Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
382
Annotatsiya:
Ushbu maqolada masofaviy ta’limda SMART texnologiyalardan foydalan-
ish
haqidagi materiallar va ma’lumotlar tahlil qilingan. Shuningdek, maqolada SMART-sha-
harlar, SMART-iqtisodiyot, SMART-jamiyat, SMART-ta’lim, SMART-universitetlar va boshqa-
lar kabi inson hayotining turli sohalardagi SMART tushunchasining roli tahlil qilingan.
Kalit so‘zlar:
SMART, SMART-ta’lim, SMART-texnologiyalar, SMART konsepsiyasi.
Кириш (Introduction). Ҳозирги замонда нафақат иқтисод ва сиёсатда, бал-
ки тўла объектив жараён сифатида намоён бўлган таълимда ҳам глобаллашув
анъаналарига эътибор берилмоқда. Бунга янги ахборот технологияларининг
кенг тарқалиши ва яхши ўзлаштирилиши орқали эришилмоқда. Таълимни гло-
баллаштириш йўлида ягона «ўқитиш тили»нинг мавжуд эмаслиги муаммоси
турибди. Шунга кўра, ягона концепция доирасида турли таълим муассасала-
рини мувофиқлаштириш учун махсус лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Интернетда таълим порталлари ёрдамида нафақат электрон маълумот кур-
слари, балки анъанавий ўқитиш имкониятлари каби бир қатор афзалликларга
эга бўлган электрон ўқитиш тизимлари ҳам яратиш мумкин.
- Мавзуга оид адабиётлар таҳлили (Literature review).
SMART тушунча-
си Питер Фердинанд Дрюкер (19.11.1909 - 11.11.2005) - австриялик америкалик
олим; иқтисодчи, публицист, ўқитувчи, XX асрнинг энг нуфузли бошқарув на-
зариётчиларидан бири билан боғлиқ. Питер Дрюкер 1954 йилда фанга SMART
қисқартмасини киритди. Шунингдек, А.Карманов [6], А.Нестерова [7], И.Шу-
бина [10], О.Долженко [5], Б.Элов [1], Г.Поллак, Б.Славин, А.Алетдинова каби
олимлар SMART-технологиялар мавзусида тадқиқот олиб боришди.
- Тадқиқот методологияси (Research Methodology). Мақола тайёрлаш жара-
ёнида
SMART тушунчасига оид илмий, оммабоп, педагогик, методик, дидактик
адабиётларни қиёсий ўрганиш ва таҳлил қилиш, кузатиш, суҳбат, ташхислаш
методларидан фойдаланилди.
- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results).
SMART технологияларни тайёр-
лаш технологияси қуйидагиларни ўз ичига олади:
O‘RINBOYEV ZOKIR MAVLONOVICH,
Samarqand davlat universiteti tayanch doktoranti
zokirurinboyev@mail.com
MAXMUDOVA DILFUZA MELIYEVNA,
Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika
instituti
dotsenti, p.f.d.(DSc)
dilfuzamahmudova@mail.ru;
MASOFAVIY
TA’LIMDA SMART
TEXNOLOGIYALARDAN
FOYDALANISH
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp382-385
STARS International University
383
1)SMART технологияларни яратиш тартиби ҳақида вазифалар;
2)SMART технологиялар таркибига қўйиладиган талаблар;
3)ўқув фани ишчи дастурини яратиш услубиёти;
4)фан бўйича ўқув қўлланмаларини яратиш услубиёти;
5)фан бўйича практикумни яратиш услубиёти;
6)SMART технологияларни безашга қўйиладиган талаблар;
7)SMART технологияларни нашр этишга тайёрлаш тартиби ҳақидаги қоида-
лар.
Ушбу технологияни қўллаш натижасида ўрганувчилар сони сезиларли дара-
жада ошади, ўқитишнинг самарадорлик даражаси ўсади.
Ўқитишнинг масофавий шакли, айниқса, олий таълимда борган сари ўзини
ишончлироқ намоён қилмоқда. Уни кундузги ўқиш шакли билан таққосланган-
да ўқитишнинг масофавий шакли иқтисодий томондан қулайроқ. Бу, ўз навба-
тида, ихтиёрий шахс нисбатан кам моддий харажатлар орқали касбга эга бў-
лиши, малакасини ошириши, касбий фаолиятга йўналтирилиши, ўз билимини
янги маълумотлар билан тўлдириши мумкин.
Ўқитиш жараёни биринчи ўринда масофавий таълимда ўзининг ташкил эти-
лишининг интерфаоллиги, яъни талаба ва ўқитувчининг алоқалари, талабалар-
нинг ўзаро алоқалари билан, билимларнинг аниқ бир соҳасига эга эканлиги би-
лан характерланади. Демак, масофавий ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва ўқув-
чининг ўзаро алоқаси масофавий ажралган ҳолда ўқитиш воситалари тўплами,
жумладан, электрон маъруза, ресурс ёки курслар бўлади. Мустақил ўқиш ти-
зимида ўқитувчи бўлмайди, у ўқувчининг мустақил фаолиятидир. Масофавий
ўқитишнинг мустақил ўқиш тизимидан фарқи ана шунда. Мустақил ўқиш виде-
окассетадаги автоном курслар, телевизион ва радиодаги курслар, компьютер
дастурлари ва компакт дисклардаги дастурлар билан ишлашдир. Шу қаторга
ўқитувчи ва талаба орасидаги кўрилмайдиган тармоқдаги дастурлар асосида
ўқиш жараёни ҳам киради. Бу ҳолда “масофавий” атамасини қўллаш ноўрин,
чунки бу ерда талабанинг ўргатувчи дастурлар, турли ташувчилардаги ахбо-
рот таълим ресурслари билан мустақил ишлаши ҳақида гап боряпти. Талаба
китоб, видеокассета ва тармоқдаги курс билан мустақил ишлаши мумкин. Ма-
софавийлик тушунчаси эса ўқитувчи билан талаба масофа билангина ажра-
тилиб турган ҳолдагина қўлланилади. Масофавий шакл бу ўқитишнинг сиртқи
шаклининг аналоги эмас. Бу ерда сиртқи ўқиш шаклидан фарқли равишда
улар махсус интернет технологиялари воситалари ёрдамида боғланадилар.
Масофавий ўқитиш бу кундузги, сиртқи, экстернат шакллар қаторидаги ўқи-
тишнинг янги шаклидир ва унга айнан ўқитишнинг мустақил тизими сифатида
қараш лозим. Инсонни ўқитиш ва тарбиялашда қандай шаклдан фойдаланил-
масин, у педагогика, дидактика ва хусусий услубиётнинг қонуниятларига мос
келиши ва уларни ўзида мужассамлаштириши керак. Масофавий таълим ёки
масофавий ўқитиш асосий ёки қўшимча бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда биз
масофавий педагогик фаолият ҳақида гапиришимиз мумкин(масофавий семи-
нарлар, викториналар, анжуманлар, олимпиадалар, стажёр-тадқиқотчилар би-
лан ишлашни ташкил этиш).
Агар ўқитишнинг масофавий шаклига мустақил тизим сифатида қараладиган
бўлса, у ҳолда ахборотнинг электрон манбаларини, яъни виртуал кутубхона-
лар, турли малака оширишлар, маслаҳат хизматлари, мультимедиали дидактик
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
384
воситалар, услубий бирлашмаларни ўз ичига олган ягона ахборот–таълимий
муҳитни яратиш зарурлиги ҳақидаги мантиқий хулоса келиб чиқади. Демак, гап
масофавий ўқитиш ҳақида борар экан, биз ўқитувчи, ресурс (ахборот-услубий
таъминот) ва талаба мавжуд бўлган тизимни кўриб чиқамиз. Ҳозирги замонда
масофавий ўқитиш тушунчаси бизда ва чет элда тобора кўпроқ тан олинаётга-
нини таъкидлаш керак. Бундан эса, ўз навбатида, масофавий ўқитишнинг ди-
дактик таъминотини – электрон курслар, ресурслар, ўқув қўлланмалари, ўқи-
тиш тизимининг ахборот таъминотини, педагогик технологияларни, ўқитиш-
нинг услуб ва шаклларини, педагог-координаторлар ва тьюторларни тайёрлаш
зарурати туғилади. Маъруза матнларини, ресурс ва ўқув қўлланмаларини элек-
трон шаклга алмаштириш муаммоларни ҳал қилмайди, аксинча, масофавий
ўқитиш жараёнини қийинлаштиради, холос. Негаки бунда ўқув материалини
етказиб бериш шаклигина ўзгаради. Тизимнинг бошқа барча ташкил этувчила-
ри сиртқи ўқитишдаги каби бажарилаверади. Бундан келиб чиқадики, назарий
ишлаш, тажриба билан текширишлар, жиддий илмий-тадқиқот ишлари талаб
қилинади. Афсуски, биз учун интернетда кўраётганимиз компакт дискларнинг
кўпчилиги педагогиканинг элементар талабларига жавоб бермайди. Масофа-
вий таълим учун ишлаб чиқарилган педагогик маҳсулотлар элементар дидак-
тик талабларга мувофиқ эмас. Электрон курслар, электрон ресурсларга худди
дастур ва ресурслар ишланишига қарагандай жиддий ёндашиш керак.
Smart-таълим ёки “ақлли” таълим - бу интерактив таълим муҳитида ҳамма
учун очиқ бўлган контентдан дунёнинг исталган нуқтасидан туриб фойдала-
ниш имконини берувчи мослашувчан таълим [7].
Smart-университетнинг вазифаси smart-жамиятда ишлаш кўникмаларига
эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдир [9].
Хулоса. Масофавий ўқитиш тизими узлуксиз таълим тизимида кундузги,
сиртқи, экстернат ўқитиш тизимлари қаторида кўрилиши керак. Педагогика-
нинг асосий тамойилларини ўзида акс эттирадиган шахсий йўналтирилган ён-
дашув дунё педагогик жамоалари томонидан замонавий таълим тизимлари-
нинг барча шакллари учун тан олинган. Ўқитиш марказида ўқитиш жараёни
эмас, талабанинг шахсий имкониятлари ва қобилиятидан келиб чиқадиган би-
лиш фаолияти, ўрганиш туради. Ўқитувчининг фаолияти талабаларнинг маҳ-
сулий фаолиятининг ташкил этилишига йўналтирилган бўлиши керак. Биноба-
рин, таълим тизимининг асосий мақсади шахснинг интеллектуал ва маънавий
жиҳатларини ривожлантириш, танқидий ва ижодий фикрлашни шаклланти-
риш, ахборотлар билан ишлашни ўргатишдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References):
1. Elov, B.B., Organization and management of the learning processes based on
smart technology. Abstract of Dissertation of The Doctor of Philosophy (Phd) on
Technical Sciences, 2018.
2. Smart-технологии в высшем образовании. 2017. http://www.library.fa.ru/
exhib.asp?id=199
3. There’s a S.M.A.R.T. way to write management’s goals and objectives //
Management Review. — Volume 70, Issue 11(AMA FORUM). — P. 35-36».
STARS International University
385
4. Алетдинова А.А. Развитие Smart-образования как инновационной техно-
логии /Алетдинова А.А., Мельниченко А.А. //Вестник Югорского государствен-
ного университета. -2015.-Выпуск№ S2 (37)
5.Долженко О.В. Университет и образование: между прошлым и буду-
щим. // Педагогика и просвещение. - 2013. - № 1. - C. 19-36. DOI: 10.7256/2306-
434X.2013.01.3
6.Карманов А.М. Smart как качественно новая ступень развития постинфор-
мационного общества //Статистика и экономика. -2014.-№ 5.
7.Нестерова А. О соотношении SMART общества и общества, построенного
на знаниях, (препринт, апрель 2014 г.)
8.Поллак Г.А. Smart-образование: новые вызовы и новые возможности //Пе-
дагогические и информационные технологии в образовании. -2015.-№ 14.
9.Славин Б. Закат университетов // URL: http://ibusiness.ru/blogs/26195.
10.Шубина Ирина Владимировна Smart и развитие современного образова-
ния // Статистика и экономика. 2015. №3. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/
smart-i-razvitie-sovremennogo-obrazovaniya
11.(дата обращения: 20.08.2021).
«SMART» ТУШУНЧАСИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ТАРИХИ ЎзМУ хабарлари, 2021,
[1/5/2]B 23-25
