Револьвер кредитлар: паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш дастаги

222-225
6
3
Поделиться
Баширова, Ю. (2023). Револьвер кредитлар: паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш дастаги. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 222–225. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp222-225
Юлдузхон Баширова, Ташкентский химико-технологический институт

поддержка докторанта

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга маҳаллий паррандачилик маҳсулотларини сотишни кўпайтириш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, бу орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, мазкур соҳада замонавий ахбороткоммуникация технологиялари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишни каби долзарб масалаларга эътибор қаратилган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

222

РЕВОЛЬВЕР КРЕДИТЛАР: ПАРРАНДАЧИЛИК СОҲАСИНИ МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ

-

ҚУВВАТЛАШ ДАСТАГИ

Баширова Юлдузхон Жахонгир қизи,

таянч докторант,

Тошкент кимё

-

технология институти

Аннотация.

Мамлакатда паррандачилик соҳасини ривожлантириш

ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва

тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи

бозорларга

маҳаллий паррандачилик маҳсулотларини сотишни кўпайтириш, ишлаб

чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, бу орқали қўшилган

қиймат занжирини яратиш, мазкур соҳада замонавий ахборот

-

коммуникация технологиялари ва илм

-

фан ютуқларидан самарали

фойдаланишни каби долзарб масалаларга эътибор қаратилган.

Калит

сўзлар

:

паррандачилик кластерлари, реал даромадларнинг

ортиши, самарадорлигини ошириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш,

паррандаларни рационал озиқлантириш.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли

бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилган

ҳамда тадбиркорларни молиявий қўллаб

-

қувватлаш револьвер кредитлар

ажратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Револьвер кредит –

миллий ва жаҳон молия бозорларида энг кенг

тарқалган ҳамда тикланиб турадиган кредит тури ҳисобланади. У бу борада

банк билан битим тузганларга қўшимча музокараларсиз, келишилган қарз

лимити доирасида ва тўлов муддатларида автоматик тарзда берилади.

Яъни мижоз тузилган шартнома асосида

банк лимити доирасидаги кредит

миқдоридан фойдаланади ва у қайтарилиши билан шу суммадаги янги

қарзни олади. Харажат –

қайтариш –

тикланиш тарзидаги пул айланмаси

келишилган муайян муддат давомида исталганча такрорланиши мумкин.

Тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши

этиб белгиланган ва давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаб келинмоқда.

Хусусан, ўтган йили кичик бизнес субъектларига жами 120 триллион

сўмлик кредит ва молиявий ёрдамлар ажратилди. Натижада пандемиядан

зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхона фаолияти тикланиб, хусусий

корхоналар пул айланмаси аввалги йилга нисбатан 33 фоизга ўсди.

Тадбиркорлик ривожи учун айланма маблағ сув билан ҳаводек зарур.

Ана шу муҳим жиҳатни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда

тадбиркорларга айланма маблағлар учун камида 40 триллион сўм кредит

берилиши мўлжалланмоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

223

Президент Шавкат Мирзиёев паррандачилик хўжаликларини ем

билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди.

Бунинг учун:

паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун

400

миллиард сўм револьвер кредит ажратилади;

паррандачилик

корхоналарининг

айланма

маблағларини

кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик

жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва

17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилинди;

пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами

834 миллиард сўм, шундан 2022 йилда 400 миллиард сўм олган кредитлари

муддати узайтирилди.

Бу шароитлардан фойдаланиб, парранда гўшти ишлаб чиқаришни

йил якунига қадар камида 35

фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказиш

шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Парранда маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва лойиҳаларни

тўғри жойлаштириш мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан

сотишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштирилмоқда.

Аҳолини озиқ

-

овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик

маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора

-

тадбирлари юзасидан

аҳолини озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб

-

қувватлаш чоралари янада кенгайтирилмоқда.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:

22

та турдаги истеъмол ва озиқ

-

овқат маҳсулотлари (гўшт

-

парранда

маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона

божларидан озод этилади;

озиқ

-

овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада

қўллаш тўхтатиб турилади;

давлат харидларида озиқ

-

овқат маҳсулотларини импорт қилиш

бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Бозордаги нарх

-

навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга

киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколат кучайтирилади.

Бугунги кунда, вилоят ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт

қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан

боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида Президентининг “Чорвачилик соҳаси ва

унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022–2026 йилларга

мўлжалланган Дастурда Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини жадал

ривожлантириш, республика аҳолисини озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан

барқарор таъминлаш ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш

бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгиланган. Чорвачилик соҳаси ва

унинг тармоқларининг жорий ҳолати таҳлил қилинганда, бугунги кунда


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

224

республикамизда жами 18 032 та чорвачилик хўжаликлари мавжуд бўлиб,

шундан 1 163 таси паррандачилик йўналишида ташкил этилган ва аҳоли

жон бошига тухум етиштириш 236 донага

ва парранда гўшти

6,5 килограммга етказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, дастурда Паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва

ушбу йўналишда мамлакат аҳолисини юқори сифатли парранда гўшти ва

тухум маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга

маҳаллий паррандачилик маҳсулотларини сотишни кўпайтиришга

қаратилган чора

-

тадбирлар белгиланади.

Бунда паррандаларни рационал озиқлантириш ишлари илмий асосда

йўлга қўйилади. Донли озуқаларни етиштириш ва сотиб олиш бўйича
кластер тизимини жорий этиш орқали корхоналар эҳтиёжини озуқалар

билан таъминлаш чоралари кўриб борилади.

Аҳоли хонадонларида парранда боқиш ишлари паррандачилик

корхоналари билан кооперация тизими асосида ташкил этилади ҳамда

аҳолининг бандлиги таъминланиб, даромадлари оширилади.

Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги:

паррандачилик

маҳсулотларини

ишлаб

чиқаришнинг

рақобатбардошлигини ошириш, илғор хорижий давлатлар тажрибасига

асосан паррандачилик кластерларини ташкил қилиш ва инновацион

технологияларни кенг татбиқ этиш;

паррандачилик

соҳасига

тўғридан

-

тўғри

хорижий

инвестицияларни фаол жалб этиш орқали паррандачилик маҳсулотларини,

шу жумладан, озуқа ишлаб чиқариш, парранда чиқиндиларини қайта

ишлаш, истеъмолга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт

географиясини кенгайтириш;

паррандачилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш ва бозор

муносабатларини янада кучайтириш мақсадида паррандачиликнинг

куркачилик, беданачилик, ғоз ва ўрдакчилик ҳамда туяқушчилик каби

йўналишларининг оммавийлигини ошириш чораларини кўриш;

парранда учун озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори

-

дармонлари ва дезинфекциялаш воситалари, паррандачилик соҳасида

қўлланиладиган

асбоб

-

ускуналарни

ишлаб

чиқарувчи

маҳаллий

корхоналарни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш чораларини кўриш;

аҳоли хонадонларида парранда гўшти ва тухумга бўлган

эҳтиёжларни янада барқарор таъминлаш мақсадида хонаки парранда

турларини қишлоқ жойларида кўпайтириш вазифалари белгиланади.

Шунингдек, дастурда паррандачилик соҳасини ривожлантириш

йўналишида:

парранда гўштини етиштириш ҳажми 210

минг тоннадан 536 минг

тоннага ошириб бориш;


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

225

тухум етиштириш миқдори 8,1 миллиард донадан 12,8 миллиард

донага, аҳоли жон бошига эса 236 донадан 329 донага етказиш;

паррандачилик корхоналари фаолиятига тегишли биологик ва

техник хавфсизлик талабларини белгиловчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади.

Хулоса қилиб, шу соҳани янада ривожлантиришда қўйидаги: Жаҳон

савдо ташкилоти талабларига жавоб берадиган маҳсулот тайёрловчи

паррандачилик ва фермер хўжаликлари сонини ошириб бориш, қўшимча

даромад олувчи ва қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлайдиган кичик

паррандачилик хўжаликлари ва кооперативларни ташкил қилиш, гўшт

йўналишидаги иккинчи тартибли репродуктор наслчилик хўжалигини

ташкил этиш, маҳсулотларни ўзлари қайта ишлайдиган паррандачилик

корхоналари сонини ошириш ҳисобига парранда ва тухумдан тайёрланган

ярим тайёр маҳсулотларнинг улушини оширилса –

аҳолини паррандачилик

маҳсулотларига бўлган имкониятларини кенгайиб боради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги

ПҚ–

120-

сон қарори.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 15 июндаги

ПҚ–

281-

сонли қарори.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги

ПҚ–

5146-

сонли қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги

ПҚ–

4576-

сонли қарори. Т:.2019.

5.

Р.Рузиев, А.Рахимов, П.Рахматуллаев, Х.Нармухамедов, К.Хидиров,

А.Комилов. Парранда боқиш бўйича услубий қўлланма. Чорвачилик ва

паррандачилик илмий

-

тадқиқот институти.

6.

Б.Ф.Бессарабов

,

А.А.Крыканов

,

А.Л.Киселев. Инкубация яиц сельско

-

хозяйственной птицы. Учебное пособие для СП Изд.Лань стр 90.

7.

Фисинин В.И., Егоров И.А., Драганов И.Ф. Кормление сельско

-

хозяйственной птицы Год:

2020 Издательство:

ГЭОТАР

-

Медиа, стр.

344

8.

https://uza.uz/uz/posts/2023-yil-1-yanvarga-qadar-22-ta-turdagi-

istemol-va-oziq-ovqat-mahsulotlari-bozhxona-bozhlaridan-ozod-etiladi_376996

9.

9.https://uza.uz/uz/posts/parranda-mahsulotlarini-ishlab-

chiqarishdan-sotishgacha-bolgan-barcha-zharayonlar-raqamlashtiriladi_376969

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ–120-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ–281-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги ПҚ–5146-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПҚ–4576-сонли қарори. Т:.2019.

Р.Рузиев, А.Рахимов, П.Рахматуллаев, Х.Нармухамедов, К.Хидиров, А.Комилов. Парранда боқиш бўйича услубий қўлланма. Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.

Б.Ф.Бессарабов, А.А.Крыканов, А.Л.Киселев. Инкубация яиц сельскохозяйственной птицы. Учебное пособие для СП Изд.Лань стр 90.

Фисинин В.И., Егоров И.А., Драганов И.Ф. Кормление сельскохозяйственной птицы Год: 2020 Издательство: ГЭОТАР-Медиа, стр. 344

https://uza.uz/uz/posts/2023-yil-1-yanvarga-qadar-22-ta-turdagiistemol-va-oziq-ovqat-mahsulotlari-bozhxona-bozhlaridan-ozod etiladi_376996

9.https://uza.uz/uz/posts/parranda-mahsulotlarini-ishlabchiqarishdan-sotishgacha-bolgan-barcha-zharayonlar raqamlashtiriladi_376969

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов