106
ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШДА ЯРАШУВ ВА ХУСУСИЙ
АЙБЛОВНИНГ ЎЗАРО НИСБАТИ
Махмудов Суннат,
Тошкент давлат юридик
университети Жиноят-процессуал
ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси
Жиноят-процессуал кодексининг 83 ва 84-моддаларида жиноят
ишини тугатиш асослари белгиланган бўлиб, бунда ишни тугатишнинг
16 та
асоси назарда тутилган. Мазкур асослар қаторида ярашув ва
жабрланувчининг шикоят аризаси бўлмаганлик тақдирда, жиноят иши
айблилик масаласини ҳал этмасдан туриб тугатилиш ҳолати ҳам
назарда мавжуд. Бугунги кунда ушбу иккита асосга кўра жиноят ишини
тугатиш юзасидан турли хил қарашлар мавжуд.
I. Ярашув институти юзасидан:
Ярашув тўғрисидаги ишларни ҳал этиш ва кўриб чиқишнинг
икки хил тенденцияси илгари тартиби назарда тутилмоқда.
1) ишни суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида тугатиш.
Бунда иш судга юборилмасдан прокурорнинг розилиги асосида
суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини тугатиш
тўғрисидаги қарори
билан тугатилади;
2) суд муҳокамаси босқичида. Бунда
ярашув тўғрисидаги
ариза суд
томонидан кўриб чиқилади ҳамда агарда ариза суд
томонидан қаноатлантирилган тақдирда,
жиноят иши суд
томонидан айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан
(амалдаги тартиб)
тугатилади.
Ярашувни қўллашда ишнинг судга юборилмасдан
прокурор
розилиги асосида тугатилиши бир қатор муаммоли ҳолатларни
келтириб чиқаради.
– жиноят натижасида жабрланувчи ёки бошқа шахсларга
етказилган зарарни бартараф этиш чоралари ва уни ундириш
масаласи
етарли даражада таъминланмайди. Натижада, ярашувга
қўйилган асосий талаблардан бири,
етказилган зарарни қоплаш
мажбурияти бажарилмасдан
қолади.
107
Шунингдек, ушбу тартиб жиноят содир этилиши натижасида
етказилган зарар тўлиқ равишда қопламаган ҳолларда ҳам, моддий
манфаатдорлик натижасида суриштирувчи ёки терговчининг
таъсири остида жабрланувчидан
(фуқаровий даъвогардан)
мажбурий тарзда ариза ёздириб олиш
каби салбий ҳолатларни
келтириб чиқаради.
–
суриштирув ва дастлабки тергов босқичида
прокурор
розилиги асосида
тугатилган
ярашув тўғрисидаги ишларда шикоят
қилиш тартиби,
бир орган томонидан
бир ишни қайта кўриб
чиқишга
сабаб бўлади
.
Бу эса, ишни кўриб чиқишнинг холислигига таъсир қилиши
билан бир қаторда, қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга
оширишга, ортиқча вақт ва ресурслар сарфлашга олиб келади.
Шу билан бирга, ушбу тартиб
ярашув институтининг мазмун-
моҳиятига зид
ҳисобланади. Чунки ярашувни қўллаш шартларидан
бири кейинчалик келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларнинг (иш
тугатилганда шикоят қилиш ҳуқуқининг йўқотилиши) бекор
бўлишидир.
–
ярашув институтининг ушбу тартибида ишнинг суд томонидан
кўриб чиқилмаслиги (назорат қилинмаслиги)
суд орқали ҳимояланиш
ҳамда одил судловни амалга ошириш
принципларига зид
ҳисобланади.
Маълумот учун:
2021 йилда 1-инстанция судларида жами
47 658
та
иш кўрилган бўлиб, шундан
12 898 та
си (
27 %
) ярашув
асосида кўрилган ишларни ташкил қилади.
Бунда ярашувга оид ишлар жами
жиноятларнинг 27%
ташкил
этганлик ҳолати ҳам шахсларнинг суд орқали ҳимояланиш
принципининг амалда таъминланганлигини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, ярашувда ишларнинг соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилиши, муддатларнинг қисқа эканлиги, тарафлар
ўртасида муайян даъво талабининг (етказилган зиён бартараф
этилади) мавжуд бўлмаслиги ишни қисқа муддатда кўриб чиқиш
имконини беради.
– ярашувга оид ишларни кўриб чиқишга масъул бўлган давлат
органлари ва мансабдор шахсларда
ишни кўриб чиқишдан моддий
108
манфаатдорлик,
ишни кўриб чиқадиган ҳамда уни кўриб чиқиш
натижасида берилган
шикоятнинг бир орган томонидан кўриб
чиқилиши
коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқаради.
Юқоридаги ҳолатлар ишни кўриб чиқиш натижасида қонуний,
асосли ва адолатли қарор қабул қилишга салбий таъсир кўрсатиб,
жабрланувчи
(фуқаровий
даъвогар)нинг
ҳуқуқлари
таъминланмаслигига ҳамда турли коррупциявий омилларнинг
ортишига сабаб бўлади.
Таҳлил натижалари юзасидан, ярашув институтини қўллаш
юзасидан қуйидагилар таклиф этилади:
1) жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг ҳуқуқлари ва
қонуний
манфаатларини
таъминлаш,
турли
коррупциявий
омилларнинг олдини олиш мақсадида
ишнинг судга юборилмасдан
прокурор розилиги асосида тугатиш тартибини бекор
қилиш;
2) суд орқали ҳимояланиш ҳамда одил судловни амалга ошириш
принципларига риоя этган ҳолда,
ярашув институтининг амалдаги
тартибини сақлаб қолиш
.
II. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят иши
қўзғатиш:
ЖПКнинг
325-моддасида
фақатгина
жабрланувчининг
аризасига асосан жиноят иши қўзғатиладиган жиноят
таркиблари
белгиланган (
16
та
таркиб). Бироқ, ЖПКнинг 325-
моддаси асосида жиноят ишларини тугатиш босқичлари фақат
икки
босқичдан иборат
бўлиб, бунда жабрланувчининг аризаси мавжуд
эмаслиги асосида
терговга қадар текширув, суриштирув ёки
тергов органи
ЖПКнинг 84-моддасига асосан
айблилик ҳақидаги
масала ҳал қилинмасдан
туриб жиноят ишини тугатади.
Шунингдек, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида
жабрланувчи шикоят аризасидан воз кечган тақдирда иш ЖПКнинг 84-
моддасига асосан
айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан
туриб
тугатилади. Бунда, илгари сурилаётган фикрлар бўйича
жабрланувчи кейинчалик иш бўйича
қайта ариза берган тақдирда
жиноят ишини қўзғатишни рад этишга асос бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолат қуйидаги муаммоларни келтириб чиқариши
мумкин:
109
биринчидан
,
берилган
аризанинг
етарли
даражада
ўрганилмасдан, қарор қабул қилиниши шахснинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларининг бузилишига;
иккинчидан
, ваколатли органлар томонидан айбдор томоннинг
манфаатларини кўзлаб, жабрланувчига турли босимлар ўтказишга олиб
келади.
Бу эса, моддий манфаат эвазига ишнинг айбдор шахслар томонга
ҳал этишга ҳамда коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқаради.
Юқоридагиларга кўра, жабрланувчининг шикоятига асосан
жиноят қўзғатиладиган ишларда кейинчалик
қайта ариза билан
мурожаат қилинган ҳолатларда,
жиноят ишини қўзғатишни рад
этишга
оид нормани белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Базарова, Д. Б. "Место и роль процессуальных гарантий в
уголовном процессе."
Государство и право. Актуальные научные
проблемы. Рассмотрение, решение, практика
. 2016.
2.
Ravshanovich,
Davronov
Atobek.
"ODOROLOGICAL
EXAMINATION IN THE CRIME INVESTIGATION PROCESS.
THEORY, METHODS AND PRACTICE."
World Bulletin of
Management and Law
18 (2023): 27-32.
3.
Кудратиллаев, Х. З. "ВОПРОСЫ ИМПЛЕМЕНТАЦИИ
ПРОЦЕССУАЛЬНЫХ НОРМ МЕЖДУНАРОДНЫХ КОНВЕНЦИЙ
ПО РЕГУЛИРОВАНИЮ АРЕСТА И КОНФИСКАЦИИ." (2022).
4.
Mamatalieva, Sh Kh. "Ensuring the safety of the victim and witness
in criminal proceedings (On the example of the Russian
Federation)."
Herald pedagogiki. Nauka i Praktyka
2.2 (2022).
5.
Ражабов,
Бекзод.
"ПЕРСПЕКТИВЫ
УЛУЧШЕНИЯ
ПРЕДВАРИТЕЛЬНОГО
РАССЛЕДОВАНИЯ."
Review
of
law
sciences
2 (2020): 209-212.
6.
Хидоятов, Б. "КОНЦЕПТУАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ РАЗВИТИЯ
УГОЛОВНОГО
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН."
Review of law sciences
4 (2018): 82-87.
7.
Kuanishbaevich, Khudaybergenov Baxram. "Comparative analysis
of the initial stage of the criminal process in some foreign countries."
Web
of Scientist: International Scientific Research Journal
3.8 (2022): 221-227.