Авторы

  • Наби Джумабаев
    Гулистанский государственный университет

Биография автора

  • Наби Джумабаев, Гулистанский государственный университет

    базовый докторант

DOI:

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp233-236

Ключевые слова:

эстетическое искусство национальная история культурное наследие духовность нравственность совершенный человек художественное наследие ценность

Аннотация

Maqolada ajdodlarimizning yosh avlodni vatanparvarlik va odamiylik fazilatlari ruhida voyaga yetkazishga alohida e’tibor qaratib kelganligi haqida so‘z yuritilgan. Zero, ota bobolarimizdan qolgan va asrlar mobaynida sayqallanib, boyitib kelinganma’naviy merosimiz komil inson tarbiyasida dasturulamal bo‘lib xizmat qilishi to‘g‘risida fikrlar aks ettirilgan.


background image

STARS International University

233

Annotatsıya:

Maqolada ajdodlarimizning yosh avlodni vatanparvarlik va odamiylik

fazilatlari ruhida voyaga yetkazishga alohida e’tibor qaratib kelganligi haqida so‘z yurit-
ilgan. Zero, ota-bobolarimizdan qolgan va asrlar mobaynida sayqallanib, boyitib kelingan
ma’naviy merosimiz komil inson tarbiyasida dasturulamal bo‘lib xizmat qilishi to‘g‘risida
fikrlar aks ettirilgan.

Kalit so‘zlar:

estetik san’at, milliy tarix, madaniy meros, ma’naviyat, axloq, komil inson,

badiiy meros, qadriyat.

Аждодларимиз томонидан қолдирилган бебаҳо маданий мерос миллий маъ-

навиятимизнинг ўзагини ташкил этади. Шу сабабли ундан бугунги ёшлари-
мизнинг таълим ва тарбиясида кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки
“Аждодларимиздан қолган мерос миллатимизнинг нафақат ўтмиши, шунин-
гдек, истиқболи учун ҳам куч ва фидойилик манбаи ҳисобланади” [1:47]. Комил
инсон ғояси Шарқ фалсафасининг асосий мазмунини ташкил этади. Зеро, бу
ғоя маънавият ва шарқона одоб билан узвий боғлиқ. Ҳозирги даврга келиб,
миллий-маданий меросимиз, қадриятларимиз, маънавиятимизни ўрганиш ва
уни янада юксалтириш учун кенг имкониятлар юзага келди. Ўз даврининг ди-
дактик қонуни бўлган “Авесто” китоби инсоният тарихидаги энг қадимий маъ-
навий манбалардан бири ҳисобланади. Унинг мазмунида акс этган “Эзгу фикр,
эзгу сўз ва эзгу амал” тамойили миллий маънавиятимизнинг асосини ташкил
қилади.

Аждодларимизнинг ақл-заковати билан яратилган “Авесто” китобидаги

илоҳий мазмун ва теран педагогик қарашлар инсоният тафаккури тарихида
алоҳида ўрин тутади. Асардаги ижтимоий-ахлоқий, диний-маърифий фикрлар
ўзининг умумбашарий моҳияти билан ҳамма учун долзарб ва ибратлидир. Ана
шу ҳаётий мазмун таркибининг катта қисми ахлоқ-одоб масалаларига бағи-
шлангандир. Шу боис “Авесто” эзгулик фалсафаси, ахлоқ кодекси ҳамдир. Жа-
мият ривожига ҳамоҳанг тарзда унинг барча соҳалари ривожланиб боради. Бу
ривожланиш, асосан, янгича технологиялар, ёндашувлар, тенденциялар неги-
зида содир бўлади. Айни пайтда алоҳида эътироф этиш жоизки, таълимнинг
дидактик принциплари таркибида узвийлик, узлуксизлик принциплари таъ-
лимнинг сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири
сифатида эътироф этиб келинган. Бу принцип эса тарихий-миллий негизларга

JUMABOYEV NABI
PARDABOYEVICH

Guliston davlat universiteti
tayanch doktoranti
nabijumaboyev@gmail.com

SHARQ MUTAFAKKIRLARI
MEROSIDAN
FOYDALANISHNING
PEDAGOGIK SIFATLARI

https://doi.org/10.47689/
STARS.university-pp233-236


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

234

таянади. “Авесто” каби дидактик асарлари қатори Шарқ мутафаккирларининг

эстетик қарашлари ҳам баркамол авлод тарбияси учун муҳим манбадир. Зеро,
ўзбек халқи дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалари билан
ҳақли равишда фахрланади. Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фо-
робий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Фарғоний, Абдураҳмон Жомий, Алишер На-
воий, Камолиддин Беҳзод, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирзо Улуғбек каби
алломалардан буюк илмий мерос қолган. Бу илмий меросларнинг таълимий ва

тарбиявий аҳамияти барча замонларда ўзининг нуфузи ва аҳамиятини йўқот-

маган. Шу маънода уларнинг меросидан замонавий таълим амалиётида фой-
даланишни таълимнинг миллий-тарихий негизини мустаҳкамлашнинг муҳим
омилларидан бири сифатида эътироф этиш мумкин. [2:16]. Шу маънода Шарқ

мутафаккирларининг эстетик қарашларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардан
замонавий бадиий таълим тизимида фойдаланишнинг мазмуни, методикасини
ишлаб чиқиш ҳамда қўлланиладиган ёндашув ва воситаларини аниқлаш замо-

навий бадиий таълимнинг муҳим шартларидан биридир.

Ота-боболаримиздан қолган бой маънавий меросимизнинг ёш авлоднинг

ҳар томонлама юксалиши тизимидаги ўрни ва роли ўзига хос хусусиятга ва

кўринишларга эга. “Дарҳақиқат, аждодлар томонидан яратилган тарбиявий
қадриятларни ўрганишда таълим тизими имкониятларига алоҳида эътибор

қаратиш лозим. Шарқ мутафаккирларининг асарларини ўрганиш, таҳлил қи-

лиш, уларнинг ижоди ва таълим-тарбияга оид қарашларини педагогик нуқтаи
назардан тадқиқ этиш муҳим амалий аҳамиятга эга” [3:43]. Улар ўз асарлари-
да шахс маънавияти, инсонда одоб-ахлоқнинг юксак намуналарини таркиб
топтириш, оила, никоҳ, фарзанд тарбияси, ҳалол меҳнат билан кун кечириш,

атроф-муҳитга нисбатан оқилона муносабатда бўлишга оид қарашларни баён
қилганлар. Шундай қилиб, Шарқ мутафаккирлари ва алломалари ўз асарлари-
да шахс ва уни тарбиялаш масалалари, инсоннинг билим олиши, ҳунар эгал-
лаши, ундаги юксак маънавий-ахлоқий сифатларни улуғлайдилар ва барчани
шундай фазилатларга эга бўлишга чорлайдилар.

Тарбиявий панд-насиҳатлар баён этилган тарихий манбалар тизимида Кай-

ковуснинг “Қобуснома” асари ҳам муҳим дидактик манба эканлиги билан эъ-
тиборга моликдир. Зеро, унинг педагогик таълимотининг бош ғояси комил
инсон тарбияси бўлган. Комилликка эса болаларда эстетик дид, бадиий та-
факкурни шакллантириш орқали эришилади. Шунинг учун ҳам Форобий, ибн
Сино, Беруний, Кайковус, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Воиз Кошифий,
Жалолиддин Давоний каби Шарқ алломаларининг нодир асарлари чоп эти-

лиши улардан таълимий ва тарбиявий мақсадда фойдаланиш учун қулай ша-
роит тақдим этмоқда [2:16]. Жумладан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғо-

тит-турк” асарида комилликнинг бир қатор сифатлари қаторида “...инсоннинг
маънавий-маърифий дунёқараши, одоб-ахлоқи, гўзал инсоний фазилатлари
шаклланиши”га илм олиш орқалигина эришиш мумкинлиги эътироф этилган.

“Унсурулмаолий Кайковус (1021 ёки 1022-...) фарзандга адаб, ҳунар ўргатмак-

ни мерос деб билғил. Агар сен хоҳ унга адаб ўргатғил, хоҳ ўргатмағил турмуш
машаққатларининг ўзи унга ўргатур. Ундоқким дебдурлар, ота-она тарбияла-
маса, кеча ва кундуз уни тарбиялайдур [4:24]”. Кайковуснинг 44 бобдан ибо-
рат бўлган “Қобуснома” асарида ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги вази-
фа ва бурчлари, фарзанднинг ота-онага муносабати, уларни қадрлаш, инсон-
лар орасидаги муомала одоби, уларнинг ўзаро ахлоқий муносабатлари, ҳақо-


background image

STARS International University

235

рат, қўполлик каби ёмон одатлардан сақланиш зарурияти билан бир қаторда

бола тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, унинг келажаги учун ота-онанинг
масъулияти катта эканлиги каби ахлоқий масалаларга урғу берилади. Мазкур
асар ўтмишда мактаб ва мадрасаларда “Гулистон”, “Бўстон” каби асарлар би-
лан бир қаторда дарслик вазифасини ўтаган. “Қобуснома” қомусий дидактик
асар бўлиб, бошидан охиригача таълим-тарбиядаги муаммоларни ҳал қилишга
қаратилган. Асардаги бош масала инсон ва унинг камол топишидир. Комил ин-

сон шахсиятида эса эстетик маданият, эстетик дид каби сифатлар баркамол-

ликнинг муҳим таркибий компонентидир.

Тарихий манбаларнинг таҳлилларидан аён бўладики, Шарқ мутафаккирла-

ри, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бевосита эстетик тарбия ҳақида фикр

билдирмаган бўлсалар-да, умумий ҳолатда тарбия ҳақида қимматли фикрлар
билдиришган. Жумладан, Абу Наср Форобийнинг меросини тадқиқ этар экан,
Н.Ҳ.Воҳидованинг таъкидлашича, “Форобий ўз асарларида тарбиявий масала-

ларга эътибор қаратиб, бир қатор “асарларида ўзининг ижтимоий-тарбиявий
қарашларини ифодалаган” [2:16]. Айниқса, Форобийнинг “Мукаммал таълим
ҳақида рисола” асари фозил одамларни вояга етказишнинг мукаммал йўлла-

рини очиб берган.

Дунёда “Иккинчи муаллим” сифатида танилган бобомиз Абу Наср Форобий

фанга “Инсон бахти” мавзусини киритиб, уни илмий асослашга ҳаракат қил-

ган. Аллома ўзининг “Бахт-саодатга эришиш ҳақидаги рисола” номли асари-
да олий бахт бу камолотнинг энг юқори даражаси эканини, ахлоқий фазилат-
га ақлий камолот билан назарий ва фалсафий ҳақиқатни биргаликда англаш
орқали эришилишини тушунтиради, яъни инсон бахтга ҳирс билан эмас, балки

ақл билан эга бўлишини таъкидлайди. Форобий таълимотида илгари сурил-
ган ахлоқий баркамоллик талаблари қуйидагилар: саломатлик, нозик фаросат,
яхши хотира, зукколик, ширинсуханлик, илмга чанқоқлик, нафсни тия олиш,
ҳақиқатпарварлик, олижаноблик, камтарлик, адолатпарварлик, қатъиятлилик.
Масалан, Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида шахсни комиллик-
ка элтувчи йўллар баён этилган. Зотан, Шарқ педагогикасининг қамрови кенг,
уни уммонга қиёсламоқ мумкин. Ҳозир ўрганаётганимиз ана шу уммондан бир
қатра, холос. Биз ўзлигимизга қайтиб, мутафаккир боболаримиз меросидан
унумли фойдалана билсак, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, таълим-тарбия
соҳасида дунёнинг энг илғор мамлакатларига етиб оламиз. Бу ҳар қандай бой-
ликдан афзалдир.

Ижтимоий фанлар бўйича олиб борилган тадқиқотларда Яссавия тариқа-

ти асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий (XI аср ўрталари - 1166-67) ўзининг маъна-
вий-ахлоқий қарашлари билан нафақат тарихан, балки бугунги кунда ҳам пе-

дагогика фанига беқиёс ҳисса қўшганлиги аён бўлмоқда. Хожа Аҳмад Яссавий
таълимотини тадқиқ этар экан, педагог ва файласуф олима Мақсуда Хожиева
Аҳмад Яссавий таълимотида айёрлик, гуноҳларни яшириш ўзгаларга хиёнат
ҳисобланишига алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, аллома ростгўйлик,
ҳалоллик, ўз-ўзига талабчанлик, меҳнаткашликни тарғиб қилиб, заҳмат чек-
кан одам сабрли, бардошли, иродали бўлиши ҳақидаги фикрни илгари суради
[5:10]. Шахсдаги бу сифатларнинг таркиб топишида, шубҳасиз, одоб-ахлоқ,
яъни гўзал хулқ, гўзалликни англаш, гўзаллик яратишга интилиш каби фа-
зилатлар ҳам назарда тутилган. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия жараёнида
улардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хожа Аҳмад Ясса-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

236

вий ҳикматлари ўқувчилар ва талабаларни турли экстремистик оқимларнинг
таъсиридан сақлаб қолишга даъват сифатида янграйди. Замонавий таълимда
Ислом маънавияти ва маданияти билан глобаллашув, интеграциялашув шаро-
итида амал қилинаётган замонавий таълимий тенденциялар синтези Шарқ ал-
ломаларининг педагогик қарашларини миллий таълимда қўллаш назарияси ва
амалиётидан фойдаланишни тақозо этади.

Тарихий манбаларда кўрсатилишича, Бурҳониддий Марғинонийнинг Ислом

ҳуқуқшунослиги ҳақидаги фикрларидан ўтмишдаги Шарқ таълим-тарбия жа-
раёнида кенг фойдаланилган. Жумладан, мактаб ва мадрасаларда унинг асар-
лари ўрганилган, ҳар бир оила ўз фарзандларини ахлоқли-одобли, гўзал фа-
зилатли бўлиб камол топтиришида Бурҳониддий Марғинонийнинг ўгитларига
амал қилган [6:9]. Бурҳониддий Марғинонийнинг ахлоқий-ҳуқуқий қарашлари-
да ўз ифодасини топган қимматли ғоялар ёш авлодни диний қадриятлар ми-
солида, одамийлик руҳида тарбиялаши билан бирга уларда юксак инсонийлик
сифатларини қадрлашда, идрок этишда муҳим аҳамият касб этади. Аллома-
нинг ахлоқий қарашларида пок виждон, тозалик, сергаклик, ишонч ва дадил-
лик каби хусусиятларнинг мазмуни ва уларнинг ҳаётий аҳамияти кўрсатилган.

Бой таълимий-маънавий мерос қолдирган Шарқ алломаларидан бири, Ислом

оламининг йирик мутафаккири ва “Ҳадис илмининг султони” Имом Бухорий
(810-870) ўз асарларида тарбиянинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб, ҳалоллик,
поклик, ота-онага ҳурмат, меҳрибонлик, ҳаё, ростгўйлик, саховат, илмлилик,
сабр-қаноат, адолатлилик, кечиримлилик каби фазилатлар инсонни улуғловчи
сифатлар эканлигига эътибор қаратади. “Кимки заррача бўлса ҳам яхшилик
қилса, ажру савоб олгай, кимки зарра бўлса ҳам ёмонлик қилса, азобга қолгай”,
деган фикрлар Имом Бухорий асарларида акс этган ахлоқий меъёр ва тамой-
илларнинг асосидир.

Юқорида келтирилган таҳлиллардан аён бўладики, Шарқ мутафаккирлари-

нинг таълимий ва тарбиявий мероси бевосита эстетик тарбияга оид бўлма-
са-да, аслида, уларнинг асарларига эстетик мазмун сингдирилган. Айнан шу-
нинг учун ҳам алломаларнинг эстетик қарашларини долзарб педагогик муам-
мо сифатида тадқиқ этиш, ундан фойдаланишнинг дидактик имкониятларини
аниқлаш ижтимоий-педагогик зарурат сифатида қаралмоқди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.А.Ҳайдаров. Инсон камолоти ва миллий-маънавий қадриятлар. Т.: Муҳар-

рир, 2008.

2.Воҳидова Н.Ҳ. Шарқ мутафаккирларининг таълимий-ахлоқий қарашлари/

Олий таълим/Высшее образование. 2008. 8.

3.З.Б.Жалилов. Шарқ мутафаккирлари меросини ўрганишнинг дидактик ме-

тодлари. Замонавий таълим журнали. 2017 йил, 5-сон.

4.М.Ҳамдамова. Маънавият асослари. Т.: “Фан ва технология”, 2008.
5.М.Хажиева. Хожа Аҳмад Яссавийнинг маънавий-тарбиявий қарашлари. Пе-

дагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси авторефера-
ти. Т.: 2004.

6.М.Шохаджяев. Бурхониддин Марғинонийнинг ахлоқий-ҳуқуқий тарбияга

оид қарашлари. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссерта-
цияси автореферати. Т.: 2006.

Библиографические ссылки

А.Ҳайдаров. Инсон камолоти ва миллий-маънавий қадриятлар. Т.: Муҳаррир, 2008.

Воҳидова Н.Ҳ. Шарқ мутафаккирларининг таълимий-ахлоқий қарашлари/ Олий таълим/Высшее образование. 2008. 8.

З.Б.Жалилов. Шарқ мутафаккирлари меросини ўрганишнинг дидактик методлари. Замонавий таълим журнали. 2017 йил, 5 сон.

М.Ҳамдамова. Маънавият асослари. Т.: “Фан ва технология”, 2008.

М.Хажиева. Хожа Аҳмад Яссавийнинг маънавий-тарбиявий қарашлари. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Т.: 2004.

М.Шохаджяев. Бурхониддин Марғинонийнинг ахлоқий-ҳуқуқий тарбияга оид қарашлари. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Т.: 2006.