб, ота-оналар болаларини шахсий
ибратлари орқали вояга етказишлари кераклигини уқтиради. Ота-она давлат
бошлиғими, ѐки оддий фуқароми, барибир, бола тарбияси учун масъулдирлар,
жамиятда тутган мавқеидан қатъий назар, бола тарбияси уларнинг бирламчи
вазифасидир
5
, - деб ѐзади аллома.
ХI асрнинг буюк мутафаккири Юсуф Хос Ҳожиб қаламига мансуб -
“Қутадғу билиг” (“Саодатга бошловчи билим”) китобида илм-маърифат, одоб-
ахлоқ, давлатни бошқариш йўл-йўриқлари, оила ва оилавий муносабатлар
ҳақидаги кенг қамровли қарашлар ва таълимотлар ўз аксини топган. Унинг
фикрича, инсон учун буюк бахт бу фарзанд кўриш ва унга тарбия беришдир.
Фарзанд тарбияси ҳар бир ота-онага жуда катта масъулият юклайди. Ота-она,
айниқса, ота оилада фарзанд тарбиясига эътибор бермоғи лозимлиги ҳақида
аллома ўз асарида таъкидлаб, шундай дейди: “Ота болани назорат қилиб, (турли
ҳунарлар) ўргатиб ўстирса, (Улар) улғайгач ўғил қизим (бор) деб, севинади
6
”.
Фарзандларни яхши тарбия қилмоқ ҳар бир ота-онанинг ҳам қарзи, ҳам фарзи
эканлиги асарда кенг ѐритилган.
Миллий маънавиятимиз даҳоси, ғазал мулкининг султони Алишер
Навоий асарларида оила ва ундаги шахслараро муносабатлар ҳақидаги
фикрларининг умуминсоний аҳамиятга эга бўлган муҳим жиҳатларидан бири ‒
фарзандлар томонидан ота-оналарни ҳурмат қилишлари ҳақидаги масаладир. У
ота-она хизматини бажо келтириш, улардан бирини иккинчисидан ортиқ - кам
билмаслик фарзандлар учун саодат келтиришини алоҳида таъкидлаб шундай
дейди: “Тарбиянинг яна бири ота-онани ҳурмат қилиш, буни бажариш унинг
(фарзанд)учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг
қанча ортиқ бўлса ҳам, кам деб бил
7
.
Фарзанд тарбиясида эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳамда
айни шу борасидаги муаммолар ечими ҳақида психолог Ториқ Ҳабиб савол-
жавоб шаклида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
5
Мунавваров А.К. „‟Оила педагогикаси‟‟ Тошкент: 1994. 44бет.
6
„‟Қутадғу билиг‟‟ Юсуф Хос Ҳожиб Тошкент: 1989. 97 бет.
7
Бобоев Х. Ғофуров З. „‟Ўзбекистонда сиѐсий ва маьнавий-маьрифий таьлимотлар тараққиѐти‟‟ Тошкент: Янги
аср авлоди 2001. 278 бет
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
85
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Фарзандингиз ѐлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига
олгансиз! Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни руҳлантирмас
экансиз! Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан
суҳбатлашмас экансиз! Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга
совға-салом бермаѐтган экансиз! Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп
ҳимоя қиларкансиз! Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак,
сиз унинг ѐнида овозингизни пасайтирмас экансиз! Фарзандингиз доим қовоғи
осилганми? Демак, сиз уни мақтамас экансиз! Фарзандингиз қизғанчиқми?
Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз! Фарзандингиз бошқаларга
нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда
бўлар экансиз! Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар
экансиз! Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак, сиз унга нисбатан
беэътибор экансиз! Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни
бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!
Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарса талаб
қиларкансиз! Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз
билан ўзингиз овора экансиз!
8
Шарқ мутафаккирларининг маънавий меросидан бундай мисолларни
узоқ давом эттириш мумкин. Кўриниб турибдики, оила ва унинг атрофидаги
муаммолар масаласига Шарқ мутафаккирлари ва маърифатпарвар зиѐлилари
алоҳида эътибор билан қараганлар. Уларнинг асарларида оиланинг
муқаддаслиги, унинг жамият ҳаѐтида тутган ўрни, оиланинг тинчлиги ва
фаровонлигини белгиловчи муҳим миллий-маданий ва миллий-психологик
омиллар кўрсатиб ўтилган. Айниқса, оиланинг асосини ташкил этувчи ота ва
онада юксак инсоний фазилатлар шаклланган бўлиши, уларнинг оилавий бурч
ва вазифаларини садоқат билан адо этишлари, бир-бирига меҳрибон ва
кечиримли бўлишлари оилада тарбия топаѐтган фарзандлар камолини
белгиловчи энг муҳим қадрият сифатида эъзозланади.
REFERENCES
1. Ўзбек ҳалқ мақоллари.Т.: Ғофур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат
нашриѐти. 271 бет, 318-319 бетлар.
2. Ҳасанов С. „‟Хоразм маьрифати-олам кўзгуси‟‟ Тошкент: 1996, 47 бет.
3. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис: 4-китоб.‒ Т.:
Қомуслар бош таҳририяти, 1997. ‒ 528 б. Б 85.
8
Бахтли ҳаѐт сари. Зиѐвуддин Раҳим. Тошкент: 2019. Электрон нусха 63-бет.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
86
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
4.
Умарова, Н. Ш. (2021). ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИЖТИМОИЙЛАШУВ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ.
Academic research in
educational sciences
,
2
(11), 1225-1233.
5.
Umarova, N. S. (2019). Economic socialization of the individual in the context of
age periods.
Bulletin of Science and Education,(22-3 (76))
.
6.
Умарова, Н. Ш. (2021). СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ
СПОРТИВНОЙ МАРКЕТИНГОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ.
7.
УМАРОВА, Н. (2020). СПОРТЧИЛАРНИ ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ
ЖАРАЁНИДА
ИРОДА
КУЧИНИ
НАМОЁН
БЎЛИШИНИНГ
ТЕМПЕРАМЕНТАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Фан-Cпортга
, (3), 42-44.
8.
Умарова, Н. Ш., & Каримова, В. М. (2020). ШАХС ИҚТИСОДИЙ
ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА
ПУЛГА
БЎЛГАН
УСТАНОВКАЛАРИНИ
АНИҚЛАШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛ.
Science
and
Education
,
1
(Special Issue 4), 51-63.
9.
Умарова, Н. Ш. (2019). Экономическая социализация личности в контексте
возрастных периодов.
Вестник науки и образования
, (22-3 (76)), 60-64.
10.
Atabaeva, N. B. (2019). Psychological factors affecting the development of
altruism in humans.
Central Asian Journal of Education
,
3
(1), 98-119.
11.
Атабаева, Н. Б. (2018). Психологические особенности проявления
альтруизма у детей.
Вестник интегративной психологии
, 27-30.
12.
Taskarevna, N. Z., Yuldibaevna, B. G., Batirovna, A. N., & Ziyodullayevna, J. D.
(2020). National features which are necessary to be developed in a
person.
International Journal of Psychosocial Rehabilitation
,
24
(6), 548-564.
13.
Атабаева, Н. Б. (2020). The formation of altruism as a national feature in
students. In
Актуальные проблемы психологии и педагогики в современном
образовании
(pp. 176-177).
14.
Атабаева, Н. Б. (2020). ДИНАМИКА РАЗВИТИЯ АЛЬТРУИЗМА КАК
НАЦИОНАЛЬНОЕ СВОЙСТВО У МОЛОДЁЖИ. In
ИННОВАЦИОННЫЕ
ПОДХОДЫ В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ
(pp. 37-40).
15.
Atabaeva, N. B. (2019). THE GENDER DIFFERENCES OF ALTRUISM
BUILDING UP IN A PERSON. In
ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В
СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ
(pp. 168-172).
16.
Абдуллаева, Д. У. (2021). Психокоррекция во взаимоотношениях матери и
подростка.
Наука и образование сегодня
, (4 (63)), 114-115.
17.
Ubaydullayevna, A. D. (2019). IMAGINATIONS OF MOTHER ABOUT
WOMAN SOCIAL ROLES AS A FACTOR OF ATTITUDES TOWARDS
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
87
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
CHILDREN.
European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences
Vol
,
7
(12).
18.
Абдуллаева, Д. У. (2018). ДЕТСКО-РОДИТЕЛЬСКИЕ ОТНОШЕНИЯ КАК
ФАКТОР
РАЗВИТИЯ
КРЕАТИВНОСТИ
ДЕТЕЙ.
In
Развитие
интеллектуально-творческого потенциала молодежи: из прошлого в
современность
(pp. 335-336).
19.
Абдуллаева, Д. У., & Маткаримова, Н. Б. (2017). ВЗАИМОДЕЙСТВИЕ
ПСИХОЛОГА-ПЕДАГОГА В ИНФОРМАЦИОННОЙ СОЦИОКУЛЬТУРНОЙ
СИТУАЦИИ
XXI
ВЕКА.
Актуальные
проблемы
гуманитарных
и
естественных наук
, (6-2), 127-130.
20.
Абдуллаева, Д. У. (2016). Взаимодействие психолог-педагог: от парадигмы
исследования к парадигме обеспечения.
Актуальные проблемы гуманитарных и
естественных наук
, (5-4), 11-13.
21.
Абдуллаева, Д. У. (2016). СУЩНОСТИ И ЗАКОНОМЕРНОСТИ
ПРОЦЕССА
СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКОГО
ОБЕСПЕЧЕНИЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ПЕДАГОГА.
Актуальные проблемы гуманитарных и
естественных наук
, (5-6), 64-66.
22.
Махмудова, Д. А. (2017). ОСОБЕННОСТИ ПСИХОТЕРАПЕВТИЧЕСКИХ
МЕТОДОВ ПРИ РАБОТЕ С ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
Наука и
мир
,
2
(5), 96-97.
23.
Махмудова, Д. А., & Зуфарова, М. Х. (2016). ОСОБЕННОСТИ
ПРИМЕНЕНИЯ ПСИХОТЕРАПИИ ПРИ РЕАБИЛИТАЦИОННОЙ РАБОТЕ С
ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
Наука и мир
,
3
(1), 130-132.
24.
Махмудова, Д. А., & Зуфарова, М. Х. (2016). ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ
ОСОБЕННОСТИ РАБОТЫ С НЕВРОЗАМИ У ДЕТЕЙ.
Наука и мир
,
3
(6), 41-
42.
25.
Эгамбердиева, Н. М., & Махмудова, Д. А. (2013). ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ
ОСОБЕННОСТИ ОЩУЩЕНИЯ СЧАСТЬЯ ОДАРЕННЫХ ДЕТЕЙ В
УЧЕБНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ.
SCIENCE AND WORLD
, 77.
26.
Махмудова, Д. А. (2013). ОСОБЕННОСТИ ПСИХОЛОГИЧЕСКОЙ
РАБОТЫ С ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
SCIENCE AND WORLD
, 116.
27.
Kurbanova, F. K. (2022). METHODS OF DEVELOPING INTERCULTURAL
COMPETENCE OF FUTURE TEACHERS IN THE CONDITION OF TEACHING
A FOREIGN LANGUAGE.
Mental Enlightenment Scientific-Methodological
Journal
,
2022
(2), 202-213.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
88
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
28.
Kurbanova, F. (2021). PECULIAR FEATURES OF ENGLISH AND UZBEK
SPEECH ETIQUETTE.
Academic research in educational sciences
,
2
(4), 1850-
1855.
29.
Kurbanova, F. K. (2020). LANGUAGE UNITS DENOTING CULTURAL
FEATURES OF A NATION.
Academic research in educational sciences
, (3), 980-
984.
30.
Реджабаева,
М.
З.,
Махмудова,
Д.
А.,
&
Газиханова,
Ш.
ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ОКАЗАНИЯ КОМПЛЕКСНОЙ
ПОМОЩИ ОДАРЕННЫМ ДЕТЯМ.