Обеспечение безопасности пищевых продуктов требование современности

CC BY f
369-374
57
38
Поделиться
Ф Ибрагимов, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар унверситети

Доцент, в.ф.н

Р Арзимуродова, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар унверситети

Ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Для нормированного питания, необходимо иметь достаточное количество потребуемых продуктов высокого качества и производить качественные продукты питания. В связи с этим, наряду с созданием гарантированных резервов, приоритет должен отдаваться их бесперебойному поступлению на рынок и обеспечению качественной продукции.

Похожие статьи


background image

369

УДК: 614.3:637

ОЗИҚ

-

ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР ТАЛАБИ

Доцент, в.ф.н. Ф.Б.ИБРАГИМОВ

Fuqat-i@inbox.uz

Ассистент: Р.Э. АРЗИМУРОДОВА

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

унверситети

Аннотация. Меъёрда овқатланиш учун, юқори сифатли маҳсулотларни

истеъмол қилишнинг етарли миқдорда бўлиши ва сифатли озиқ-овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш керак. Бу борада кафолатланган захирани

яратиш билан бирга уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш ҳамда, сифатли

озиқ-овқат билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор

қаратилиши лозим.

Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, қушхона, гўшт, сабзовот, қишлоқ

ҳўжалик маҳсулотлари.

ОБЕСПЕЧЕНИЕ БЕЗОПАСНОСТИ ПИЩЕВЫХ ПРОДУКТОВ

ТРЕБОВАНИЕ СОВРЕМЕННОСТИ

Аннотация. Для нормированного питания, необходимо иметь

достаточное количество потребуемых продуктов высокого качества и

производить качественные продукты питания. В связи с этим, наряду с

созданием гарантированных резервов, приоритет должен отдаваться их

бесперебойному поступлению на рынок и обеспечению качественной продукции.

Ключевые слова: Продовольственная безопасность, скворечник, мясо,

овощи, сельско хозяйственные продукты.

ENSURING FOOD SAFETY – REQUIREMENT OF TODAY

Annotation. For a normalized ration, it is necessary to have a sufficient amount

of required high-quality products and produce high-quality food. In this regard, along
with the creation of guaranteed reserves, priority should be given to their
uninterrupted entry into the market and provide with high quality products.

Keywords: Food safety, slaughterhouse, meat, vegetables, agricultural

products.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

-

йил 9

-

сентябр

-

даги “Республика озиқ

-

овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда ахолини

сифатли озиқ

-

овқат махсулотлари билан тулақонли таъминлашга доир чора

-

тадбирлар туғрисида”ги ПК

–4821-

сонли Қарорларида қишлок хўжалигини

барқарор ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар


background image

370

белгиланган. Масалан, стратегияда Ўзбекистонда

2018-

йил ҳолатига кўра аҳоли

ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганларнинг улуши 6,3 % ни ташкил

этиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу улушни 2021

-

йилгача 5% га, 2025

-

йилга келиб

3 % гача камайтириш, 2030

-

йилга бориб ноль даражага тушириш устувор вазифа

этиб белгиланган. Бу устувор вазифани амалга оширишда сифатли ва инсон

саломатлиги учун хавфсиз бўлган маҳсулот бўлиши биринчи ўриндадир. Гўшт

ва гўшт маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашда гўшт учун

сўйиладиган қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ихтисослаштирилган сўйиш

корхоналарида текширишлардан ўтказилиб сўйиш ва етказиб бериш ҳам

муҳимдир.

Озиқ

-

овқат хавфсизлиги

бу иқтисодиётнинг шундай ҳолати бўлиб,

бунда жаҳон бозорлари тебранишларидан қатъий назар бир томондан, илмий

асосланган кўрсаткичларга мос миқдорларда бўлади. Иккинчи томондан тиббий

меъёрлар даражасида истеъмолни қондириш учун шарт

-

шароит яратилган ҳолда

аҳолини озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминланиши

кафолатланади.

Озиқ

-

овқат хавфсизлиги давлатнинг қишлоқ хўжалиги ва

иқтисодий сиёсатининг асосий мақсадларидан бири бўлиб, қуйидаги унсурларни

ўз ичига олади:

хавфсиз ва тўйимли озиқ

-

овқат маҳсулотларининг миқдорий жиҳатдан

етарли имкониятлари;

аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари учун етарли миқдори ва сифатли

озиқ

-

овқат маҳсулотларининг иқтисодий мавжудлиги;

миллий озиқ

-

овқат тизимининг автономияси ва иқтисодий эркинлиги

(озиқ

-

овқат мустақиллиги);

ишончлилик, яъни миллий озиқ

-

овқат тизимининг мавсумий, об

-

ҳаво

шароити ва бошқа ўзгаришлари мамлакатнинг барча ҳудудларидаги аҳолининг

озиқ

-

овқат таъминотига таъсирини минималлаштириш қобилияти;

барқарорлик, яъни кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш режимида

ривожланаётган миллий озиқ

-

овқат тизими.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти.

Ривожланган ва юқори

самарадор қишлоқ хўжалиги ҳар қандай

давлатнинг озиқ

-

овқат хавфсизлигини

таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Мамлакатимизда қабул қилинган

Ҳаракатлар стратегиясининг асосий жиҳатларидан бири бу қишлоқ хўжалигини

модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришдир. Ҳаракатлар стратегияси

тўққизта стратегик устувор йўналишни ўз ичига олган бўлиб, биринчиси озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш бўлган ва «Ўзбекистоннинг 2020

–2030

йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси» Президентнинг

2019 йил 23 октябрдаги фармони билан тасдиқланган.

Ўзбекистонда 2019 йилда

ташқи озиқ

-

овқат савдоси ҳажми 2,8 миллиард доллар ёки 3,6 миллион тоннани

ташкил этди. Уларнинг қарийб 46 фоизи экспортга, 54 фоизи эса импортга

тегишли. Ўзбекистоннинг импорт таркибида 2019 йилда озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг

умумий импортининг 70 фоизи ун (453 минг тонна), картошка

(282 минг тонна), кунгабоқар ёғи (192 минг тонна), шакар (167 минг тонна) ва

пальма ёғи (70 минг тонна)

ни ташкил этган. Деҳқончилик маҳсулотларидан


background image

371

мева

-

сабзавот маҳсулотлари (1,4 миллион тонна ёки умумий экспортнинг

75 фоизи) экспорт таркибида устунлик қилди. Бошқача айтганда, 823 минг тонна

сабзавот ва 613 минг тонна мева экспорт қилинган. Натижада валюта даромади

1,3 миллиард долларни ташкил қилган.

Ўзбекистондаги давлат озиқ

-

овқат сиёсатида асосан аҳолининг даромад

даражаси ҳисобга олиниб, ишлаб чиқариш орқали озиқ

-

овқат хавфсизлигини

таъминлашга қаратилган. Мамлакатнинг ички ишлаб чиқариши аҳолининг гўшт

ва сут маҳсулотлари, сабзавот, мева ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини

тўлиқ қондиради. Мамлакатимизда чорвачилик соҳасида ҳам таркибий

ўзгаришлар содир бўлмоқда. Мустақиллик йилларида йирик шоҳли қорамоллар

сони 2,5 баробардан зиёдга, сигирлар сони 2,1 баробардан ортиққа ўсди.

Шунингдек, қўй ва эчкилар ҳамда паррандалар сони шу даврга мос равишда

2,3 баробардан зиёдга ошди.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида чорва моллари сонининг ўсиши динамикаси

(йил бошида, минг бош)

Чорва

моллари

сонининг

ўсиши

натижасида

чорвачилик

маҳсулотларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши

1990 йилдаги 36,6% дан 2020 йилга келиб 41.5 % га ўсди. Бунга асосан деҳқон

хўжаликларида чорва моллари сонининг ўсиши ҳисобига эришилди. Натижада

1990-

2020 йилларда гўшт (тирик вазнда) ишлаб чиқариш салкам 3,1 баробарга,

сут 3,5 баробарга, тухум 6,3 баробардан зиёдга ўсди. Бу маҳсулотларни янада

ўсиб бориши унинг бозорлардаги нархларини пасайишига ва мамлакатимиз

барча аҳолисини шу маҳсулотларга бўлган талабини тўлиқ таьминлайди.

Чорва

моллари

турлари

1991й.

2000й.

2010й.

2016й

2018й.

2020й.

Йирик

шохли

қорамоллар

5 112,6

5 353,4

9 094,7

11641,3

12414,7

12949,7

Шу

жумладан,

сигирлар

2 120,2

2 343,4

3 758,1

4173,5

4418,3

4 663,5

Қўй

ва эчкилар

10109,5

8 932,5

15340,9

19118,8

20680,5

21906,9

Паррандалар

35200,4

14510,0

37733,3

61359,2

71343,4

87859,7


background image

372

2-

жадвал

Асосий турдаги чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш

ҳажмларининг ўсиши динамикаси (минг тонна)

1990й.

2000й.

2010й.

2015й.

2017й.

20

20 й

Гўшт

(тирик

вазнда)

789,1

841,8

1461,4

2033,4

2281,1

2473,6

Сут

3034,2

3632,5

6169,0

9027,8

10083,2

10714,3

Тухум,

млн.дона

1231,8

1254,4

3061,2

5535,4

6605,5

7771, 2

Қишлоқ

хўжалиги озиқ

-

овқат маҳсулотлари миқдори

ва уни қайта ишлаш

ҳажмининг ўсиши натижасида аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажми ҳам

ўсиш тенденциясига эга бўлди. Аҳоли жон бошига асосий турдаги озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг ўсиши уларнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган

рационал истеъмол меъёрларига нисбатан бирмунча яқинлашишига, нон ва нон

маҳсулотлари, сабзавотлар ҳамда ўсимлик ёғи бўйича эса ошиб кетишига олиб

келди. Жумладан, аҳоли жон бошига нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш

ҳажми истеъмолнинг ЖССТ рационал меёрларига нисбатан 206,3%ни, ЎзР ССВ

меъёрларига нисбатан 192,7%ни, полиз ва сабзавотлар ишлаб чиқариш

истеъмолнинг мос равишда 249,6% ва 261%ни ташкил этди (қаранг: 3

-

жадвал).

3-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига асосий турдаги озиқ

-

овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг рацинал истеъмол меъёрларига

нисбати (2019 йил, кг,%)

Маҳсулот турлари

Аҳоли жон

бошига ишлаб

чиқариш, кг

ЖССТ

меъёрларига

нисбатан,%

Ўзбекистон

Республикаси

ССВ меъёрларига

нисбатан,%

Нон ва нон маҳсулотлари

248,6

206,3

192,7

Картошка

92,3

95,4

95,1

Полиз ва сабзавот маҳсулотлари

350

249,6

261

Мева ва резаворлар

94,2

85,2

90,4

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари

69,8

99,6

120,6

Сут ва сут маҳсулотлари

308,8

76,4

74,8

Тухум, дона

202,3

83,2

73,8

Шакар

14,5

39,7

35,8

Ўсимлик ёғи

29,1

222,1

319,8


background image

373

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, картошка, сут ва сут

маҳсулотлари, тухум, мева ва резаворларни аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш

уларнинг рационал истеъмоли меъёрлари даражасидан бирмунча камдир.

Ўзбекистон ҳудудида етиштирилаётган озиқ

-

овқат маҳсулотларини

хавфсизлигини таъминлашда камчиликлар мавжуд бўлиб озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида қишлоқ хўжалиги хом

-

ашёсини қайта

ишлашнинг биотехнологик жараёнларини такомиллаштириш зарурдир.

Ҳайвонлар орасида учрайдиган юқумли, юқумсиз, инвазион ва захарланиш

касалликларини олдини олиш ва бу касалликларни қўзғатувчиларини

маҳсулотларнинг

таркибида

бўлмаслигини

таьминлаш,

озиқ

-

овқат

маҳсулотларини турли хилдаги захарли моддалардан ҳимоя қилиш учун

ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда

истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада

такомиллаштириш керак. Чунки қишлоқ хўжалик ҳайвонлари аҳоли

хонадонларида сўйилиши натижасида гўшт сифатли тарзда истеъмолга

чиқарилмайди. Бунда суйиш жараёнида ветеринария санитария гигиена

талаблари тўлиғича бажарилмаслиги натижасида тўлиқ қонсизлантирилмайди ва

гўштни сақлашда камчиликларга йўл қўйилади.

Шу билан бирга, ҳудудларда фаолият юритиб келаётган қишлоқ хўжалик

ҳайвонларни сўйиш ва гўшт сотиш билан шуғулланувчилар томонидан аҳолини

гўшт билан таъминлашда ветеринария

-

санитария нормалари ва қоидаларига

тўлиқ риоя қилмаслик натижасида хавфсизлиги ҳамда сифати кафолатланмаган

гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдога чиқариш ҳолатлари учрамоқда.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли истеъмоли учун етказиб

берилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини

таъминлаш ҳамда, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари маҳсулотларини қайта ишлаш

корхоналарига сифатли хом ашёни етказиб беришда бир қанча муоммолар

учрамоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири қишлоқ хўжалик ҳайвонларини

сўйиш ишлари кўпчилик ҳолатларда махсус сўйиш ташкилотларида олиб

борилмасдан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётганлиги натижасида

истеъмолга чиқарилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати санитария

гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Бу эса аҳоли ва қишлоқ хўжалик

ҳайвонлари орасида юқумли ва инвазион касалликларини тарқалишиги сабаб

бўлмоқда.

Хулоса

Қишлоқ

аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган

омил бу

қишлоқ хўжалигида маҳсулдорлик ва самарадорликни кескин

оширишдир.

Буни амалга оширишда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари

аҳоли ҳамда ҳайвонлар учун безарар бўлиши жуда муҳим ҳисобланади.

Чорвачилик маҳсулотларидан олинадиган саноат хом ашёлари сифатли ва

хавфсиз бўлиши керак. Шу жумладан ички истеъмол бозорида гўшт, сут, тухум

ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик,

паррандачилик ва балиқчилик

озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи

бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича

илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш лозим.


background image

374

Фойдаланилган адабиётлар

1.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi “O‘zbekiston

Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi to‘g‘risida”gi PF-
4947-sonli Farmoni.O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari to‘plami, 2017 yil.

2.

Мирзиёев

Ш. 2019 йил 28 мартдаги «Ветеринария ва чорвачилик

соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги ПФ

-5696-

сон Фармони.

3.

Р.Нормахматов, Ғ.Я.Пардаев, Ш.И.Исмоилов. Озиқ

-

овқат маҳсулотлари

экспертизаси объектлари. Дарслик. Тошкент. 2019 йил.

4.

Р.Нормахматов.

Озиқ

-

овқат

маҳсулотлари

товаршунослиги

экспертизаси асослари. Ўқув қўлланма. Тошкент. 2019 йил.

5.

Р.З. Григорьева

.

Безопасность продовольственного сырья и продуктов

питания

.

Учебное пособие.

Москва 2017 г

.

6.

http://www.ziyonet.uz

7.

www.zooveterinariya.uz

8.

www.seamail.net21

9.

www.veterinariy.actavis

10.

www.fvat.academy.uzsci.net

Библиографические ссылки

0‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi “O‘zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi to‘g‘risida”gi PF-4947-sonli Farmoni.O‘zbckiston Respublikasi qonun hujjatlari to‘plami, 2017 yil.

Мирзиёев Ш. 2019 йил 28 мартдаги «Ветеринария ва чорвачилик сохасида давлат бошкаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-5696-сон Фармони.

Р.Нормахматов, Г.Я.Пардаев, Ш.И.Исмоилов. Озик-овкат махсулотлари экспертизаси объектлари. Дарслик. Тошкснт. 2019 йил.

Р.Нормахматов. Озик-овкат махсулотлари товаршунослиги экспертизаси асослари. Укув кулланма. Тошкент. 2019 йил.

Р.З. Григорьева. Безопасность продовольственного сырья и продуктов питания. Учебное пособие. Москва 2017 г.

http://www.ziyonet.uz

www.zoovctcrinariya.uz

www.seamail.net21

www.veterinariy.actavis

www.fvat.academy.uzsci.net

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов