147
NEW CONCEPTUAL APPROACHES TO THE
CONSTITUTIONAL GUARANTEE OF THE PRESUMPTION OF
INNOCENCE
Rakhmonova Surayyo
Professor, Department of Criminal Law Disciplines,
University of Public Security, Doctor of Law
НОВЫЕ КОНЦЕПТУАЛЬНЫЕ ПОДХОДЫ К
КОНСТИТУЦИОННОЙ ГАРАНТИИ ПРЕЗУМПЦИИ
НЕВИННОСТИ
Рахмонова Сурайё Махмудовна,
Профессор кафедры Уголовно-правовых дисциплин,
Университета общественной безопасности,
доктор юридических наук
АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ
КАФОЛАТИГА ЯНГИ КОНЦЕПТУАЛ ЁНДАШУВЛАР
Рахмонова Сурайё Махмудовна
Жамоат хавфсизлиги университети
Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси
профессори, юридик фанлари доктори
Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг аксарияти инсоният пайдо
бўлгандан бери амалда бўлиб келаётган табиий ҳуқуқлардир. Шахсий
ҳуқуқ ва эркинликлар - шахсларнинг фақат ўзигагина тегишли бўлган
ва ҳаёти давомида мутлақо ажралмас бўлиб ҳисобланган ҳуқуқ ва
эркинликлардир.
Зеро давлат раҳбари таъкидлаганидек, инсон муносиб шароитда
таълим-тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва
давлат уйғунликда барқарор ривожланади. Шунинг учун ҳам, бугунги
кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу
тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи
даражали аҳамият берилмоқда.
Инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас,
аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий
қадрият бўлиши лозим [1].
148
Инсоннинг дахлсиз бўлган асосий ҳуқуқ ва эркинликлар
ҳимоясини таъминлаш негизи фуқаролик жамияти асосида қурилган
ҳар қандай давлатнинг ажралмас белгисидир. Шахснинг, давлат ва
унинг органлари билан ҳуқуқ-тартибот ҳамда жиноятчиликка қарши
кураш соҳасидаги муносабатларини, инсоннинг ҳаётий фаолияти
учун жуда муҳим бўлган соҳаларига аралашувлардан холи
бўлишининг таъминлашини кафолатлашга қаратилган. Бундан
ташқари, давлат ва хусусан, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари зиммасига уларнинг ўзидаги мавжуд восита ва усуллар
орқали инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш
вазифасини юклайди.
Шу нуқтаи назардан
, айбсизлик презумпцияси
– бу инсоният
цивилизацияси тарихидаги шахс ҳуқуқларига оид энг буюк
кафолатдир.
Аслида тарихан бу кафолат жиноят процессига сиёсатдан келган
ижтимоий-сиёсий ғоядир. Яъни, 18 аср ўрталаридаги Европа
жамиятида
кечаётган
сиёсий-ижтимоий
воқеалар
(француз
революцияси) жиноят ва жазо тизимига бевосита таъсир кўрсатаётган
тарихий жараёнда шаклланган. Биринчи бор мазкур принцип 1764
йилда машҳур Италиялик олим Чезаре Беккария томонидан унинг
“Жиноятлар ва жазолар ҳақида” деб номланган асарида
шакллантирилган. Беккария мазкур китобининг “Қийноқ” деб
номланган бобида қийноқ ва одил судлов борасида шундай ғояларни
баён қилган: “
қийноқ жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва
исботлаш воситаси сифатида самарасиз ва номақбулдир
”...
“
Айблов ҳукми чиқмагунига қадар ҳеч бир шахс жиноятчи деб
аталиши мумкин эмас, жамият эса уни ўз паноҳи ва ҳимоясидан
маҳрум қилмаслиги керак. Ҳибсда сақлашнинг ўзи ҳам бундай
шахс учун жазодир, шунинг учун ҳибс имкон қадар қисқа ва
имкон қадар оғир бўлмаслиги зарур
”
[2, 184].
Кейинчалик Беккариянинг мазкур ғояси айнан “айбсизлик
презумпцияси” деб эълон қилинган ва биринчи бор Францияда татбиқ
этилган ҳамда 1769 йилда “Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари
Декларацияси”да мустаҳкамланган. Айнан шу вақтдан бошлаб
тарихан
инсонга бўлган ёндашувнинг
бутунлай янги шакли
149
эътироф этилиб, инсонни чекланмаган муддатда ҳибсда сақлаш
ва унга нисбатан ноинсоний муомилада бўлиш, қийноққа
солишга қурилган ўрта асрлар инквизицияси мутлақо инкор
этилган
!
Яъни, айнан айбсизлик презумпциясига кўра, давлат ва жамият
учун шахснинг шаъни ва қадр-қиммати унинг жиноятда айбини
исботланишидан кўра муҳимроқдир. Мазкур принципга мувофиқ,
тергов ўз функциясидан келиб чиқиб, судга мазкур шахс жиноят
содир этганлиги ҳақида ўзининг
версиясинигина тақдим қилади,
бироқ бу шахс ҳатто жиноят содир этганида ушланган бўлса ҳам,
унинг айби суднинг ҳукми билан аниқлангунига қадар у
айбсиздир
!
Жумладан, айбсизлик презумпциясининг туб мазмуни
қуйидагиларда кўринади:
а) шахснинг айби исбот қилинмагунга қадар у айбсиз деб
ҳисобланади;
б) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбини исбот
қилиш фақат ваколатга эга тегишли давлат органлари томонидан
амалга оширилади, яъни шахс ўз айбсизлигини исботлаб беришга
мажбур эмас;
в) агар барча гумонлар исботланмаса, бу гумонлар гумон
қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи фойдасига ҳал этилади;
г) шахс фақат суднинг ҳукми, қарорига биноан айбдор деб
топилади ва шундан кейингина у қонунда кўзда тутилган
жавобгарликка тортилиши мумкин.
Айбсизлик
презумпцияси
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 26-моддасида мустаҳкамланган. Айбсизлик
презумпцияси (лотинча praesumptio – тахмин сўзидан) жиноят
процессининг муҳим демократик принципларидан бири бўлиб, у шахс
ҳуқуқларининг ҳимояланишини таъминлайди, асоссиз айблаш ва
ҳукм қилишни истисно этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири
лойиҳасининг
26-моддасида
“
Жиноят
содир
этганликда
айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган
тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва
150
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан белгиланмагунча
айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун
барча
имкониятлар
таъминланади
”
деган
кафолатни
мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, айбсизлик презумпцияси принципи инсон
ҳуқуқлари соҳасидаги нуфузли халқаро ҳужжатларга асосланади.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, Фуқаролик ва сиёсий
ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 14-моддасида ҳам жиноий
ишларда ҳар қандай айбланувчи унинг айби қонунда кўзда тутилган
тартибда исботланмагунча айбсиз, деб ҳисобланиши белгиланган.
Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 5-
моддасидаги “Ҳеч ким азоб-уқубатга ёки ваҳшийларча, инсонликка
иснод келтирадиган ёки қадр-қимматини хўрлайдиган муомала ва
жазога мустаҳиқ бўлмаслиги керак” [3, 49]. Фуқаролик ва сиёсий
ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пакти 14-моддасининг 2-қисмида
“Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс қонунга
мувофиқ айбдорлиги исботлангунга қадар айбсиз ҳисобланади”деб
белгиланган.
Албатта, тарихга нигоҳ ташласак, айбсизлик презумпцияси
ҳатто совет тузуми Жиноят-процессуал кодексида ҳам белгиланган
эди. Лекин албатта бу даврда мазкур принцип декларатив равишда,
фақат қоғозда бўлган!
Инквизициявий совет жиноят процессида
исботлашнинг энг самарали йўли бу – айбига иқрорлик
кўрсатмаларини олиш ҳисобланарди!
Ва бу йўлда ҳар қандай
усуллар ўзини оқлайди, деган қоида амал қиларди. Айнан ана шу оғир
тарихий даврларни бошидан кечирган халқимизда жиноят тергови
ҳақида сўз борганда қуйидаги стереотип фикрлаш кенг тарқалган
“
Тергов органларига кунинг тушмасин, тушса тамом, қутула
олмайсан, тергов нима деса шуни қилишга мажбур бўласан
”...
Энди эса тасаввур қилинг, жиноятда гумонланаётган ёки
айбланаётган шахс терговчига қараб “
Айбдор ёки айбсизлигимни
исботлашга мажбур эмасман, бу сизнинг мажбуриятингиз!”
деб
турса. Албатта, оддий турмушимизда бундай вазиятни ҳатто тасаввур
қилишимиз ҳам қийин. Аслида эса айбсизлик презумпцияси ҳар бир
шахсга айнан шундай дадил позицияда бўлишни кафолатлайди!
151
Мазкур конституциявий нормага киритилиши назарда
тутилаётган яна бир муҳим янги қоида қуйидагича:
“Айбдорликка
оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари
тугаган
бўлса,
гумон
қилинувчининг,
айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши
керак”.
Нима учун шахс ҳуқуқининг мазкур кафолати муҳим?
Айтайлик, шахс жиноят содир этганликда гумон қилинди, лекин буни
бевосита исботлашнинг имкони бўлмади: унинг айблилигига
кўрсатувчи билвосита далиллар бор, лекин тўғридан тўғри айбини
исботловчи далиллар мавжуд эмас. Шундай вазиятда қонун
айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг фойдасига ҳал қилинишини кафолатлайди. Яъни,
“
исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг”
деган
ҳалқаро стандарт амал қилади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг
айбсизлигини исботлаб беришга мажбур эмас
. Бу нимани
англатади? Жиноят бўйича исботлаш мажбурияти алоҳида масъул
мансабдор шахсларга юклатилган. Яъни, дастлабки терговда шахсга
нисбатан айблов терговчи томонидан эълон қилинади, суд
муҳокамасида эса айбловни давлат айбловчиси қўллаб-қувватлайди.
Айнан шунинг учун ҳам шахснинг айбли ёки айбсизлигини исботлаш
фақат мазкур мансабдор шахслар зиммасида. Гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи исботлаш жараёнида иштирок этишга
умуман мажбур эмас! Агар истаса, ушланган вақтидан то ҳукм
чиқарилгунга қадар сукут сақлаши мумкин.
Шунингдек, айбсизлик презумпциясига биноан, “
Гумон
қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини
исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш
ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин”.
Одатда, шахсга нисбатан
жиноят иши бошланганда у оғир
руҳий ҳолатга тушади, ўзини йўқотиб қўяди, айнан ана шу пайтда
у ўз ҳуқуқларини
тўлиқ англай олмайди. Ва айнан шундай руҳий
ҳолатда оддий инсон айбдорлигини исботлаш унинг эмас, тергов
152
органларининг вазифаси эканлигини тушунмасдан ўзига қарши
кўрсатмалар бериши афсуски, ҳаётимизда кенг тарқалган амалиёт.
Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмаслиги ва
исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги
қоидасининг
конституциявий даражада мустаҳкамланиши тергов
органлари томонидан шахсни мажбурлаш ёки унга ҳар қандай
босим ўтказиш каби салбий ҳолатларидан ҳимоя қилади.
Конституцияга киритилаётган ушбу кафолатларнинг барчаси
бутун дунё эътироф этган айбсизлик презумпциясининг “
олтин
қоидалари
”
бўлиб,
уларнинг
конституциявий
даражада
мустаҳкамланиши фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя қилинишининг янги ва ишончли механизмини ишга солади.
Яна бир муҳим янги конституциявий кафолатлардан бири бу
–
«Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик
беришга мажбур эмас”
қоидасидир. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз
раҳбари “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобида шахсий
ва сиёсий хуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилиши
лозим бўлган муҳим ислоҳотлар қаторида
“жиноят процессида
жабрланувчи ва гувоҳларнинг ... ҳуқуқлари ва хавфсизлигини
таъминлаш механизмини такомиллаштириш”
масаласига ҳам
алоҳида тўхталиб ўтган.
Шахс ўзига ва ўз яқин қариндошларига
қарши гувоҳлик қилишга мажбур этилиши мумкин эмаслиги
қоидаси
ни қатъийлаштириш, унинг аҳамиятини ошириш биринчи
навбатда, Давлат раҳбари томонидан эътироф этилган ана шу
масалани таъминлашга қаратилган.
Шахс ўзига қарши кўрсатма бермаслиги ҳуқуқи ҳам
айбсизлик
презумпцияси
қоидаларидан келиб чиқадиган кафолат ҳисобланади.
Жумладан, айбсизлик презумпциясига биноан,
гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб
бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан
фойдаланиши мумкин.
Мазкур талаб БМТнинг 1966 йил 16
декабрдаги Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт
14-моддаси талабларидан ҳам келиб чиқади. Унга асосан
“g) ўзига
ўзи қарши кўрсатув беришга ёки ўзини айбдор деб тан олишга
153
мажбур килинмаслик”
, кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси
мазкур Пактга 1995 йилда қўшилган.
Бу
халқаро стандартнинг
асосий мақсади – ҳуқуқ тартибот
органлари томонидан жиноий таъқиб остидаги шахсни мажбурлаш
ёки унга ҳар қандай босим ўтказиш йўли билан унинг иродасига
қарши олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўймасликдир.
Мазкур кафолатдаги ўз-ўзини айбламаслик ҳуқуқи фақатгина жиноят
содир этишда иқрор бўлишга мажбурлаш тақиқи билан чекланиб
қолмайди. Ўзига ёки яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга
мажбурлаш мумкин эмаслиги қоидаси кейинчалик жиноят ишида
фойдаланиш мумкин бўлган фактлар тўғрисидаги ҳар қандай
маълумотларни тақдим қилишга мажбурлаш ҳам мумкин эмаслигини
назарда тутади. Ушбу
қоида суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари
сўроқ қилишдан олдин шахс ўзига ва яқин қариндошларига
қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантириши
лозимлигини
ҳам англатади.
Албатта, ҳозирда ҳам Жиноят-процессуал кодексида шахснинг
ўз қариндошларига қарши кўрсатма бериш эркинлиги белгиланган.
Жумладан, мазкур кодексининг 116-моддасига кўра,
гумон
қилинувчининг,
айбланувчининг,
судланувчининг
яқин
қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига тааллуқли
ҳолатлар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат
ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин
.
Лекин шу билан бирга, афсуски, суд тергов амалиётида шундай
ҳолатлар ҳам учрайдики, айрим тергов ходимлари фуқароларимиз
ўзининг бундай ҳуқуқи борлигини англамаслигидан фойдаланиб, ўз
қариндошига нисбатан гувоҳлик бериш-бермаслик шахснинг мутлақо
эркинлиги эканлиги ва бу каби гувоҳлик беришдан бош тортиш учун
жиноий жавобгарлик мавжуд эмаслигини тўлиқ тушунтирмайдилар.
Натижада,
инсонларнинг
мазкур
ҳуқуқдан
амалда
реал
фойдаланишида муаммолар юзага келади.
Шахснинг ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик
бермаслик ҳуқуқи ҳар қандай турдаги қийноқлар, таҳдидлар ва
мажбурлов чораларини қўллашни чекловчи инструмент бўлиб хизмат
қилади.
Бу қоиданинг
Конституция даражасида белгиланиши эса
154
шахсга
кимнингдир
хоҳиш-иродаси
объекти
сифатида
муносабатда бўлишга йўл қўйилмаслигини, унинг шахсий ҳаёт
дахлсизлиги эса чинакам конституциявий кафолат эканлигини
мустаҳкамлайди
.
Айбсизлик презумпциясига оид яна бир янги конституциявий
кафолатга кўра,
агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга
қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога
тортилиши мумкин эмас.
Мазкур қоиданинг аҳамияти нимада ва у шахсга қандай
имконият яратади?
Айбсизлик презумпциясининг бу кафолати шахсни турли
бўхтонлар ва асоссиз айбловлардан ҳимоя қилади. Фақатгина асосли
айблов ва суд ҳукми билан шахс айбдор деб топилиши мумкин.
Унгача шахсга нисбатан жиноятчи мақомини қўллаш мумкин эмас.
Шахсни айблашда биргина иқрорлик кўрсатмалари эмас, балки
ишончли, мақбул ва етарли далиллар мажмуи бўлиши шарт. Хусусан,
Жиноят-процессуал кодексининг 112 моддасига кўра, гумон
қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва
айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд
далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш
учун асос қилиб олиниши мумкин.
Гумон қилинувчи ва айбланувчининг берган кўрсатувлари билан
аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақдирда
ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг
ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби
текшириб чиқилиши ва баҳоланиши лозим.
Яъни, жиноят процессида шахснинг шаъни ва қадр-қимматини
ҳурмат қилиш масаласи жуда муҳим. Сабаби, айнан жиноят
процессида инсонга асоссиз жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказиш
хавфи катта. Шу сабабдан ҳам, қонун кимгадир эмас,
айнан
мансабдор шахсларга жиноят процесси иштирокчилари билан
ҳар қандай нопроцессуал усулда мулоқот қилишни, яъни ўз
ҳокимият
ваколатини
суиистеъмол
қилишни
қатъиян
тақиқлайди.
Айтиш керакки, тергов вақтида қўлланиладиган
ғайриқонуний ҳаракатлар нафақат қийноқ ва бошқа зўрлик
155
усулларидан иборат, яъни, жиноий таъқиб остидаги шахсга нисбатан
ундан иқрорлик кўрсатмалари олиш мақсадида ўтказиладиган босим,
нафақат жисмоний, балки руҳий тазйиқ кўринишида ҳам кузатилиши
мумкин. Айнан бундай ноқонуний усулларни қўллаб олинган ҳар
қандай далиллардан фойдаланиш қонунан тақиқланади. Яъни, тергов
вақтида иқрорлик кўрсатмалари ҳар қандай босим остида олинган
бўлса, сўзсиз
номақбул далил ҳисобланади ва улардан судда
фойдаланиш мумкин эмас
! Бундан ташқари, қонунда шундай
процессуал талаб амал қиладики, унга биноан агар суд мажлисида
масалан, судланувчи терговда унга нисбатан
рухсат берилмаган
усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаат қилса, судья бу
мурожаатни суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза
ўтказган ҳолда мажбурий текшириши зарур”.
Айнан ана шу
кафолатнинг Конституцияда мустаҳкамланиши ҳар қандай бу каби
номақбул далиллардан фойдаланишга чек қўяди. Муҳим жиҳати,
бунда
нафақат
ноқонуний
усулда
олинган
иқрорлик
кўрсатмалари, балки уларнинг асосида айбланувчи иштирокида
ўтказилган бошқа тергов ҳаракатлари ва уларнинг натижасида
олинган далиллар ҳам ўз юридик кучини йўқотади.
Шу
билан
биргаликда,
таклиф
этилаётган
мазкур
конституциявий норманинг энг муҳим кафолати шундан иборатки,
иқрорлик кўрсатмалари ихтиёрий равишда ёки босим остида
олинганлигидан қатъий назар
, улар иш юзасидан ягона далил
бўлса, шахс айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин
эмас! Яъни бундай шахс ҳуқуқлари кафолати, тергов органлари
зиммасига конституциявий даражада алоҳида масъулият юклайдики,
эндиликда улар шахсни айбини исботлаш жараёнида
иқрорлик
кўрсатмаларига асосий урғу бермаслиги ва айбловни тергов йўли
билан
текширилган
бошқа
далиллар
мажмуи
билан
исботлашлари шарт!
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жиноят ишлари юритувининг
асосини ташкил этадиган ушбу процессуал кафолатлар мажмуига
риоя қилиш орқалигина
тергов монополияси ва жиноят учун
жазолаш ваколатларига
эга давлат ҳамда жиноий таъқиб остига
олинган шахс ўртасидаги жиноят-ҳуқуқий муносабатлар тартибга
156
солинади. Бунда айнан айбсизлик презумпцияси шахс учун нафақат
асоссиз айбланишдан
, балки
ноқонуний ҳукм
ва жазога
тортишдан
ҳам ҳимояловчи кафолат бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқи.
www.president.uz.
2.
Ч.О. Бекарриа. Опреступлениях и наказаниях. Сост.и предисл.
В.С.Овчинского. – М.: ИНФРА – М. 2004. 184с.
3.
Ўзбекистон Республикаси ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро
шартномалар/ Масъул муҳаррир А.Х.Саидов. –Тошкент: “Адолат”,
2002. –Б.49.
4.
Alishaev, S. T. "LEGAL TECHNIQUE IN THE EXECUTION OF A
JUDGMENT ISSUES." World Bulletin of Management and Law 18
(2023): 24-26.
5.
Bazarova, Dildora. "Challenges of enhancement of the procedural
guarantees of the rights and interests of participants in criminal
proceedings." Ilkogretim Online 20.3 (2021).
6.
Ravshanovich,
Davronov
Atobek.
"ODOROLOGICAL
EXAMINATION IN THE CRIME INVESTIGATION PROCESS.
THEORY, METHODS AND PRACTICE." World Bulletin of
Management and Law 18 (2023): 27-32.
7.
Rakhimova, Ulzana. "Cybercrime subject and limits of proof." TSUL
Legal Report International electronic scientific journal 1.1 (2020).
8.
Kudratillaev, X. Z. "Evaluation of evidence in criminal proceedings
(international experience)." Herald pedagogiki. Nauka i Praktyka 2.2
(2022).
9.
Mamatalieva, Sh Kh. "Ensuring the safety of witnesses in criminal
proceedings." (2022).
10.
МАХМУДОВ, Суннатжон. "ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШДА
ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ." ЮРИСТ
АХБОРОТНОМАСИ 2.4 (2022): 69-77.
11.
Khalimovich,
Rajabov
Bekzod.
"SIMPLIFICATION
OF
CRIMINAL
PROCEEDINGS:
CONCEPT,
CONTENT
AND
157
IMPORTANCE." World Bulletin of Management and Law 18 (2023): 51-
54.
12.
Suyunova, Dilbar J. "Genesis of Criminal Liability Formation for
Crimes Against Women in Uzbekistan." (2022).
13.
Xidoyatov, B. "Conceptual framework for the development of
criminal legislation of the Republic of Uzbekistan." Review of law
sciences 2.4 (2018): 17.
14.
Kuanishbaevich, Khudaybergenov Baxram. "Comparative analysis
of the initial stage of the criminal process in some foreign countries." Web
of Scientist: International Scientific Research Journal 3.8 (2022): 221-227.