Коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича Самарқанд вилоятида олиб борилган чора-тадбирлар (пандемия ва бурч)
Бугун дунё луғатида энг кўп ишлатилаётган сўз “коронавирус” бўлиб қолди. Дастлаб Хитойда тарқалган COVID-19 мутлақо бошқача ва янги, мислсиз даражада тажоввузкор вирус эканлиги маълум бўлди. 2020 йилнинг март ойига келиб дунё бўйича вируснинг тарқалиши ва ўлим сони Хитойда кузатилган эпидемиянинг юқори босқичидан ҳам ошиб кетди. Инфекция қисқа муддатда, юқори тезликда тарқалиб кетди. Ер юзида коронавирус бевосита ва билвосита кириб бормаган, ундан жабр кўрмаган мамлакат деярли қолмади. Касаллик соғлиқни сақлаш тизимлари замонавий текширув воситалари билан жиҳозланган, иқтисодий ривожланган давлатларга (Италия, Германия, Испания, Франция, АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва бошқалар) ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Жумладан, коронавирус пандемияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.