Инвестициялар ҳисобини рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш

CC BY f
11-14
11
1
Поделиться
Абдусаломова, Н. (2023). Инвестициялар ҳисобини рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(4), 11–14. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp11-14
Нодира Абдусаломова, Ташкентский государственный экономический университет

заведующий кафедрой, и.ф.д., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Республикамизда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини рақамлаштириш, электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни таъминлаш бўйича иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги батафсил ёритиб берилган

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

11

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲИСОБИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Абдусаломова Нодира Баходировна,

кафедра мудири

,

и.ф.д., профессор

,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада Республикамизда «Рақамли Ўзбекистон –

2030» стратегиясига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини

рақамлаштириш, электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли

технологиялардан кенг фойдаланишни таъминлаш бўйича иқтисодиётнинг

барча тармоқ ва соҳаларида комплекс чора

-

тадбирлар амалга

оширилаётганлиги батафсил ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

инвестициялар, рақамли технологиялар, бухгалтерия

ҳисоби, модернизация.

Ҳозирги

кунда иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарни

модернизация қилиш ва инновацион технологияларни жорий этиш муҳим

аҳамиятга эгадир. Жаҳон бозори талабларига мос равишда маҳсулот ишлаб

чиқарувчи корхоналарни қўллаб

-

қувватлаш учун чет эл инвестицияларини

жорий қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни ички рағбатлантириш

ҳам самарали фойда беради. Бу эса республикамиз иқтисодиётини
тараққий топган давлатлар қаторига қўшилишида муҳим аҳамият касб

этади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг хомашё

ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган, асосланган янги

ишлаб

чиқаришларни

ташкил

этишга

қаратилган

инвестиция

лойиҳаларига устувор аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда.

Ҳозирги

глобал дунёда шиддат билан содир бўлаётган жараёнлар,

кўплаб давлатларда инвестиция фаоллигининг сусайиши ҳамда ўсиш

суръатларининг пасайиши мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини

ўтказмасдан қолмайди. Шу каби муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши,

хусусан, иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларида моддий

-

техник ҳолатини

яхшилаш, уларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва

амалга оширишга бевосита боғлиқдир.

Бу эса мамлакатимиз ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисоби

субъектларида инвестицияларни ҳисобга олишнинг амалдаги тизими

сарфланган инвестицияларга харажатларни молиялаштиришга жалб

этилган маблағларини аниқ мақсадга йўналтириш, инвестицияларни

молиялаштиришда

маблағлар тақчиллигини бартараф этиш ҳамда

сарфланишдаги манзиллилигини ўз таъминлаш имконини бермайди.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

12

Шунингдек, республикамизда бу масалалар бухгалтерия ҳисобининг

халқаро стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари даражасида

илмий жиҳатдан ўрганиш ва мавжуд муаммолар юзасидан илмий

таклифлар ишлаб чиқиш заруратини қўяди.

Иқтисодчи олимлар томонидан инвестициялар ҳисоби бўйича олиб

борилган тадқиқотлар асосан миллий иқтисодиёт тамойилларига

мувофиқлаштирилган бўлиб, бу соҳада мавжуд муаммоларнинг замонавий

ечимларини тўлиқ қамраб олмайди.

Бугунги кунда айрим корхоналарда инвестициялар ҳисоби бўйича

ахборотлар амалдаги тегишли молиявий ҳисобот шаклларида етарлича

очиб берилмаяпти. Инвестицион жозибадорликни оширишда бу каби

муаммолар катта тўсиқларни келтириб чиқаради.

Бухгалтерия ҳисоби субъектларида узоқ муддатли инвестицияларни

бухгалтер ҳисоби учун қуйидаги 0600 “Узоқ муддатли инвестициялар”

гуруҳи ҳисоблари олдиндан кўриб чиқилган.

Корхонанинг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига қилинган

қисқа

муддатли (бир йил муддатдан кўп бўлмаган) инвестициялари

(қўйилмалар) давлат қарзларининг фоизли облигациялари, бошқа

корхоналарга берилган қарзлар ва бошқаларнинг нақдлиги ва ҳаракати

тўғрисидаги

ахборотларни

умумлаштириш

“Қисқа

муддатли

инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисоблар”да амалга оширилади.

Шунингдек,

шўъба корхоналарга инвестицияларни ҳисоблаш усули

корхонанинг ҳисоб сиёсати томонидан аниқланиши лозим.

Қиймат

усули

бўйича

инвестициялар

қиймати

шўъба

тузилмаларнинг молиявий аҳволидан қатъи назар, ўзгармайди, улардан

олинадиган дивидендлар бош жамият даромади сифатида ҳисобга

олинади.

Бу усулни қуйидаги ҳолатларда қўллаш тавсия этилади:

шўъба корхона фақат яқин келажакда сотиш мақсадида харид

қилинган ва уни назорат қилиш вақтинча бўлса;

шўъба жамият бош жамият томонидан белгилаб қўйилган узоқ

муддатга мўлжалланган алоҳида шароитда фаолият кўрсатган ва бу

шароит унинг маблағни бош жамиятга ўтказиш қобилиятини анча

камайтирган ҳоллар.

Улушбай иштироки усули қуйидагидан иборат:

инвестицияларнинг жорий қиймати шўъба жамиятнинг хўжалик

фаолияти натижаларига боғлиқликда ўзгаради: у фойда олганда

инвестициялар қиймати ошади, зарар эса камаяди;

инвестор (бош жамият) инвестициялардан фойдани эгалик улушига

мутаносиб равишда акс эттиради: унинг шўъба жамиятдаги улуши қанча

кўп бўлса, бош жамият балансида инвестициялар қиймати шунча кўп

суммага (мутаносиб равишда) оширилади;


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

13

олинган

дивидендлар

даромад

деб

қаралмайди,

балки

инвестициялар қийматини камайтириш тарзида ифодаланади.

Ушбу усулни бош жамият томонидан шўъба жамиятга сезиларли

даражада таъсир ўтказиши ва назорати ҳолларида қўллаш тавсия

қилинади.

Агар инвестиция акцияларни эмиссия қилиш ёки бошқа қимматли

қоғозлар чиқариш йўли билан тўлалигича ёки қисман олинаётган бўлса, у

ҳолда харид қиймати чиқарилган қимматли қоғозларнинг жорий

қийматига тенг бўлади, яъни қимматли қоғозларнинг номинал қийматига

тенг бўлмайди. Агар инвестиция бошқа активга алмаштириб тўла ёки
қисман олинган бўлса, у ҳолда инвестиция қиймати топширилган

активнинг жорий қийматига қараб аниқланади.

Молиявий инвестицияларни олинган пайтгача бўлган давр учун

фоизлар улуши, ҳисобланган дивидендларни ўз ишига олган харид

қиймати бўйича харид қилиш харидор томонидан сотувчига тўланган

фоизлар миқдорини чиқариб ташлаб, харид қиймати бўйича ҳисобга

олинади.

Жорий молиявий инвестицияларни қайта баҳолашдан олинган

зарарлар молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар сифатида акс этади.

Қисқа

муддатли молиявий инвестициялар арзонлаштиришда акс

этади:

Дт 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”;

Кт 5800 “Қисқа муддатли инвестициялар”.

Аммо 12

-

сон БҲМСнинг 21

-

банди билан олдиндан кўриб чиқилган

қисқа муддатли инвестицияларни қайта баҳолаш натижаларини акс

эттиришнинг бошқа варианти ҳам мавжуд. У узоқ муддатли молиявий

инвестицияларнинг қайта баҳолаш натижаларини акс эттиришда

ишлатиладиган вариантга ўхшаш. Инвестицияларни қўшимча баҳолаш

суммаси хусусий капитал ҳисобига ёзилади ва қимматли қоғозлар

реализациясига мувофиқ, солиқларлар тўлови билан биргаликда фойда ёки

тақсимланмаган даромадга киритилиши лозим.

Биламизки, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши бухгалтерия

ҳисоби

суъектининг ички ва ташқи муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳозирги

кунда ахборот

-

коммуникация технологиялари соҳасида катта

ўзгаришлар рўй бермоқда, бу эса корхонада ҳисоб тизимини

такомиллаштиришга ҳам йўналтирилган. Ахборот технологияларини

қўллаган

ҳолда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши кичик

инвестицияга эга бўлган компаниялар тезда пайдо бўлиб, тез ўсиб

ривожланиши учун шароит яратади. Ахборот технологиялари ёрдамида

харажатларни камайтириш ва айни пайтда иқтисодиётнинг кўплаб

тармоқларида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш мумкин.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

14

Шу билан бирга, рақамли иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда бозорда

бухгалтерия ҳисоби субъектининг мураккаблашиб бораётган позициясини

соддалаштириш мумкин.

Стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнида хавф ва ноаниқлик

даражаси ошади, бундай хавфларни бартараф этишда рақамли

технологиялардан тўғри фойдаланиш талаб этилади. Бу ҳолат технологик

даражадаги динамик ўзгаришлар, рақобатнинг ўсиши ва иқтисодиётга

давлат таъсири туфайли барқарор бозор ҳолатига боғлиқ бўлмайди.

Рақамли иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар ишлаб

чиқарувчилар ва харидорлар учун янги бозор қоидаларини яратиши

мумкин. Бундай муҳитда бухгалтерия ҳисоби субъектлари янги рақобат

стратегияларини қидириши ва рақобат самарадорлигини оширишлари

керак бўлади. Инвестицияларни кенг жалб этиш, уларни манзиллилигини

таъминлаш, кучли рақобат шароитида омон қолиш ва айни пайтда янги

шароитда ривожланиш учун бухгалтерия ҳисоби субъектлари рақамли

ахборот технологиялар соҳасида ўз ваколатларини оширишлари керак.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов