
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
124
Турсунов Ахтам Саламович
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академияси Жиноят
ижроия ҳуқуқи кафедраси профессори, ю.д.н., профессор.
Эргашев Зафар Сайфулло ўғли
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институтининг масъул ходими
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШДА МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИНГ
РОЛИНИ ЯНАДА ОШИРИШ: ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Турсунов Ахтам Саламович
Профессор кафедры уголовно-исполнительного права Академии
Министерства внутренних дел Республики Узбекистан, д.ю.н., профессор
Эргашев Зафар Сайфулло угли
Ответственный сотрудник Исследовательского института правовой
политики при Министерстве юстиции
ДАЛЬНЕЙШЕЕ ПОВЫШЕНИЕ РОЛИ ИНСТИТУТА МЕДИАЦИИ В
РАЗРЕШЕНИИ СПОРОВ: ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ
Tursunov Akhtam
Professor of Department of Penal Enforcement Law of Academy of the Ministry of
Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, Doctor of Law, Professor
Ergashev Zafar
Senior researcher of the Research Institute of Legal Policy under the Ministry of
Justice
FURTHER ENHANCING THE ROLE OF MEDIATION IN DISPUTE
RESOLUTION: FOREIGN EXPERIENCE
Аннотация.
Мақолада медиация соҳасидаги ислоҳотлар, низоларни
ҳал этишда медиацияни қўллашга тўсқинлик қилаётган ҳолатлар очиб
берилган. Низоларни ҳал этишда медиацияни қўллаш имкониятини ошириш
бўйича хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилиниб, медиациянинг
ролини оширишга қаратилган таклифлар илгари сурилган.
Калит сўзлари:
медиация, профессионал медиатор, низоларни ҳал
этиш усули, мажбурий медиация.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
125
Аннотация.
В статье раскрываются реформы в сфере медиации и
обстоятельства, препятствующие использованию медиации в разрешении
конфликтов. Анализируется опыт зарубежных стран по расширению
возможностей использования медиации в разрешении конфликтов.
Выдвинуты предложения, направленные на повышение роли медиации в
разрешении конфликтов.
Ключевые слова:
медиация, профессиональный медиатор, способ
разрешения споров, обязательная медиация.
Abstract.
The article discusses reforms in the field of mediation and
circumstances that prevent effective use of mediation in dispute resolution. The
experience of foreign countries on expanding the use of mediation is analyzed.
Proposals aimed at increasing the role of mediation in dispute resolution are
provided.
Key words:
mediation, professional mediator, dispute resolution method,
mandatory mediation.
Медиация низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан бири
ҳисобланади. Амалдаги қонунчиликда медиация келиб чиққан низони
тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий
розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули сифатида
ифодаланган.
Медиация соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг
«Медиация тўғрисида»ги Қонуни, Фуқаролик процессуал кодекси,
Иқтисодий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 17 июндаги
ПҚ-4754-сон
қарори ва бошқа қонунчилик
ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда медиацияни ривожлантириш
бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, медиация
тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди; нотариусга нотариал
ҳаракатлар юзасидан келиб чиққан низолар бўйича медиатор сифатида иш
юритиш ваколати берилди; Тошкент давлат юридик университети ва
Юристлар малакасини ошириш маркази муассислигида
Тошкент
медиация маркази
нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди;
низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал
медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган
Медиация маркази
ни
нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этишга рухсат берилди.
Ушбу ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида
700
дан
ортиқ медиаторлар тайёрланди ҳамда республика миқёсида профессионал
медиаторлар сони
728
га етди.
Медиация институти судларда иш ҳажмини камайтириш, низоларни
судгача ҳал этиш мақсадида жорий этилган. Бироқ Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг статистик маълумотларини таҳлил қилиш

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
126
асосида маълум бўлдики, судларда иш ҳажмининг юқорилиги сақланиб
қолмоқда. Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан
биринчи инстанцияда 2022 йилнинг 1-ярми (январь-июнь ойлари)
давомида
294 183 та
иш кўрилган бўлса, 2021 йилнинг 1-ярмида ушбу
кўрсаткич
155 825 тани
ташкил этган. Худди шундай Жиноят ишлари
бўйича судлар томонидан биринчи инстанцияда 2022 йилнинг 1-ярми
давомида
29 783 та
иш кўрилган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич
20 512 тани
ташкил этган.
Айниқса, оилавий низолар бўйича суд юкламалари ўтган йилга
нисбатан сезиларли ошгани кузатилмоқда. Хусусан, Фуқаролик ишлари
бўйича судлар томонидан биринчи инстанцияда оилавий низолар бўйича
2022 йилнинг 1-ярми (январь-июнь ойлари) давомида
53 065
та иш
кўрилган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич
46 866
тани ташкил этган.
Медиация фаолиятини тартибга солишга қаратилган қонунчилик
ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида низоларни ҳал қилишда
медиациянинг қўлланилишига салбий таъсир кўрсатувчи бир қанча
ҳолатлар аниқланди.
Жумладан, медиация фақат тарафларнинг ўзаро ихтиёрий хоҳиш-
истаги бўлган тақдирда қўлланилиши мумкин. Яъни, медиацияни қўллаш
фақат тарафларнинг хоҳиш-иродасига асосланган. Низолашаётган
тарафларнинг барчаси рози бўлмаган тақдирда, медиацияни қўллаш
мумкин эмас. Низолашаётган тарафлардан бирининг розилиги
медиациянинг қўлланилишига асос бўлмайди.
Шунингдек, даъво аризаларини судда кўриб чиқиш учун қабул
қилишда суднинг низони ҳал қилишда медиацияни тайинлаш ваколати
қонунчиликда назарда тутилмаган. Хусусан, Фуқаролик процессуал
кодекси 203-моддасига кўра, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
босқичида тарафлардан келишув битими ёки медиатив келишув тузиш
эҳтимолини аниқлайди ҳамда уларнинг ҳуқуқий оқибатларини
тушунтириш билан чекланади. Шу сабабли, медиация асосида ҳал этиш
мумкин бўлган низоларни судья медиация тартибида кўришга юбормасдан
суд муҳокамасида кўришга мажбур бўлмоқда.
Бундан ташқари, қонунчиликда низоларни ҳал қилишда медиациядан
фойдаланишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилмаган.
Хусусан, даъво баҳоси юқори бўлмаган низолар юзасидан профессионал
медиаторнинг фаолиятига ҳақ давлат томонидан қопланиши ёки
қонунчиликда оқилона белгиланишига оид қоидалар жорий этилмаган.
Таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳолатларнинг барчаси низоларнинг
медиация тартибида эмас, балки суд тартибида ҳал этилишига сабаб
бўлмоқда. Бу эса судларда иш кўриш ҳажмининг ошишига олиб келмоқда.
Шу сабабли, низоларни ҳал этишда медиациянинг доимий
қўлланилишини қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотларни давом эттириш
талаб этилади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
127
Ривожланган хорижий давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинганда,
низоларни ҳал қилишда медиацияни мажбурий қўллашга оид ҳуқуқий
механизмлар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, АҚШнинг Миссури,
Миннисота ва Флорида штатларида, Канаданинг Онтарио провинциясида
ва Италияда мажбурий медиация ишни судда кўришнинг босқичи сифатида
белгиланган.
АҚШнинг Аляска, Аризона, Айдаҳо, Индиана, Кентукки, Монтана,
Небраска, Нью-Жерси штатларида, Австралия ва Бельгияда суд зарур
бўлган ҳолларда ўз ташаббуси билан медиация тайинлаши мумкин.
Жумладан,
АҚШнинг
Миссури[1], Миннисота[2]
ва Флорида[3]
штатлари қонунчилигига кўра, низо юзасидан даъволар судда
кўрилишидан олдин медиация босқичидан ўтиши талаб этилади.
Қонунчиликда назарда тутилган баъзи ҳолатлар ёки шахсий медиатор
жалб этилганда, низони медиацияда кўриш талаб этилмайди.
Бошқа штатлар қонунчилигида суд низони медиация тартибида
кўриб чиқишни тайинлаш ваколатига эга[4]. Медиация тарафлардан
бирининг илтимоси ёки суднинг мустақил ташаббуси билан тайинланиши
мумкин.
Шунингдек, низони кўриб чиқишга бевосита жалб этилмаган судья
медиатор сифатида низоларни ҳал этиши мумкин[5].
Шунингдек,
Канаданинг
Онтарио провинцияси қонунчилигига кўра,
низоларни судда ҳал қилишдан олдин мажбурий медиацияни қўллаш
тартиби мавжуд[6]. Ушбу тартиб банкротлик, ижара, суғурта, қурилиш ва
мерос бўйича низоларга ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа
ҳолатларга нисбатан қўлланмайди[7].
Медиатор фаолиятига ҳақ тўлаш тарафлар томонидан тенг миқдорда
амалга оширилади, юридик ёрдам сертификати бўлган шахслар бундан
мустасно.
Маълумот учун:
юридик ёрдам сертификати кам даромадга эга
фуқароларга берилиб, улар ушбу сертификат орқали адвокат
хизматларидан бепул фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, медиаторларнинг реестрига киритилган медиаторлар
фаолиятига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори қонунчиликда белгилаб
қўйилган.
Италияда
2010 йилда қабул қилинган “Фуқаролик ва хўжалик
низоларини тартибга солишга қаратилган “Медиация тўғрисида”ги Қонун
60-моддасининг қўлланилиши ҳақида”ги Президент қарори асосида
мажбурий медиация тартиби жорий этилган[8]. Унга кўра, кўчмас мулк,
мерос, оилавий битимлар, ижара, қарз, корхона ижараси, транспорт
воситасини бошқариш натижасида етказилган зарарни қоплаш, суғурта,
банк ва молиявий шартномалардан келиб чиққан низолар бўйича судга
даъво аризаси киритишдан олдин мажбурий медиация процессидан ўтиш
талаб этилади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
128
Бельгиянинг
Фуқаролик процессуал кодекси 1734-моддасига кўра,
даъвони кўриб чиқишга қабул қилишдан олдин судья тарафлардан
бирининг илтимоси ёки ўз ташаббуси билан низони медиация асосида
кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин[9]. Низони медиация
тартибида ҳал этишга барча тарафлар эътироз билдирган тақдирда судья
низони медиация асосида кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қила
олмайди.
Австралиянинг
Янги Жанубий Уэлс штати қонунчилигида мажбурий
медиация суд ташаббуси билан қўлланилиши мумкин. Суд тарафлардан
бирининг илтимоси ёки ўз ташаббуси билан, тарафларнинг розилигидан
қатъий назар, низони медиация асосида кўриб чиқиш тўғрисида қарор
қабул қилиш ваколатига эга.
Шунингдек, медиациянинг хусусий ва суд томонидан таклиф
этиладиган шакллари мавжуд. Суд томонидан таклиф этиладиган
медиация суднинг масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур ходимлар малакали медиатор ҳисобланади. Тарафлар медиацияда
иштирок этадиган суд ходимини танлаш ҳуқуқига эга эмас.
Суд томонидан таклиф этиладиган медиация ёпиқ тарзда ўтказилади
ҳамда медиацияни ўтказиш санаси судда кўриладиган ишлар жадвалига
киритилади.
Бундан ташқари, бир қатор хорижий давлатлар, хусусан
Буюк
Британия, Канада[10], Янги Зелландия[11], Сингапурда
маълум турдаги
низолар бўйича ўтказиладиган медиация хизматлари бепул амалга
оширилади.
Хусусан,
Буюк Британияда
низоларни ҳал этишда медиациядан
фойдаланишни кенгайтириш мақсадида бир нечта бепул давлат медиация
хизматлари жорий этилган.
Хусусан, низолашилаётган сумма
10 000
фунт стерлингдан ошмаган
низоларни ҳал этиш учун Баҳоси кичик бўлган даъволар бўйича медиация
хизмати[12] орқали медиатор хизматларидан бепул фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, уй-жой билан боғлиқ низолар учун Ижара медиация
хизмати[13] жорий этилган.
Юқоридаги давлат медиация хизматлари бўйича медиаторлар Буюк
Британия Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар ва Трибуналлар хизмати
томонидан тайинланади.
Сингапурда
Давлат судларининг судда низоларни ҳал қилиш
кластери томонидан тақдим этиладиган медиация хизматлари бепул
амалга оширилади, округ судларида кўриладиган ишлар бундан
мустасно[14].
Хусусан, Магистрат судларида, даъво баҳоси кичик ҳажмдаги низолар
бўйича, меҳнат низолари бўйича ташкил этилган трибуналларда
кўриладиган даъволар бўйича медиация ўтказилиши мумкин. Ўтказилган
медиация учун ҳақ талаб этилмайди. Медиацияни ўтказиш учун барча
тарафнинг розилиги талаб этилади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
129
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда медиация институтини
янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқий механизмларни
жорий этиш
таклиф этилади:
алоҳида ҳуқуқ соҳалари, хусусан меҳнат, мерос, никоҳдан ажратиш,
қарз ва кредит шартномаси, пудрат бўйича низоларни ҳал этишда
мажбурий медиацияни қўллаш;
тарафлардан бирининг илтимоси ёки зарур бўлган ҳолларда
суднинг мустақил ташаббуси билан низони ҳал қилишда медиацияни
тайинлаш;
даъво баҳоси юқори бўлмаган низолар юзасидан профессионал
медиаторнинг фаолиятига ҳақ давлат томонидан қопланиши ёки оқилона
белгиланиши.
Юқоридаги
таклифларнинг
амалиётга
жорий
этилиши
мамлакатимизда медиация институтининг янада ривожланишига,
низоларни ҳал этишда медиация ролининг ошишига, суд юкламаларининг
камайишига сабаб бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://www.mow.uscourts.gov/mediation-and-assessment-program-
map
2.
https://www.mnd.uscourts.gov/sites/mnd/files/LR-16-5.pdf
3.
https://www.flsd.uscourts.gov/sites/flsd/files/2020-
LocalRulesEffective12-01-2020-FINAL.pdf
4.
https://www.justice.gov/archives/olp/file/827536/download
5.
https://www.cit.uscourts.gov/sites/cit/files/Guidelines_Mediation.pdf
6.
https://www.ontario.ca/laws/regulation/900194#BK686
7.
https://www.attorneygeneral.jus.gov.on.ca/english/courts/civil/fact_s
heet_mandatory_mediation.html
8.
https://www.camera.it/parlam/leggi/deleghe/10028dl.htm
9.
http://www.droitbelge.be/codes.asp#jud
10.
https://www.ontario.ca/page/family-mediation
11.
https://www.cab.org.nz/article/KB00000006
12.
https://www.gov.uk/guidance/small-claims-mediation-service
13.
https://www.gov.uk/guidance/rental-mediation-service
https://www.judiciary.gov.sg/alternatives-to-trial/mediation/what-
15.
Расулев, Абдулазиз, and Гайрат Садуллаев. "Training of Personnel in
the Field of Countering Cybercrime: the Need and the Requirement of Time." in
Library 21.1 (2021): 123-130.
16.
Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационно-
правовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии
коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество
и инновации 1.2 (2020): 300-320.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
130
17.
Норметова, Малика, and Жасур Неъматов. "Понятие и сущность
юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании юридической
помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.
18.
Неъматов, Жасур. "Определение статуса и особенностей
проведения допроса участника уголовного судопроизводства." in Library
20.3 (2020): 57-58.