Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
197
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
ЗАМОНАВИЙ ШАХСНИНГ ИЖТИМОИЙ -ПСИХОЛОГИК ТАВСИФИ Э.
Ғ.ҒОЗИЕВ ТАЛҚИНИДА
Л. С. Турсунов
ТДПУ “Амалий психология” кафедраси, пс.ф.н. доц. в.б.
АННОТАЦИЯ
Наверное, сложно встретить человека, мыслителя или государственного
деятеля, который не описал человека. Мы видим, что Учитель (Э.Газиев) подошел к
определению личности с точки зрения сущности науки объективной психологии.
Ключевые слова:
личность, физическая, сексуальная, социальная зрелость,
биологические, социологические, черты, возможности, активность, поведение,
поведение, общение.
ABSTRACT
It must be difficult to meet any thinker or statesperson who has not described the
anatomy-person. We can see that the teacher’s approach to the description of the person is
based on the essence of the science of objective psychology.
Keywords:
person, personality, physical, sexual, social maturity, biological,
sociological, charactersitics, opportunity, action, behavior, attitude, communication.
Ҳар бир даврнинг маълум бир йўналиши бўйича етук вакиллари бўладики улар
ҳамкасблари даврасида бошқалардан ажралиб туришга ҳаракат қилмайдилар,
камтарона фаолиятлари орқали эса ўзларидан кейинги авлодга катта бир илм
хазинаси қолдириб кетадилар. Устоз Эргаш Ғозиевич Ғозиев ана шундай инсонлар
тоифасига кирувчи беназир етук комил шахс эдилар десак у кишини таниган ва
билган минг- минглаб шогирдлари ҳамда дўстлар фикримизни сўзсиз
тасдиқлашларига заррача шубҳам йўқ.
Ўзбекистонда рухиятшунослик фани тарақиѐтига катта ҳисса қўшган ўнлаб
дарсликлари рухиятшуносликнинг қайси тармоғига нисбатан йўналган бўлишидан
қаттий назар унда шахс муаммоси биринчи ўринга чиқарилганлигини кўришимиз
мумкин. Бунинг асосий сабаби психологияни барча йўналишларининг объекти шахс
эканлиги устозни назарларидан бир сонияга бўлса ҳам нари кетмаганлигини
таъкидлашимиз жоиз.
Юқоридаги фикрларимизни тасдиғи сифатида устознинг қуйидаги фикрларини
келтириб ўтишимиз лозим: “Жамият мавжуд экан, унинг қудрати, ҳаракатлантирувчи
кучи, моддий ва маънавий маҳсулот яратувчиси бўлмиш инсоннинг ахлоқи, ақл-
идроки, юксак ҳис-туйғуси, иродавий фазилати, қобилияти ва салоҳияти юзасидан
янги маълумотларга эга бўлиш масаласи ўз мавқеини асло йўқотмайди. Худди шу
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
198
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
боисдан инсон шахси, унинг камолоти, унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар,
фаолият, тажриба ва интилишнинг роли масалалари ХХI асрда тадқиқот этилишга
муҳтождир”.
Тарихга назар ташласак, шахсга таъриф бериб ўтмаган бирор – бир мутафаккир
ѐки давлат арбобини учратишимиз қийин бўлса керак. Шахсга таъриф берган
мутафаккир ѐки давлат арбобини ўз нуқтаий назаридан ѐндашган бўлса, устоз шахсга
тариф беришда холис рухиятшунослик фанининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда
ѐндашиб қуйидагича таъриф берганлар:
“
Муайян жамоа аъзоси, жисмоний,
жинсий, ижтимоий камолотга эришган, биологик ва социлогик шартланган
хислатлар эгаси, ўз имкониятларини рўёбга чиқарувчи, билишга интилувчи,
фаолият хулқ, муомала субъекти шахс
”, -
дейилади.
Устознинг мазкур таърифлари биринчи ўринга шахс аввалом бор
“
Муайян
жамоа аъзоси
”
эканлиги таъкидланишига сабаб шахс жамиятнинг маҳсули
ҳисобланади. Инсоният жамиятдан ташқарида шахс шаклланиши ва ривожланиши
ҳақида сўз юритиш мақсадга мувофиқ эмаслиги инсоният тараққиѐти тарихида ўз
исботини топган десак хато бўлмайди. Шу сабабли бўлса керак устоз қуйидаги
фикрни тез – тез такрорлаб турар эдилар, “Ҳаммамиз бу дунѐга одамизод авлоди
сифатида келамиз-у, жамият таъсирида шахс бўлиб оламни тарк этамиз, аммо
ҳаммага ҳам бу бахт насиб этавермайди”.
Таърифда урғу берилган
“Жисмоний, жинсий ва ижтимоий камолатга
эришган”
талқинига диққатимизни йўналтирадиган бўлсак ҳар бир шахс ўзининг
жисмига эътибор қаратиб, жамият талаб қилганидек жисмига нисбатан ѐзилмаган
қоидаларга амал қилиши лозим. Бундан ташқари жинсига нисбатан жамият белгилаб
берган статус ва атрибутлардан ташқари чиқмаслик шахсликнинг намоѐн бўлишини
ўзига хос хусусиятидир. Шахс, қачонки жамиятдаги қадриятларга амал қилган ҳолда,
ўз жисмоний ва жинсий хусусиятларини тўлиқ бошқара олгандагина ижтимоий
камолатга эришганлиги жамият аъзолари томонидан эътироф этилади. Айнан ана шу
уч кўрсаткич билвосита ва бавосита жамият шахсдан талаб этиладиган маъсулият
асосида ҳар сонияда кўзга ташланиб туриши билан бир қаторда бошқалар томонидан
назорат ҳам қилиб борилади.
“
Биологик ва социологик шартланган хислатлар эгаси”
шахсни фаолиятга
ундовчи икки асосий эҳтиѐжни (биологик ва ижтимоий) қондиришдаги
ҳаракатларини онголди ва онгости акс эттириши асосида ақли ѐндашув орқали ўз
хулқ – атворининг хислатларга айлантиришни назарда тутилганлигини кўришимиз
мумкин. Мисол учун қорни оч бўлишига қарамасдан катталардан олдин ѐшларни
дастурхонга қўл узатмасликлари каби қадриятларни тушуниш мумкин.
Тарифда шахслиликни асосий белгиларидан бири “
Ўз имкониятларини рўёбга
чиқарувчи”,
ўзига хосликни алоҳида кўрсатиб ўтилишига сабаб мазкур хусусият
орқали шахс ўзининг жамиятдаги ўрнини белгилаб олиш учун турли
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
199
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
имкониятларининг мавжудлигини уқтирилиѐтганлигини тушуниш қийин эмас.
Техника ва фан ютуқларига бой ХХI – аср шахс ўз имкониятларини намоѐн этишига
кенг шарт – шароитлар мавжудлиги сир эмас.
“Билишга интилувчи, фаолият хулқ, муомала субъекти шахс”
таърифдаги
мазкур жумларда шахснинг ўзлигига хос хусусиятлар жамланган бўлиши билан бирга
шахснинг фаоллигини кўрсатувчи белгиларига урғу берилганлигини кўришимиз
мумкин. Билимларни эгаллашга ва дунѐни англашга бўлган интилиш шахснинг барча
хусусиятларини очиб берувчи калит бўлиб, уни мувафаққиятли эгаллаган ѐшлар
жамиятда ўз мавқеларини тезда англаб етадилар. Шахснинг билишга интилувчанлик
хусусияти икки омил асосида кўзга ташланиши мумкин: биринчиси ташқи таъсир
яъни катта авлод томонидан яратилган шароит; иккинчиси шахснинг ўз томонидан
янги билимларни эгаллашга бўлган ички интилиши. Демак шахсни шахс қилиб
турувчи хусусиятлардан бири билишга интилиш бўлса кейингиси шу билимлар
асносида шахс фаолияти йўналганлиги асосида хулқини намоѐн бўлишидир.
Шахснинг хулқи уни фаолиятида акс этиши исбот талаб этмайдиган ҳақиқатлигидан
келиб чиқиб таъкидлашимиз мумкинки, онгли фаолиятни амалга оширадиган жамият
аъзоси бевосита муомала жараѐнини ҳам миллий ва умум башарий қонуниятларга
амал қилган ҳолда амалга оширади.
Юқорида Э.Ғ. Ғозиев томонидан шахсга берган таърифларини қисқача
шарҳлашга ҳаракат қилдик, аммо шуни таъкидлашимиз лозимки, биз томонимиздан
илгари сурилган изоҳлар мукаммаллик даво қила олмаслигига сабаб, биздан кейин
ҳам кўплаб татқиқотчилар мазкур мавзуга мурожаат қилиб таърифни янги
қирраларини ўз нуқтаи назарлари орқали очиб беришга интилишлари табиий ҳолдир.
Жаҳон психология фанидаги турли назарияларга асосланган ҳолда,
биринчидан, инсон у ѐки бу алоқалар тизимига биноан биологик эволюция маҳсули
сифатида ўрганилади. Иккинчидан, ижтимоий-тарихий жараѐннинг ҳам объекти, ҳам
субъекти тариқасида инсон шахси тадқиқот қилинади. Учинчидан, индивид (одамзод)
муайян даражада ва кўламда ўзгарувчан, биологик тараққиѐтнинг генетик дастурига
асосланувчи алоҳида хусусиятли жонзод тарзида илмий жиҳатдан ўрганилади.
Э.Ғ.Ғозиевнинг фикрларига кўра, шахс жамият ишлаб чиқаришининг етакчи ва
асосий таркиби қисми бўлиб, билиш, коммуникация ва бошқарув жараѐнининг
субъекти, тарбиялаш ва тарбияланиш предмети сифатида тадқиқ этилиши муҳим
аҳамиятга эга. Худди шу боисдан шахс ва унинг борлиқ, ижтимоий жамият билан кўп
қиррали, мураккаб муносабатга ҳамда алоқага киришиши қуйидаги тарзда намоѐн
бўлиши мумкин:
1. Табиатнинг биотик ва абиотик омиллари - инсон.
2. Жамият ва унинг тарихий тараққиѐти - инсон.
3. Инсон - техника, технология.
4. Инсон - маданият, маънавият, қадрият ва руҳият.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
200
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг ѐш даври, жинсий ва
индивидуал-типологик хусусиятларига асосланилади. Ёш даврнинг сифатлари
онтогенетик, эволюция босқичларида изчил равишда намоѐн бўлади ва такомиллашув
жараѐнида ўз ифодасини топади, жинсий диморфизм хусусияти эса уларга мутлақо
мос тушади.
Одамнинг шахс сифатида тавсифланишининг муҳим психологик лаҳзаси унинг
динамик хусусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги статуси (иқтисодий, сиѐсий, ҳуқуқий,
мафкуравий негизга боғлиқ, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни, нуфузи, мавқеи
билан белгиланади) орқали ифодаланади. Статуснинг негизида эса ҳамиша узлуксиз
равишда ўзаро алоқалар тизими ѐтади. Инсон бажариши лозим бўлган гуруҳий
фаолият ва яккаҳол турмушга, касб-ҳунарга алоқадор, яъни касабий, оиладаги ҳамда
жамоадаги ролнинг ижтимоий функцияси, унинг муайян мақсадга, қадриятга,
маънавиятга йўналганлиги, шахсни фаоллаштиради, натижада у барча жабҳаларда
иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Одамнинг фаолият субъекти сифатидаги асосий тавсифлари қаторига унинг бу
соҳадаги тараққиѐтнинг маҳсули - онги (объектив фаолиятнинг инъикоси сифатида
(ва фаолияти) воқеликнинг ўзгартирувчиси тариқасида) киради. Инсон амалий
фаолиятнинг субъекти тарзида унинг шахсий фазилатлари ва хислатларини
тавсифлабгина қолмайди, балки меҳнатнинг техник воситалари ва технологияси,
уларнинг кучайтирувчанлик, тезлаштирувчанлик ва яратувчанлик функциялари
сифатида юзага келади.
Шахснинг субъектив хислатлари интеграциясининг юксак шакли ижодиѐт
(креация) ҳисобланиб, умумлашган имкониятлар тарзида қобилиятлар (истеъдод,
иқтидор), талант ва салоҳият вужудга келади. Одамнинг субъектив хусусиятлари,
хислатлари ривожининг асосий шакллари руҳан тайѐргарлик, старт, кульминация ва
финиш саналиб, инсоннинг жамиятдаги ишлаб чиқариш ва ижодиѐт фаолиятларини
белгилайди. Мазкур тўрт босқич, тўрт мезон, тараққиѐтни баҳолаш тизими ўзига хос
хусусиятлари, имкониятлари, суръати, давомийлиги билан бир-бирларидан ҳам
сифат, ҳам миқдор жиҳатдан ажралиб туради.
Жаҳон психологияси фанида инсон сифатлари (хислатлари, фазилатлари,
хосиятлари) ни индивидуал, шахсга оид ва субъектив гуруҳларга ажратилиши
анъанавий ва касбий хусусиятга эга, чунки улар одамнинг яхлитлиги, бир бутунлиги,
алоҳидалиги тавсифидан иборат бўлиб, бир даврнинг ўзида ҳам табиат, ҳам жамият
жонзоди эканлигини англатади.
Э.Ғ.Ғозиевни илгари сурган фикрлари бўйича, индивид, шахс, субъект
тараққиѐтининг тадқиқотида қуйидаги ижтимоий-психологик ҳолатларга эътибор
қилиниши зарур:
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
201
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
1. Инсон ривожининг детерминатори ҳисобланган асосий омиллар ва шарт-
шароитлар (ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий, педагогик ва яшаш
муҳитининг омиллари).
2. Инсоннинг шахсий ўзига тааллуқли, асосий тавсифлар, унинг ривожланиши
ички қонуниятлари, механизмлари, эволюцион негизда камол топиш босқичлари,
барқарорлашуви ва инволюция (ўсишдан қайтиш даври хусусиятлари).
3. Инсонни яхлит, мукаммал тузилишининг асосий таркиблари, уларнинг ўзаро
алоқалари, шахснинг ташқи таъсирларга жавоби ва муносабати, тараққиѐт жараѐнида
уларнинг муттасил равишда такомиллашуви каби факторлар.
Уч хил хусусиятли тадқиқот дастурининг таркибий қисмлари инсоннинг
амалий, назарий ва ижодий фаолиятининг мезонлари ҳисобланади. Чунки бевосита
фаолиятни амалга ошириш жараѐнида яшаш муҳитини ва ижтимоий-тарихий
тажрибани эгаллашнинг ҳам интериоризация, ҳам экотериоризация даврлари юзага
келади.
ХХI асрда индивид, инсон, шахс, субъект ва комил инсонни ўрганиш турли
йўналишларда, вазиятларда, ѐш хусусиятлари, алоҳида ѐндашиш негизида, ўзига хос
талҳлилга, методологик асосга суяниб олиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Э.Ғ.Ғозиени такидлашларича, индивид, шахс, субъект ва комил инсон
тўғрисида мулоҳазалар юритилганда уларнинг онгсизлик, онгостлилик, онглилик ва
ўта (супер) онглилик ҳолатлари билан узвий алоқадорлигини унутмаслик лозим.
ХХI - асрда яшовчи инсон онгли, онгости ва онгсизлик ҳолатларидан ташқари,
ўз-ўзини англаш имкониятига эга бўлади. Худди шу боисдан ўз-ўзини англашнинг
қуйидаги таркибий қисмларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:
1) ўтмишдаги “Мен” (“Ўзлик”);
2) ҳозирги “Мен” (“ўзлик”);
3) бўлғуси “Мен” (“ўзлик”);
4) идеал “Мен” (“ўзлик”);
5) динамик “Мен” (“ўзлик”).
ХХI - аср одамлари комилликни эгалловчи, яъни комил инсонликка интилувчи
шахслардан таркиб топиши лозим. Комилликнинг бир нечта мезонлари мавжуд
бўлиб, унда жисмоний баркамоллик, ахлоқий баркамоллик, бетакрорлик, ақл-
заковатлилик сингари шахснинг ижтимоий тарбиявий таркиблари ўз ифодасини
топади.
Комилликнинг ўзига хос босқичлари, объектив ва субъектив хусусиятли шарт-
шароитлари, омиллари мавжуддир. Комил инсон имконияти чексиз, ўз иқтидори,
истеъдоди, салоҳияти, қобилияти, донишмандлиги, қомусийлиги билан ўз
замондошларидан сезиларли даражада илгарилаб кетувчи, бетакрор, ўта (супер)
онгли, биосфера ва неосфера муносабатларини англовчи онгли зотдир (онглиликнинг
онглилиги устувордир).
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
202
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Э.Ғ.Ғозиев таъкидлашларига кўра, бу даражага жамиятнинг барча аъзолари
эришиш имкониятига эга эмас, чунки бунинг ҳам объектив, ҳам субъектив омиллари,
шарт-шароитлари мавжуддир. Худди шу сабабдан шунчаки интилиш, майл, лаѐқат
билан юксак камолот чўққисига эришиб бўлмайди, мазкур ижтимоий ҳолатни
чуқурроқ тадқиқот қилиш фаразларимизни ѐ тасдиқлайди ѐки инкор қилади.
Юқоридаги фикрлар асосида Э.Ғ. Ғозиев томонларида комил инсонга
қуйидагича таъриф берилган:
“Субъектликннг инстационал, супер соционал таркибларни ўзида
мужассамлаштиришга, табиат, жамият қонунлари ҳақидаги билимларнинг
соҳиби, хулқ-атвор тўкис, ўзлигини бизлик билан умумлаштирган, бошқа оламлар
тўғрисидаги тасаввурларни кaшф қилувчи донишманд зот (аллома, даҳо) комил
инсон деб аталади”.
Беназир устозни комил инсонга таърифларининг моҳиятига қаратилган
изланишларимизни келгусида алоҳида мақолаларимизда баѐн этишга ҳаракат
қиламиз.
REFERENCES
1) Э. Ғ. Ғозиев “Умумий психология” Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти
нашириѐти. Т. 2010.
2) Э. Ғ. Ғозиев “ Онтогенез психологияси” Ношир Т. 2010.
3.
Khasanova, A. R., & Ismailova, N. I. Mutual coordination of sensorimotor activity for
physical development of children with autism spectrum disorders.
4.
Ismailova, N., & Grahova, S. Mythological stories about house-spirit: Themes, structure,
psychological particularities.
5.
Ismailova, N., Panfilov, A., Ljdokova, G., & Farhatovich, K. Gender aspects of
confounding factors in the preparation of powerlifters.
6.
Ismailova, N., & Grahova, S. Bylichkas in folklore for children: Psychology of being.
7.
Gaifullina, N., Ismailova, N., Makarova, O., Panfilov, A., & Ljdokova, G. Individual
psychological singularities of persons with disabling diseases.
8.
Ismailova, N., Tsagarelli, Y., & Shumikhin, S. (2017). Computerised system to rate
junior
athletes'
psycho-emotional
stability
in
team
and
individual
sport
disciplines.
SCOPUS00403601-2017-8-SID85039420339
.
9.
Ismailova, N., Ljdokova, G., Panfilov, A., Gaifullina, N., & Makarova, O. (2015).
Individual psychological singularities of persons with disabling diseases.
SCOPUS-2015-7-
1-SID84922724007
.
10.
Tashkent, D. S., Abduazizova, V., & Komilova, G. (2021). Health-Saving Problems of
Children and Adolescents in Emergency Situations.
Biomedical Journal of Scientific &
Technical Research
,
38
(4), 30634-30636.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
“Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари”
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
203
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
11.
Камилова, Н. Г., & Соипова, М. Л. (2020). Правовые и социокультурные основы
интеграции в общество детей с ОВЗ в Узбекистане. In
Инклюзивное образование и
психолого-педагогическое сопровождение лиц с ОВЗ и инвалидов: от раннего
возраста до профессиональной подготовки. Региональные практики и модели
(pp. 96-
103).
12.
Шарипова, Д. Д., & Камилова, Н. Г. (2020). Развитие действенной мотивации к
здоровому образу жизни у неорганизованной молодежи как эффективный путь
становления личности. In
Современная реальность в социально-психологическом
контексте-2020
(pp. 71-74).
13.
Комилова, Н. Г., & Шарипова, Д. Д. (2018). Повышение эффективности
формирования идеологического иммунитета у молодѐжи.
Наука и образование
сегодня
, (4 (27)), 58-59.
14.
Камилова, Н. Г., & Парпиева, Ш. А. (2018). Деформации ценностно-смысловой
системы как фактор дезадаптации личности подростка. In
Образование как фактор
развития интеллектуально-нравственного потенциала личности и современного
общества
(pp. 196-201).
15.
Камилова, Н. Г., & Инагамова, Л. У. (2016). Психологические особенности
конфликтности во взаимоотношениях студенческой молодежи. In
Личность в
современном мире
(pp. 109-113).
16.
Khayitov, O. E. (2022). Leading Factors in the Psyche of Adolescent Girls
Gymnasts.
International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding
,
9
(1),
610-615.
17.
Khayitov, O. E. (2022). Socio-Psychological Views of Eastern Thinkers and Scholars
on Management.
International Journal of Social Science Research and Review
,
5
(1), 184-
189.
18.
Хайитов, О. Э. (2020). Моделирование психологической компетентности
руководителя: концептуальный эмпирический анализ.
Academic
research
in
educational sciences
, (3), 526-540.
19.
Ҳайитов, О. Э. (2020). Раҳбарда психологик компетентликни ривожлантиришнинг
комплекс модели.
Academic Research in Educational Sciences
,
1
(2), 120-136.
20.
ҲАЙИТОВ, О. (2019). Психологик компетентликни шакллантиришга замонавий
ѐндашув (назарий жиҳат).
Фан-Cпортга
, (1), 59-64.
21.
Хайитов, О. Э. (2019). Научное обоснование формирования социального статуса
молодежи в контексте акмеологических взглядов.
Вопросы педагогики
, (11-1), 261-
264.
22.
Каримова, В. М., & Ҳайитов ОЭ, О. Г. Иқтисодий психология ва психологик
иқтисод тўғрисида.
Иқтисодиѐт ва таълим
,
2007
(4), 145-150.
23.
Hayitov, O. E., & Eshboev, A. O. (2019). Sports marketing in Uzbekistan: problems
and prospects.
Economics
, (5), 43.