Вопросы ответственности за преступления против семьи и молодежи в уголовном законодательстве некоторых зарубежных стран

CC BY f
161-168
12
5
Поделиться
Нажимов, М. (2022). Вопросы ответственности за преступления против семьи и молодежи в уголовном законодательстве некоторых зарубежных стран. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 161–168. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14438
Миратдийин Нажимов, Каракалпакский государственного университет

к.ю.н., доц., заведующий кафедрой «Уголовно-правовой и гражданскоправовой дисциплины» 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются вопросы повышения ответственности в уголовном праве некоторых зарубежных стран за преступления против семьи и молодежи.

Похожие статьи


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

161

Нажимов Миратдийин Шамшетдинович

Қорақалпоқ давлат университети “Жиноий-ҳуқуқий ва фуқаролик-ҳуқуқи”

фанлари кафедраси мудири, ю.ф.н. доцент

АЙРИМ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ЖИНОЯТ

ҚОНУНЧИЛИГИДА ОИЛАГА ВА ЁШЛАРГА ҚАРШИ

ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Нажимов Миратдийин Шамшетдинович

к.ю.н., доц., заведующий кафедрой «Уголовно-правовой и гражданско-

правовой дисциплины» Каракалпакского государственного университета

ВОПРОСЫ ОТВЕТСТВЕННОСТИ ЗА ПРЕСТУПЛЕНИЯ ПРОТИВ

СЕМЬИ И МОЛОДЕЖИ В УГОЛОВНОМ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВЕ

НЕКОТОРЫХ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН

Najimov Miratdiyin

Head of Department of Criminal Law and Civil Law Discipline, Karakalpak State

University, Candidate of Legal Sciences, Associate Professor

ISSUES OF RESPONSIBILITY FOR CRIMES AGAINST FAMILY AND

YOUTH IN CRIMINAL LEGISLATION OF SOME FOREIGN

COUNTRIES

Аннотация:

Ушбу мақолада айрим хорижий мамлакатлар жиноят

қонунчилигида оилага ва ёшларга қарши жиноятлар учун жавобгарлик

масалаларини такомиллаштириш ҳақида тадқиқ қилинган.

Таянч сўзлар:

оила, ёшлар, ижтимоий хавфли қилмиш, жиноий

қилмиш, тажовуз, оилага ва ёшларга қарши жиноятлар, жавобгарлик, вояга

етмаганлар, болалар, тарбия, бола ҳуқуқлари, меҳр, назоратсизлик,

ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ота-оналар, фарзанд, таълим.

Аннотация:

В

статье

исследуются

вопросы

повышения

ответственности в уголовном праве некоторых зарубежных стран за

преступления против семьи и молодежи.

Ключевые слова:

семья, молодёжь, общественно опасное деяние,

преступное деяние, агрессия, преступления против семьи и молодежи,

ответственность, несовершеннолетние, дети, воспитание, права ребенка,
доброта, пренебрежение, правовая защита, родители, ребёнок, образование.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

162

Abstract:

The article examines the issues of increasing responsibility in

criminal law of some foreign countries for crimes against family and youth.

Key words:

family, youth, socially dangerous act, criminal act, aggression,

crimes against family and youth, responsibility, minors, children, upbringing, child

rights, kindness, neglect, offense, legal protection, parents, children, education.

Жаҳон ҳамжамиятида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш энг долзарб ҳуқуқий масалалардан бири бўлиб, умуминсониятнинг

диққат марказидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган

муаммоларнинг таркибий қисми ҳисобланади [1, 12]. Қайд этиш керакки,

инсон ҳуқуқлари бу инсоннинг давлатга нисбатан ҳуқуқий мақомини

белгиловчи, унинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларда

қандай имкониятларга эга эканлигини тавсифловчи тушунчадир [2, 14].

“Инсон ҳуқуқлари” тушунчаси кенг қамровли ҳамда комплекс

характерга эга бўлиб, у мазмунан бир неча таркибий қисмларни, жумладан,

бола ҳуқуқларини ҳам ўз ичига олади [3, 57-58].

Бироқ қайд этиш керакки, хорижий давлатларда миллий жиноят

қонунчилиги сингари вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ёхуд

ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, никоҳ ёши тўғрисидаги

қонунчиликни бузиш, кўп хотинли бўлиш, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача

бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор

этиш орқали у билан жинсий алоқа қилишда ифодаланадиган қилмишлар

ижтимоий хавфли ҳисобланмайди. Шу жиҳатдан мазкур параграфда вояга

етмаганларга нисбатан жинсий характердаги жиноятлар, болани қасддан

алмаштириб

қўйиш,

болага

ғамхўрлик

қилишда

ифодаланадиган

мажбуриятларни бажармаслик каби айрим қилмишлар учун хорижий давлатлар

жиноят қонунларида назарда тутилган жиноий жавобгарлик масалалари таҳлил

қилинади.

Қайд этиш керакки, оилага қарши жиноятлар, шунингдек, мазкур турдаги

жиноятлар детерминантларидан бири оила-никоҳ муносабатларининг дарз

кетиши ҳисобланади.

Мазкур мавзуда тадқиқот олиб бораётган З.Иброҳимова мазкур

масалага алоҳида эътибор қаратиб,

никоҳ ва оила муаммоларига ечим

излаётганда юз бераётган ажрашишлар сони ва сабабларини таҳлил

қилиш зарурати мавжуд деб ҳисоблайди ҳамда

дунё мамлакатларининг

жиноят қонунчилигида шахснинг никоҳ ва оилавий муносабатлар

соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган жиноятларни

декриминаллаштириш, айниқса, патриархал-уруғ урф-одатлари кучли

илдиз отган жамиятда, фикримизча, тегишли қилмишларнинг ижтимоий

хавфига етарлича баҳо берилмагани сабабли юз бермоқда, деган фикрга

келади [4.

Мисол учун, собиқ СССРнинг айрим республикаларигина янги жиноят

қонунларида никоҳга мажбурлаш ёки аксинча бунга тўсқинлик қилиш учун

жиноий жавобгарликни назарда тутадиган нормаларни сақлаб қолган.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

163

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, эрта ва мажбурий никоҳлар, никоҳ тузиш

мақсадида ўғирлаш ҳолатида жиноий жавобгарликдан воз кечган

давлатлар, кейинчалик ушбу ижтимоий хавфли қилмишлар учун қайта

жиноий жавобгарликни белгилашга мажбур бўлган.

Германия Жиноят кодексининг

“Никоҳ, фуқаролик ҳолати ва оилага

қарши жиноятлар” номли XII бўлими 169-моддасида “Болани алмаштириш

ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини юритадиган ва фуқаролик

ҳолатларини белгилайдиган ваколатли органларга бошқа шахснинг

фуқаролик ҳолати тўғрисида ёлғон маълумот бериш ёки ушбу маълумотни

яшириш” учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки жарима жазоси

назарда тутилган [5, 24].

Мазкур кодексда, шунингдек, “қонунга мувофиқ ғамхўрлик қилиши

лозим бўлган шахсни, ўзганинг ёрдамисиз қоладиган бўлса, ҳаётига хавф

туғиладиган ҳолда қолдириш” учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

жазоси назарда тутилган қоидалар мавжуд. Бундан ташқари, “16 ёшга

тўлмаган шахсни парвариш қилиш, тарбиялаш бўйича ўз вазифаларини

қўпол равишда бузган, шу орқали тарбиясидаги шахснинг жисмоний ёки

ақлий ривожланишига хавф солиниши, уни жиноий ҳаёт тарзига ёки

фоҳишаликка олиб келишга сабаб бўлган” шахсга ҳам худди шундай жазо

белгиланади.

Испания Жиноят кодексида

ҳам оилавий муносабатларга қарши

жиноятларга бағишланган алоҳида бўлим мавжуд. Кодекснинг

221-моддаси 3-қисмида болани қасддан алмаштириш учун 1 йилдан

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган [6, 43]. Сўз

юритилаётган қилмиш ҳақида тадқиқот олиб борган Ф.Решетникова ушбу

жиноятнинг субъектив томони хусусида тўхталиб, тиббиёт ёки ижтимоий-

тиббий муассасаларда болаларни ҳимоя қилишга мажбур бўлган шахслар

томонидан “қўпол бепарволиги” сабабли болани алмаштиришга йўл

қўйилганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланишини қайд этади [7, 98].

Бундан ташқари, “ноқонуний боқиб олиш”, “келиб чиқишини

ўзгартириш учун болани яшириш ёки учинчи шахсга топшириш” ҳолатида
6 ойдан 2 йилгача озодликдан ҳамда 4 йилдан 10 йилгача ота-оналик

ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Шунингдек, “муҳофаза ёки ҳимоялаш вазифаларини ижро этишдан

бўйин товлаётган шахслар, болани қариндошлик ёки оталик ришталари

билан боғлиқ бўлмаган бошқа шахсга ҳақ эвазига, бола билан

қариндошликка ўхшаш муносабатларни ўрнатиш учун бериш”

ҳаракатларини содир этгани учун болани қабул қилган шахсга ҳам,

воситачига ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноятда васийлик ва

ҳомийлик органлари, болалар яшайдиган бошқа муассасалар иштирок

этган тақдирда, ушбу муассасалар доимий ёки вақтинча ёпилиши,
шунингдек, тегишли фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум

этилиши мумкин.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

164

Ўқитувчи, тиббиёт ходими (врач, акушер, шифохона ходимлари ва

тиббий ёки ижтимоий-тиббий амалиёт билан шуғулланадиган бошқа

шахслар), мансабдор шахс ўз касб вазифаларини бажаришда Испания

Жиноят кодексининг 221-222-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар

содир этишда қатнашган тақдирда, ушбу моддалар санкцияларига мувофиқ

жазоланади. Бундан ташқари, ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан

икки йилдан олти йилгача маҳрум қилинади.

Мазкур Жиноят кодексининг 230-моддасида “муомалага лаёқатсиз

шахс ёки 16 ёшга тўлмаган бола унга қараб туриши лозим бўлган шахс

томонидан қаровсиз қолдирилгани учун” жавобгарлик ҳам кўзда тутилган.

Aйбдор шахс бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан

жазоланади. Aгар бундай қаровсиз қолдириш ота-оналар, васийлар ёки

ҳомийлар томонидан содир этилган бўлса, унда жазо “18 ойлик иш ҳақидан

ушлаб қолиш ва уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш” кўринишида

бўлади.

Ушбу кодекснинг 232-моддасида эса “кичик ёшдаги ёки муомалага

лаёқатсиз болани тарбиялаш ёки таълим бериш вазифасини бажариши

лозим бўлган шахс кичик ёшдаги ёки муомалага лаёқатсиз болага нисбатан

муайян ҳуқуқларга эга бўлган шахсларнинг рухсатисиз, унинг

манфаатларига зид равишда ўз мажбуриятини учинчи шахсга ёки давлат

муассасасига топширган бўлса, 6 ойдан 12 ойгача иш ҳақи миқдордаги

жарима билан жазоланади”. Aгар бундай қилмишлар боланинг ҳаёти,

соғлиғи ёки жинсий эркинлигига хавф туғдирса, айбдор 6 ойдан 2 йилгача

озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Нидерландия Жиноят кодексининг

“Шахсни ожиз вазиятда

қолдириш” номли XV бўлими 256-моддасида 7 ёшга тўлмаган болани

кимгадир бериш ёки ташлаб кетиш ҳолатида 4 йил 6 ойдан ошмаган

муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки жарима шаклидаги жиноий

жавобгарлик назарда тутилган. Aгар бундай ҳаракатлар оқибатида

жабрланувчига оғир шикаст етказиш ёки ўлим ҳолати юз берса, унда

озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тегилилиги бўйича 7 йилу 6

ойдан 9 йилгача кўпаяди. Aгар ушбу жиноятнинг субъекти она ёки ота

бўлса, унда жазо учдан бир қисмга ортиши мумкин. Башарти она “бола

туққанлиги ҳолати ошкор бўлишидан қўрқиб, уни кимгадир бериб кетган

ёки ташлаб кетган” бўлса, у ҳолда қамоқ муддати икки бараварга

камайтирилади [8, 93].

Ушбу Жиноят кодексининг “Шахснинг эркинлигига қарши

жиноятлар” номли XVIII бўлими 279-моддасига кўра “вояга етмаганни унга

нисбатан васийликка эга шахсдан ёки қонуний ваколатга эга бўлган

шахслар қарамоғидан ёки қонуний равишда назорат қилиш вазифасига эга

шахснинг назоратидан қасддан олиб кетган шахс олти йилдан ортиқ

бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ёки жаримага

тортилади”. Aгар вояга етмаган шахс 12 ёшга тўлмаган бўлса ёки унга

нисбатан алдов, зўрлик ишлатилган бўлса ёки зўрлик ишлатиш билан

қўрқитилган бўлса, қамоқ муддати 9 йилгача ортади.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

165

Aгар шахс васийлик остидан олиб кетилган ёки ўзи қочиб кетган

вояга етмаганни қасддан суд органлари ходимлари ёки полиция ходимлари

терговидан яширса ёки беркитиб турса, у ҳолда бундай шахс 3 йилдан кўп

бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши ёки жаримага

тортилиши мумкин.

Швейцария Жиноят кодексининг

“Оилага қарши қилмишлар ва

жиноятлар” номли VI бўлимида

220-модда мавжуд бўлиб, унга мувофиқ

“вояга етмаганни ота-оналик ёки васийлик ваколатига эга бўлган кишидан

тортиб олган ёки вояга етмаганни қайтаришдан бош тортган ҳар қандай

шахс шикоят асосида қамоқ ёки жарима билан жазоланади” [9, 57].

Польша Жиноят кодексининг

207-моддасида “яқинига ёки айбдор

шахснинг доимий ёки вақтинча қарамоғида бўлган бошқа шахсга, кичик

ёшдаги ёки жисмоний ёхуд руҳий ҳолати туфайли ожиз шахсга жисмоний

ёки руҳий таъсир этиш орқали таҳқирлаган шахс”га нисбатан 3 ойдан

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзида жавобгарлик белгиланган.

Aгар ушбу қилмиш ўта шафқатсизлик билан боғлиқ бўлса, айбдор 1 йилдан

10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Aгар ушбу

қилмишнинг оқибати сифатида “жабрланувчи ўз ҳаётига суиқасд қилишга

уринган бўлса”, айбдор 2 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши

мумкин. Польша жиноят қонунчилигидаги озодликдан маҳрум қилишнинг

бундай кенг доираси айбдорга индивидуал равишда жазо тайинлашга
имкон беради [10, 49].

Кодекснинг 209-моддасида “зиммасига қонун ёки суд қарори билан

юклатилган васийлик вазифасини бажаришдан ашаддий равишда бўйин

товлаб, яқини ёки бошқа шахсни сақлаш учун маблағ бермаслик йўли билан

уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондириш имконини йўққа

чиқарган” шахсга нисбатан 2 йилгача озодликни чеклаш, озодликдан

маҳрум қилиш ёки жарима жазоси қўлланади. Шунингдек, Польша

қонунчилигида “15 ёшгача бўлган ёки руҳий ёхуд жисмоний ҳолати

туфайли ожиз шахсга ғамхўрлик қилиш мажбурияти” мавжуд.

210-моддасида эса бу тоифадаги шахсни “ташлаб кетган” шахс учун

жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, 3 йилгача озодликдан маҳрум

қилинади. Aгар бундай “ташлаб кетиш” оқибати ўлимга олиб келадиган

бўлса,

унда

6 ойдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Мазкур кодекснинг “Оила ва васийликка қарши жиноятлар

тўғрисида”ги XXVI боби 211-моддасида “васийлик ёки назорат қилиш

мажбуриятлари юкланган шахснинг иродасига қарши 15 ёшга тўлмаган

болани, ақлий ёки жисмоний ҳолати туфайли ожиз шахсни олиб кетган ёки

ушлаб турган шахс” жарима ёки озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ушбу мавзуда изланиш олиб борган тадқиқотчи Европа жиноят

қонунчилигида нафақат боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш

ҳуқуқини ҳимоя қилиш, балки ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

166

қилишга мўлжалланган нормалар ҳам мавжудлигига, шунингдек,

бунда бола нафақат бегона шахслар тажовузидан, балки унинг учун

масъул бўлганлардан ҳам муҳофаза қилинганлигига, ўз навбатида,

жиноят қонунчилигида болани алмаштириш ва ўғирлаш учун ҳам

жавобгарлик мавжудлигига эътибор қаратган

[11]

.

Шуниси эътиборга лойиқки, боланинг энг муҳим ҳуқуқлари: оилада

яшаш ва тарбия олиш, ғамхўрлик қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи

Европа жиноят қонунчилигида ҳам Ўзбекистон Жиноят кодексидаги каби

ишончли ҳимояланган. Бироқ миллий жиноят қонунчилигимизда айрим

бўшлиқлар мавжуд. Мисол учун болани ташлаб кетиш ҳақидаги, ота-она

ваколатларининг бузилишига оид қоидалар йўқ (масалан, Швейцария
Жиноят кодексида вояга етмаганни ота-она ёки ҳомийлик ваколатига эга

бўлган шахсга қайтаришдан бош тортганлик учун жазо назарда тутилган).

Айрим кодексларда ўзига юкланган васийлик (ҳомийлик)

вазифасидан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, фикримизча, васийлик (ҳомийлик)дан таъмагирлик мақсадида

фойдаланиш ёки тарбиясидагиларни назоратсиз ёки зарур ёрдам

кўрсатмасдан қолдириш учун жавобгарликни белгилаш ҳозир Ўзбекистон

Жиноят кодекси учун ҳам долзарбдир.

Юқоридагилардан

келиб

чиқиб,

айтиш

мумкинки,

вояга

етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нафақат миллий, балки
халқаро ҳуқуқнинг ҳам долзарб масалаларидан саналади.

Вояга етмаганлар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар ва

уларнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритилганда энг аввало, вояга

етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш специфик характерга эгалиги,

бу эса вояга етмаганнинг аксарият ҳолларда ўз ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларининг бузилишини англамаслиги, шунингдек, уларни

мустақил ҳимоя қилиш имконияти йўқлиги билан изоҳланади. Шу нуқтаи

назардан вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг

халқаро стандартларидан бири ювенал юстиция ҳисобланади.

Ювенал юстиция – халқаро атама бўлиб, вояга етмаганлар учун одил

судлов ёки вояга етмаганлар суди маъносини англатади [12, 40]. Яъни

“ювенал юстиция”ни вояга етмаганлар учун судлов институти дейиш

мумкин. Бироқ ювенал юстициянинг суд органидан фарқли жиҳати шуки, у

жамиятнинг вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, уларга

дахлдор масалаларни ҳал этишда кенг қатнашади. Шу жиҳатдан уни давлат

ва фуқаролик жамияти ўртасида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини

таъминлаш тизими ҳам дейиш мумкин.

Бунга мисол сифатида айтиш мумкинки, АҚШ, Франция ва Японияда

ювенал юстиция тизими вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги билан боғлиқ

суд жараёнида юзага келувчи васийлик, ҳомийлик, ота-онага нисбатан
санкцияларни қўллаш, мулк ҳақидаги низо каби масалаларни кўриб

чиқади. Яъни мазкур давлатларда вояга етмаганлар билан боғлиқ


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

167

фуқаровий, маъмурий, хўжалик ва жиноий ишларни ҳал этиш мазкур

юстиция ваколати доирасида ҳисобланади. Бу эса ривожланган

давлатларда судларнинг ихтисослашгани ва анча самарали тажриба

тўпланганини кўрсатади. Бугунги кунда ихтисослашган вояга етмаганлар

ишларини кўриб чиқиш ваколатига эга ювенал судлар дунёнинг 40 дан

ортиқ давлатларида мавжуд [13].

Хорижий мамлакатлар тажрибасида ювенал юстициянинг асосан уч

шакли кенг тарқалган:

ихтисослашган судлар (АҚШ, Болгария, Германия, Руминия,

Польша, Эстония, Литва, Россия, Қозоғистон ва бошқалар);

маъмурий ваколатларга эга ва вояга етмаганлар манфаатларини

жиноят, оилавий, фуқаролик, меҳнат ҳуқуқ соҳаларида ҳимоя этувчи

ижроия тизими (Австрия, Венгрия, Испания, Латвия, Молдова, Франция,

Япония ва бошқалар);

вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини умумий юрисдикцияга

эга судлар томонидан ҳимояловчи тизим (Белорусия, Украина, Арманистон,

Қирғизистон ва бошқалар) жорий этилган.

Сўз юритилаётган тизим мураккаб тарихий жараённи босиб ўтган.

Тарихан олиб қараганда дастлаб Европа мамлакатлари судлари жиноят

содир этган шахснинг ишини кўриб чиқишда унинг ёшига доир

хусусиятини инобатга олмаган. Кейинчалик, вояга етмаганлар
ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилиги учун жазо тайинлашда ёш ва психо-

физиологик ривожланишга эътибор қаратиш тенденцияси кузатилди.

Жумладан, Наполеон Кодексида вояга етмаганларга нисбатан “ўз

қилмишининг оқибатини тушуниб етган ёки етмаган” каби тушунча

келтирилган [14, 176].

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Рустамбаев М.Х. Права человека начинаются с прав ребёнка//

“Ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояга муҳтож болаларнинг ҳуқуқий

ҳолати”мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари. –Т.: Янги аср
авлоди, 2006. Б.12

2. Абдумажидов Ғ.А. Адолат, жавобгарлик, жазо. // Давлат ва ҳуқуқ. -

2003.- № 4. –Б.14.

3. Джамбакиев Б. Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий

асосларини такомиллаштиришнинг айрим масалалари//Фалсафа ва

ҳуқуқ.2007.№2.-С.57-58.

4. З.Иброҳимова. Оилавий муносабатларга доир жиноятлар миллий

қонунчилик

ва

хориж

тажрибаси.

Ҳуқуқ

ва

бурч.

https://huquqburch.uz/uz/oilavij-munosabatlarga-doir-zhinoyatlar-millij-

%D2%9Bonunchilik-va-horizh-tazhribasi/

5. Уголовный кодекс / пер. с нем. А. В. Серебренниковой; под науч. ред.

Н.Ф. Кузнецовой, Ф.М. Решетникова. – М. Юрайт. 2005. С. 24.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

168

6. УК Испании / Перевод с исп. В.П. Зыряновой, Л.Г. Шнайдер / под ред.

Н.Ф. Кузнецовой, Ф.М. Решетниковой. – М., 2008. С. 43.

7. Рeшетникова Г. А. Уголовно-правовая охрана семьи и

несовершеннолетних: Дисс. … канд. юр. наук. – Ижевск. 2005. С.98.

8. УК Голландии / пер. с англ. И.В. Мироновой; науч. ред.

Б.В. Волженкин. – СПб. 2006. С. 93.

9. УК Швейцарии / пер. с нем., предисл. А.В. Серебренниковой. –

М. 2013. С.57.

10. УК Республики Польша / Пер. с польского: Д.А. Барилович, О.В.

Хацкевич, Н.И. Ясинская // под общ.ред. Н.Ф. Кузнецовой. – Минск. 2009.

С.49.

11. З.Иброҳимова. Оилавий муносабатларга доир жиноятлар миллий

қонунчилик ва хориж тажрибаси. https://huquqburch.uz/uz/oilavij-

munosabatlarga-doir-zhinoyatlar-millij-%D2%9Bonunchilik-va-horizh-

tazhribasi/

12. Хамидова М.А. Ювенал юстиция у қандай бўлиши керaк?

Рисола./Масъул мухаррир ю.ф.д. Х.Бобоев.-Т.ДЮИ.2006.-40б.

13. http://lib.sale/yuvenalnaya-yustitsiya-pravo/322-yuvenalnyie-sudyi-

dve-33742.html

14. Мак-Клеллан Д. Правосудие по делам несовершеннолетних в США

// Уголовная юстиция: проблемы международного сотрудничества.
М., 1994. С. 176.

Библиографические ссылки

Рустамбаев М.Х. Права человека начинаются с прав ребёнка// "Ижтимоий ва хукуций х,имояга мух,тож болаларнинг хукуций ҳолати"мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари. -Т.: Янги аср авлоди, 2006. Б.12

Абдумажидов F.A. Адолат, жавобгарлик, жазо. // Давлат ва хукук;. -2003,- № 4.-Б.14.

Джамбакиев Б. Ёшларга оид давлат сиёсатининг хукуций асосларини такомиллаштиришнинг айрим масалалари//Фалсафа ва хукуц.2007.№2.-С.57-58.

З.Иброҳимова. Оилавий муносабатларга дойр жиноятлар миллий цонунчилик ва хориж тажрибаси. Хукук; ва бурч. https://huquqburch.uz/uz/oilavij-munosabatlarga-doir-zhinoyatlar-millij-%D2%9Bonunchilik-va-horizh-tazhribasi/

Уголовный кодекс / пер. с нем. А. В. Серебренниковой; под науч. ред. Н.Ф. Кузнецовой, Ф.М. Решетникова. - М. Юрайт. 2005. С. 24.

УК Испании / Перевод с исп. В.П. Зыряновой, Л.Г. Шнайдер / под ред. Н.Ф. Кузнецовой, Ф.М. Решетниковой. - М., 2008. С. 43.

Решетникова Г. А. Уголовно-правовая охрана семьи и несовершеннолетних: Дисс.... канд. юр. наук. - Ижевск. 2005. С.98.

УК Голландии / пер. с англ. И.В. Мироновой; науч. ред. Б.В. Волженкин. - СПб. 2006. С. 93.

УК Швейцарии / пер. с нем., предисл. А.В. Серебренниковой. -М. 2013. С.57.

УК Республики Польша / Пер. с польского: Д.А. Барилович, О.В. Хацкевич, Н.И. Ясинская // под общ.ред. Н.Ф. Кузнецовой. - Минск. 2009. С.49.

З.Иброҳимова. Оилавий муносабатларга дойр жиноятлар миллий цонунчилик ва хориж тажрибаси. https://huquqburch.uz/uz/oilavij-munosabatlarga-doir-zhinoyatlar-millij-%D2%9Bonunchilik-va-horizh-tazhribasi/

Хамидова М.А. Ювенал юстиция у цандай булиши керак? Рисола./Масъул мухаррир ю.ф.д. Х.Бобоев.-Т.ДЮИ.2006.-406.

http://lib.sale/yuvenalnaya-yustitsiya-pravo/322-yuvenalnyie-sudyi-dve-33742.html

Мак-Клеллан Д. Правосудие по делам несовершеннолетних в США // Уголовная юстиция: проблемы международного сотрудничества. М„ 1994. С. 176.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов