Все статьи

29-31 55 0

ӘЖИНИЯЗ ШЫҒАРМАЛАРЫ ТИЛИНДЕ ТАБУ ҲӘМ ЭВФЕМИЗМЛЕР

Г Карлыбаева, Г Жалғасбаева
Мақалада ққ классик шайыры Әжинияз (1824-1878) дөретпелери тилинде табу хәм эвфемизмлер үйренилген.
1730-1733 57 0

ҲӘЗИРГИ ҚАРАҚАЛПАҚ ТИЛИНДЕ БИРГЕЛКИЛИ ҚУРАМЛЫ ДӘНЕКЕРСИЗ ҚОСПА ГӘПЛЕРДИ ҮЙРЕНИЎДИҢ АЙЫРЫМ МӘСЕЛЕЛЕРИ

Тажетдин Халмуратов
Мақолада рус ва қорақалпоқ тилларида бир хил таркибли боғланмаган мураккаб гапларнинг айрим назарий масалалари мухокама қилинади
48-51 55 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасинининг ҳуқуқий асослари ва амалга ошириш бўйича илғор ҳорижий тажрибалар

Рахматулло Рахмонджонов
Ҳозирги кунда профилактика хизматларининг ҳуқуқбузарликлар профи-лактикаси фаолиятини белгилаб берувчи ва тартибга солувчи нормативҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг миқёси, юридик кучи ва уларни қабул қилувчи субъектларнинг ваколат доирасига қараб қуйидагича таснифлаш мумкин:
22-26 90 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги муҳим йўналишлар

Салимжон Шавманов

Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв: “Биз “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади

34-38 218 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида “Ижтимоий профилактика” тушунчаси ва уни амалга оширишдаги чора-тадбирлар тизими

Аброр Боборахимов, Акмал Қавомов
Мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат килиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо яиги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди.
52-55 50 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида субъетларининг фаолиятини ташкил этиш

Сожида Сувонова
Субъект - тушунчаси фаол фаолият кўрсатувчи, билувчи, онг ва иродага эта бўлган индивид ски ижтимоий гуруҳ. «Субъект» тушунчасини юнон файласуфлари субъект тушунчаси билан бир хил маънода тушунишган. Жамият уни тадқиқ этувчи тадқиқотчи учун эса обьктдир, ўзидан ташқи олам учун уни ўрганувчи субьектдир.
46-49 225 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси:ислоҳот, натижа ва истиқбол

Ахтам Турсунов, Абдулазиз Расулев
Истиқлолга эришгач мамлакатимизда жиноят содир этилганидан сўнг айбдорларни фош этиш ва жазолаш, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашдан кўра жиноятларнинг олдини олган маъқуллиги эътироф этилиб, суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳ қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги 180-қарори билан маҳаллий ҳокимиятларда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш комиссиялари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштириш комиссиялари ва «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.
65-73 153 0

Ҳуқуқ нормаларидаги мақсадлар: нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш мисолида

Рустам Эшбоев
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан нодавлат нотижорат ташкилотларини фаолият юритиши учун норматив-хуқуқий база рухсат берувчи тартибларни соддалаштириш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун қулайликлар ва енгилликлар яратиш йўли билан мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилмоқда.
56-64 77 0

Ҳуқуқ нормалардаги мақсадлар

Рустам Эшбоев
Инсоният нима қилмасин албатта бирор ниятни ёки бошқача айтганда бирор мақсадни кўзлаб амалга оширади.
Масалан, қадимдан инсоният овчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Булардан мақсад инсоннинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш эди. Кейинчалик, инсониятнинг фаолият турлари кўпайди ҳамда инсониятнинг содда ҳаёни аста-секин ривожланиб ва мураккаблашиб борди. Энди инсониятнинг мураккаб ва турли туман муносабатларини тартибга солиш учун хуқуқ нормаларга зарурат туғилди.
134-138 126 0

Ҳуқуни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролар ва жамоатчилик вакилларида коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари

Отабек Нуриддинов, Нозимахон Собирова

Фан, техника, санъат ёки касб соҳалари ривожланиши билан инсон имкониятлари доираси ҳам кенгайиб боради. Табиийки глобалашган дунёда хавф-ҳатарлар сони ҳам шунча ортади. Ҳозирги даврда содир этилаётган жиноятлар охирги ўн йилги жиноятлардан ўзининг техник, тактик ва методик усуллари билан кескин фарқ қилади. Хусусан, коррупция билан боғлиқ жиноятлар жумласидан. Тадқиқотнинг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ–60-сон фармони, шунингдек, жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришга доир раҳбарий кўрсатмалар асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек, мазкур мақоланинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашишнинг ўзига хос анъанавий ва янги методологик асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек бошқарув тартибига қарши жиноятларга барҳам беришда қонунчиликка илмий асослантирилган назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир

507-509 45 0

ҲУРМЕТЛИ ПУҚАРАЛАР! 15-НОЯБРЬДЕН 15-ДЕКАБРЬ АРАЛЫҒЫНДА «ӨРТ ҚАЎИПСИЗЛИГИ АЙЛЫҒЫ» НА БЕЛСЕНЕ ҚАТНАСАЙЫҚ

Р.Г. Худайбергенов
Бул мақалада өрт қәўипсизлиги бир айлығы ҳәм Кегейли районы Айрықша жағдайлар бөлими районда өрттиң алдын алыў бойынша алып барылып атырған профилактикалык ҳәм үгит-нәсият жумыслары ҳаққында сөз етилген.
126-129 52 0

ҲУЖАЙРАЛИ АВТОМАТЛАР (CELLULAR AUTOMATA) АСОСИДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ЮЗАГА КЕЛГАНДА ИНСОНЛАРНИ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИШНИ БАҲОЛАШ

Бердах Султаниязов, Аллаяр Ахмедов
Ҳужайрали автоматлар (Cellular Automata) фавқулодда вазиятлар юзага келганда шахсий ёки оммавий эвакуация жараёнларида одамлар оқимини моделлаштириш учун ишлатилади. Ҳар бир ҳужайра алоҳида ҳаракат, жой ёки тўсиқни белгилайди. Ушбу модел одамларни тақсимлаш ва ҳаракат йўналишларини бошқариш имконини беради. Метро, автовокзал ва савдо марказларида одамлар оқимини таҳлил қилишда жуда самарали қўлланилади.
633-636 80 0

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш қишлоқ хўжалигини таъсири

Феруза Иномжонова

Сўнгги йилларда мамлакатамизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича кўламли ишлар амалга оширилган бўлиб, зеро, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантИришда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши юқори бўлиб, 2023 йилда 21,6 фоизи, айнан мазкур соҳага тўғри келади. Шунингдек, 2023 йилдаги иқтисодиётдаги жами банд аҳолининг 24,0 фоизи қишлоқ хўжалиги тармоғига тўғри келиб, бу кўрсаткич 3,3 млн. нафар кишини ташкил этган[1]. Бу эса, нафақат худудлар иқтисодиётнинг ривожлантириш, балки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш қишлоқхўжалиги секторига бевосита боғлиқлигини кўрсатади.

176-178 48 0

ҲУДУДЛАРДА КИЧИК БИЗНEС СУБЪEКТЛAРИНИНГ МOЛИЯВИЙ-ИҚТИСOДИЙ БAРҚAРOРЛИГИНИ КРEДИТЛAШ ТИЗИМИ OРҚAЛИ ТAКOМИЛЛAШТИРИШ

Муаззам Баҳриддинова, Низомиддин Жалолиддинов
Иқтисoдиётнинг эркинлaшуви вa жaдaл суръaтлaр билaн ривoжлaниши
шaрoитлaридa кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сeктoри мaҳсулoтлaри вa
xизмaтлaри ҳaжми oртиб бoрмoқдa. Мaзкур сeктoр ривoжлaниши эсa, ўз нaвбaтид a,
мaмлaкaтдa ярaтилгaн қулaй ишбилaрмoнлик муҳитигa кўп жиҳaтдaн бoғлиқ бўлaди.
Бугунги кундa мaмлaкaтимиздa кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликнинг мaмлaкaт
ялпи ички мaҳсулoтидaги улуши ҳaм йилдaн-йилгa oшиб бoрмoқдa. Кичик бизнeс
субъeктлaрини крeдитлaш aмaлиёти йўлгa қўйилишидa эътибoргa oлиш лoзимки, кичик
бизнeс мaмлaкaтдaги иқтисoдий ўсишдa вa иннoвaциялaр жoрий этилишидa мунoсиб
ўрин эгaллaб бoрмoқдa, aҳoли бaндлиги имкoниятлaрини кeнгaйтирмoқдa, Ўзбeкистoн
брeнди билaн экспoртбoп мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaриб, дунё ҳaм жaмиятидa мунoсиб ўрин
эгaллaмoқдa, булaр билaн мaмлaкaтнинг ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнишигa ҳaм кaттa
ҳиссa қўшмoқдa.
131-133 76 0

ҲУДУДДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ

Н. Неъматов
Мазкур мақолада ҳудудда ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштиришнинг долзарб муаммолари ва имкониятлари таҳлил қилинган. Рақамли технологияларни жорий этишнинг асосий қийинчиликлари, инфратузилмавий муаммолар, кадрлар тайёрлаш масалалари ва бошқа тўсиқлар очиб берилган. Шунингдек, сўнгги йиллардаги рақамлаштириш жараёнларида эришилган натижалар таҳлил қилинган ва ҳудудларнинг рақамли иқтисодиётга ўтишини рағбатлантирувчи чора-тадбирлар таклиф қилинган.
608-611 52 0

Ҳудуд солиқ потенциалини баҳолаш усулари

Зафаржон Абдуллаев

Мамлакат худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги мавжуд номутаносибликларни чукурлашуви шароитида маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш иқтисодчи олимлар, амалиётчилар ва жамоатчилик доирасидаги долзарб муаммолардан бирига айланган. Хусусан, маҳаллий бюджет даромадлари манбасини кенгайтиришнинг муҳим йўналишлари юзасидан олиб борилган аксарият илмий тадқиқотларда маҳаллий бюджет тушумлари характери ва структурасининг назарий жиҳатларига алоҳида эътибор берилган бўлсада, аммо фискал корректировка роли нисбатан тўлиқ баҳоланмаган. Бугунги кунда турли даражадаги бюджетлар баланслигини таъминлаш, бюджетлараро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини пасайтириш, солиқ солиш тартибини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш фискал сиёсатни долзарб вазифаларидир. Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ўрганиш молиявий ресурсларнинг минтақавий даражада шаклланиши, тақсимланиши ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан марказлаштирилмаган оптимал бошқарув тизимини такомиллаштириш-да муҳим ҳисобланади.

85-96 135 0

Ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш

Назиржон Ражабов
Мақолада ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг зарурлиги, омиллари ва шарт-шароитлари ёритилган, давлат инвестиция сиёсати ҳамда ҳудудий ривожланиш сиёсати модернизациясининг муҳим йуналишларидан бири сифатида инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш имкониятлари Навоий ЭИЗ и мисолида тадқиқ этилган.
61-62 67 0

Ҳозирги немис тилида иловали элементларнинг структур ўзига хосликлари

Л Каримова, М Бегматов
Ушбу мақола ҳозирги замон немис тилида иловали
элементларнинг структур ўзига хосликларини баён қилишга бағишланган. Немис тилида синтактик алоқаларнинг турли хил бўлиши,иловали элементларнинг структура жиҳатдан ҳар хил шаклланишини ёритиб берган.
610-613 132 0

Ҳибат ул-ҳақойиқ достонидаги арабча ўзлашмаларнинг тарихий-этимологик таҳлили

Лутфулла Синдоров
Мақолада Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат ул-ҳақойиқ» асаридаги баъзи арабча сўзларнинг семалари, этимологияси ѐритилган. «Ҳибат ул-ҳақойиқ»даги ўзлашма
қатламга оид лексик бирликлар қадимги туркий тил ва қорахонийлар даври ҳамда XIV аср манбаларида қўлланилган сўзлар билан қиѐсий таҳлил қилинган.
514-522 72 0

ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Сарвар Холиқов
Мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш, бу борада хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари, хусусан, Германя, Франция, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг ижобий ишлари кўрсатиб ўтилган.
392-398 60 0

ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРНИ ДАВЛАТ ҲАРБИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Сарвар Холиқов
Мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳарбий-маъмурий секторни давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, бу борадаги қонунчилик ҳужжатлари таҳлили ҳамда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар ёритилган.
93 0

ҲАР ХИЛ ИНДИВИДУАЛ СТИЛДА ЖАНГ ОЛИБ БОРУВЧИ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ БОКСЧИЛАРНИНГ ЖАНГОВАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В Анашов
Ushbu maqolada yuqori malakali bokschilarni tayyorlash tizimining samaradorligini oshirish va ularning sport natijalarini oshirish muammolari batafsil tavsiflangan, ularning individual faoliyat uslubini belgilovchi omillar tahlil qilingan va bokschilarning raqobatbardosh faoliyati ishonchliligini oshirishning individual dasturlari keltirilgan. har xil xususiyatlarga ega bo'lganlar taklif etiladi.
63-65 74 0

Қўшма таълимда муҳандис технологларни қизиқишларини шакллантириш

Т Пиримов, Г Усенова

Олий таълим тизимида юқори малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Мазкур вазифанинг нечоғлик самарали ҳал этилиши мамлакатимизда амалга ошириб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар таълим-тарбия сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир муаммони ҳал этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларини шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”. – деб айтган фикрларида акс этади. [3] Бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда муҳандислик ва компьютер графикаси фундаментал фан бўлиб, бу фан бўйича эгалланган билим ва малакалар асосида муҳандиснинг фазовий тасаввури, техник тафаккури ва ижодий қобилияти каби хислатлари ривожланади.

65-66 84 0

Қўшма таълим отм даги муаммолар ва уларни бартараф қилиш масалалалари

С Файзуллаев

Ҳозирги даврда ёш авлодларга таълим, хусусан олий таълим беришдаги энг мухим масалалардан бири- бу ўқув масканларини зомон талабларига жавоб бераолиш даражасига кўтариш ва АКТларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланган холда, талабаларга фан асосларини етказишдан иборатдир. Шу борада Олий таълим тизими (ОТМ ) таркибидаги“ Қўшма таълим дастурлари асосида “ иш олиб бараёган бўлим ёки факультетлар бундан мустассно эмас. Ҳаммага маълумки, ҳар бир ОТМ республика миқёсидаги “ HEMIS” тизими билан боғланиб бормоқда, натижада муассасадаги барча жарраёнлар етарли даражада ойдинлашиб келмоқда. Айниқса бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир муаммони ҳал этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларини шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”. – деб айтган фикрларида акс этади [1].