80
ПАРРАНДА ПАСТЕРЕЛЛЕЗИНИНГ КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ ВА
ПАТАЛОГОАНАТОМИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Нургалиева Ж.С., Салимов И.Х.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар
университети
Аннотация:
В данной статье приведены исследования по изучению
течения и клинических признаков пастереллеза птиц. А также изучены
патолого-анатомические изменения при данной болезни. Проведены
исследования по выделению возбудителя инфекции, изучены ряд свойств
возбудителя болезни.
Summary:
This article presents studies on the study of the course and clinical
signs of pasteurellosis in birds. Pathological and anatomical changes in this disease
were also studied. Studies have been carried out to isolate the causative agent of
infection, a number of properties of the causative agent of the disease have been
studied.
Калит сўзлар:
Пастереллез, товуқ, жўжа, ўпка, бронх, клиник белгилар,
патологоанатомик ўзгаришлар, диагностика, бактериологик, қўзғатувчи, ГПБ,
ГПА.
Республикамиз қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири
ҳисобланган паррандачиликда ширкат ва фермер хўжалиги каби бошқарув
шакллари юзага келиб, парранда бош сонини оширишда ва паррандачилик
маҳсулотларини етиштиришда салмоқли ҳиссаларини қўшиб, самарали фаолият
юритмоқдалар. Лекин уларнинг тўлақонли фаолият юритишига, бундан ҳам
самаралироқ натижаларга эришишларига ветеринария хизматини кўрсатишдаги
мавжуд муаммолар ва қишлоқ хўжалиги паррандаларининг юқумли бактериал
касалликларининг учраб туриши каби салбий омиллар тўсқинлик қилмоқда.
Айниқса пастереллёзнинг географик кенг тарқалиши, барча турдаги уй
ҳайвонлари, кўпгина ёввойи ҳайвонлар ва паррандаларнинг мойиллиги,
хўжаликлар, ҳатто туман чорвачилигига ҳам катта иқтисодий зарар етиши,
мавжуд диагностик услублар, специфик ва профилактик ҳамда касалликка
қарши курашиш чора-тадбирларни такомиллаштиришни талаб этади.
Патоген пастереллалар касалланиб соғайган ва улар билан контактда
бўлган соғлом паррандалар, шунингдек синантроп паррандалар организмида ҳам
узоқ вақт сақланиб, ўзига хос стационар эпизоотик ўчоқ пайдо қилади.
Пастерелла ташувчанлик носоғлом хўжаликларда қорамоллар орасида 70%,
қўйларда 50%, чўчқаларда 45%, қуёнларда 50% ва ундан ортиқ, паррандаларда
35-50% га етади. Бу ҳолат пастереллёзга қарши кураш муаммоларини янада
оғирлаштиради ҳамда хўжаликларни пастереллёздан соғломлаштиришда муҳим
аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг паррандачилик билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон
хўжаликларида, хусусий тадбиркорлар хўжаликларида эса кейинги йилларда бу
81
касаллик паррандалар орасида тез-тез учраб турмоқда. Бу эса паррандачилик,
хусусан ветеринария хизмати мутахассислари олдида турган муҳим
муаммолардан биридир. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида паррандаларда
учрайдиган пастереллёз касаллигининг ҳозирги замон диагностика усуллари,
олдини олиш ва уларга қарши самарали кураш чора-тадбирларини ўрганиш,
такомиллаштириш, ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш жуда долзарб мавзу
ҳисобланади.
Тадқиқот материали ва услублари.
Паррандаларнинг пастереллёз
касаллиги бўйича илмий тадқиқот ишлари Самарқанд Давлат ветеринария
медицинаси чорвачилик ва биотехнология университети “Ветеринария
диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги” факултетининг “Эпизоотология,
микробиология ва вирусология” кафедраси илмий лабораторияси, Ветеринария
илмий-тадқиқот институти “Иммунология ва биотехнология” лабораторияси ва
Қорақолпоғистон Республикасининг Тахта кўпир туманидаги паррандачиликга
мослашган фермер хўжаликларида, Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларидаги
паррандачилик хўжаликларида олиб борилди.
Самарқанд вилояти хўжаликларида паррандаларнинг пастереллёз
касаллигининг эпизоотологиясини ўрганиш учун “Оҳалик-Ломанн-парранда”,
“Самарқанд-парранда”, “Каттақўрғон бройлер парранда”, “Мароқанд” парранда
фабрикаларида эпизоотик ҳолатлари таҳлил этилиб, касалликнинг паррандалар
орасида тарқалиши, мавсумийлиги, этиологияси, касалликнинг кечиши ва
клиник белгилари ўрганилди. Бунда касалланган паррандалар сони, уларнинг
ёши, жинси, ташқи кўриниши, нафас олиши, тана ҳарорати, иштаҳаси, умумий
аҳволи кабиларга эътибор қаратилди. Касалликдан нобуд бўлган паррандалар
патологоанатомик ёриб кўрилди ва касалликка хос бўлган патологик ўзгаришлар
қайд қилиб борилди ҳамда уларнинг паренхиматоз аъзолари ва найсимон суяк
намуналари олиниб, лабораторияда бактериоскопия ва касаллик қўзғатувчисини
ажратиш ишлари амалга оширилди.
Бунинг учун патологик намуналардан босма суртмалар тайёрланиб, Грам,
Романовский Гимза усулларида бўялди ва микроскопда кўрилди ҳамда турли хил
озуқа муҳитларига, яъни гўшт пептонли булон(ГПБ), гўшт пептонли агар(ГПА),
Сусло агари, Бактоагар Г (Плоскирев) ва Китт-Тароции озуқа муҳитларига
экмалар экилди ва ўстириш учун 37,5
0
С термостатга қўйилди.
Тадқиқот натижалари.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида
Самарқанд вилоятининг номлари юқорида қайд этилган паррандачилик
хўжаликларида товуқ ва жўжалар орасида касаллик йилнинг барча фаслларида
учраб туриши, айниқса куз, баҳор ва қиш фаслларида табиатнинг ноқулай
шароитлари таъсирида кўпроқ пайдо бўлиши аниқланди. Касаллик билан
касалланиш қафасда сақланадиган ва полда сақланадиган паррандаларда деярли
бир хиллиги текширишлар давомида кузатилди. Пастереллёз билан барча ёшдаги
паррандаларнинг касалланиши, айниқса ёш жўжаларнинг касаликка ўта
мойиллиги кузатилди. Касаллик юқори нафас олиш органлари-бурун йўллари,
трахея, ўпка ҳамда овқат ҳазм қилиш трактида турли хилдаги жароҳатланишлар
ҳосил қилган ҳолда кечиши маълум бўлди.
82
Касаллик пайдо бўлишида аввалам бор ёш жўжалар касалланиши ва сўнгра
катта ёшдаги товуқлар касалланиши, айрим ҳолатларда паррандаларнинг 50 %
касалликка чалиниши аниқланди.
Касаллик барча паррандаларда ўта ўткир, ўткир, ярим ўткир ва сурункали
кечиши кузатилди. Жўжаларда касаллик ўта ўткир кечганда уларнинг тана
ҳарорати 42-43
0
C га кўтарилиши, юрак уриши тезлашиши, нафас олиш
тезлашиши, қонли ич кетиш пайдо бўлиши намоён бўлди. Бундай ҳолатда касал
парранда бир неча соатдан кейин юрак етишмовчилиги ва ўпканинг шишидан
ўлиши кузатилди. Ўткир кечганида касаллик 2-3 кун давом этиши, ҳолсизланиш,
тана ҳароратининг 42-43
0
C гача кўтарилиши кузатилди. Бош, бўйин, ҳиқилдоқ,
тил, тўш, оёқларининг тери ости клетчаткасида шишлар ривожланиши
аниқланди. Касаллик ярим ўткир ва сурункали кечганда, парранда аҳволи янада
оғирлашиб, пневмония ва энтерит белгилари пайдо бўлди. Кахексия ва
бўғинларнинг шишиши кузатилди. Кузатишлар натижасида пастереллёз билан
асосан катта ёшдаги паррандалар ва жўжалар кўпроқ касалланишини аниқланди.
5 ойликгача бўлган паррандаларда пастереллёз кўпроқ респиратор
касалликлар кўринишида ўтиб, ўпканинг ҳар хил даражада яллиғланиш
белгилари, конюнктивит, кўздан ёш оқиш билан намоён бўлди. Уларда тана
ҳарорати 42
0
-43
0
C га кўтарилиб, юрак пулси 1 дақиқада 101-142 тага, нафас
олиши 21-55 тагача етиши, иштаҳа йўқолиб, танасида титраш пайдо бўлиши,
умумий ҳолсизлик, дармонсизлик, кучли йўтал пайдо бўлиб, бурнидан
ажратмалар оқиши, тезаги суюқлашиб шилимшиқ ва камроқ қон аралаш бўлиши
аниқланди.
Ўлган ва мажбурий сўйилган паррандаларда пастереллёз касаллигининг
патанотомик белгилари ўта откир ёки ўткир кечганида ўзгариш фақат нафас
олиш органларида бўлиб, нафас йўлларининг ва ўпка паренхимасининг катарал
яллиғланиши билан намоён бўлди. Нафас олиш йўлларининг шилимшиқ
қаватларида шишиш, шилимшиқ экссудат, қон қуюлишлар кузатилди. Нафас
йўлларида йирингли шилимшиқ, қон қуйилишлар бўлиб, плеврит билан
оғирлашганда, кўкрак бўшлиғида лойқа кулранг-сариқ суюқлик тўпланганлиги
кузатилди.
Юрак ҳажми катталашган, юмшоқ консистенсияда, ранги кулранг-пушти
бўлиб худди пиширилгандай кўринади. Лимфа тугунлари катталашган. Ингичка
ичак шилимшиқ қаватида катарал яллиғланиш, қон қуюлишлар кузатилади.
Жигар қонга тўлган, қон қуюлиш ва унда ҳар хил рангланиш кўринади.
Паррандаларнинг кўкрак бўшлиғида йирингли плеврит, қовурға қисмида
фибринли ажратмалар, экссудат хиралиги кўзга ташланди. Ичакларда катарал
яллиғланишлар ва ичак лимфа тугунларининг 2-3 марта катталашганлиги
аниқланди.
Паррандаларнинг ички аъзоларидан олинган патологик намуналардан
экилган экмалардан гўшт пептонли булонда лойқаланиш ва оқимтир чўкма ҳосил
қилиб ўсиши, пробирка чайқатилганда чўкма ингичка ипсимон соч ўрими
шаклида юқорига кўтарилиши, гўшт пептонли агарда эса қўзғатувчи
шудрингсимон оқимтир-кўкиш рангда товланувчи алоҳида-алоҳида майда
колониялар ҳосил қилиши аниқланди. Колониялардан суртмалар тайёрланиб,
83
микроскопия қилинганда қўзғатувчиларнинг тартибсиз жойлашган якка ва
жуфт-жуфт ҳолдаги грам манфий майда овоид шаклда эканлиги аниқланди.
Ажратилган пастереллаларнинг морфологик, тинкториал, културал,
биокимёвий, биологик хусусиятларини ўрганиш Н.И. Розанов (1982) бўйича,
В.Н.Кисленко (2005), З.Ж.Шапулатоваларнинг (2009, 2013) ўқув қўлланмалари
асосида амалга оширилди ва ажратилган қўзғатувчи пастерелла мултоцида
эканлигига ишонч ҳосил қилинди.
Хулоса.
Шундай қилиб пастереллёз билан айниқса ёш жўжаларнинг
касаликка ўта мойиллиги кузатилди. Касаллик бурун йўллари, трахея, ўпка
ҳамда овқат ҳазм қилиш трактида турли хилдаги жароҳатланишлар ҳосил қилган
ҳолда кечиши маълум бўлди. Касаллик ўта ўткир, ўткир, ярим ўткир ва
сурункали кечиши кузатилди. Жўжаларда касаллик кечганда уларнинг тана
ҳарорати 42-43
0
C га кўтарилиши, юрак уриши тезлашиши, нафас олиш
тезлашиши, қонли ич кетиш пайдо бўлиши намоён бўлди. Бош, бўйин, ҳиқилдоқ,
тил, тўш, оёқларининг тери ости клетчаткасида шишлар ривожланиши
аниқланди, пневмония ва энтерит белгилари пайдо бўлди.
Паталогоанотомик белгилари нафас олиш органларида бўлиб, нафас
йўлларининг ва ўпка паренхимасининг катарал яллиғланиши билан намоён
бўлди. Нафас олиш йўлларининг шилимшиқ қаватларида шишиш, шилимшиқ
экссудат, йирингли шилимшиқ, қон қуюлишлар, кўкрак бўшлиғида лойқа
кулранг-сариқ суюқлик тўпланганлиги кузатилди.кузатилди. Ичакларда катарал
яллиғланишлар ва ичак лимфа тугунларининг 2-3 марта катталашганлиги
аниқланди.
Бактериологик текширишда ГПБ лойқаланиш ва оқимтир чўкма ҳосил
қилиши, пробирка чайқатилганда чўкма ингичка ипсимон соч ўрими шаклида
юқорига кўтарилиши, ГПА эса қўзғатувчи шудрингсимон оқимтир-кўкиш
рангда товланувчи алоҳида-алоҳида майда колониялар ҳосил қилиши аниқланди.
Микроскопия қилинганда қўзғатувчиларнинг тартибсиз жойлашган якка ва
жуфт-жуфт ҳолдаги грам манфий майда овоид шаклда эканлиги аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Bakirov B “Hayvonlar kasalliklari” Samarkand 2019.
2. Bakulov, I.A. Epizootology with microbiology. / I.A. Bakulov, V.A.
Vedernikov, A.JI. Semenikhin. Moscow: Kolos, 2000.
3. Dzhupina, S.I. Factorial infectious diseases of animals / S.I. Dzhupina //
Veterinary Medicine. -№ 11.- 2001.
4. Rusalev, B.C. Pasteurellosis of animals: / B.C. Rusalev; // Commercial and
pedigree pig breeding. No. 2, 2006.
5. Sultanov A.A. Epizootological situation and scientific support of veterinary
problems of animal husbandry in Kazakhstan: Mater. International scientific-practical
conference: Almaty, 2003.
6. Sosnitsky, A.I. Pasteurellosis infections of the factorial and classical type in
the composition of parasitocinosis of calves and pigs: / A.I. Sosnitsky, B.T. Stegny,
V.M. Apatenko // Veterinary advice. No. 13. – 2007.
7. Turpentine therapy of sick calves with pasteurellosis (Methodical
recommendation) 1. Kazan 2007
8. Shapulatova Z. Zh. Microbiology. Samarkand 2017.