Все статьи

197-200 188 0

Қўшма сўзнинг лингвистик модулини яратиш

Гули Тоирова

Мақолада сўз ясалиши ва унинг тарихи билан боғлиқ маълумотлар таҳлил этилган. Ушбу мақолада лингвистик дастурларнинг мустақил таркибий қисмларидан бир лингвистик модул ва алгоритм ҳамда унинг турлари таҳлил қилинган. Лексик-грамматик кодни шакллантириш мақсадида қўшма сўз ясалиши қоидалар бўйича алгоритм зарурияти илмий асосланган. Ўзбек тили миллий корпусининг лингвистик базасини тузишда қўшма сўзнинг лингвистик модулларининг аҳамияти ёритилган.

95-96 37 0

ҚЎШИЛГАН ПАТОЛОГИЯ ҲОЛАТЛАРИДА БРОНХ АНОМАЛИЯЛАРИНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ

Лиля Шевкетова, Н.Ж. Маҳкамов
Янги туғилган чақалоқларда туғма бронх аномалиялари (БА) нафас йўлларининг туғма нуқсонлари орасида нисбатан кам учраса-да, перинатал даврдаги ўсмирлар ва чақалоқлар ўлимида муҳим омил сифатида намоён бўлади. Ушбу аномалиялар кўп ҳолларда бошқа орган ва тизимларнинг туғма нуқсонлари (юрак, ўпка, диафрагма, марказий асаб тизими ва бошқалар) билан биргаликда учрайди. Қўшилган патологиялар мавжуд бўлган ҳолатларда клиник белгиларнинг ўзига хос бўлмаслиги, ташхис қўйишнинг кечикиши ва патоморфологик дифференциациянинг мураккаблиги, тўлиқ ва тизимли таҳлилни талаб қилади.
1729-1739 65 0

ҚЎШБЕГИ АРХИВИ ТАРИХИДАН

М.Х. Жумаев
Бухоро амирлигининг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётини акс эттирадиган ЎзР МДАнинг “Бухоро амирлиги Қўшбеги маҳкамаси” (Управление кушбеги эмира Бухарского) деб номланган И-126 фонди ҳам ўзига хос тарихга эга.
100-103 42 0

ҚУРЫЛЫСЛАРДА ХАМ ПУКАРЛАР ТУРАК ЖАЙЛАРЫНДА ӨРТ ҚӘЎИПСИЗЛИГИ ҚАҒЫЙДАЛАРЫНА ӘМЕЛ ҚЫЛАЙЫҚ

Д Машарипов
Бул мақалада қурылысларда хам пукарлар турак жайларында өрт қәўипсизлиги қағыйдаларына әмел қылыу қағыйдалары,Шымбай район аймағында қурылыс имаратларында ҳәм басқада имаратларда өрттиң алдын алыў илажларын ҳаққында сөз етилген.
36-37 72 0

ҚУРЫЛЫС ИМАРАТЛАРЫ ХЫЗМЕТКЕРЛЕРИ МЕНЕН УГИТ-НАСИЯТ ИЛӘЖЛАРЫ

Р.А. Реимов
Бул мақалада бўгинги кўндеги қурылыс имаратлары хызметкерлери менен угит-насият иләжлары ҳаққында сөз етилген.
667-668 57 0

ҚУРИЛИШЛАРНИНГ МЕЪЁР ВА ТАЪЛАБЛАРИ

С.С. Сапоев
Бу мақолада қурилишларнинг меъёр ва таълаблари va фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги ҳақида сўз етилган.
57 0

ҚУРИЛИШ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Улуғбек Мирзаев
Мақолада қурилиш саноати корхоналарида қуёш энергиясидан фойдаланиш учун қуёш энергияси қурилмалари ва очиқ саноат ёки автоном ишлайдиган жойларда бетон маҳсулотларини иссиқлик билан ишлов бериш тизимлари муҳокама қилинади.
202-206 52 0

ҚУРИЛИШ МУҲАНДИСЛИГИ МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА ФИЗИКАНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

У.Т. Усаров, Ғ.Ю. Нодиров, И.М Эгамбердиев, Ж.Т. Парманов, У.А. Нишанов
Мақолада физика фанинг қурилиш муҳандислари тайёрлашдаги ўрни келтирилган. Қурилиш инжинеринги физиканинг турли соҳаларига асосланган бўлиб, мустаҳкам, хавфсиз ва экологик жиҳатдан самарали иншоотлар қуришда муҳим роль ўйнайди. Замонавий муҳандислар механика, материалшунослик, энергия самарадорлиги, гидродинамика ва электротехника каби соҳалардаги билимлардан фойдаланиб, янги технологияларни ишлаб чиқмоқдалар.Қурилиш технологиялари турли физик қонунлар ва жараёнларга асосланади. Механика, термодинамика, материалшунослик, электротехника ва гидродинамика каби физиканинг асосий бўлимлари бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мақолада қурилиш технологияларининг физик асослари таҳлил қилинади.
94-104 85 0

Қорақолпоғистонда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини кооперация асосида ривожлантириш йўллари

Айбек Закимов

Мазкур мақолада Қорақолпоғистон Республикасида қизилмияни етиштириш зарурлиги асосланган, минтақада қизилмияни етиштириш ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар баён этилган, шунингдек, шу соҳани ривожлантириш стратегияси ёритилган ҳамда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш учун горизонтал ва вертикал кооперацияси ҳамда кластерларни ташкил этиш бўйича таклифлар берилган.

94-104 77 0

Қорақолпоғистонда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини кооперация асосида ривожлантириш йўллари

Айбек Закимов

Мазкур мақолада Қорақолпоғистон Республикасида қизилмияни етиштириш зарурлиги асосланган, минтақада қизилмияни етиштириш ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар баён этилган, шунингдек, шу соҳани ривожлантириш стратегияси ёритилган ҳамда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш учун горизонтал ва вертикал кооперацияси ҳамда кластерларни ташкил этиш бўйича таклифлар берилган.

114-115 39 0

Қорақалпоқ тилшунослигида колоратив фраземаларнинг ўрганилиши

Айнура Есанова

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тилнинг фразеологик тизимини ўрганишда олимлар турли аспектлардаги тадқиқот масалаларига эътибор қаратмоқда. Қорақалпоқ тилшунослигидаги фразеологизмлар ҳам кўп жиҳатларига кўра ўрганилди. Лекин уларнинг ичида алоҳида мавзуий гуруҳни ташкил қиладиган колоратив фраземалар алоҳида тадқиқот объекти бўлган эмас.

10-11 115 0

Қорақалпоғистондаги туркий халқлар тилидаги ўзига хосликлар

Мухаббат Худаярова, Пулат Уразбаев, Азиза Сапарова
Ҳар қандай тилда ўша тилда алоқа қилувчи тил эгаларининг– халқ, миллат ва этник бирликларнинг асрлар оша ўз бошидан кечирган ижтимоий ҳаёти, турмуш тарзи, ҳаётий тажрибалари акс этади. Шу сабабли ҳам тилни халқ ҳаёти, тарихий тараққиёти босқичларининг ягона гувоҳи, унинг ҳаётий тажрибаларини тўплаб аждодлардан авлодларга етказувчи, миллий ўзига хослигини тутиб турувчи, этник жипслигининг рамзи сифатида тан оладилар.
11-12 141 0

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолияти ва унинг ваколатларини такомиллаштириш масалари

Э Ешмуратов

Бугунги кунда бозор муносабатлари такомиллашиб ва тобора чуқурлашиб бораётган шароитда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижасида аҳолини барча воситалар билан ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш долзарб вазифалардан ҳамда жамиятда барқарорликни сақлаб туриш, тараққиётни таъминлашнинг муҳим шартларидан бўлиб ҳисобланади. Қолаверса, бозор иқтисодиётига ўтиш босқичидаги қатор объектив ва субъектив омиллар таъсирида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг аҳамияти янада ортиб кетди.

58-63 267 0

Қорақалпоғистон республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ваколатлари

Э Ешмуратов

Республикамизда олиб борилаётган аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш сиёсати жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликка эришиш ва фуқаролар конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш воситаларидан бири сифатида муайян ваколатларга эга бўлган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолиятига таянади. Ушбу ижтимоий ҳимояни рўёбга чиқарувчи субъектлар  фаолияти давлат ижтимоий сиёсатини амалга оширишга қаратилган.

62-70 246 0

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш бўйича суд амалиёти ва хорижий тажриба: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил

Джасурбек Абидов
Иқтисодий суд ишларини қонуний кучга кирган суд хужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш институты бўйича суд амалиётини такомиллаштириш масаласининг нақадар долзарблиги иқтисодий суд ишларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш институтида кўриб чиқилган аризалар статистикасининг йилдан-йилга ўсиб бориш динамикаси билан исботлаш мумкин. Хусусан, Республика бўйича иқтисодий (хўжалик) судлар томонидан 2012 йилда 175 та, 2013 йилда 155 та аризалар кўриб чиқилган бўлса, 2017 йилда мазкур кўрсаткич 694 тани, 2018 йилда 778 тани, 2019 йилда эса, 350 тани, 2020 йил 957 тани, 2021 йилда 1024 тани, 2022 йилда 1002 тани, 2023 йилда 1 142 тани ташкил этган [1].
1-3 156 0

Қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор Қилиш, ундан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик масаласи

Абдулазиз Расулев
Ѕозирги замон ѕуқуқ фанида ахборотни тақдим этиш ва ишлов беришга яроқли шаклда тақдим этилган,фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар деб баѕоланади. Ушбу маълумотларни тарқатиш бугунги кунда Қай даражада шуни алоѕида такидлаб ўтиш лозимки, ахборотларга эгалик ѕуқуқини белгиловчи нормалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодексиларида «Ахборотлаштириш» тў¦рисидаги Қонуннинг 23-моддасида ѕам кўрсатиб ўтилган: унга мувофиқ: «Ахборот давлат органлари, юрдик ва жисмоний шахслар фаолиятининг масъули сифатида моддий ёки интелектуал мулк объекти бўлиши мумкин». 1
65-67 161 0

Қонун йўл қўймаган ва қонун йўл қўйган ҳаракатлар – юридик факт сифатида

Н Жамолов

Юридик фактларни классификация қилишнинг асосий ва бош мезони эркнинг ифодаланиши ҳисобланса, бугунги кундаги юридик фактларни турларга бўлишнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи даражадаги мезон бу юридик ҳаракатларни эркни ифодаланишининг ҳуқуқ нормалари мослигидан келиб чиқиб, ҳуқуқ йўл қўйган ҳаракатлар ва ҳуқуқ йўл қўймаган ҳаракатлар – ҳуқуқбузарликка бўлиниши ҳисобланади.

1-7 139 0

Қишлоқ хўжалигини кредитлашда гаров таъминотини баҳолаш механизми ва уни қўллаш йўллари

Динара Абдикаримова
Мақолада мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигида амалиётга жорий этилаётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришда юзага келадиган гаров
таъминотини баҳолашнинг жараёнлари, баҳолаш ёндашувлари, гаров таъминоти орқали лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширган тижорат банклари олиши кутилаётган ижобий натижалар ҳамда гаров таъминоти турлари таҳлил қилинган.
117-126 99 0

Қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшув хусусида

Абдулазиз Нуруллаев

Мақолада қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшувнинг зарурлиги, асосий йўналишлари тадқиқэтилган. Қишлоқ хўжалигидаги рискларни бошқаришда суғурта тизимининг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари
илмий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида уни қўллаш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

191-196 122 0

Қишлоқ хўжалигида транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари

И Камолиддинов, Ж Эргашев
Республикамиз аграр тармоғида амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар натижасида, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва институционал асослари яратилди. Шу билан бирга охирги 10 йиллик давомида соҳада ишлаб чиқариш 5,9 %га ўсди, яъни 2010 йили қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш 106,8 %га етди, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2010 йили 17,5 %ни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини 59,4 %ни деҳқончилик маҳсулотлари ва 40,6 % чорвачилик маҳсулотларини ташкил этди.
174-182 255 0

Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни йўлга қўйишнинг асосий йўналишлари

Норкул Хушматов, Ирода Рустамова
Мақолада қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларни ўзига хос хусусиятлари, қишлоқ хўжалиги ривожланишининг инновацион йўналишлари келтирилган. Шунингдек муаллифлар томонидан республикамизда инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми ва харажатлари динамикасини таҳлили, инновацияларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиш соҳаси бўйича таснифлаш борасидаги фиқрлар баён этилган.
58-64 105 0

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Жасурбек Рахматиллаев

Ушбу тезисда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, мулк ҳуқуқида мавжуд бўлган статик ва динамик элементлар нисбати, хусусийлаштиришни мулк ҳуқуқининг субинститути сифатида ҳам кўриб чиқилиши, оммавий ва хусусий мулк, оммавий ҳуқуқ ва хусусий ҳуқуқ дихотомияси, хусусийлаштириш мулк ҳуқуқини вужудга келишининг қайси усуллари жумласига кириши очиб берилган.

146-151 81 0

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда хўжалик турларининг ўрни

Б Рахимов
Мамлакатда олиб борилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасига боғлиқ.