558
БОЛАЛАРДА РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Ходиева Шахриноз, 301-гурух, Олий ҳамширалик иши факультети
Илмий раҳбар: ассистент Шайхова М.И.
ТошПТИ, Амбулатория тиббиёти, жисмоний тарбия кафедраси
Долзарблиги.
Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) - вируслар қўзғатадиган, келиб
чиқиши бир-бирига ўхшаш ўткир инфекцион касалликларнинг умумий номи бўлиб, болалар
орасида кўп учрайди. ЎРК респиратор тракт шиллиқ қаватининг яллиғланиши секретнинг кўп
ажралиши билан кечади. Овоз бойламларидан юқорида жойлашган юқори нафас йўллари
шиллиқ қаватининг яллиғланиши - ринит, синусит, фарингит, тонзиллит, отит ва овоз
бойламларидан пастда жойлашган нафас йўлларининг шикастланиши - ларингит, трахеит,
бронхит, пневмония кузатилади. Тез-тез ва оғир даражада кечувчи ЎРК турли аъзо ва
тизимларнинг ишлашини бузилишига: бронх-ўпка, юрак-қон томир, ошқозон-ичак тракти,
вегетатив-асаб тизимида сурункали яллиғланишли жараёнларнинг шаклланишига олиб
келади, компенсатор -мослашув механизмларини издан чиқаради.
Мақсади.
Болаларда ўткир респиратор касалликларни олдини олишнинг турли
усулларини тахлил қилиш.
Қўлланилган усуллар ва натижалар.
Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра
болаларда ўткир респиратор касалликларни олдини олишнинг турли усуллари тахлил
қилинди. Мавсум бошидан буён гриппга ўхшаш касалликлардан ЎРИ 37,3 % ҳолатларда
аниқланган. Бунда барча ЎРИ ҳолатларининг 73,7% ни риновируслар ва 26,3% ни парагрипп
ташкил қилган. Турли муаллифларнинг маълумотларига кўра ЎРК билан касалланиш асосан
3 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар орасида 80% ҳолатларда кузатилган. Кўкрак сути билан
эмизиб боқиладиган болаларда ЎРК билан касалланиш хавфи паст, чунки она сути билан
вирусга қарши антитаналар ва бошқа носпецифик ҳимоя омилларини оладилар. Кўпинча
болалар боғчага қатнай бошлаганларида касалланадилар. 4-5 ёшга тўлганида касалланиш
пасаяди, бу ўтказилган касалликлардан сўнг специфик иммунитетнинг пайдо бўлиши билан
боғланади. Мактабгача болалар муассасаларида ЎРК нинг профилактикаси болаларни
чиниқтириш, очиқ ҳавода ухлашни ташкиллаштириш, ота-оналар ва ходимлар учун санитар-
оқартув ишларини олиб бориш, озуқа рационини ўзида юқори даражада А.В, С
витаминларини сақлаган маҳсулотлар билан бойитиш, болаларни инфекция манбаидан
алоҳидалаш каби тадбирларни ўз ичига олади.
Мактаб даври - жамиятимизнинг энг катта ва фаол қисми бўлиб, улар инфекцияларга жуда
мойилдирлар. Авваломбор ЎРК ни олдини олиш ва даволаш бола организми вирус билан осон
кураша оладиган фаол ҳаёт тарзини кечиришни ва шароитлар яратилишини ўз ичига олади.
Грипп ва ЎРК нинг тарқалиш йўлларини ҳисобга олиб болани бемордан ва инфекция
манбаидан алоҳидалаш ушбу касалликларни олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Бу борада
қуйидаги асосий чора-тадбирлар олиб борилиши мумкин: респиратор касалланишнинг
кўпайиши мавсумида болалар мулоқотини чеклаш, шаҳар транспортидан фойдаланишни
қисқартириш, боланинг очиқ ҳавода бўлиши вақтини узайтириш, ЎРК нинг клиник белгилари
бўлган оила аъзоларининг тиббий ниқоб тақиши, ЎРК билан оғриган бемор билан контактда
бўлгандан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш, катарал симптомлари бўлган болаларнинг болалар
муассасаларига боришларини чеклаш. Ўткир респиратор инфекция ўчоқларида санитар-
эпидемиологик тартибни кучайтириш, хоналарни нам латта билан тозалаш, контактда бўлган
шахсларни ҳар куни кўрувини ва термометрияни ўтказиш лозим.
Болалар ва катталар учун ҳам янги сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш шамоллаш
559
касалликларининг энг яхши профилактика усули бўлиб ҳисобланади.
Вакцинация ўтказиш ва болаларни чиниқтириш уларни инфекцион агентларга бўлган
қаршилигини оширишнинг асосий усуллари бўлиб ҳисобланади.
Хулоса.
ЎРК олдини олишнинг чора-тадбирларини тўғри ва ўз вақтида қўллаш ушбу
инфекция билан касалланишни аҳамиятли даражада пасайтириши мумкин
Адабиётлар рўйхати:
1.
Орлова, Вера Александровна, et al. "Аномалии уровней сывороточных аутоантител к
антигенам нервной ткани у больных шизофренией: мультипараметрическая
иммунологическая оценка." Социальная и клиническая психиатрия 26.1 (2016): 12-20.