Актуальные вопросы цифровизации досудебного урегулирования споров

  • Институт проблем законодательства и парламентских исследований при Олий Мажлисе Республики Узбекистан
CC BY f
25-32
26
6
Поделиться
Отахонов, Ф. (2022). Актуальные вопросы цифровизации досудебного урегулирования споров. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 25–32. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14391
Фозилжон Отахонов, Институт проблем законодательства и парламентских исследований при Олий Мажлисе Республики Узбекистан

директор, д.ю.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы современного состояния и развития процессов цифровизации досудебного альтернативного рассмотрения споров, отражения в законодательстве, регламентирующем данную сферу, информационно-технологических возможностей с учетом интенсивного развития информационно-коммуникативных технологий. Кроме того, в статье представлена авторская позиция относительно целей, задач, преимуществ и проблем цифровизации деятельности третейских судов, а также даны предложения и рекомендации по устранению данных проблем.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

25

Отахонов Фозилжон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик

муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори,

ю.ф.д., профессор

НИЗОЛАРНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШНИ

РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Отахонов Фозилжон

директор Института проблем законодательства и парламентских

исследований при Олий Мажлисе Республики Узбекистан, д.ю.н., профессор

АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ ЦИФРОВИЗАЦИИ ДОСУДЕБНОГО

УРЕГУЛИРОВАНИЯ СПОРОВ

Otakhonov Foziljon

Director of Legislation and Parliamentary Research Institute under the Oliy Majlis

of the Republic of Uzbekistan, Doctor of Law, Professor

ACTUAL ISSUES OF DIGITALIZATION OF PRE-TRIAL

SETTLEMENT OF DISPUTES

Аннотация.

Мақолада низоларни судгача муқобил ҳал этишни

рақамлаштириш жараёнларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиши, ушбу

соҳани

тартибга

солувчи

қонунчиликда

ахборот-коммуникация

технологияларининг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ахборот

технологиялари имкониятларини акс эттириш масалалари кўриб чиқилади.

Бундан

ташқари,

мақолада

ҳакамлик

судлари

фаолиятини

рақамлаштиришнинг

мақсадлари,

вазифалари,

афзалликлари

ва

муаммолари, шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф

ва тавсиялар келтирилган.

Калит

сўзлар:

ахборот-коммуникация

технологиялари,

видеоконференцалоқа, муқобил усуллар, низо, рақамлаштириш, халқаро

тижорат арбитражи, электрон манзил, электрон рақамли имзо, электрон

шакл, электрон хабар, электрон ҳужжат, қонунчилик, ҳакамлик суди.

Аннотация.

В статье рассматриваются вопросы современного

состояния

и

развития

процессов

цифровизации

досудебного

альтернативного рассмотрения споров, отражения в законодательстве,
регламентирующем данную сферу, информационно-технологических

возможностей с учетом интенсивного развития информационно-


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

26

коммуникативных технологий. Кроме того, в статье представлена

авторская позиция относительно целей, задач, преимуществ и проблем

цифровизации деятельности третейских судов, а также даны предложения

и рекомендации по устранению данных проблем.

Ключевые слова:

информационно-коммуникационные технологии,

видеоконференцсвязь,

альтернативные

методы,

цифровизация,

международный коммерческий арбитраж, электронный адрес, электронная

цифровая подпись, электронная форма, электронное сообщение,

электронный документ, законодательство, третейский суд.

Abstract.

The article deals with the issues of current state and development

of the processes of digitalization of judicial and out-of-court alternative dispute

resolution, reflection on legislation which regulates this area, information

technology capabilities, taking into account the intensive development of

information and communication technologies. In addition, the article presents the

author's position on goals, objectives, advantages and problems of digitalization of

the activities of arbitration courts, as well as suggestions and recommendations for

eliminating these problems.

Keywords:

information and communication technologies, video

conferencing, alternative methods, dispute, digitalization, international commercial

arbitration, electronic address, electronic digital signature, electronic form,
electronic message, electronic document, legislation, arbitration court.

Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли

ислоҳотлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини

ҳимоя

қилиш

тизимини

такомиллаштиришга,

иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан

воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун кенг имкониятлар ва қулай

шароитлар яратилишига хизмат қилмоқда.

Ҳуқуқни

қўллаш

амалиётида,

ижтимоий

ҳаётда

турли

субъектларнинг манфаатлари тўқнашуви, улар ўртасида баҳс-мунозаралар

ва низолар келиб чиқиши табиий.

Низоларни ҳал этиш тизими уларни суд орқали ва судгача муқобил

усуллар билан ҳал қилишни ўз ичига олади. Низоларни муқобил ҳал қилиш

усуллари сифатида медиация, ҳакамлик судлари ҳамда халқаро тижорат

арбитражининг қонуний асослари яратилган. Хусусан, “Ҳакамлик судлари

тўғрисида”, “Медиация тўғрисида”, “Халқаро тижорат арбитраж тўғрисида”

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари қабул қилинган[1].

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, низоларни ҳал

қилишнинг муқобил имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, судларда

иш ҳажмини мақбуллаштириш медиация институти, ҳакамлик судлари ва

халқаро арбитражларнинг ролини тубдан оширишни тақозо этмоқда.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

27

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 250 дан ортиқ ҳакамлик судлари

фаолият юритмоқда, халқаро тижорат арбитражлари ўз фаолиятини йўлга

қўймоқда, 1000 дан ортиқ профессионал медиаторлар тайёрланди ва

улардан 484 таси адлия органлари томонидан профессионал медиаторлар

реестрига киритилди[2].

Ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида пандемияга

қадар даъво аризалари ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тарафлар ва

ҳакамлик судьялари (арбитрлар) сонига қараб қоғоз шаклида тақдим

қилинар, ҳакамлик ва арбитраж муҳокамалари эса бевосита тарафларнинг

вакиллари иштирокида ўтказилар эди. 2020 йилдан бошлаб, тарафларнинг

ўзаро келишувларга мувофиқ даъво аризалари, даъво аризаси юзасидан
фикрномалар, тегишли ҳужжатлар электрон тарзда ҳам қабул қилинадиган

бўлди, ҳакамлик ва арбитраж муҳокамаларини (

кейинги ўринларда

ҳакамлик муҳокамаси деб юритилади

) эса онлайн тарзда ўтказиш йўлга

қўйилди.

Ҳакамлик судлари фаолиятини рақамлаштиришнинг ҳуқуқий

асослари

Ўзбекистон Республикасининг

“Электрон ҳужжат айланиши

тўғрисида”, “Электрон рақамли имзо тўғрисида” “Электрон ҳуқумат

тўғрисида”, “Электрон тижорат тўғрисида” (янги таҳрири)ги

Қ

онунлари[3], Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020

йил

5

октябрдаги

ПФ-6079

-сонли Фармони билан тасдиқланган “

Рақамли

Ўзбекистон — 2030” Стратегияси

[4]

,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги

“Суд ҳокимияти органлари

фаолиятини

рақамлаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида

”ни

ПҚ-4818-сонли

қарори[5],

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги

“Рақамли технологиялар ва сунъий

интеллектни

ривожлантириш

илмий-тадқиқот

институти

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги

475-сонли қарори[6] ва

бошқалар қабул қилинди.

“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг

12-моддасига

мувофиқ ҳакамлик битими ёзма шаклда

тузилади. Ҳакамлик битими шартноманинг таркибий қисми бўлган

шартнома шарти ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилиши мумкин.

Ҳакамлик битими, агар у ҳакамлик битими тарафлари томонидан

имзоланган ҳужжатда ифодаланган бўлса ёки бундай битимни қайд

этишни таъминловчи

электрон

ёхуд бошқа алоқа воситаларидан

фойдаланилган ҳолда хатлар ёки хабарлар алмашиш йўли билан тузилган

бўлса, ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

28

Маълумот учун:

Электрон хабар

тарафлар маълумотларни

юбориш орқали узатадиган ҳар қандай хабарни англатса;

маълумотлардан хабардор қилиш электрон, магнит, оптик ёки худди

шундай воситалар, шу жумладан, электрон маълумотлар алмашиш,

электрон почта, телеграмма, телекс ва телефакс ёрдамида, бироқ улар

билан чекланмаган ҳолда тайёрланган, юборилган, қабул қилиб

олинган ёки сақланаётган ахборотни англатади.

Қонунга кўра ҳакамлик муҳокамаси қоидалари – ҳакамлик судида

низони ҳал этишни тартибга солувчи, ҳакамлик судига мурожаат қилиш,
ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) қоидаларини ва ҳакамлик

муҳокамаси тартиб-таомилини ўз ичига олувчи нормалардан иборат бўлиб,

у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг регламентида

белгиланади (3-моддаси).

Хусусан, 2020 йил

7 январда тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг Регламентида

(янги таҳрир)[7], даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар, агар

ҳакамлик битимида назарда тутилган бўлса, Ҳакамлик судига

электрон

ҳужжат

тарзида юборилиши мумкин (

11-моддаси

); даъво аризасида

ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бўлган юридик шахсларнинг номи ва

жойлашган манзили (почта манзили ва

электрон манзили),

даъвогарнинг

ёки унинг вакилининг телефон, факс рақамлари,

электрон манзили

кўрсатилиши

(

12-моддаси

);

Ҳакамлик

иши

электрон

шаклда

шакллантирилиши мумкинлиги (46-моддаси) қайд этилган.

Маълумот учун:

Электрон шаклда қайд этилган, электрон

рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни

идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига

эга бўлган ахборот

электрон ҳужжатдир.

Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари

хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган

ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади.

Электрон

ҳужжат

электрон

ҳужжат

айланиши

иштирокчиларининг мазкур ҳужжатни идрок этиш имкониятини

инобатга олган ҳолда яратилиши керак.

Ҳакамлик иши электрон шаклда шакллантирилган тақдирда,

ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўз

электрон рақамли имзоси

билан

тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда ҳакамлик судига тақдим

этишга ҳақли.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

29

Ҳакамлик иши электрон шаклда шакллантирилган тақдирда

ҳакамлик суди ҳужжатлари

ҳакамлик судьясининг (судьяларининг)

электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади

, ҳакамлик суди

мажлисларининг ҳамда алоҳида процессуал ҳаракатларнинг баённомалари

эса раислик қилувчининг ва

ҳакамлик суди мажлиси котибининг

электрон рақамли имзоси

билан тасдиқланади.

Маълумот учун:

Электрон рақамли имзо

– электрон ҳужжатдаги

мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ

калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил

қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида

электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва

электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация

қилиш имкониятини берадиган имзо.

Зарур бўлган ҳолларда ва қонун асосида электрон шаклдаги ҳакамлик

ишидаги ҳужжатларни ваколатли судга ёки бошқа органга ўтказиш

телекоммуникация каналлари орқали амалга оширилади.

Ҳакамлик судлари фаолиятини рақамлаштиришдан кўзланган

мақсад –

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий

этиш орқали ҳакамлик судларига масофадан туриб мурожаат қилиш,

ҳакамлик судьяларига ишга тааллуқли барча ҳужжатларни электрон

тарзда юбориш, ҳакамлик муҳокамасида видеоконференцалоқа тизимидан

фойдаланиб (онлайн) иштирок этиш, тарафларга ҳакамлик судининг

хабарнома, ажрим ва ҳал қилув қарорларини электрон алоқа воситалари

орқали етказишдан иборат.

Ҳакамлик судлари фаолиятини рақамлаштиришга қаратилган

вазифалар:

Низоларни судгача ҳал қилиш, шу жумладан, ҳакамлик судлари

фаолияти самарадорлиги ва аҳоли, тадбиркорлик субъектларининг

ҳакамлик муҳокамаси афзалликларидан хабардорлик даражасини
оширишга

йўналтирилган

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини ҳакамлик судлари фаолиятида кенг қўллашни

таъминлаш бўйича қуйидаги вазифаларни белгилаш мақсадга мувофиқ:

биринчидан

– ҳакамлик судлари тўғрисидаги маълумотлар

(ҳакамлик суди почта ва электрон манзили, регламенти, ҳакамлик

судьялари рўйхати, ҳакамлик йиғими миқдори ва х.к.) очиқлиги,

шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-

сайтларини ёки электрон платформаларини яратиш;

иккинчидан

– замонавий ахборот-коммуникация технологияларини

кенг жорий этиш орқали тарафлар учун ҳакамлик судларига масофадан
туриб мурожаат қилиш имкониятини яратиш;


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

30

учинчидан

– ҳакамлик судьялари ва ҳакамлик муҳокамаси

тарафларига ишга тааллуқли барча ҳужжатларни электрон тарзда

юборишни йўлга қўйиш;

тўртинчидан

– тарафлар вакиллари ва ҳакамлик судьяларини

ҳакамлик муҳокамасида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб

(онлайн), шу жумладан, мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг

бошқа шакллари орқали иштирок этиш учун тегишли шарт-шароитни

яратиш;

бешинчидан –

ҳакамлик суди ҳужжатларини (хабарнома, ажрим,

баённома, ҳал қилув қарорини) тегишлича ҳакамлик суди масъул котиби,

ҳакамлик суди раиси, ҳакамлик судьяларининг электрон рақамли имзоси
билан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш;

олтинчидан

– тарафларга ҳакамлик судининг хабарнома, ажрим ва

ҳал қилув қарорларини электрон алоқа воситалари орқали етказиш

чораларини кўриш;

еттинчидан –

ҳакамлик судларида ахборот хавфсизлигини ва

электрон ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини таъминлаш.

Ҳакамлик судлари фаолиятини рақамлаштиришнинг афзалликлари:

биринчидан,

низоларни тезкор ҳал қилиш. Бунда тарафларнинг

вакиллари ва гувоҳлари электрон алоқа воситалари орқали тингланади.

Ҳужжатлар ва далиллар алмашинуви электрон почта орқали ёки бошқа ҳар
қандай электрон воситалар орқали амалга оширилади. Ҳакамлик

муҳокамаси жараёнида ҳам ҳужжатларни ҳакамлик судига ва иккинчи

тарафга электрон алоқа воситасида тезкор юбориш мумкин;

иккинчидан,

электрон ҳакамлик муҳокамаси махфийлигини юқори

даражада таъминлаш имкониятининг мавжудлиги.

Ҳакамлик муҳокамаси электрон шаклда ёпиқ мажлисда ўтказилади ва

унда фақат тарафлар вакиллари, тарафларнинг розилиги билан бошқа

шахслар махсус таклиф қилинсагина, қатнаша олади;

учинчидан,

низоларни ҳал қилиш жараёнида ахборот-коммуникация

технологияларидан (АКТ) фойдаланиш натижасида олиш ва бориш қийин
бўлган ҳудудлардаги, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам

ўзларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятини

беради. Бундан ташқари тарафларнинг вакиллари юзма-юз учрашишни

хоҳламаганда ҳам, гувоҳлар ва экспертлар ҳакамлик муҳокамасига

бевосита келиб, иштирок этиш имконияти бўлмаганда ҳам электрон

ҳакамлик муҳокамаси қулай ҳисобланади.

Тўртинчидан,

низоларни ҳал қилиш бўйича чиқимларни

камайтириш имкониятининг мавжудлиги. Бунда тарафлар ҳакамлик суди

жойлашга манзилга (масалан, Нукусдан Тошкентга) келмасдан, ўзи

хоҳлаган жойдан туриб, Интернет тармоғига уланган компьютер ёки
мобиль алоқа воситалари орқали ҳакамлик муҳокамасида иштирок этиши

мумкин.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

31

Ҳакамлик судлари фаолиятини рақамлаштириш муаммолари:

биринчидан,

низоларни судгача ҳал қилиш тартиб-таомилларини

белгилаб берувчи қонунларда улар фаолиятини рақамлаштиришга

қаратилган нормалар етарли даражада белгиланмаган;

иккинчидан,

мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамлик

судларининг кўпчилигида веб-сайтлар мавжуд эмаслиги, шунингдек,

электрон ҳакамлик муҳокамасининг платформаси яратилмаган;

учинчидан,

ҳакамлик

судлари

фаолиятининг

асосий

принципларидан

бири

ҳисобланган

ҳакамлик

муҳокамаси

маълумотларининг ошкор қилинмаслигини амалда тўлиқ таъминлаш

механизми ҳакамлик судлари регламентларида мавжуд эмас;

тўртинчидан,

аҳолининг

кенг

қатламларида

рақамли

технологиялардан фойдаланиш кўникмалари етарли даражада эмас.

Ҳакамлик судлари фаолиятини рақамлаштириш муаммоларини

бартараф қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар:

биринчидан,

“Ҳакамлик судлари тўғрисида”, “Медиация тўғрисида”,

“Халқаро тижорат арбитраж тўғрисида”ги Қонунларга ҳамда тегишли

локал

ҳужжатларга

(регламентларга)

уларнинг

фаолиятини

рақамлаштириш имконини берадиган нормалар киритиш.

Хусусан, “Ҳакамлик судлари тўғрисида” Қонунга ҳакамлик судига

даъво аризалари ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни электрон

ҳужжат тарзида юборилиши; ҳакамлик иши

электрон шаклда

шакллантирилиши; ҳакамлик суди ҳужжатлари ахборот тизимидан

фойдаланган ҳолда

электрон ҳужжат

тарзида шакллантирилиши;

ҳакамлик суди ҳужжатларини тарафларга электрон почта орқали

юборилиши мумкинлиги ҳақидаги нормаларни киритиш мақсадга

мувофиқ;

иккинчидан,

доимий фаолият

кўрсатувчи ҳакамлик судлари имкон

қадар расмий веб-сайтларни очиш бўйича чора-тадбирлар кўриши лозим;

учинчидан,

низоларни судгача муқобил ҳал қилиш бўйича

“Самарқанд” электрон платформасини ташкил қилиш ҳамда унда

низолашувчи тарафлар учун электрон тарзда музокаралар олиб бориш,

медиация, ҳакамлик судлари, халқаро тижорат арбитражи орқали

низоларни ҳал қилиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқ;

тўртинчидан,

ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор

қилинмаслиги принципини тўлиқ таъминлаш мақсадида регламентда ёки

ҳакамлик битимида ахборот хавфсизлигини ва электрон ҳужжатларнинг

хавфсиз айланишини таъминлаш механизмини назарда тутиш лозим;

бешинчидан,

низоларни судгача ҳал қилишни рақамлаштирилган

электрон шаклларидан кенг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш

мақсадида

аҳолининг

барча

қатламлари

орасида

рақамли

технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, шу

жумладан, юқори малакали мутахассислар иштирокида бепул онлайн

курсларни ташкил этиш лозим.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

32

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,

2006 й., 42-сон, 416-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси,

04.07.2018

й.,

03/18/482/1447-сон;

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 17.02.2021 й., 03/21/674/0123-сон).

2. Қаранг: Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари

рўйхати//https://www.minjust.uz/uz/;Нодавлат

нотижорат

ташкилотларининг

давлат

реестри//

https://www.minjust.uz/uz/

interactive/reestr-nocommerce/ Профессионал медиаторлар реестри

//https://www.minjust.uz/uz/interactive/mediatory/.

3. Қаранг: Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,

03/21/683/0375-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,

21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

4. Қаранг: Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й.,

06/21/6261/0667-сон.

5. Қаранг: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

04.09.2020 й., 07/20/4818/1255-сон.

6. Қаранг: Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2021 й.,

09/21/717/1107-сон.

7. Қаранг: https://chamber.uz/uploads/nizom/reglament.pdf.

Библиографические ссылки

Қаранг: Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари туплами, 2006 й., 42-сон, 416-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 03/18/482/1447-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2021 й., 03/21/674/0123-сон).

Қаранг: Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари руйхати//ЬИр5://угмт.гтп]и51.и2/и2/;Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестри// https://www.minjust.uz/uz/ interactive/reestr-nocommerce/ Профессионал медиаторлар реестри //https://www.minjust.uz/uz/interactive/mediatory/.

Қаранг: Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

Қаранг: Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон.

Қаранг: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й„ 07/20/4818/1255-сон.

Қаранг: Қонунчилик миллий базаси, 29.11.2021 й., 09/21/717/1107-сон.

Қаранг: https://chamber.uz/uploads/nizom/reglament.pdf.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов