Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
100
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
ШАХСНИНГ АҲЛОҚИЙ ТАРАҚҚИЁТИ ПСИХОЛОГИК
ТАДҚИҚОТЛАР ПРЕДМЕТИ СИФАТИДА
С. Х
.
Жалилова
психология фанлари номзоди, доцент
Н. Умрзоқова
Низомий номидаги ТДПУ 2-босқич магистранти
АННОТАЦИЯ
Статья посвящена проблеме нравственного развития личности. В ней
рассматриваются различные аспекты изучения данной проблемы и
анализируются некоторые подходы психологических исследований.
ABSTRACT
This article is devoted to the issue of moral development of the individual,
focusing on the existing research areas and their interpretation.
Шарқ фалсафаси ва ислом таълимотида аҳлоқ-одоб масалаларига доимо
катта эътибор бериб келинган. Ҳозирги кунда аҳлоққа доир муаммолар яна
жамиятнинг диққат марказига кўчган. Чунки, бугунги кунда оммавий маданият
деган ниқоб остида аҳлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм,
эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик
орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари,
турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга
қаратилган хатарли таҳдидлар долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, аҳлоқий тараққиѐтга нисбатан мустақил
бўлган тўрт тадқиқий соҳа мавжуд. Биринчи соҳа- аҳлоқий хулқ атворга доир.
Аҳлоқий хулқ атвор деганда аҳлоқий меъѐрларга, уларни четлаш кишига
маълум бир манфаат келтирган ва ўз қилмишларига яраша жазо олмаслигини
билган тақдирда ҳам, ихтиѐрий равишда риоя қилиш назарда тутилади.
Бошқача қилиб айтганда, холис ва тўғри қарор чиқара олиш. Аҳлоқий
қадриятларни деб инсоннинг ўз манфаатларидан воз кечишлиги мумкинлиги,
унинг негизида қандай психологик механизмлар ѐтиши, уларнинг шаклланиш
йўлларини аниқлаш ушбу соҳага доир асосий муаммолардир.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
101
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Иккинчи соҳа - ўзга кишиларга нисбатан инсонпарварлик ва альтруистик
ҳис-туйғулар асосида муносабатлар ўрнатишга оид соҳа. Бу муносабатлар
ўзгаларнинг эҳтиѐж ва манфаатларига эътиборли бўлишда, улар билан
ҳисоблашишда, ўзгалар ғам-қайғусига ҳамдардлик билдира олишда ўз
ифодасини топади. Мазкур соҳага доир асосий муаммолар ушбу ҳодисаларнинг
келиб чиқиши ва психологик табиатини ўрганиш билан боғлиқ.
Учинчи соҳа - когнитив соҳа бўлиб, ўз ичига аҳлоқий билимлар,
тасаввурлар ва мушоҳадаларни олади. Болалар томонидан ижтимоий аҳлоқий
онгнинг турли жиҳатларини ўзлаштирилиши мазкур соҳа предмети сифатида
талқин қилинади. Бунга аҳлоқий талабларни тушуниш, адолат ва масъулият
тушунчасининг шаклланиши, аҳлоқий мезонларни ўзлаштириш ва ҳ., киради.
Ушбу соҳага доир асосий муаммолар мазкур когнитив жиҳатдан шаклланиш
босқичлари билан ҳамда бир босқичдан иккинчисига ўтишни белгилайдиган
омилларни аниқлаш билан, шунингдек, аҳлоқий тараққиѐтнинг когнитив ва
хулқий аспектлари муштараклиги муаммоси билан боғлиқ.
Шахснинг аҳлоқий кечинмалари тўртинчи тадқиқий соҳага тааллуқлидир.
Бунга аҳлоқий меъѐрларни бузганда рўй берадиган гуноҳкорлик хиссини
туйишни киритиш мумкин. Бунда ушбу кечинмаларнинг келиб чиқиши ва
уларнинг реал хулқ-атвор билан муштараклиги масаласи асосий муаммо
ҳисобланади.
Мазкур тадқиқий соҳаларни ўрганишнинг анъанавий усуллари,
шаклланган методлар тизими ва хусусий муаммолар доиралари мавжуд.
Ҳозирги кунгача альтруистик хулқ билан меъѐрларга риоя қилиш, меъѐрларга
риоя қилиш билан аҳлоқий мушоҳадалар ўртасидаги ҳамда аҳлоқий
мушоҳадалар билан кечинмалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тўғрисида аниқ
тасаввурлар мавжуд эмас.
Аҳлоқий
онг
ва
аҳлоқий
хулқ
ўртасидаги
муносабатлар
тадқиқотчиларнинг алоҳида эътиборини тортган. Қатор тадқиқотларда
(Cампбелл Д.Т., 1975; Милграм С., 1974 ва ҳ.) аҳлоқий хатти ҳаракат турли
хулқий тенденцияларнинг ўзаро таъсир ҳосиласидир деган нуқтаи назар илгари
сурилади. Ушбу нуқтаи-назарга кўра, унинг когнитив жиҳатлари (кузатиш,
фарқлаш, хотира) бошқа ҳар қандай хулқий актлар сингари белгиланади.
Когнитив тараққиѐт назарияси тарафдорлари илгари сурадиган яна бир нуқтаи-
назарга кўра, аҳлоқий хатти ҳаракат аҳлоқий мушоҳадалар ва тасаввурлар
билан белгиланиб, умумий аҳлоқий мезонлардан келиб чиққан холда, индивид
томонидан англаниладиган аҳлоқий қадриятларга мос келиши лозим.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
102
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Иккинчи ѐндашув доирасида аҳлоқий мушоҳадалар билан реал хулқ атвор
ўртасидаги корреляцион алоқалар хусусиятларини ўрганишга ҳаракат
қилинади. Альтруистик муносабат ва аҳлоқ меъѐрларига мувофиқ хатти ҳаракат
қила олиш қобилияти махсус тадқиқ этилмаган. Бироқ шуни таъкидлаш
жоизки, аҳлоқий хулқни ўрганишга қаратилган тадқиқотларда аҳлоқий
меъѐрларга риоя қилиш ѐки риоя қилмаслик бошқаларга тўғридан тўғри зарар
етказмайдиган вазиятлар устиворлик қилади. Масалан, вазифани уддалай
олмаган бола ѐлғон йўли орқали мукофотга эга бўлади. Вазият берилган
вазифани бажариш имкониятини тақозо этгани боис (мукофот шунинг учун
берилади) бола шарт-шароитлар яхши бўлганда олиши мумкин бўлган нарсани
қўлга киритади, аҳлоқий мезонларни бузиш бунда шахсан ҳеч кимнинг
манфаатларини оѐқ ости қилмайди.
Альтруистик хулқ-атворни ўрганишда ҳам шунга ўхшаш вазият
яратилади: негатив хулқ-атвор, масалан, ѐрдам кўрсатмаслик меъѐрларни
тўғридан тўғри бузиш саналмайди. Болаларга ҳалол йўл билан эришилган
ютуқларни бошқалар билан бўлишиш таклиф этилади. Бундай хулқ-атвор
маъқуллансада, ғарбона аҳлоқ тамойилларида бирон нарсага мухтож кишиларга
ўзингда бор нарсани улашиб беришинг керак, деган принцип илгари
сурилмайди. Шунинг учун ҳам альтруизмнинг мавжуд эмаслиги ѐлғон ѐки
ўзгалар мулкини ўзлаштириш каби аҳлоқий меъѐрларни тўғридан тўғри бузиш
эмас.
Шундай қилиб, аҳлоқий тараққиѐтнинг тўртта соҳаси ҳам ўзаро бир-бири
билан боғлиқ ҳолда эмас, балки нисбатан алоҳида холда ўрганилади. Бу бир
томондан, аҳлоқий тараққиѐтнинг айни кунда фарқланган барча жиҳатларини
қамраб оладиган яхлит манзарасини кўриш имкониятини бера олмайди, бошқа
томондан мазкур жиҳатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга доир интуитив
равишда тушуниладиган тасаввурларга зиддир, зотан аҳлоқий хулқ-атвор инсон
томонидан англаниладиган аҳлоқий қадриятлар ва тамойиллар тизимидан
ташқарида қаралиши мумкин эмас. Бундан ташқари, аҳлоқ меъѐрларида жамият
томонидан эътироф этилган ўзгалар ҳақ ҳуқуқлари ва манфаатлари умумлашган
холда ўз аксини топган. Меъѐрлар ва уларда ўз ифодасини топган ўзгалар
манфаатлари ўртасидаги муштаракликнинг йўқолиши аҳлоқий меъѐрларга риоя
қилишни маълум даражада расмийлаштиради, яъни бунда сўз ва амал бирлиги
йўқолади. Шу билан бирга ўзгалар кечинмаларига бевосита жавоб тариқасида
тушуниладиган айрим альтруистик хулқ (Брян Ж., 1975; Хоффман М.Л., 1981)
аҳлоқан оқланадиган ва қадрли бўлмаслиги мумкин.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
103
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Муаммонинг ҳозирги холатини муҳим хусусияти аҳлоқий тараққиѐтни
шахс
тараққиѐти
билан
назарий
жиҳатдан
боғлаш
имкониятини
бермаслигидадир. Аввал бошда аҳлоқий тараққиѐт шахснинг умумлашган
сифатларини шаклланиши тарзида ўрганилган. Масалан, тўғрилик, ҳамкорлик
ва ҳ. Бироқ кейинчалик шахс хислатлари Г.Айзенк томонидан кескин назарий
танқид остига олинди (1975). Унинг таъкидлашича, шахснинг ижтимоий
аҳлоқий ва психологик хусусиятларини фарқлаш лозим. Ижтимоий аҳлоқий
деганда, Г.Айзенк кундалик турмушда биз кузатадиган инсонларнинг ҳалоллик,
меҳрибонлик, тўғрилик каби хусусиятларини назарда тутган.
Шу билан бир қаторда, унинг фикрича, ижтимоий аҳлоқий сифатларни
бевосита шахснинг психологик хусусиятлари билан айнанлаштириш мумкин.
Чунки, биринчидан, ушбу шахс хислатлари тўғрисидаги мавжуд тушунчалар
илмий психологик тавсифга эга эмас, иккинчидан, маиший фарқланадиган
сифатлар билан уларни ўзида ифодалайдиган психологик ҳосилалар ўртасидаги
ўзаро муносабатлар тўғрисидаги фикр асоссиздир.
Маълумки, ғарбона шахс психологияси айнан шу йўлдан кетди, натижада
экстра ва интровертлик, агрессивлик каби шахснинг психологик хусусиятлари
диққат марказига кўчди. “Ижтимоий ҳаракатларга доир маданий қоидаларнинг
интериоризацияси” (Колберг Л.,1964) сифатида талқин этиладиган аҳлоқий
тараққиѐт билан ушбу хусусиятларни боғлаш анча мураккаб.
Хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, кўплаб тадқиқий ишлар олиб
борилганига қарамасдан аҳлоқий тараққиѐтга доир яхлит қараш хали
яратилмаган. Ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, мазкур жараѐн
ортидаги психологик воқелик, унинг негизида ѐтган психологик ҳосилалар,
яъни аҳлоқий тараққиѐтнинг психологик мазмуни хусусида аниқлик мавжуд
эмас. Шу сабабли ҳам шахснинг аҳлоқий тараққиѐти, унинг аҳлоқан
шаклланиши масалалари бугунги кунда тадқиқотлар предмети сифатида ўз
долзарблигини йўқотмайди.
REFERENCES
1.
Валиахметов Х.Х. Духовно-нравственное развитие личности в учебно-
событийной деятельности. Казань, 2003.
2.
Бесова A.K. Духовно-нравственное воспитание личности в процессе
литературного образования учащихся. - M., 2000.
3.
Умарова, Н. Ш. (2021). ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИЖТИМОИЙЛАШУВ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ.
Academic research in
educational sciences
,
2
(11), 1225-1233.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
104
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
4.
Umarova, N. S. (2019). Economic socialization of the individual in the context of
age periods.
Bulletin of Science and Education,(22-3 (76))
.
5.
Умарова, Н. Ш. (2021). СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ
СПОРТИВНОЙ МАРКЕТИНГОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ.
6.
УМАРОВА, Н. (2020). СПОРТЧИЛАРНИ ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ
ЖАРАЁНИДА
ИРОДА
КУЧИНИ
НАМОЁН
БЎЛИШИНИНГ
ТЕМПЕРАМЕНТАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Фан-Cпортга
, (3), 42-44.
7.
Умарова, Н. Ш., & Каримова, В. М. (2020). ШАХС ИҚТИСОДИЙ
ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА
ПУЛГА
БЎЛГАН
УСТАНОВКАЛАРИНИ
АНИҚЛАШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛ.
Science
and
Education
,
1
(Special Issue 4), 51-63.
8.
Умарова, Н. Ш. (2019). Экономическая социализация личности в контексте
возрастных периодов.
Вестник науки и образования
, (22-3 (76)), 60-64.
9.
Atabaeva, N. B. (2019). Psychological factors affecting the development of
altruism in humans.
Central Asian Journal of Education
,
3
(1), 98-119.
10.
Атабаева, Н. Б. (2018). Психологические особенности проявления
альтруизма у детей.
Вестник интегративной психологии
, 27-30.
11.
Taskarevna, N. Z., Yuldibaevna, B. G., Batirovna, A. N., & Ziyodullayevna, J. D.
(2020). National features which are necessary to be developed in a
person.
International Journal of Psychosocial Rehabilitation
,
24
(6), 548-564.
12.
Атабаева, Н. Б. (2020). The formation of altruism as a national feature in
students. In
Актуальные проблемы психологии и педагогики в современном
образовании
(pp. 176-177).
13.
Атабаева, Н. Б. (2020). ДИНАМИКА РАЗВИТИЯ АЛЬТРУИЗМА КАК
НАЦИОНАЛЬНОЕ СВОЙСТВО У МОЛОДЁЖИ. In
ИННОВАЦИОННЫЕ
ПОДХОДЫ В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ
(pp. 37-40).
14.
Atabaeva, N. B. (2019). THE GENDER DIFFERENCES OF ALTRUISM
BUILDING UP IN A PERSON. In
ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В
СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ
(pp. 168-172).
15.
Абдуллаева, Д. У. (2021). Психокоррекция во взаимоотношениях матери и
подростка.
Наука и образование сегодня
, (4 (63)), 114-115.
16.
Ubaydullayevna, A. D. (2019). IMAGINATIONS OF MOTHER ABOUT
WOMAN SOCIAL ROLES AS A FACTOR OF ATTITUDES TOWARDS
CHILDREN.
European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences
Vol
,
7
(12).
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
105
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
17.
Абдуллаева, Д. У. (2018). ДЕТСКО-РОДИТЕЛЬСКИЕ ОТНОШЕНИЯ КАК
ФАКТОР
РАЗВИТИЯ
КРЕАТИВНОСТИ
ДЕТЕЙ.
In
Развитие
интеллектуально-творческого потенциала молодежи: из прошлого в
современность
(pp. 335-336).
18.
Абдуллаева, Д. У., & Маткаримова, Н. Б. (2017). ВЗАИМОДЕЙСТВИЕ
ПСИХОЛОГА-ПЕДАГОГА В ИНФОРМАЦИОННОЙ СОЦИОКУЛЬТУРНОЙ
СИТУАЦИИ
XXI
ВЕКА.
Актуальные
проблемы
гуманитарных
и
естественных наук
, (6-2), 127-130.
19.
Абдуллаева, Д. У. (2016). Взаимодействие психолог-педагог: от парадигмы
исследования к парадигме обеспечения.
Актуальные проблемы гуманитарных и
естественных наук
, (5-4), 11-13.
20.
Абдуллаева, Д. У. (2016). СУЩНОСТИ И ЗАКОНОМЕРНОСТИ
ПРОЦЕССА
СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКОГО
ОБЕСПЕЧЕНИЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ПЕДАГОГА.
Актуальные проблемы гуманитарных и
естественных наук
, (5-6), 64-66.
21.
Махмудова, Д. А. (2017). ОСОБЕННОСТИ ПСИХОТЕРАПЕВТИЧЕСКИХ
МЕТОДОВ ПРИ РАБОТЕ С ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
Наука и
мир
,
2
(5), 96-97.
22.
Махмудова, Д. А., & Зуфарова, М. Х. (2016). ОСОБЕННОСТИ
ПРИМЕНЕНИЯ ПСИХОТЕРАПИИ ПРИ РЕАБИЛИТАЦИОННОЙ РАБОТЕ С
ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
Наука и мир
,
3
(1), 130-132.
23.
Махмудова, Д. А., & Зуфарова, М. Х. (2016). ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ
ОСОБЕННОСТИ РАБОТЫ С НЕВРОЗАМИ У ДЕТЕЙ.
Наука и мир
,
3
(6), 41-
42.
24.
Эгамбердиева, Н. М., & Махмудова, Д. А. (2013). ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ
ОСОБЕННОСТИ ОЩУЩЕНИЯ СЧАСТЬЯ ОДАРЕННЫХ ДЕТЕЙ В
УЧЕБНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ.
SCIENCE AND WORLD
, 77.
25.
Махмудова, Д. А. (2013). ОСОБЕННОСТИ ПСИХОЛОГИЧЕСКОЙ
РАБОТЫ С ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
SCIENCE AND WORLD
, 116.
26.
Kurbanova, F. K. (2022). METHODS OF DEVELOPING INTERCULTURAL
COMPETENCE OF FUTURE TEACHERS IN THE CONDITION OF TEACHING
A FOREIGN LANGUAGE.
Mental Enlightenment Scientific-Methodological
Journal
,
2022
(2), 202-213.
27.
Kurbanova, F. (2021). PECULIAR FEATURES OF ENGLISH AND UZBEK
SPEECH ETIQUETTE.
Academic research in educational sciences
,
2
(4), 1850-
1855.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
106
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
28.
Kurbanova, F. K. (2020). LANGUAGE UNITS DENOTING CULTURAL
FEATURES OF A NATION.
Academic research in educational sciences
, (3), 980-
984.
29.
Реджабаева,
М.
З.,
Махмудова,
Д.
А.,
&
Газиханова,
Ш.
ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ОКАЗАНИЯ КОМПЛЕКСНОЙ
ПОМОЩИ ОДАРЕННЫМ ДЕТЯМ.