476
COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ПАЙТИДА ҚЎЛ-КАФТ КОНТАКТ
ДЕРМАТИТЛАРИ
Каримова Мадинахон 406 гуруҳ, Болалар стоматологияси факультеты
Илмий рахбар: т.ф.н. доцент Маликова Н.Н.
ТДСИ, 4-сон терапевтик йуналишдаги фанлар кафедраси.
Тадқиқот долзарблиги:
Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда юзага келувчи тери
жарохатлари кенг тарқалган бўлиб, тиббиёт ходимлари орасида 43% дан 97% гача бўлган
ҳолатларда учрайди. Шахсий ҳимоя воситаларидан узоқ вақт (1 кунда 6 соатдан кўп) фойдаланиш
тери жарохатлари юзага келишини оширади. Энг кўп учрайдиган салбий ҳолатлардан қўл-кафт
контакт дерматитлари ташкил этади.
Тадқиқот мақсади:
COVID - 19 пандемияси вақтида шахсий химоя воситаларидан
(антисептиклар ва тиббий қўлқоплардан) фойдаланишни талабалар орасидаги кўрсаткичини
аниқлаш ва улар орасида қўл - кафт сохасида контакт дерматит учраш нисбатини аниқлаш.
Тадқиқот материал ва усулллари:
Тадқиқот Тошкент Давлат Стоматология институти
талабалари ўртасида олиб борилди. Тадқиқотда сўровнома ўтказиш усулидан фойдаланилди ва
унда 98 та талаба иштирок этди (шулардан 63 таси ўғил болалар, 35 таси қиз болалар).
Олинган натижалар.
Сўровнома тахлили натижаларига кўра талабаларнинг барчаси
пандемия вақтида антисептиклардан фойдаланиб антисептиклардан фойдаланиш кўрсаткичи
100% ни ташкил қилди. Антисептиклардан фойдаланганлар орасида терида ўзгаришлар 56 та
талабада кузатилиб, 57.14% кўрсаткични кўрсатди. Пандемия вақтида тиббий қўлқоплардан
фойдаланган талабалар сони 75 та, яъни 76.5% ва тиббий қўлқоплардан фойдаланганлар орасида
терида ўзгаришлар 59 та талабада қайд қилиниб, 78.95% ни ташкил этди.
Шахсий химоя воситаларидан фойдаланиш вақтида талабалар орасида кузатилган
сипмтомлар турлича бўлиб, қуйидаги нисбатда учраган (1 диаг.) фойдаланиш кўпайганлиги ва
узоқ вақт давомида бунинг давом этиши контакт ва аллергик дерматитларга сабаб бўлган.
Тадқиқотда қатнашган талабаларда контакт дерматитларнинг ривожланиши кун давомида химоя
воситаларидан кўп маротаба фойдаланганига боғлиқлиги аниқланди.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Шутеева, Т. В. (2015). Способы коррекции когнитивных и эмоциональных расстройств у
пациентов с дисциркуляторной энцефалопатией. Трудный пациент, 13(5-6), 18-21.
2.
Zayniddinovna, Abduhamidova Mukhlisakhon, and Rakhimov Ikrom Ismatovich. "MULTIPLE
CAVERNOUS MALFORMATIONS OF THE BRAIN." Science and innovation 2.D4 (2023):
214-216.
Хулоса:
Ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, шахсий химоя воситаларидан