200
УДК:619:616.98:578.821.2
TREATMENT OF DISEASED WITH LUMPY SKIN DISEASE OF COWS
С.С.Турсунов
Докторант-изланувчи, Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Самарканд, Узбекистан
E-mail:
Summary:
The article presents the results of studying the scheme of effective
treatment of lumpy skin disease in cattle. A high (83.3%) therapeutic efficacy of a 40%
glucose solution was determined according to the instructions for its use in
combination with antibiotics and other therapeutic and supportive drugs.
Keywords:
epizootiology, cattle, lumpy skin disease, treatment, antibiotics.
ЛЕЧЕНИЕ БОЛЬНЫХ НОДУЛЯРНЫМ ДЕРМАТИТОМ КОРОВ
Аннотация:
В статье приведены результаты изучения и схемы
эффективного лечения нодулярного дерматита крупного рогатого скота.
Определена высокая (83,3%) терапевтическая эффективность 40% раствора
глюкозы согласно инструкции по его применению в сочетании с антибиотиками
и другими лечебными и поддерживающими препаратами.
Ключевые слова:
эпизоотология, крупный рогатый скот, нодулярный
дерматит, лечение, антибиотики.
НОДУЛЯР ДЕРМАТИТ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ҚОРАМОЛЛАРНИ
ДАВОЛАШ
Аннотация:
Мақолада қорамолларнинг нодуляр дерматитини даволаш
схемаси бўйича ўтказилган тажриба натижалари баён этилган. Нодуляр
дерматит касаллигини даволашда 40% ли глюкоза эритмаси антибиотиклар ва
бошқа кўмаклашувчи препаратлар билан биргаликда қўлланилганда юқори
даволаш самарасига (83,3%) эга эканлиги аниқланган.
Калит сўзлар:
эпизоотология, йирик шохли ҳайвонлар, нодуляр дерматит,
даволаш, антибиотиклар.
Кириш.
Мамлакатимизда
чорвачиликни
жадал
суръатларда
ривожлантириш, аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига (гўшт, сут, тухум)
бўлган талабини қондириш ҳукуматимиз томонидан чорвачиликнинг асосий
тармоғи бўлган қорамолчиликни ривожлантиришда ва рентабеллигини
оширишда бош сонини кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш,
соғлом бола олиш, тўғри парваришлаш, турли касалликлардан сақлаш каби
омилларга боғлиқдир. Қорамолларнинг турли инфекцион касалликлари,
жумладан, нодуляр дерматит катта иқтисодий зарар келтириши долзарб
муаммолардан бири эканлиги барчага маълум. Нодуляр дерматитнинг
201
чегарадош мамлакатларда учраши, Республикамиз ҳудудига кириб келиши
эпизоотик аҳволни мураккаблаштиради ва бу касалликка тезкор равишда қарши
курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Қорамолларнинг нодуляр дерматит касаллиги
(Dermatitis nodularis bovum)
ўзининг қисқа муддатда катта ҳудудга тарқалиши, ўткир кечиши, ўлим
даражасининг юқори эканлиги ва қарши кураш воситалари ҳамда чора-
тадбирларига кўп маблағ-сарфланиши туфайли қорамолчиликка катта
иқтисодий зарар етказади.
Шунинг учун қорамолларнинг нодуляр дерматит касаллигини даврий
равишда мониторинг қилиб бориш, вакцинация ва қарши кураш чора-
тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш лозимдир. Илмий манбаларда
қорамоллар нодуляр дерматитини даволаш бўйича кўплаб маълумотлар мавжуд.
Жумладан, Белоруссияда юқори фаоллик ва полифункционал хусусиятларга эга
препаратлар – “Биферон-Б”, “Гентабиферон-Б”, “Энрофлоксаветферон-Б”
қўлланилади
ва
уларнинг
таркибида
антибиотиклар
ҳамда
ҳўкиз
интерферонлари (альфа-2, гамма) мавжуд. Лекин даволаш давомида секундар
инфекциянинг
олдини
олиш
учун
“Нитокс-200”,
“Тетрациклин”,
“Олеандомицин” препаратларидан биридан фойдаланиш тавсия этилган [1].
Россияда “NITA-FARM” кампанияси “Азитронит”, “Нитокс Форте”, “Цефтонит
Форте”, Нитокс-200” препаратларини қўллашни тавсия этган. Қўшимча равишда
“Кетопрофен 10%”, “Флунекс”, “Бутофан”, “Нитамин” препаратларидан
фойдаланиш кўрсатилган [2;3].
Нодуляр
дерматитнинг
специфик
даволаш
усуллари
мавжуд
бўлмаганлигини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон шароитида қорамолларнинг
нодуляр дерматит касаллигини даволаш схемасини ишлаб чиқишни ўз
олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Материаллар ва методлар:
Қорамолларнинг нодуляр дерматит касаллиги
бўйича эпизоотик вазиятни аниқлаш учун Самарқанд, Жиззах, Хоразм
вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қорамолчилик хўжаликларидаги
ҳамда қорамолчилик билан шуғулланувчи аҳоли хонадонларидаги қорамолларни
танланма усулда умумий кўрикдан ўтказдик. Бунда ўлган ёки мажбурий
сўйилган ҳайвонлар патологоанатомик текширилди. Касаллик учраган
хўжаликларда касалланиш ва ўлим даражаси, касалликнинг энг кўпайган даври,
келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумотлар йиғилди.
Қорамолларга ташхис эпизоотолгик, клиник ва патологоанатомик
текширувлар асосида қўйилди. Касал ҳайвонлар алоҳида жойларда сақланиб 2
гуруҳга ажратилди:
1-гуруҳдаги (6 бош) касал қорамолларга қуйидаги препаратлар
қўлланилди:
– нитокс-200, 72 соатда бир марта мускул орасига, 1 мл/10 кг/, жами 5
марта (секундар инфекцияни бартараф қилиш учун);
– 40% ли глюкоза эритмаси, вена қон томирига, 150-200 мл, кунига бир
марта, жами 3 кун (энергия манбаи, антитоксик восита, мия, юрак, қон томирлар
фаолиятини меъёрлаштиради, моддалар алмашинувини яхшилайди);
– кофеин-натрий бензоат, тери остига, 3 мл, жами 2 кун (юрак фаолиятини
тиклаш ва меъёрлаштириш учун);
202
– Мультивит+минерал эритмаси, мускул орасига 3 мл/100 кг, бир марта
(зарур витаминлар ва минераллар билан таъминлаш учун).
2-гуруҳдаги (6 бош) касал қорамолларга худди шу препаратлар
келтирилган тартибда қўлланилди, фақат 40% ли глюкозадан фойдаланилмади.
Натижалар ва уларнинг таҳлили:
Нодуляр дерматит билан касалланган
қорамолларни даволаш натижалари 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Қорамолларни даволаш самарадорлиги
Гуруҳ рақами
Ҳайвонлар
сони, бош
Даволаш
самарадорлиги, %
Тирик
Ўлди
Тузалиш
муддати
1-гуруҳ
6
83,3
6
1
6
2-гуруҳ
6
66,7
4
2
9
1-жадвалдаги маълумотлардан маълумки, 1-гуруҳдаги схемада (40% ли
глюкоза билан биргаликда) даволаш самарадорлиги 83,3% ни ташкил этган,
2-гуруҳдаги схемада (глюкозасиз) эса 66,7% ни ташкил этди. Аммо, даволаниш
муддатига ҳам эътибор беришимиз лозим. 1-гуруҳда тузалиш муддати ўртача
6 кунни ташкил этган бўлса, 2-гуруҳда эса 9 кунгача давом этган.
Таъкидлаш лозимки, касал қорамоллар сақланаётган жойда доимий
равишда дезинфекция ва дезинсекция ишлари ўтказилиб турилди.
Хулосалар:
Қорамоллар нодуляр дерматитини даволашда 40% ли глюкоза
эритмаси антибиотиклар ва бошқа кўмаклашувчи препаратлар билан биргаликда
қўлланилганда юқори даволаш самарасига эга.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
«Заразный узелковый дерматит у крупного рогатого скота»,
https://agronomu.com/bok/7880-nodulyarnyy-dermatit-krupnogo-rogatogo-
skota.html
2.
«Схема лечения крупного рогатого скота», https://www.nita-
farm.ru/upload/iblock/9fd/9fdb160db01db7ddb064afc4b4eab93a.pdf
3.
Мишенко А.В. и др. «Нодулярный дерматит крупного рогатого скота» //
Ветеринария. – 2016. – № 4. – С. 3-6.