Авторы

  • Соҳибжон Топилдиев
    Ташкентского государственного экономического университет

Биография автора

  • Соҳибжон Топилдиев , Ташкентского государственного экономического университет
    (DSc)

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.digital-economy.92628

Ключевые слова:

технологиялар глобаллашув IT Park резидент IT компаниялар дастурий маҳсулотлар логистика роботлаштириш ERP MES SCADA суний интелект.

Аннотация

Ушбу мақолада Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегиясида
белгиланган вазифаларини бажариш механизмлари, мамлакатимизда рақамли
иқтисодиётни ва электрон хукуматни ривожлантиришнинг такомиллаштириш
ва IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор асосланган. Шу билан бирга хозирги
замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни
амалиётга жорий этишни тезлаштириш таклиф этилган.


background image

512

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЭЛЕКТРОН

ХУКУМАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Топилдиев Соҳибжон Раҳимжонович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Фундаментал иқтисодиёт”

кафедраси в.б., профессори и.ф.д. (DSc)

Аннотация:

Ушбу мақолада Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегиясида

белгиланган вазифаларини бажариш механизмлари, мамлакатимизда

рақамли

иқтисодиётни ва электрон хукуматни ривожлантиришнинг такомиллаштириш
ва IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор асосланган. Шу билан бирга хозирги
замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни
амалиётга жорий этишни тезлаштириш таклиф этилган.

Калит сўзлар:

технологиялар, глобаллашув, IT Park, резидент, IT

компаниялар, дастурий маҳсулотлар, логистика, роботлаштириш, ERP, MES,
SCADA, суний интелект.

ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ И

ЭЛЕКТРОННОГО ПРАВИТЕЛЬСТВА В УЗБЕКИСТАНЕ

Топилдиев Соҳибжон Раҳимжонович

и.о., профессор, д.э.н. (DSc) кафедры «Фундаментальная экономика».

Ташкентского государственного экономического университета

Аннотация:

В данной статье анализируется реализация целей,

поставленных в стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы и
стратегии «УЗБЕКИСТАН-2030». Также анализируется увеличения доходов
населения и сокращения бедности, достижения экономического роста за счет
оснащения промышленных предприятий современными технологиями.

Ключевые слова:

технологии, глобализация, ИТ-парк, резидент, ИТ-

компании, программные продукты, логистика, робототехника, ERP, MES,
SCADA, искусственный интеллект.

WAYS TO IMPROVE THE DIGITAL ECONOMY AND ELECTRONIC

GOVERNMENT IN UZBEKISTAN

Topildiyev Sohibjon Rahimjonovich


background image

513

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Acting Professor, Doctor of Economics (DSc) of the Department of Fundamental

Economics, Tashkent State University of Economics

Abstract:

This article analyzes the implementation of the goals set in the

development strategy of New Uzbekistan for 2022-2026 and the "UZBEKISTAN-
2030" strategy. At the same time, analyzes are given about increasing the income of
the population and reducing poverty, and achieving economic growth by equipping
industrial enterprises with modern technologies

.

Keywords:

technologies, globalization, IT park, resident, IT companies,

software products, logistics, robotics, ERP, MES, SCADA, artificial intelligence.

КИРИШ

Жаҳон амалиётида, рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги

улуши, давлатлардаги ривожланиш кўрсаткичларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Табиийки, бу кўрсаткич ривожланган мамлакатларда юқори.

Рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички мфҳсулотдаги улуши АКШда - 10,9

фоизни, Хитойда - 10 фоизни, Хиндистонда - 5,5 фоизни ташкил этгани ҳолда,
Ўзбекистонда 2 фоиздан ҳам ошмайди. Ушбу соҳани ривожлантириш ҳозирги
замон талабига айланиб бормокда.

Мамлактимизда 2017 йилда бошланган янги иқтисодий сиёсат

Ўзбекистондаги барча тармоқ ва соҳаларни рақамлаштириш зарурлигидан дарак
берди.Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда
келгуси тараққиётини илм-фан, илмий, ижтимоий-гуманитар ва рақамли
технологиялар асосида иқтисодиёт бошқаришни ташкил этади. Бу тизим
рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши, ахборот соҳасида инқилоб ва
иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнларини тезлаштириш билан ажралиб
туради.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёев “Тармоқ ва ҳудуд

раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб
етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида
белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши
керак”

1

деб таъкидлаб ўтганлар.

Бугунги кунда рақамли технологиялар замонавий жамият ҳаётининг барча

соҳаларига, жумладан иқтисодиёт соҳасига ҳам фаол кириб бормоқда.
Иқтисодиётни рақамлаштириш глобал иқтисодиётда иқтисодий ўсишнинг
муҳим омилига айланмоқда. Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий
соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини
таъминлаш, шу жумладан электрон давлат хизматларини кўрсатиш

1

https://president.uz/uz/lists/view/3848


background image

514

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида "Рақамли Ўзбекистан-
2030" стратегияси ишлаб чиқилди. Ушбу стратегияни муваффақиятли амалга
ошириш ва кўзланган мақсадларга эришишни таъминлаш таҳлилий ва илмий-
услубий тадқиқотларни ва инновацион ўзгаришларни талаб қилади. Бундай
ўзгаришлар эса рақамли иктисодиётнинг моҳияти, таркиби ва ривожланиш
хусусиятлари туғрисида назарий ва таҳлилий билимларга эга бўлиш долзарб
ҳисобланади.

МУАММОНИ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ

Хорижлик олимлардан Нибел (2018) турли даражадаги ривожланиш

даражасига ега бўлган мамлакатларда AКТнинг иқтисодий ўсишга таъсирини,
Баҳрини ва Қаффас (2019) кенг полосали ва интернетдан фойдаланиш
Aфрикадаги ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг асосий омили
ва мобил телекоммуникацияларнинг жорий етилиши Aфрика мамлакатларида
иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатишини, Мёвелла ва бошқалар. (2020)
2006 йилдан 2016 йилгача Саҳрои Кабирнинг 41 та Aфрика давлати ва 33 ОЕCД
давлатида кенг қамровли тадқиқоти давомида рақамлаштириш ва иқтисодий
ўсиш ўртасидаги ижобий муносабатларни ўрганган.

Россиялик олимлардан Кокурхаева Радимхан Магомет-Башировна,

Газдиева Елизавета Хасбулатовна (2022) Рақамли иқтисодиёт-Келажак
иқтисодиёти, Алексеева Ю.А., Феофилова Т.Ю. (2022) Рақамли иқтисодиёт:
назария ва амалиётини, Гусарова О. М., Кондрашов В. М., Ганичева Е. В. (2022)
Замонавий жамиятнинг рақамли ўзгаришлари: маҳаллий ва хорижий
тажрибасини, Долгих Е.А., Першина Т.А. (2022) Европа мамлакатларида
рақамли иқтисодиётнинг ривожланишини таҳлил этишган.

Ўзбекистонлик олимларимиздан Академик Ғуломов С.С. Электрон ва

аҳборот-телкоммуникацион технологияларни иқтисодиётга кенг жалб этишини
(2019), Махмудова Г.Н. (2022) Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш
ва рақамлаштириш шароитида таркибий ўзгаришлар, Банк тизимини
рақамлаштиришни, Махмудова Г.Н., Ашуров З. А, Разикова Б.С. (2022)
Ўзбекистонда рақамли экотизимни ривожлантиришни илмий тадқиқ этишган.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Мақоланинг методологияси илмий ва тобора оммалашиб бораётган

манбаларни таҳлил қилишдан бошлаб, Республикада бугунги кунда янги
иқтисодий сиёсат Ўзбекистондаги барча тармоқ ва соҳаларни рақамлаштириш
бўйича комплекс дастурлар ва қўлланмалар, замонавий веб-воситалардан
инновация самарадорлигини ошириш воситаларидан фойдаланиш бўйича
иқтисодий тажрибани умумлаштириш, ушбу тадқиқот муаммоси бўйича
инвесторлар билан суҳбатлар усуллари ҳам қўлланилди.


background image

515

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Мақолани тайёрлаш жараёнида хорижлик, россиялик ва Ўзбекистонлик

олимлар ҳамда мутахассисларнинг инновацион ривожланиш шароитида янги
иқтисодий сиёсат Ўзбекистондаги барча тармоқ ва соҳаларни рақамлаштиришни
зудлик билан амалиётга жорий этиш бўйича олиб борган илмий тадқиқотлардан
фойдаланилди.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Юқоридагиларни ҳисобга олиб мазкур соҳадаги ислоҳотларни амалга

ошириш учун 2020 йил 8 апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни
кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Шу билан бирга, қарорда янги лойиҳаларнинг молиявий манбалари ҳам аниқ
кўрсатилган. “Электрон ҳукумат” доирасида 1,3 триллион сўмлик 104 та лойиҳа,
иқтисодиётнинг реал секторида 5,3 триллион сўмлик 87 та лойиҳа,
телекоммуникациялар борасида 15,1 триллион сўмлик 35 та, аграр соҳада 24 та,
IT парклар бўйича 18 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган

2

.

Сўнгги уч йилда IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор натижасида

маълум ўзгаришларга эришилди. Жумладан: ўтган йилда IT Park резидентлари 5
триллион сўмлик хизматлар кўрсатган (2021 йилда 2,5 триллион сўм), 140
миллион долларлик хизматларни экспорт қилган (2021 йилда 50 миллион
доллар).

Шу билан бирга, мавжуд 715 та давлат хизматидан 370 таси рақамли

платформага ўтказилиб, бу хизматлардан ўтган йили 12 миллион аҳоли
фойдаланилган (2021 йилда 9 миллион бўлган).

Рақамлаштириш натижасида 70 дан ортиқ турдаги маълумот ва ҳужжатлар

аҳолидан талаб қилиниши бекор қилинди.

IT хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларгача ошириш режа

қилинган.Жумладан:

-

камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари,

операторлари ва муҳандислари зарурлиги;

-

ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-

шароитларни кенгайтириш;

-

хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш

зарурлиги;

-

замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш;

-

аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги

электрон хизматларни ишга тушириш мақсадга мувофиқ.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг

жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4699 сонли Қарор.


background image

516

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча

тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш
ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий

маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада
ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил
этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи
220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.

Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган

геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани
бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва
кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи
«Рақамли Тошкент» комплекс дастури амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётнинг

реал

секторида

рақамли

технологияларни

ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга ошириш зарур:
Жумладан:

-

саноат корхоналарида замонавий ахборот технологияларини жорий

қилиш дастурларини ушбу корхоналарни технологик қайта жиҳозлаш
дастурлари билан уйғунлаштириш;

-

корхона таъминотининг барча босқичларини автоматлаштириш ва

бошқаришни таъминлаш, шунингдек, бу орқали логистика ва харид
харажатларини қисқартириш;

-

замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш

ҳисобига маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг таннархини,
ишлаб чиқаришдаги тўхталишларни камайтириш, молиявий-иқтисодий
фаолиятнинг шаффофлигини ошириш;

-

инновацион автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва дастурий

маҳсулотларни

жорий

этиш

бўйича

норматив-ҳуқуқий

базани

такомиллаштириш;

-

ишчи жойларни босқичма-босқич автоматлаштириш ҳамда ишлаб

чиқариш жараёнларини роботлаштириш, шунингдек, сунъий интеллект
технологияларини жорий этиш;

-

савдо ҳажмини ошириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш

мақсадида буюртмачилар (мижозлар) билан ўзаро муносабат механизмларини
такомиллаштириш;


background image

517

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

-

бошқарув маълумотларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимини,

жумладан, реал вақт режимида бизнес-таҳлил тизимини жорий қилиш орқали
такомиллаштириш;

-

2025 йилда корхона ресурсларини бошқариш тизимини (ERP) жорий

қилган йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг улушини 90 фоизга етказиш;

-

саноат корхоналарида жорий этилаётган ишлаб чиқариш ва бошқарув

жараёнларини автоматлаштириш (ERP, MES, SCADA ва бошқалар),
роботлаштириш,

«Интернет

буюмлар»,

«сунъий

интеллект»

каби

технологияларнинг дастурий маҳсулот қисмини 2027 йилга келиб, аппарат
қисмини эса 2030 йилга келиб давлат-хусусий шериклик асосида
маҳаллийлаштириш;

-

коммунал хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни бошқариш учун смарт

технологияларни жорий қилиш, интеллектуал сервисларни жорий қилиш ва
коммунал хизматларни тартибга солиш учун «ақлли уй» тажрибасини жорий
этиш;

-

2022 йилда республиканинг барча йирик шаҳарларида жамоат

транспортларида йўл ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий
этилди ва нақд пулсиз тўловлар улушини 90 фоизга етказилди;

-

ҳар қандай йўловчи транспортида чипта сотиб олиш учун ягона

платформани яратиш;

-

корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни

интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали сотиш бозорларини кенгайтириш;

-

транспорт тизимини комплекс ривожлантириш учун дастурий

моделлаштириш тизимларидан фойдаланиш механизмларини амалга ошириш;

-

суғурта тизимини рақамлаштириш учун давлат-хусусий шериклик

асосида рақамли суғуртани амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва
жорий этиш;

-

логистика тизимини такомиллаштириш ва рақамли технологияларни

жорий этиш мақсадида рақамли логистика тизимига босқичма-босқич ўтиш;

-

иқтисодиётнинг реал секторларида роботлаштирилган саноатни

ривожлантириш ва амалга ошириш;

-

йирик саноат корхоналари учун робототехника ва муҳандислик

ихтисосликларини ташкил этиш;

-

ишлаб чиқариш корхоналарида аддиктив (қаватма-қават қуриш ва

синтез қилиш технологияси, 3D ўлчамда босиб чиқариш) технологияларини кенг
жорий этиш зарур.

Электрон тижорат ва электрон тўловлар тизимини ривожлантириш

мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Жумладан:


background image

518

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

-

ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан мижозларни

масофадан аниқлаш тизимларини жорий этиш орқали масофавий банк
хизматларини ривожлантириш;

-

халқаро электрон тижорат стандартлари ва замонавий ахборот

хавфсизлиги

талабларига

риоя

қилиш

учун

электрон

тижоратни

ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини, шунингдек, мавжуд стандартлар ва
электрон тижорат қоидаларини такомиллаштириш ва янгилаш;

-

рақамли инфратузилмани ривожлантириш, мобил ва симли Интернет

жаҳон ахборот тармоғи қамрови ва тезлигини янада ошириш орқали электрон
тижорат платформаларига шахсий рақамли ускуналардан уланиш имкониятлари
ва кўламларини ошириш;

-

электрон

тижорат

ва

электрон

тўловлар

тизимини

янада

ривожлантириш, шунингдек, электрон ҳукумат хизматларини тақдим этишда
тўловларни қабул қилиш ва қайта ишлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда,
иқтисодиёт ва молия соҳасида ахборот инфратузилмасини такомиллаштириш;

-

электрон тижоратнинг ривожида муҳим рол ўйновчи почта ва логистика

инфратузилмасини модернизациялаш ва техник янгилашни таъминлаш,
логистика марказларини (фулфилмент) яратиш бўйича йирик лойиҳаларни
амалга ошириш, ахборот технологияларини ва почта алоқаси объектларида
автоматлаштирилган тизимлар жорий этиш, шунингдек, почта ва логистика
хизматлари сифатини ошириш;

-

жисмоний шахсларга Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали товарлар

ва хизматлар учун тўловларни тўлашни ташкил этиш жараёнини
осонлаштиришга имкон берадиган тўловлар агрегаторларини ривожлантириш;

-

трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантириш ва маҳаллий

ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини қулай ва ўз вақтида экспорт қилишни
таъминлаш;

-

битта савдо майдончасида кенг кўламли банк ва банкдан ташқари

молиявий хизматларни (қимматли қоғозлар билан операциялар, суғурта ва
бошқалар) тақдим этишга йўналтирилган молиявий супермаркетларнинг бизнес
моделини яратиш;

-

тижорат банклари томонидан мижозларга масофавий банк хизматлари

(интернет-банкинг, банк-мижоз, смс-банкинг ва бошқалар), шу жумладан, мобил
иловалар орқали хизмат кўрсатиш кўламини ва сифатини ошириш;

-

электрон тижорат соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ўқув

жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш, мутахассисларни қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан чет элдаги етакчи илмий-


background image

519

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

тадқиқот

муассасаларида,

шунингдек,

юқори

малакали

хорижий

мутахассисларни жалб етиш;

-

электрон тижорат билан шуғулланувчи субъектларнинг товар ва

хизматлар учун тўловларини QR тўловлари технологияси ва NFC
технологияларини жорий қилиш, жумладан мобил қурилмалар орқали
тўловларни қабул қилиш орқали замонавий ва қулай бўлган масофавий
усулларда қабул қилиш имкониятини яратиш;

-

давлат сектори, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хусусий

сектор ўртасидаги яқин ҳамкорликда электрон тижорат ва рақамли тўлов
платформаларини ривожлантириш ва кенгроқ фойдаланишга кўмаклашиш

3

лозим.

Рақамли технологиялар таъсири натижасида дунё жадал ўзгариб бормоқда.

Рақамли технологиялар давлат фаолиятининг барча тармоқларига кириб келди
ва

исталган

давлатнинг

жаҳон

ҳамжамиятидаги

тараққиёти

ва

рақобатбардошлиги ахборот технологияларининг самарали ривожланишига
боғлиқ. Айнан замонавий рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ва
бунинг учун барча зарур шароитларнинг яратилиши давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири ҳисобланади.

1-жадвал

Рақамли “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари

4

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов

бирлиги

Жорий

ҳолати

Йиллар кесимидаги

мақсадлар

2022

2025

2030

1

Республика бўйлаб қурилган оптик
толали алоқа тармоғининг узунлиги

минг км

41

70

120

250

2

Республика ҳудудларининг юқори
тезликдаги Интернет жаҳон ахборот
тармоғи билан қамров даражаси

фоиз

67

74

85

100

3

Ижтимоий объектларнинг юқори
тезликдаги Интернет жаҳон ахборот
тармоғи билан таъминланганлик
даражаси

фоиз

45

100

100

100

4

Уй хўжаликларининг кенг полосали
Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан
таъминланганлик даражаси

фоиз

67

74

85

100

5

Аҳоли пунктларининг кенг полосали
мобил алоқа тармоғи билан қамров
даражаси

фоиз

78

100

100

100

3

https://lex.uz/docs/5030957?ONDATE=14.07.2021&ONDATE2=31.10.2020&action=compare.

“Рақамли

Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 2020
йил 5 октябрь, ПФ-6079-сонли Фармони.

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030”

стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6079-сонли
Фармони.


background image

520

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

6

Электрон ҳукуматни ривожлантириш
халқаро рейтингида «Электрон
ҳукуматни ривожлантириш
индекси»нинг самарадорлик кўрсаткичи

балл

(0-1

оралиғида)

0,66

0,70

0,75

0,86

7

Давлат хизматлари марказлари
томонидан кўрсатиладиган давлат
хизматларига нисбатан Ягона
интерактив давлат хизматлари портали
орқали кўрсатиладиган электрон давлат
хизматларининг улуши

фоиз

34

60

70

90

8

Ягона интерактив давлат хизматлари
портали электрон давлат хизматларига
нисбатан мобил қурилмалар ёрдамида
фойдаланиш имкониятига эга электрон
давлат хизматлари улуши

фоиз

5

30

42

60

9

Ягона интерактив давлат хизматлари
портали орқали кўрсатиладиган
транзакциявий хизматлар улуши

фоиз

25

45

60

75

10

Корхона ресурсларини бошқариш
тизимини (ERP) жорий қилган йирик
хўжалик юритувчи субъектлар улуши

фоиз

20

40

65

100

11

Онлайн банк хизматлари
фойдаланувчилари сони (юридик ва
жисмоний шахслар)

млн нафар

10

15

17

20

12

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот
технологиялари технологик паркининг
инкубация ва акселерация дастурларига
киритилган стартап-лойиҳалар сони

дона

50

250

700

2 300

13

Ахборот технологиялари соҳасида
кадрларни тайёрлаш бўйича олий
таълим ва ўрта махсус таълим
муассасаларига қабул квоталар сони

минг

7

12

15

20

Рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларни

бажарилишида, аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар идораларида 34
та, адлия идораларида 32 та, “Ўзстандарт”да 29 та, соғлиқни сақлашда 11 та
хизмат электрон шаклга ўтказилмагани аҳолини сарсон бўлишига олиб
келмоқда. Мисол учун, ишга ёки ўқишга кириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини
олишда керак бўладиган “086-шакл” тиббий маълумотномани олиш учун
одамлар ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбур. “086-шакл”
тиббий маълумотномани олишни полкининкадаги фуқаронинг касаллик
варақасига қараб электрон жойлаштириш лозим ва қаерда бўлса ҳам фуқаролар
тиббий маълумотномани электрон шаклда олиб сўралган жойга тақдим этиши
мумкин бўлади. Ерларни хусусийлаштириш учун мурожаат онлайн берилади.
Аммо коммунал соҳадаги маълумотлар рақамлашмагани боис, кейинги
босқичлар барибир “қўлда” инсон омили асосида амалга оширлмоқда. Ёки,
йилига 300 мингдан зиёд харидор янги машина сотиб олади. Лекин, рўйхатдан


background image

521

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ўтиш ва давлат рақами олиш учун ҳалигача йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига
бориш зарур. Президентимиз қолган вазирликларда ҳам рақамлаштириш бўйича
ҳали халқимизни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаганини таъкидлаб
ўтдилар

5

.

Фикримизча “Рақамли иқтисодиёт” давлат, бизнес ва фанни

бирлаштириши мумкин. Рақамли иқтисодиётда бошқа халқаро тизимлар ва
амалий механизмлар билан интеграцияга эришиш учун «умумий дарча»
механизмидаги маълумотлар моделлари ва хужжатлар халқаро стандартлари ва
тавсиялари асосида ташкил қилиниши лозим. Интеграциялашиши лозим булган
хабарлар ва хужжатларнинг бошланғич маълумотларини қамраб оладиган
маълумотлар руйхатини тузишда, шунингдек, миллий маълумотлар моделини
шакллантиришда уларни халқаро стандартлар талабларига мувофик тавсифлаш
ва белгилаш зарур.

ХУЛОСА

Хулоса қиладиган бўлсак Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегияни тўлиқ

сифатли бажариш орқали куйдаги натижаларга эришилади. Жумладан:

1.Алоқа ва телекоммуникацияларнинг очиқ ва рақобатбардош барча

ижтимоий

объектларни

Интернет

жаҳон

ахборот

тармоғи

билан

таъминлаш,республика бўйлаб оптик толали алоқа тармоғининг узунлигини
кенгайтириш,аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа технологиялари (5G ва
бошқалар) билан қамраб олиш даражасини ошириш ҳамда шаҳарлар ва
қишлоқлар ўртасидаги рақамли тафовутни камайтириш лозим.

2.Электрон ҳукуматни ривожлантириш халқаро рейтингида энг

ривожланган мамлакатлар қаторига кириш,электрон давлат хизматлари улушини
ошириш, электрон давлат хизматларига ишончни мустаҳкамлаш, аҳолининг
давлат органлари билан хавфсиз ва осон ўзаро ҳамкорлик қилишини
таъминлаш,давлат, бизнес ва аҳолининг эҳтиёжларига қараб, ҳисоблаш
қувватини самарали тақсимлаш ва ундан фойдаланиш зарур.

3.Республика бўйлаб коммунал соҳада электрон ҳисоблагичлар улушини

ошириш, анъанавий қоғоз ёки электрон ҳужжатга нисбатан электрон ёзувнинг
устунлиги, дастурий маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини кенгайтириш, IT-паркда
резидентлари сонини ошириш,инвестиция муҳитини яхшилаш, ахборот
технологиялари соҳасида инвестициялар самарадорлигини ошириш мақсадга
мувофиқ.

4.Аҳолининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат воситаларидан

фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари учун
ахборот

технологиялари

соҳасида

таълим

олиш

бўйича

кенг

5

https://uza.uz/uz/posts/raqamlashtirish-boyicha-hali-xalqimizni-rozi-qiladigan-tizim-toliq-yaratilmagan_456682


background image

522

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

имкониятларинингяратиш, ахборот технологиялари соҳасидаги профессионал
кадрлар захирасини ва бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш.

5.Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва

вазифаларни ўз вақтида сифатли бажариш ҳамда IT-йўналиши бўйича олий
таълим муассасалари битирувчилари сонини ошириш, республиканинг барча
туманларида (шаҳарларида, қишлоқларида) рақамли технологиялар ўқув
марказларини ташкил этиш таклиф этилади.

Ракамли иқтисодиётни янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги

йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим:

1.Рақамли иқтисодиётга тўлиқ ўтиш учун етарлича шарт-шароитлар

яратиб берилиши зарур. Жумладан,

-

янги ахборот-коммуникацион технологияларни яратиш;

-

мамлакатдаги компьютер саводхонлигини ривожлантириш;

-

ушбу соҳада фаолият олиб борувчи малакали кадрлар сонини ошириш;

-

рақамли иқтисодиётни республиканинг барча тармоқ ва соҳаларида

қўлланилишини таъминлаш;

-

интернет тезлигини ошириш ва сифатини яхшилаш;

-

мамлакатнинг чекка худудларига ҳам интернет хизматларининг тўлиқ ва

сфатли етиб боришини таъминлаш.

2.Рақамли иқтисодиёт нима учун замон талабига айланиб бораётганлиги ва

унинг истиқболлари, имкониятлари ҳақида ва факатгина блокчейн
технологиялари ҳамда криптовалюталардан иборат эмаслигини аҳолига
тушунтириш ҳам муҳим саналади.

3.Электрон тижорат (онлайн савдо) иштирокчилари ўртасидаги рақобатни

қўллаб-қувватлаш, янада ривожлантириш учун рағбатлантириш тизимини
ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш лозим.

4.Ёш кадрларни ушбу соҳага жалб этиш, мутахассисларни "Рақамли

иқтисодиёт" бўйича ривожланган хорижий давлатларнинг олийгоҳларида
ўқитиб, малака оширишларига кўмаклашиш яхши натижаларга эришишга имкон
яратиши мумкин.

5. Юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш лозим.
Бугунги

кунда

Ўзбекистан

шароитида

рақамли

иқтисодиётни

ривожлантиришнинг конуниятлари, тенденциялари ва имкониятларини,
хусусан, ахборот технологияларининг иктисодиётнинг турли соҳаларига кириб
бориш даражаларини илмий асосда ўрганиш ниҳоятда долзарб аҳамият касб
этади. Ватанимиз тараққиёти ва истиқболи, мамлакатимизда кенг кўламда
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти миллий иқтисодиётимизга
янги инновацияларни жорий қилишга бевосита борликдир. Шу сабабли ракамли


background image

523

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

иқтисодиётни ривожлантириш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий
асосларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ

1.

“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни

самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 2020 йил 5 октябрь, ПФ-
6079-сонли

Фармони.

https://lex.uz/docs/5030957?ONDATE=14.07.2021&ONDATE2=31.10.2020&action
=compare

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелда “Рақамли

иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПҚ-4699 сонли Қарор.

3.

https://president.uz/uz/lists/view/3848

.

4.

https://uza.uz/uz/posts/raqamlashtirish-boyicha-hali-xalqimizni-rozi-

qiladigan-tizim-toliq-yaratilmagan_456682.

5.

Makhmudova, G. N., Ashurov, Z. A., & Razakova, B. S. Development of

digital ecosystem and formation of digital platforms in Uzbekistan, π-Economy, 15
(2)(2022) 7–21. π-ECONOMY, 15201, 7.

6.

Махмудова, Г. Н., & Разакова, Б. С. (2021). Практическое значение

цифровой платформы единого портала интерактивных государственных услуг.

7.

Махмудова, Г. Н., & Разакова, Б. С. (2021). Развитие цифровой

экосистемы в Узбекистане на основе платформенной концепции.

8.

Махмудова, Г. Н. (2020). Структурные преобразования в условиях

модернизации и цифровизации экономики Узбекистана. In Кластеризация
цифровой экономики: теория и практика (pp. 140-165).

9.

Махмудова Г.Н. Цифровизация банковской системы Узбекистана //

Устойчивое развитие цифровой экономики, промышленности и инновационных
систем (ЭКОПРОМ-2020) / Под ред. Д.Г. Родионова, А.В. Бабкина. СПб.:
ПОЛИТЕХ-ПРЕСС, 2020. С. 380-383.

10.

Гулямов С.С., Аюпов Р.Х, Абдуллаев О.М., БалтабаеваГ.Р. Рақамли

иқтисодиётда блокчейн технологиялар. - Т.: ТМИ, "Иктисод-Молия" нашриёти,
2019.

11.

Топилдиев С.Р. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва электрон

хукуматни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш. Iqtisodiy
taraqqiyot va tahlil.Elektron jurnal. 2023-7 son.

388–394 b.

(https://e-

itt.uz/index.php/eitt/article/view/526)

12.

UN E-Government knowledge base 2018

13.

The Boston Consulting Group (BSG)


background image

524

ELEKTRON HUKUMAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON

WWW.INFOCOM.UZ

14.

http://mitc.uz/uz/news/view/1186

15.

https://www.texnoman.uz/post/raqamli-iqtisodiyot-nima.html

16.

https://www.xabar.uz/uz/texnologiya/koreya-ozbekistonda-elektron-huku

matni-rivojlantirish

17.

http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/65417-raqamli-iqtisodiyotning-

fzal liklari-va-istiqbolli-yunalishlari

18.

https://review.uz/oz/post/raqamli-iqtisodiyot-mamlakatimiz-taraqqiyoti-ga

rovidir



Библиографические ссылки

“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни

самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 2020 йил 5 октябрь, ПФ6079-сонли Фармони.

=compare.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелда “Рақамли

иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари

тўғрисида” ги ПҚ-4699 сонли Қарор.

Makhmudova, G. N., Ashurov, Z. A., & Razakova, B. S. Development of

digital ecosystem and formation of digital platforms in Uzbekistan, π-Economy, 15

(2)(2022) 7–21. π-ECONOMY, 15201, 7.

Махмудова, Г. Н., & Разакова, Б. С. (2021). Практическое значение

цифровой платформы единого портала интерактивных государственных услуг.

Махмудова, Г. Н., & Разакова, Б. С. (2021). Развитие цифровой

экосистемы в Узбекистане на основе платформенной концепции.

Махмудова, Г. Н. (2020). Структурные преобразования в условиях

модернизации и цифровизации экономики Узбекистана. In Кластеризация

цифровой экономики: теория и практика (pp. 140-165).

Махмудова Г.Н. Цифровизация банковской системы Узбекистана //

Устойчивое развитие цифровой экономики, промышленности и инновационных

систем (ЭКОПРОМ-2020) / Под ред. Д.Г. Родионова, А.В. Бабкина. СПб.:

ПОЛИТЕХ-ПРЕСС, 2020. С. 380-383.

Гулямов С.С., Аюпов Р.Х, Абдуллаев О.М., БалтабаеваГ.Р. Рақамли

иқтисодиётда блокчейн технологиялар. - Т.: ТМИ, "Иктисод-Молия" нашриёти,

Топилдиев С.Р. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва электрон

хукуматни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш. Iqtisodiy

taraqqiyot va tahlil.Elektron jurnal. 2023-7 son. 388–394 b. (https://eitt.uz/index.php/eitt/article/view/526)

UN E-Government knowledge base 2018

The Boston Consulting Group (BSG)

matni-rivojlantirish

rovidir.