«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО
АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»
Сборник международной научно-практической конференции
166
Турдиалиев Муҳаммад Али
Мустақил изланувчи, Тошкент давлат юридик университети
https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-6-3/iss1-pp166-170
ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ТИЖОРАТ АРБИТРАЖ МАРКАЗИНИНГ
МУҚОБИЛИ СИФАТИДА ХAЛҚAРО ТИЖОРAТ СУДИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Аннотация.
Ушбу мақолада Тошкент халқаро тижорат арбитраж
марказининг муқобили сифатида хaлқaро тижорaт судини ташкил этишнинг
ўзига хос хусусиятлари хорижий тажриба асосида таҳлил қилинган. Мазкур
таҳлиллар натижасида Ўзбекистонда хaлқaро тижорaт судини ташкил
этиш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар баён этилган.
Калит сўзлар:
TIAC, арбитраж, халқаро тижорат арбитражи,
тижорат суди, суд, инвестор.
Турдиалиев Мухаммад Али
Самостоятельный соискатель, Ташкентский государственный
юридический университет
ОСОБЕННОСТИ СОЗДАНИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО
КОММЕРЧЕСКОГО СУДА КАК АЛТЕРНАТИВА ТАШКЕНТСКОГО
МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО АРБИТРАЖНОГО
ЦЕНТРА
Аннотация.
В этой статье, основанной на международном опыте,
рассматриваются
ключевые
аспекты
создания
международного
коммерческого суда как возможной альтернативы Ташкентскому
международному коммерческому арбитражному центру. В ходе анализа
представлены конкретные предложения и рекомендации по организации
такого суда в Узбекистане.
Ключевые слова:
ТМАЦ, арбитраж, международный коммерческий
арбитраж, коммерческий суд, суд, инвестор.
«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО
АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»
Сборник международной научно-практической конференции
167
Turdialiev Mukhammad Ali
Scientific researcher, Tashkent State University of Law
FEATURES OF CREATING THE INTERNATIONAL COMMERCIAL
COURT AS AN ALTERNATIVE TO THE TASHKENT INTERNATIONAL
COMMERCIAL ARBITRATION CENTER
Abstract.
Based on foreign experience, this brief material analyzes the
features of creating an international commercial court as an alternative to the
Tashkent International Commercial Arbitration Center. As a result of these analyzes,
a number of proposals and recommendations were presented for the establishment
of an international commercial court in Uzbekistan.
Key words:
TIAC, arbitration, international commercial arbitration,
commercial court, court, investor.
Молия марказини мустақил юрисдикция сифатида ташкил этишнинг
афзаллиги бу – мамлакат учун кўпинча мураккаб ва “янги” бўлган халқаро
инвестиция ва молия келишувлари ҳамда улар билан боғлиқ шартномалар
бўйича қарор чиқариш қобилиятига эга мустақил суд тизимига эга бўлиш
имкониятидир.
Халқаро инвесторлар ўзлари тузган шартномаларнинг қандай талқин
қилинишини олдиндан тахмин қила олиш имкониятини ҳамда улар
фойдасига қабул қилинган қарор маҳаллий контрагентларнинг
активларига нисбатан ҳам ижрога қаратилишини кутади. Бундай олдиндан
тахмин қилиш ҳамда суд қарорлари ижросида аниқликнинг йўқлиги
халқаро инвесторлар томонидан асосий ҳуқуқий ва тартибга солувчи хавф
деб баҳоланади.
Чет эллик инвестор билан халқаро келишувлар хорижий қонунлар,
кўпинча инглиз ҳуқуқи билан тартибга солиниши кенг тарқалган ҳолатдир.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, томонлар агар битим “хорижий
элемент”га эга бўлса, масалан, агар контрагент чет эллик инвестор бўлса,
инглиз ҳуқуқини тартибга солувчи ҳуқуқ сифатида танлаши мумкин. Ушбу
умумий қоидада истисно ҳолатлар мавжуд, жумладан, битим кўчмас
мулкни сотиш ва топшириш билан боғлиқ бўлганда (бу маҳаллий
қонунчилик билан тартибга солиниши керак) ёки шартномада маҳаллий
компаниянинг акцияларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлар назарда
тутилган бўлса (масалан, акционерлар ўртасида тузиладиган ва
опционларни ёки инвесторларни бошқача ҳимоя қилишни назарда тутувчи
шартномалар). Шунингдек, маҳаллий активларга нисбатан даъвони
таъминлаш чораларини қўллаш ҳам маҳаллий қонунлар билан тартибга
солинадиган истисно ҳолати ҳисобланади.
«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО
АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»
Сборник международной научно-практической конференции
168
Маҳаллий ҳамкорлар билан инглиз қонунчилигига мувофиқ
шартномалар тузган хорижий инвестор қуйидагиларга ишонч ҳосил
қилишни хоҳлайди:
(а) низолар мустақил ва тажрибали судьялар томонидан қисқа
муддатларда, сифатли суд жараёнида ҳамда танланган қонунчиликка
мувофиқ ҳал қилинишига;
(б) чиқарилган суд қарори маҳаллий ҳамкорнинг шу мамлакатда
жойлашган активларига нисбатан ҳам ижро этилишига [1].
Мамлакат суд қарорларини ўзаро ижро этиш бўйича халқаро
келишувларнинг кенг тармоғига эга бўлмаса, инвесторлар одатда
низоларни ҳар икки томон учун мақбул бўлган “нейтрал” хорижий
мамлакатдаги халқаро арбитражга топширишни афзал кўрадилар.
Ўзбекистон арбитраж қарорларини ижро этиш бўйича Нью-Йорк
конвенциясининг аъзоси ҳисобланади, бу эса, қоида тариқасида, халқаро
арбитражлар қарорларининг бевосита ижро этилишини англатади (мазкур
қарорларни маҳаллий судлар томонидан мазмунан қайта баҳолаш
имконияти мавжуд бўлганда).
Лекин амалда бу жараён кўпинча етарлича шаффоф ва аниқ
бўлмагани ҳолда маҳаллий судлар томонидан олиб борилади, улар эса кенг
ваколатларидан фойдаланиб ҳамда “жамият манфаатлари”ни асос қилиб,
қарор ижросига тўсқинлик қилишлари мумкин.
Ўзбекистон хорижий Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC)
инвесторлар учун низоларни ҳал этиш механизмининг реал танловига
айлантириш ниятида ташкил этди. Бироқ TIAC орқали чиқарилган
арбитраж қарорлари маҳаллий контрагентга нисбатан бевосита ижро
этилмайди, бу эса юқорида қайд этилган қийинчиликларга сабаб бўлади.
Ўзбекистон TIAC арбитражига муқобил сифатида, халқаро
инвесторларга низоларни мамлакатдаги мавжуд суд тузилмасидан
мустақил янги тузиладиган Халқаро тижорат суди томонидан ҳал қилиш
механизмини таклиф қилиши мумкин. Янги суд мустақил юрисдикцияга
эга бўлмайди, лекин у ўзининг процессуал қоидаларини ўрнатади, ҳам
қитъавий, ҳам инглиз умумий ҳуқуқ анъаналарига эга етакчи
юрисдикциялар вакиллари орасидан ихтисослашган халқаро тижорат
судьяларига эга бўлади. Мустақил ва юқори малакага эга судьялар
реестрига эга бундай суд тизимига ишонч ҳам пайдо бўлади.
Халқаро тижорат судларининг ташкил этилиши халқаро тижорат
низоларини ҳал этишда қитъавий ва инглиз умумий ҳуқуқи анъаналари
яқинлашувига мисолдир.
Франция ва Нидерландия (қитъавий ҳуқуқ тизими юрисдикциялари)
2018 йилда Парижда ва 2019 йилда Aмстердамда халқаро тижорат
судларини ташкил этди. [2] Иккала суд ҳам кўпроқ инглиз умумий ҳуқуқи
ёндашувларини қўллаш мақсадида инглиз тилидаги ҳужжатлардан далил
«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО
АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»
Сборник международной научно-практической конференции
169
сифатида фойдаланишга имкон берадиган процессуал қоидаларни қабул
қилди. Aмстердамдаги халқаро тижорат суди барча суд ишларини инглиз
тилида олиб боради ва қарорлар ҳам инглиз тилида чиқарилади. Судьялар
хорижий мамлакатлар қонунчилигидан, шу жумладан эксперт хулосаларидан
фойдаланиш малакасига эга. Aмстердамдаги Халқаро тижорат суди,
шунингдек, чет эллик адвокатларга ҳам судда вакиллик қилишга рухсат
беради [3].
Тошкент халқаро тижорат суди “хорижий” элементга эга бўлган
(томонлардан бири Ўзбекистондан ташқарида жойлашган бўлса) ёки татбиқ
этиладиган қонунчилик сифатида чет эл қонунчилиги танланган
шартномалар бўйича низоларни ҳал қилиши мумкин бўлади. Ушбу судга,
шунингдек, иқтисодий зоналар учун яратилган махсус ҳуқуқий режим билан
тартибга солинадиган масалалар бўйича низоларни ҳал этиш ваколати ҳам
берилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати Тошкент халқаро
молия марказини ташкил қилган тақдирда, Тошкент халқаро тижорат суди
ушбу марказ суди сифатида ҳам фаолият юритиши мумкин, чунки одатда
халқаро молия марказлари ўз судига эга бўлади.
Умуман, Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилиши қуйидаги
афзалликлар беради:
Биринчидан,
инглиз умумий ҳуқуқининг мустақил юрисдикциясини
татбиқ этиш учун зарур бўлган инглиз умумий ҳуқуқи судига нисбатан
арзонга тушади (асосий харажатлар қонунчилик базасини яратиш, рақамли
суд жараёнини жорий этиш ва хорижлик судьяларни жалб қилиш билан
боғлиқ бўлади).
Иккинчидан,
қарорлари ижрога тўғридан-тўғри қаратиладиган халқаро
мустақил суд сифатида ҳамда хориждан таклиф қилинган судьяларнинг
халқаро тижорат низоларини кўриб чиқиш тажрибалари эвазига халқаро
даражада обрўга эга судга айланади.
Учинчидан,
мазкур суд фаолияти маҳаллий иқтисодий ва фуқаролик
судлари учун намунавий таъсир кўрсатади ва халқаро стандартларни
ўрнатишга туртки бўлади.
Тўртинчидан,
тарафлардан бири хорижий элемент бўлган, шу жумладан
инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш учун мазкур судга
берилиши низоларни ҳал қилиш харажатларининг тарафлар учун, айниқса
Ўзбекистон тарафи учун сезиларли даражада камайишига олиб келади.
Бешинчидан,
маҳаллий адвокатлар учун иш ҳажми кўпаяди.
Олтинчидан,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) томонидан қабул
қилинган қарорларнинг мажбурий ижрога қаратилиши TIACнинг халқаро
обрўсини оширади.
Еттинчидан,
хорижий инвестицияларни янада фаол жалб этилишига
хизмат қилади.
«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО
АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»
Сборник международной научно-практической конференции
170
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Godwin, A., Ramsay, I., & Webster, M. (2017). International commercial
courts: The Singapore experience. Melbourne Journal of International Law, 18(2),
219–259. https://search.informit.org/doi/10.3316/informit.310380793254558
2.
Wilske S. (2018). International Commercial Courts and Arbitration-
Alternatives, Substitutes or Trojan Horse. Contemp. Asia Arb. J., 11, 153.
3.
Huo Z., & Yip M. (2019). Comparing the international commercial courts
of China with the Singapore International Commercial Court. International &
Comparative Law Quarterly, 68(4), 903-942.