Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
60
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН РАҚАМЛИ
ПЛАТФОРМАЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Нигора Расулова,
мустақил тадқиқотчи,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ВОПРОСЫ ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ ЦИФРОВЫХ ПЛАТФОРМ В
РАЗВИТИЕ ЭКОЛОГИЧЕСКОГО ТУРИЗМА
Нигора Расулова,
соискатель,
Ташкентский государственный экономический университет
ISSUES OF IMPLEMENTING INNOVATIVE DIGITAL PLATFORMS IN
DEVELOPMENT OF ECOLOGICAL TOURISM
Nigora RASULOVA,
Researcher,
Tashkent State University of Economics
Аннотация
.
Мазкур мақолада экологик туризмни ривожлантиришда
инновацион рақамли платформаларни татбиқ этиш масалалари тадқиқ
этилган. Шу жумладан, экологик туризм, эко
-
меҳмонхона, инновациялар,
«Яшил турлар»
инновацион турмаҳсулотларни татбиқ этиш ҳамда
экотуризм барқарорлигини таъминлаш мақсадида электрон экотуризм
инновацион платформаларни оптималлаштириш масалалари таҳлил
қилинган.
Калит сўзлар:
экологик туризм, экомеҳмонхона, инновациялар,
«яшил турлар», электрон экотуризм, инновацион платформалар.
Аннотация
.
В данной статье рассматриваются вопросы внедрения
инновационных цифровых платформ в развитие экологического туризма.
В том числе, рассмотрены понятия экологический туризм, эко
-
отель,
инновации, внедрение инновационных туристических продуктов «Зеленые
виды» и оптимизация инновационных платформ электронного
экотуризма с целью обеспечения устойчивости экотуризма.
Ключевые слова:
Экотуризм, экоотель, инновации, «Зеленые туры»,
инновационные платформы
электронного экотуризма.
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
61
Abstract.
This article examines the issues of implementing innovative digital
platforms in the development of ecological tourism. Including ecological tourism,
eco-hotel, innovations, implementation of "Green species" innovative tourism
products and optimization of electronic ecotourism innovative platforms in order
to ensure the stability of ecotourism.
Key words:
Eco-tourism, eco-hotel, innovation, "Green tours", e-ecotourism
innovation platforms.
1.Кириш.
Мамлакатда экологик туризмни ривожлантириш, мазкур
соҳада аҳолини иш билан бандлигини ошириш ва шунинг билан бир
қаторда табиий турфа хилликни, яъни биобалансни сақлаш, иқлим
ўзгаришларининг олдини олиш мақсадида давлат органларининг экологик
туризмни ривожлантириш соҳасида аҳоли
билан мулоқот қилишининг
янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, экологик туризмни ривожлантириш мақсадида
замонавий инновацион платформаларни амалиётга кенг татбиқ этишнинг
яхлит тизимини яратиш, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
бошқариш ва жорий этиш соҳасидаги бир қатор тизимли муаммо ва
камчиликлар ушбу соҳанинг жадал ривожланишига, сифатли ахборот
хизматларини кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йилнинг 19 сентябрь
куни мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш
чора
-
тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бирёқлама иқтисодиёт барқарор бўлмайди. Шу боис, мамлакатимизда
иқтисодиётни таркибий ислоҳ қилиб, кенг кўламда ривожлантириш
чоралари кўрилмоқда. Хусусан, туризм драйвер соҳалардан бири сифатида
белгиланиб, зарур шароитлар яратилмоқда.
Масалан, сайёҳларга виза бериш енгиллаштирилди. Аэропортларда
навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди.
Валюта айирбошлаш бемалол бўлди.
Шунингдек, сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб,
хавфсиз ерларда туристик зоналар ташкил этиш мумкинлиги қайд этилди.
Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва
Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш бўйича
таклифлар билдирилди.
Шунингдек, экологик туризмни ривожлантиришда инновацион
рақамли платформаларни татбиқ этиш долзарб масалалардан бўлиб
ҳисобланади.
2. Адабиётлар шарҳи.
Экологик туризмни ривожлантиришда
инновацион рақамли платформаларни татбиқ этишнинг долзарб
масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари қатор олимларни илмий
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
62
ишлари ва адабиётларда ўз аксини топган. Иқтисодчилар орасида экологик
туризмни ривожлантиришда инновацион рақамли платформаларни
татбиқ этишнинг долзарб масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари
ҳақида умумий тушунча мавжуд эмас.
Танланган тадқиқот мавзуси доирасида экологик туризмни
ривожлантиришда инновацион рақамли платформаларни татбиқ
этишнинг долзарб масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари
моҳиятини ва мақсадини чуқур таҳлил қилишни талаб этади.
Иқтисодиётнинг экологик туризмни ривожлантиришда инновацион
рақамли платформаларни татбиқ этишнинг долзарб масалалари,
муаммолар ва уларнинг ечимларини тадқиқ этиш борасида бир қанча
илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Е.В. Абакумованинг
илмий изланишларида туризм саноати ва
меҳмонхона хўжалигида инновацион
жараёнларни татбиқ этиш
масалалари тадқиқ этилган. Жумладан, “Яшил турлар” инновацион
турмаҳсулотлар таклиф этилган.
Индонезиялик олимлар Fauziah Eddyono, Dudung Darusman, Ujang
Sumarwan and Tutut Sunarminto тадқиқотларида Индонезияда электрон
экотуризм барқарорлигини таъминлаш мақсадида электрон экотуризм
инновацион платформаларни оптималлаштириш масалалари таҳлил
қилинган.
3. Тадқиқот методологияси
Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни тўплаш,
умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг
экологик туризм соҳасидаги иқтисодий муносабатлар ва пандемия ва
унинг туризм хизматлар соҳасига таъсири, муаммолар ва уларнинг
ечимларига бағишланган тадқиқотлари, соҳани тартибга солувчи
қонунлар, меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш асосида пандемия ва
бошқа бир қатор омилларни экологик туризмни ривожлантиришга
таъсири, муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган хулоса ва
таклифлар шакллантирилган.
4. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ҳозирги
глобаллашув
шароитида экологик туризм соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш энг
катта захиралардан бири ҳисобланади.
Туризм корхоналари учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ
ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол
-
мулк солиқ
ставкалари 90 фоизга камайтирилди. Меҳмонхона ўринлари сони
2017 йилга нисбатан 3 баробар кўпайиб, 125 мингтага етди. Меҳмонлар
электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди.
Бу йил туризм пандемиядан кейин қайта тикланяпти. Сентябргача
юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
63
3 бараварга кўпайди. Йил бошидан
буён туризм экспорти ҳажми
926 миллион доллар бўлди. Юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати
ўртача 4
-
5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди.
Ички сайёҳлар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб,
7,5 миллион нафарни ташкил қилди.
Президентимиз бу соҳага алоҳида эътибор қаратиб, шароит
яратаётгани бежиз эмас. Чунки туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи
одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб боради. Бошқа тармоқларда бу
10 фоиздан ошмайди. Туризм соҳасида яратилган битта иш ўрни турдош
тармоқларда қўшимча иккита иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.
Яъни, туризм ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини кўпайтириш,
ҳам хизматлар экспортини оширишда жуда катта манба
ҳисобланади
.
5. Хулоса ва таклифлар.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида
муаллиф томонидан экологик туризмни ривожлантиришда инновацион
рақамли платформаларни татбиқ этишнинг долзарб масалалари
билан
боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган ечимлар таклиф этилди:
1. Экологик туризм объектларини бошқаришда ахборот тизимлари
комплексини жорий қилиш, уларнинг молиявий
-
хўжалик фаолиятида
ҳисобот юритишида дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш,
шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш орқали уни жадал
шакллантириш;
2. Экологик туризм объектларини юқори тезликдаги Интернет
тармоғига улаш ҳамда экологик туризм хизматлари сифатини оширишни
кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли экологик туризм
инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий инновацин
платформалардан
барча
ҳудудларда
фойдаланиш
имкониятини
таъминлаш;
3. Экологик туризм хизматлари кўламини янада ошириш мақсадида
электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда
тутган ҳолда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда
интеграция қилиш, экологик туризм бўйича давлат маълумотлар
базаларидаги ахборотларни унификация қилиш, шунингдек, экологик
туризм бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини
оптималлаштириш ва тартибга солиш орқали электрон ҳукумат тизимини
ривожлантириш
мақсадга мувофиқ.
ойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Туризм соҳасидаги улкан имкониятлар ва улардан фойдаланиш
бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
https://president.uz/uz/lists/view/
5552?fbclid=IwAR3ZsGLoYq9x3IudPpK5XYP86vllC2kL0qMysCQm2m3Xm18kg
BNznagI_Oc.
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
64
2.
Абакумова Е.В. Инновационные процессы в индустрии туризма и
гостеприимства. Актуальные проблемы развития туризма : Материалы
международной научно
-
практической конференции, 12
-
13 марта 2018 г./
под ред. С.В. Дусенко, Н.Л. Авиловой; РГУФКСМиТ. –
М., 2018. –
356 с.
3.
Fauziah Eddyono, Dudung Darusman, Ujang Sumarwan and Tutut
Sunarminto. Optimization model: the innovation and future of e-ecotourism for
sustainability. Journal of Tourism Futures. Published by Emerald Publishing
4.
Madrahimovich, Rasulov Nodirbek, and Ishmanova Dinora Nurmamad
Qizi. "Actual Problems and Prospects of Development of National Innovative
System in Uzbekistan." Восточно
-
европейский научный журнал 8.1 (2016):
136-139.
5.
Kamalova, Elvira. "Improvement on management methods of innovative
development over the international road transport." TRANS Asian Journal of
Marketing & Management Research (TAJMMR) 6.5 (2017): 4-18.