676
ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЗАҲАРЛИ МОДАЛАР
Хасанова Ф.А , 101-группа, ҳалқаро факультет педиатрия йўналиши
Илмий раҳбар: к.т.н., доцент Икрамова З.А.
ТошПТИ, тиббий ва биологик киме, тиббий биология, умумий генетика
кафедраси
Долзарблиги:
Кўпгина учувчан моддалар одам организмига адсорбцияланиб
, нафас олиш
органларига заҳарли таъсир кўрсатади. Қўрғошин, арбонат ангидрид, ис гази каби
моддаларнинг организмга кириб келиши ўпка яллиғланишига сабаб бўлади. Ўпка ва юқори
нафас олиш органларининг кучли зарарланиши кадмий ва симоб каби элементларнинг токсик
миқдорлари ҳисобига келиб чиқади.
Мақсади:
Илмий адабиётлар ва интернет маълумотлари ёрдамида моддаларнинг токсик
таъсири, уларнинг одам организмига кириб келиш имкониятлари ҳамда таъсир
механизмларини ўрганиш.
Материаллар ва услублар:
Кўпгина кимёвий моддаларнинг ҳаво-томчи йўли билан одам
организмига нафас йўллари орқали кириши ҳамда тери орқали ютилишида заҳарланиш
кузатилади, бундай моддалар қаторига аммиак, хлор, фосген, олтингугурт (IV) оксиди,
углерода(П) оксиди, углерода (IV) сульфид, фосфора (III) хлориди, водород фторид, оғир
металлар ва кўпгина кислотларни киради. Ушбу моддаларнинг ҳавф туғдириш хусусиятлари
тиббий биологик ва кимёвий жиҳатдан ўрганилган.
Изланиш натижалари:
Одам организмига токсик моддаларнинг асосий қисми ошқозон
ичак, ўпка ва тери орқали кириб келади. Ушбу моддалар ва ҳавони заҳарловчи моддалар нафас
йўллари орқали кириб келиб, оксидланиш жараёнига ва оксидловчилар миқдорига таъсир
ўтказади. Оксидловчилар ёғлар токсик оксидланишига олиб келади ва тўқималарни ҳалок
этади.
Хулоса:
Заҳарланиш жараёнида нафас йўлларида ва альвеолалар ҳужайра даражасида
специфик йўқотишлар юзага келади, бу ҳолат бронхостенозга олиб келади. Жараён
яллиғланиш билан давом этади. Натижада нейтрофиллар ва эозинофиллар медиаторларни
ажратади, ўз навбатида оксидланиш содир бўлади. Кимёвий заҳарланишда нафқат оксидланиш
ва қайтарилиш балки гидролиз, эритиш ҳамда муҳитнинг ўзгариши каби кимёвий жараён содир
бўлади. Жараёнларни чуқур билиш заҳарланишни олдини олишга ёрдам беради.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Орлова, Вера Александровна, et al. "Аномалии уровней сывороточных аутоантител к
антигенам нервной ткани у больных шизофренией: мультипараметрическая
иммунологическая оценка." Социальная и клиническая психиатрия 26.1 (2016): 12-20.
2.
Даминов, Р. У., et al. "СОВРЕМЕННЫЙ ПОДХОД К ЛЕЧЕНИЮ БОЛЬНЫХ
ХРОНИЧЕСКИМ ОБСТРУКТИВНЫМ БРОНХИТОМ С СОПУТСТВУЮЩЕЙ
ИБС." Новый день в медицине 1 (2020): 188-192.