Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
244
Annotatsiya:
Maqolada bugungi axborotlashuv davrida milliy ta’lim tizimini modern-
izatsiyalashtirishda tizimli yondashuv masalalari, o‘ziga xos xususiyatlari, evolyutsion rivo-
jlanishga asoslangan tadrijiylik va izchillik tamoyillari xususida so‘z yuritilgan. Shuning-
dek, postindustrial jamiyat talablaridan kelib chiqqan holda oliy ta’lim jarayonidagi tizimli,
nochiziqli yondashuv asosidagi modernizatsion o‘zgarishlar bayon etilgan.
Kalit so‘z va iboralar:
axborotlashuv davri, milliy ta’lim, modernizatsiyalash, tizimli
yondashuv, evolyutsion rivojlanish, tadrijiylik, izchillik tamoyili, oliy ta’lim, nochiziqli yon-
dashuv.
Миллий таълим тизимини модернизациялаш ҳақида фикр юритилганда ҳам
айнан таълимни бугунги замон талабларига мослаштириш, ислоҳ этиш, янги-
лаш, замонавийлаштириш назарда тутилади. Модернизация тушунчаси деяр-
ли барча фалсафий луғатларда “замонавийлашиш”, “ислоҳ этилиш”, “янгила-
ниш” маъноларида берилган[1; 135].
Аслида, миллий таълим тизимини модернизациялаш мустақилликнинг даст-
лабки йиллариданоқ бошланган эди. 1992 йилда қабул қилинган “Таълим тўғри-
сида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни айнан таълим тизимини ислоҳ
этишга, янгилашга, замонавийлаштиришга қаратилган дастлабки қадамлардан
бири эди. Бу қонун доирасида миллий таълим тизимини янгилаш борасида кў-
плаб ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараён, айниқса, замонавий таълим тех-
нологияларининг кириб келиши, хорижий тилларни ўрганишга бўлган талаб-
нинг ортиши, янги педагогик ва ноанъанавий методикаларнинг кириб келиши
билан кечди.
Бугунги ахборотлашув даврида миллий таълим тизимини модернизация-
лаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим саналади. Модернизация жараёнини
миллий таълим тизими билан уйғунлаштиришга тизимли ёндашув лозим деб
ҳисоблаймиз. Ўзбекистонда таълим тизимининг янгиланишида тизимли ёнда-
шув таълимнинг ҳар бир босқичини, қуйидан юқоригача ислоҳ этилиши билан
белгиланади.
Модернизация назариясини таҳлил этган олимлардан бири С. Гавров
бу жа-
раённинг анъанавийликдан замонавийликка ўтилиши билан кечадиган жараён
KADIROVA GULCHEXRA
MUMINOVNA,
Samarqand davlat universiteti
magistranti
ERGASHEVA MAXBUBA
XOTAMBEKOVNA,
Samarqand davlat universiteti;
falsafa fanlari doktori (DSc),
dotsent
MILLIY TA’LIMNI
TIZIMLI
MODERNIZATSIYALASH
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp244-248
STARS International University
245
эканлигини таъкидлайди ва модернизацияни, асосан, уч хил маънода кўриб
чиқади:
Ғарбий Европа ва Шимолий Америка давлатларининг Европа замонавий
даврига тааллуқли ички ривожланиши сифатида;
биринчи гуруҳ мамлакатларига кирмайдиган, лекин уларга етиб олишга ин-
тилаётган давлатлар томонидан амалга оширилаётган модернизация;
энг модернизациялашган жамиятларнинг (Ғарбий Европа ва Шимолий Аме-
рика) эволюцион ривожланиш жараёнлари, яъни модернизация доимий жара-
ён сифатида ислоҳотлар ва инновациялар орқали амалга ошириладиган, бу-
гунги кунда постиндустриал жамиятга асосланганлиги сифатида [2;821].
Таълим жараёнида ҳам постиндустриал жамият талабларидан келиб чиққан
ҳолда тизимли, ночизиқли ёндашув асосидаги модернизацион ўзгаришлар ку-
затилмоқда.
Бизнингча, миллий таълим тизимининг бир қисми ҳисобланувчи олий таъ-
лим тизимини модернизациялаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши
мақсадга мувофиқдир:
Ўқув режаларини модернизациялаш, яъни бу жараёнда ривожланган хори-
жий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда оқилона оптималлаштиришни амалга
ошириш лозим деб биламиз. Айниқса, бу борада хорижий мамлакатлар тажри-
басидан келиб чиққан ҳолда танқидий фикрлашни ўстирадиган, мантиқий та-
факкурни шакллантирадиган мантиқ фанининг турлича ёндашувлар асосида
ўқув режаларига киритилиши мақсадга мувофиқдир. Етакчи хорижий мамла-
катлар ўқув режалари билан танишганимизда танқидий ва мантиқий фикрлаш-
ни ўстирадиган турли фанлар мактабданоқ ўқув режаларига киритилганли-
гининг гувоҳи бўлдик. Масалан, Буюк Британиянинг Кембридж университети
таркибига кирувчи ҳар бир таълим муаасасалари ўқув режаларига киритил-
ган замонавий ёндашув (global perspectives), характер тарбияси (character
education) каби фанлар айнан фалсафий, мантиқий, танқидий тафаккурни ри-
вожлантиришга қаратилган. Ушбу таълим муассасалари ўқув дастурларида
университетлар дастурларига киритилган мантиқ фанидаги тафаккур юритиш
шакллари элементар тарзда киритилганлиги ўқувчи ёшларни мактаб даври-
даноқ тўғри фикр юритишга йўналтиради. Ваҳоланки, бугунги замон талабаси
замонавий ёндашувга эга бўлсагина, унда тўғри фикр, хулқ, ҳиссиёт шакллан-
сагина, истиқболда муваффақиятга эришади.
Ўқув дастурларини модернизациялаш
,
бизнингча, бу масалада етакчи фай-
ласуф олимлар, профессор-ўқитувчиларимиз тажрибаларига таянган ҳолда
соҳалараро, мутахассисликлардан келиб чиқиб интеграциялаштирилган (уй-
ғунлаштирилган) ўқув дастурлар (фан ва ишчи дастурлар) ишлаб чиқилиши
лозим”. Масалан, олий таълим системасида амалга оширилаётган фалсафа
фанига фан дастурларини модернизациялашда мутахассислик шифрларидан
келиб чиққан ҳолда ёндашилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Маълумки, фал-
сафа ўқув фани ҳозирги кунда республикамиз олий таълим тизимида бака-
лаврлик босқичининг деярли барча йўналишларида ўқитиладиган фанлардан
бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, олий таълим талабаларига мазкур
фанни ҳар бир мутахассислик йўналишининг ўз соҳаси нуқтаи назаридан ён-
дашган ҳолда амалга оширилса, янада самарали натижаларга эришиш мум-
кин, деб ҳисоблаймиз. Яъни “ахборот технологиялари, математика, физика
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
246
соҳаларига фан ва техника фалсафаси, спорт йўналишига спорт фалсафаси,
санъат йўналишларига, санъат ва маданият фалсафаси, иқтисодиётга иқти-
сод ёки туризм фалсафаси, тиббиёт йўналишига табобат фалсафаси, биоло-
гия, география ва экология соҳаларига табиат фалсафаси каби фалсафа фани
ўқув дастурларининг ишлаб чиқилиши мазкур фанга янгича мазмун бериб,
соҳалараро қизиқишни янада оширади” [3; 135], деб ҳисоблаймиз. Шуни таъ-
кидлаш лозимки, юқорида қайд этилган фанлар бугунги кунда фалсафа йўна-
лиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга мутахассислик ёки танлов фанла-
ри сифатида ўқитилиб келинмоқда. Биз ўз мулоҳазаларимизда олий таълим
системасининг барча йўналишларида ҳозирги даврда амалга ошириб келина-
ётган умумий фалсафа курси ўқув ва ишчи дастурларини соҳалараро модер-
низациялашни назарда тутмоқдамиз.
Олий таълим системасида дарсликлар, ўқув адабиётлари, ўқув-услубий қўл-
ланмаларни янгилаш
-
бу модернизацион фаолиятни амалга оширишда, хусу-
сан, ҳозирги тараққиёт даври таълим олувчиларининг тобора ўсиб бораётган
билим даражасини, мантиқий тафаккур юритиш имкониятларини, кенг дунёқа-
рашларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги таълим олувчилар-
ни ўқув адабиётига жалб этиш учун шундай бир катта салоҳият, малака, та-
жриба ва турли соҳа вакиллари ҳамкорлиги лозимки, ҳар бир тайёрланган ўқув
адабиёти замонавий таълим олувчининг талабига тўлиқ жавоб бериши зарур.
Олий таълим тизимида кадрлар салоҳиятини янгилаш - бу борада бугунги
кунда кўплаб ислоҳотлар, турли лойиҳалар амалга оширилмоқда, бир қанча
талаблар ишлаб чиқилмоқда. Бугунги олий таълим педагогларининг нуфузи
унинг касбий салоҳияти, фандаги ижодкорлиги, турли хорижий тилларни ўз-
лаштирганлиги, ахборот технологияларининг сўнгги ютуқларидан хабардор-
лиги, ўз устида тинимсиз меҳнат қилиб, доимий равишда ўз-ўзини ривожлан-
тириб бориши билан белгиланади.
Олий таълим муассасалари фаолиятини модернизациялаш
,
слида, бу борада
ҳам кейинги йилларда бир қатор янги ислоҳотлар амалга оширилди. 2020-2021
ўқув йилида кредит-модуль тизимига ўтказилган 43 та олий таълим муасса-
сасида тест режимининг жорий этилиши, олий таълим муассасалари фаоли-
ятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида тизимда янгича
рақамли технологияларнинг такомиллаштирилиши, “Рақамли университет”
лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва унинг доирасида соҳа фаолиятини янги-
лашга доир бир қатор фаолиятларнинг амалга оширилиши шулар жумласи-
дандир. Айниқса, мазкур лойиҳа доирасида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб
олий таълим муассасаларида талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали-
ни бекор қилиш режалаштирилганлиги соҳа фаолиятига кириб келаётган энг
муҳим ўзгаришлардан бири саналади.
Олий таълим тизимида белгиланган мутахассислик йўналишларини модерни-
зациялаш
-
бу жараён замон талаби ҳамда мамлакат эҳтиёжидан келиб чиққан
ҳолда мутахассисликларнинг белгиланиши тизимини тубдан ислоҳ этиш орқа-
ли амалга оширилади. Бугун янги касблар, янги соҳалар кириб келмоқдаки, бу
жараённи модернизациялаш жуда муҳим саналади. “Дарҳақиқат, бугун давр
ўзгарди. Етишиб чиқаётган мутахассисларга нисбатан қўйилаётган талаблар
ўзгарди. Эндиликда олий таълим соҳасидаги асосий эътибор ёшларимизнинг
чуқур билимга эга бўлишлари, чет тиллари ва замонавий ахборот-коммуни-
STARS International University
247
кация технологияларини пухта эгаллашларига қаратилишини кўзда тутади”
[4;32-39].
Олий таълим тизимида баҳолаш тизимини модернизациялаш
-
бугунги
кунда бу борада ҳам ислоҳотлар амалга оширилди, аммо бу ислоҳотлар, биз-
нингча, етарли эмас. Таълим берувчининг ўзи таълим берган талабаларини
баҳоламаслиги тартиби жорий этилди. Аслини олганда, ушбу методиканинг
қўлланилиши олий таълим системасида таълим олувчилар билимини баҳолаш
масаласидаги кўплаб муаммолар (коррупцион ҳолатларни, уруғ-аймоқчилик,
таниш-билишчилик)га барҳам берди, аммо талаба билимини объектив баҳо-
лашда бу методиканинг бир мунча камчиликлари ҳам кўзга ташланмоқда.
Америкада ҳаттоки докторантурага кириш имтиҳонларида тадқиқотчининг
бўлажак илмий раҳбари иштирок этиши шарт этиб белгиланган. Кембридж
ассисмент баҳолаш тизимида ҳам таълим берувчи ўзи таълим берган тала-
баларининг имтиҳон жараёнида иштирок этмаса-да, имтиҳон натижаларини
ўзи баҳолайди ва ўз талабаларини яқиндан билган ҳолда аввалги дарсларда-
ги имкониятларини ҳам инобатга олади. Биргина якуний тест орқали якуний
хулосага келинмайди. Бизнингча, баҳолашнинг жуда кўп усул ва воситала-
рини қўллаш мумкин, биргина тест ёки ёзма шаклдаги назоратлар эмас, бал-
ки якка тартибда ёхуд жамоавий лойиҳалар яратиш, ўқиладиган мазкур курс
давомида кичик тадқиқотлар олиб бориш (масалан, биология, экология соҳа-
сида дала ишлари орқали), мавзулар доирасида сўровномалар ташкил этиш
ва ҳоказо. Бу каби усуллар талабани ижодкорликка, рефлексив ва креатив
фикрлашга ундайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги [5]
Қарорида белгиланган муҳим вазифаларда ҳам айнан олий таълимни модерни-
зациялаш назарда тутилади.
Шуни таъкидлашимиз ўринлики, миллий таълимни модернизациялашти-
ришда тизимли ёндашув ҳар бир янгиланиш жараёнининг босқичма-босқич
кечишида кўмак беради. Тизимли ёндашув натижасида модернизация жараё-
ни қулай, изчил кечади ва қабул қилинади. Ваҳоланки, ҳар қандай янгиликнинг
қабул қилиниши ҳамма даврларда мураккаб кечган. Ана шу мураккабликнинг
изчил олиб борилишида тизимли ёндашув жуда муҳим саналади. Таълим тизи-
мига шиддат билан кириб келган ахборот технологиялари, инновацион дарс
ўтиш методикалари, видеодарслар яратиш технологияси, модуль кредит систе-
маси, ҳемис, зум платформалари каби янгиликларни ҳануз илмий жамоатчилик
тўлиғича қабул қилиши қийин кечмоқда. Шу ўринда таъкидлашимиз ўринлики,
янгича модернизация инсоният дуч келадиган қийинчиликлар билан тўқнаша-
ди, янги сайёрани яратиш муаммоларини ҳал этишда фан ва технология ҳамда
ресурсларни алмашиш, шу жумладан, интеллектуал салоҳиятни бирлаштира-
ди [6;364]. Шу билан бирга, интеллектуал салоҳиятни ошириш эвазига таълим
тизимидаги беқарор, хаотик, деструктив ҳолатларни камайтириш мумкинли-
гини ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Хулоса сифатида қуйидагиларни тақдим этишимиз мумкин:
Биринчидан,
миллий таълим тизимини модернизациялаш жараёнида тизим-
ли ёндашув муҳим ҳисобланади. Мазкур жараёнда тизимли ёндашув модерни-
зациялашувнинг оқилона кечишига хизмат қилади. Миллий таълим тизимини
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
248
модернизациялашда тизимли ёндашув эволюцион ривожланишга асосланиб,
тадрижийликни ва изчилликни таъминлайди.
Иккинчидан,
миллий таълим тизими модернизациясида тизимли ёндашув
таълим тизимининг ҳар бир қисмини қамраб олишини, тизим сифатида уй-
ғунлашган ҳолда тараққий этишини назарда тутади. Миллий таълим тизимида
модернизациялашув, таълим тараққиётини янги босқичга олиб чиқади, айниқ-
са, олий таълим тизимининг ҳар бир соҳасини дарс жараёнидан тортиб ўқув
юкламасигача ислоҳ этилишини таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Фалсафа. Энциклопедик луғат. -Т, Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2010,
2.Гавров С.Н. Модернизация //Социокультурная антропология: история, тео-
рия, методология. Энциклопедический словарь. – Москва.: Академический про-
ект: Константа, 2012. – С. 821-830.
3.Эргашева М.Х.Таълим тараққиёти: синергетик таҳлил. – Самарқанд: Са-
марқанд Давлат чет тиллар институти нашриёти, 2022. – Б. 134.
4.Рахимов Ғ. Асосий мақсадимиз – сифатли мутахассислар тайёрлашдир!
//“Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнал. - 2017. -
№3. – Б. 32-39.
5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини яна-
да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарори //
https://lex.uz/docs/3171590
6.Моисеев Н.Н. Современный рационализм. – Москва.: МПЗП, КОКС, 1995. –
С.364.
