456
ОВОЗ ЎЗГАРИШЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ
Боходирова Афруза, 506 - гуруҳ Тиббий педагогика ва даволаш
факультеты
Илмий рахбар: ассистент Саломов Қ.М.
ТошПТИ, Оториноларингология, болалар оториноларингологияси,
болалар стоматологияси кафедраси
Мавзунинг долзарблиги.
Овоз ўзгаришларини ташхислаш ва даволаш хозирги вақтдаги
оториноларингология сохаси долзарб муоммолардан бири хисобланади. Кўпинча хиқилдоқ
касалликлари овознинг бузилиши яни дисфония билан намоён бўлади. Овоз ўзгаришлари нафақат
инсонлар ўртасидаги муносабатларга тасир қилибгина қолмай балки касбий фаолиятида хам
қийинчиликлар туғдиради. Бу айниқса иш фаолияти ўқтувчилар, санаткорлар яни қўшиқчилар ва
бошқа фаолияти овоз билан боғлиқ шахсларда қийинчилик туғдиради. Дисфонияни келиб
чиқишига қараб функционал ва органик турларга бўлинида. Функционал дифонияда фақатгина
овоз бойламларининг иши бузилади, органик дифонияда овоз бойламларида органик ўзгаришлар
кузатилади, яни хар хил турдаги хосилалар аниқланади, мисол тариқасида овоз бойламлари
полипи, кистаси, тугунчаси ва бошқалар. Дисфония ривожланганда беморлар биринчи бўлиб
поликлиникага оториноларингологга мурожат қилади, шунақа вақтда врач тўғри ташхис қўя
олиши ва тўғри даво муолажаларини қўллай олиши керак.
Ишнинг мақсади.
Овоз ўзгаришига олиб келадиган касалликларни ерта замонавий
ташхислаш усулларини қўллаш.
Текшириш материаллари ва усуллари.
Текшириш “Happy life medical centre”
клиникасида 45 та бемор да ўтқазилди. Беморларнинг ёши 6 ёшдан 80 ёшгача бўлди. Шундан аёл
жинсли беморлар 14 та, эркак жинсли беморлар 31 тани ташкил килди. Болалар 11 тани, катталар
34 тани ташкил қилди. Беморларда хиқилдоқ фиброскопияси, Эндоскопияси, Стробоскопияси,
Эзофагогастродуоденоскопияси, қалқонсимон безини ултратовуш текшируву, Қолқонсимон без
гармонлари олинди, Бўйин азолари МРТ си, фонапед маслахати, эндокринолог маслахати
ўтқазилди.
Натижалар.
Клиникага мурожат қилганда барча беморлар хар хил даражадаги овоз
ўзгаришига, томоғи қичишига, бази беморлар кўп гапирганида овози чиқмай қолишига ва нафаси
маълум бир даражади сқишига шикоят қилди. Шулардан текширишлар натижасида 16 (35,5%) та
беморда овоз бойламлари полипи, 10 (22,2%)та беморда овоз бойламлари тугунчаси, 6 (13,3%)
функционал дисфония, 4 (8,88%) овоз бойламлари кистаси, 2 (4,44%) интубациядан кейинги
хиқилдоқ торайиши кузатилда. Барча мурожат қилган беморлар орасида 17 (37,7%) беморда
ошқозон ичак системаси касалликлари, 2 (4,44%) беморда эрозив гастирит ва ўн икки бармоқ
касаллиги учради.
Хулоса.
1.
Дисфония бу кўп этиологик сабабли касаллик хисобланади.
2.
Эрта ва комплекс замонавий текшириш усулларини ўтқазиш касалликга аниқ ва тўлиқ ташхис
қўйишга ёрдам беради шу билан бирга тўлиқ иузалишга олиб келади
.
З.Ошқозон ичак системаси касалликлари хиқилдоқ холатига ёмон тасир қилади ва кейинчалик
хиқилдоқ касалликларига олиб келиши мумкин.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Орлова, Вера Александровна, et al. "Аномалии уровней сывороточных аутоантител к
антигенам нервной ткани у больных шизофренией: мультипараметрическая иммунологическая
оценка." Социальная и клиническая психиатрия 26.1 (2016): 12-20.