Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
170
КОРХОНАЛАРДА МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ ТАҲЛИЛИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Қличев
Бахтиёр Пардаевич,
катта ўқитувчи,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Мазкур тадқиқот ишида Ўзбекистон ЯИМ таркибида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши, мазкур корхоналарда
таҳлилий ишларнинг амалга ошириш масалалари ёритилган. Маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажми орқали эришиладиган кўрсаткичларнинг назарий ва
амалий жиҳатлари
очиб берилган.
Калит
сўзлар
:
Ишлаб чиқариш ҳажми, кичик бизнес, ЯИМ таркиби
.
Республикамизда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва
ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йил
24 январь санасида Президентнинг “Республикада ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали
тизимини яратиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-99-
сон қарори қабул
қилинган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилга
мўлжалланган “Маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ва саноат кооперациясини
кенгайтириш Дастури” тасдиқланди. Мазкур дастур бўйича амалга
ошириладиган ишлар қуйидаги йўналишларда олиб борилиши
белгиланган:
–
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини
кенгайтиришнинг прогноз параметрлари;
–
янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни
кенгайтириш йиғма кўрсаткичлари;
–
иқтисодиёт тармоқлари томонидан янги маҳсулотларни ишлаб
чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхати;
–
ҳудудий
корхоналар томонидан янги маҳсулотларни ишлаб
чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхати
ва бошқалар.
Маҳсулот ишлаб чиқариш прогноз параметрлари ва янги маҳсулот
ишлаб чиқариш кўрсаткичлари барча корхоналарда харажатларни
оптималлаштириш маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми билан
узвийликда тахминий ҳисоб
-
китоблар асосида қабул қилинади. Бунда
таҳминий ҳисоб
-
китоблар ўтган даврдаги маълумотлар ва тажрибага
асосланади. Корхоналарда ўтказиладиган иқтисодий таҳлил аниқ
маълумотлар ўрнини боса олмасада, у турли
бошқарув қарорлари ва
уларнинг оқибатлари ҳақидаги саволларга жавоб топишда жуда фойдали.
Корхоналар операцион фаолияти таҳлилининг биз юқорида айтиб ўтган
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
171
модели “Харажат
-
ҳажм
-
фойда” (CVP
-
таҳлил) таҳлили деб аталади. CVP
таҳлили, биринчи навбатда, опреацион фаолиятнинг корхонанинг
молиявий натижаларига таъсирини баҳолашга қаратилган. Маҳсулот
ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмига асосий эътибор беришимизнинг сабаби
шундаки, маҳсулот реализация қилинаётган вақтда, материаллар ва меҳнат
харажатлари одатда маълум даражада аниқлик билан маълум бўлсада,
маҳсулот баҳоси ўзгарувчан бўлади. Шу билан бирга, компания зарар
кўрмайдиган ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини белгилаши ҳам муҳим.
Мазкур мақоланинг тадқиқот йўналиши ҳамда 2022 йил 24 январь
санасидаги ПҚ
-99-
сон қарори
мазмунидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш
ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва уларнинг
мазмуни, заруриятини ёритиб беришда амалга ошириладиган илмий
тадқиқотлар муҳим ҳисобланади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажмининг таҳлилида мазкур корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси
ЯИМ ва унинг таркибий қисмларида тутган улушини ҳам қараб чиқиш
даркор (1
-
жадвал).
1-
жадвал.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт
тармоқларидаги асосий кўрсаткичлари ҳажми
Кўрсаткичлар
2016
2017
2018
2019
2020
2021
Саноат (
млрд.сўм
)
50654,5
61367,8
87962,0
83344,2 103020,8 121719,2
Қурилиш
(
млрд.сўм
) 19671,0
22469,4
37451,7
53960,9
63866,6
77762,0
Бандлик (
минг киши
)
10397,5
10541,5
10128,8
10318,9
9865,7
10070,7
Экспорт
(
млн.АҚШ.дол
)
3139,2
2759,3
3810,8
4714,8
3100,9
3711,2
Импорт
(млн.АҚШ.дол)
5676,8
7511,9
10916,2
14972,2
10943,3
12389,0
Савдо (млрд.сўм)
78935,6
92973,0 114896,4 138920,7 164106,1 204787,4
Қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги
(млрд.сўм)
118011,4 152010,5 191759,2 219466,9 253238,2 307280,2
Хизматлар
(млрд.сўм)
61346,2
69212,7
84433,4 103106,6 114052,7 144812,7
Юк ташиш
(млн.тонна)
538,6
548,8
611,7
641,0
638,9
678,9
Юк айланмаси
(млн.тонна
-
км)
10072,4
10444,4
11657,7
12152,3
12304,6
13108,1
Йўловчи ташиш
(млн.йўловчи)
4866,5
5037,5
5242,6
5345,0
4904,8
5237,6
Йўловчи айланмаси
(млн.пасс.км)
107789,7 111435,0 115335,2 117412,7 107766,7 114681,5
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
172
Ўзбекистонда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал
амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга
қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал
ва комплекс ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда
маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий
жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора
-
тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришнинг
ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли
дастурларни ишлаб чиқиш учун уни комплекс баҳолашнинг ҳамда юзага
келаётган муаммоларни ҳал
қилиш бўйича комплекс чора
-
тадбирлар ишлаб
чиққан ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка катта эътибор бериш
зарур.
1-
расм. ЯИМ ва унинг таркибида кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг улуши
Йирик корхоналарга нисбатан кичик бизнес секторида бозор
конъюнктурасидан келиб структуравий ўзгаришларни амалга ошириш
нисбатан осон ва камхарж ҳисобланади. Республикамиз ЯИМ ва унинг
таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни улушини 1
-
расмда
кузатишимиз мумкин. Ушбу маълумотларга эътибор берадиган бўлсак,
ЯИМ ва унинг таркибида сўнгги 2021 йилда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик улушининг пасайиш тенденциясини кузатишимиз мумкин.
Бозордаги маълум бир маҳсулот ёки хизматга бўлган жами талабнинг
кескин ошиб кетиши ҳолатида нархларнинг сунъий ошиб кетишини
олдини олишда кўриладиган чора
-
тадбирлардан биттаси кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари сонини мунтазам ошириб бориш
2016
2017
2018
2019
2020
2021
ЯИМ
66,8
65,3
62,4
56
55,7
54,9
Саноат
45,3
41,2
37,4
25,8
27,9
27
Қурилиш
66,9
64,8
73,2
75,8
72,5
72,4
Бандлик
78,2
78
76,3
76,2
74,5
74,4
Экспорт
26
22
27,2
27
20,5
22,3
Импорт
46,8
53,6
56,2
61,6
51,7
48,7
Kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning
ulushi
ЯИМ
Саноат
Қурилиш
Бандлик
Экспорт
Импорт
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
173
ҳисобланади. Оператив структуравий ўзгаришларни амалга ошириб, талаб
ошиб кетган маҳсулотларни (хизматлар) ишлаб чиқариш ва тез фурсатда
бозорга етказиб бериш маҳсулотларга бўлган талабни қисман қоплаш ва шу
орқали нарх ошиб кетмаслиги учун кўриладиган чоралардан бири
ҳисобланади. Шунинг учун, бизнинг фикримизча, кейинги 3
-
5 йилликда
юртимизда амалга ошириладиган иқтисодий ислоҳотларда устуворликни
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга
қаратиш, улар
учун қулай инвестицион, инновацион, ҳуқуқий муҳит яратиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Klichev, B.P., Choriev, I. X. (2021). The Issues Of Business Activity
Organization In Uzbekistan. Turkish Online Journal of Qualitative Inquiry
(TOJQI).Volume
12,
Issue
7,
July
2021:
4587-
4593.-
URL:https://www.tojqi.net/index.php/journal/article/view/4494
2.
Modak, N. M., Panda, S., & Sana, S. S. (2016). Pricing policy and
coordination for a distribution channel with manufacturer suggested retail price.
International Journal of Systems Science: Operations & Logistics, 3(2), 92-101.
https://doi.org/10.1080/23302674.2015.1053828
3.
Қличев, Б. П. (2022). Ишбилармонлик фаоллиги таҳлилини ташкил
этиш
йўналишлари.
Архив
научных
исследований,
2(1).
http://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/373
4.
Pardayevich, K. B., & Salamovich, T. M. (2021). Issues of development of
the analysis of business activity in joint-stock companies of
Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research
Journal, 11(11), 584-591. https://doi.org/10.5958/2249-7137.2021.02539.8
5.
Nagle, T. T., & Müller, G. (2017). The strategy and tactics of pricing: A guide to
growing more profitably. Routledge. https://doi.org/10.4324/9781315185309
6.
Қличев
Б.П. (2014). Бошқарув ҳисобида баҳо шакллантиришни
такомиллаштириш масалалари. Тошкент молия институти. “Молия” илмий
журнали. 2014 йил 5
-
сон, 10
-
15 бетлар. ISSN: 2010
-9601
7.
Қличев, Б. П. (2022). KPI ТИЗИМИ АСОСИДА МОДДИЙ
РАҒБАТЛАНТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
ТАҲЛИЛИ.
Архив
научных
исследований,
2(1).
http://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/1761
8.
Cooper, R., Hartley, K., & Harvey, C. R. M. (2018). Export performance and
the
pressure
of
demand:
a
study
of
firms.
Routledge.
https://doi.org/10.4324/9780203703090
9.
Қличев, Б. П. (2022). Маҳсулот сотиш ҳажми таҳлилини
такомиллаштириш масалалари.
Science and Education, 3(5), 1719-1728.
https://openscience.uz/index.php/sciedu/article/view/3641