Особенности расследования преступлений, совершаемых с использованием информационных технологий: анализ и проблемы

CC BY f
43-50
35
66
Поделиться
Авилов, . У. (2022). Особенности расследования преступлений, совершаемых с использованием информационных технологий: анализ и проблемы. Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности, 1(01), 43–50. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digital_technology_offenses/article/view/7507
Улугбек Авилов, Министерство внутренних дел

Заместитель начальника Управления координации расследования и дознания Следственного департамента

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сегодня стремительное развитие информационных технологий и широкое использование Интернета во всех сферах жизни гражданского общества стали частью повседневной деятельности, вошли в сервис, науку, образование, электронную коммерцию, а также в образ мышления современный человек с его положительным влиянием.

Похожие статьи


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

43

Авилов Улуғбек Сайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов

департаменти

,

бошқарма бошлиғи ўринбосари

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ

,

СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ

ХУСУСИЯТЛАРИ

:

ТАҲЛИЛ ВА МУАММОЛАР

Авилов Улугбек Сайдуллаевич

Заместитель начальника Управления координации расследования и

дознания Следственного департамента Министерства внутренних дел

Республики Узбекистан

ОСОБЕННОСТИ РАССЛЕДОВАНИЯ ПРЕСТУПЛЕНИЙ

,

СОВЕРШАЕМЫХ С ИСПОЛЬЗОВАНИЕМ ИНФОРМАЦИОННЫХ

ТЕХНОЛОГИЙ

:

АНАЛИЗ И ПРОБЛЕМЫ

Avilov

Ulugbek

Deputy

Head

of

the

Investigation

and

Inquiry

Coordination

Department

of

the

Investigation

Department

of

the

Ministry

of

Internal

Affairs.

FEATURES

OF

THE

INVESTIGATION

OF

CRIMES

COMMITTED

USING

INFORMATION

TECHNOLOGY:

ANALYSIS

AND

PROBLEMS


Ҳозирги кунда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ва

фуқаролик жамиятининг барча соҳаларида Интернетдан кенг фойдаланиш
кундалик фаолиятнинг бир қисмини ташкил этиб, хизмат кўрсатиш, илм-
фан, таълим, электрон тижорат, шунингдек, замонавий инсоннинг

фикрлаш тарзига ўзининг ижобий таъсири билан кириб келди.

Ахборот технологияларининг кенг миқёсда ривожланиши бир

вақтнинг ўзида кўп турдаги жиноятларнинг содир этилишига имкон
яратди, шу сабабдан Ўзбекистон Республикасида ҳам мазкур соҳани

тартибга солишга доир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилинди. Хусусан:

– Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни;
– “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонуни;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Ахборот‐технологиялари

ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш

,

уларни

ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора‐

тадбирлар тўғрисида

ги ПҚ–4452-сонли қарори.


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

44

Бундан ташқари мазкур соҳани тартибга солиш мақсадида бир қатор

халқаро ҳужжатлар ҳам қабул қилинган бўлиб, булардан,

– Интернет ва компьютер тармоқлари, ахборот технологияларидан

фойдаланиб, содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш бўйича
Будапешт конвенцияси

(23.11.2001

й

.

Будапешт

)

(

Ўзбекистон аъзо

бўлмаган

)

,

– Мустақил давлатлар хамдўстлигига аъзо давлатларнинг ахборот

технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишдаги ҳамкорлик

тўғрисидаги келишув

(28.09.2018

й

.

Душанбе

)

ва бошқаларни санаб ўтиш

мумкин.

Мазкур жиноятлар ўз навбатида турли хил номланади.

кибержиноятлар

;

ахборот технологиялари соҳасидаги

жиноятлар;

ахборот технологияларидан фойдаланиб

,

содир этилган

жиноятлар;

электрон жиноятлар

ва бошқалар.

Аслида уларни қандай номлаган тўғри? Зеро, берилган ном уларнинг

таснифий белгиларини аниқлашдаги муаммоларни бартараф эта оладими?

Айни вақтда бу соҳада қандай муаммолар мавжуд?

Ўйлайманки, айнан ушбу саволларга жавоб топиш ва ижобий

тажрибани жорий этишда ўтказилаётган мазкур конференциянинг
аҳамияти катта бўлади!

Айни вақтда бунинг учун аввал ушбу атамаларнинг асл маъносини

фарқлаш лозим.

Кибержиноят

тушунчасини турлича таърифлаш мумкин, шу вақтга

қадар айни унга нисбатан умумий таъриф қўлланилмаган.

БМТнинг 2013 йилдаги “К

ибержиноятчилик муаммоларини ҳар

томонлама ўрганиш

бўйича лойиҳасида “

кибержиноят

тушунчасига

тўхталиб ўтилган. Унга кўра, айрим давлатларнинг жиноят қонунчилигида

мазкур тушунчага таъриф берилган бўлса-да, бироқ ягона ва аниқ таъриф
мавжуд эмаслиги ёритилган.

Шунингдек, 200 дан ортиқ жиноий-ҳуқуқий тадқиқотлар натижаларига

кўра, кўплаб давлатлар ўз қонунчилигида кибержиноятларни

компьютер

соҳасидаги

,

ахборот технологиялари соҳасидаги

,

замонавий ахборот

технологиялари соҳасидаги

жиноятлар, дея номлашган.

Тадқиқотлар натижасидан келиб чиқиб, БМТ жиноят қонунчилигида бу

турдаги жиноятларга

кибержиноят

тушунчасини эмас, балки содир этилган

жиноятнинг

белгиларини ёритиб берувчи юқоридаги тушунчаларнинг

қўлланилишини тавсия этади.

Аммо Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги

Қонунига мувофиқ:

ахборот технологияси

ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга

ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар,
қурилмалар, усуллар ва жараёнлар бўлса,


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

45

ахборотлаштириш

– юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга

бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот
технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит

яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий
жараёни тушунилади.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб

,

содир этилаётган

жиноятлар

нинг энг кўп тарқалган турлари:

вирусли дастурий таъминотни тарқатиш;

фойдаланувчининг махфий маълумотларини ўғирлаш;

бошқа одамларнинг интеллектуал фаолият маҳсулотларини

ўғирлаш;

ижтимоий тармоқларда бошқаларнинг аккаунтларини бузиш;

ёлғон маълумот тарқатиш, туҳмат қилиш;

миллатлараро низо ёки динлараро адоватни қўзғатиш;

банк пластик карталари (карта реквизитлари) билан ноқонуний

операциялар;

қимматли қоғозлар бозоридаги Интернет-фирибгарлик;

Интернетдаги молиявий пирамидалар;

мобил алоқа билан боғлиқ жиноятлар;

электрон тижорат соҳасидаги ва бошқа жиноятлар ҳисобланади.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида

назарда тутилган киберхавфсизлик ёки ахборот технологиялари
билан боғлиқ жиноят турларидан қуйидагиларни келтириш мумкин

:

ЖК моддаси

(

қисм

,

банд

,

кичик

бандлари

)

Жиноят турлари

1.

103-модда 2-қисми,

“г” банди

Ўзини‐ўзи ўлдириш дажасига етказиш

:

– телекоммуникасия тармоқларидан, шунингдек.

Интернет

бутунжаҳон

ахборот

тармоғидан

фойдаланиб содир этилган бўлса.

2.

103

1

-модда 2-қисми,

“в” банди

Ўзини‐ўзи ўлдиришга ундаш

:

– телекоммуникасия тармоқларидан, шунингдек.

Интернет

бутунжаҳон

ахборот

тармоғидан

фойдаланиб содир этилган бўлса.

3.

139-модда

2-қисми

Туҳмат

:

– нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган

матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали
туҳмат қилиш.

4.

140-модда

2-қисми

Ҳақорат қилиш

– нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган

матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали

ҳақорат қилиш.

5.

141

1

-модда

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш

6.

141

2

-модда

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузиш


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

46

7.

158-модда

3-қисми

Ўзбекистон

Республикаси

Президентига

тажовуз қилиш

;

– Ўзбекистон Республикаси Президентини омма

олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш,
шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот

воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш
ёки унга туҳмат қилиш.

8.

159-модда,

1-қисми

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий

тузумига тажовуз қилиш

:

– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат

тузуминихилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни
босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган

ёки

тайинланган

ҳокимият

вакилларини

ҳокимиятдан четлаштиришга ёхуд Ўзбекистон

Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга
хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш,

шунингдек, бундай мазмундаги материалларни
тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш.

9.

160-модда

Жосуслик

10.

162-модда

Давлат сирларини ошкор қилиш

11.

165-модда

Товламачилик

12.

167-модда 3-қисми,

“г” банди

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон‐

тарож қилиш

:

– Компьютер

техникаси

воситаларидан

фойдаланиб, содир этилган бўлса.

13.

168-модда 2-қисми

“в” банди

Фирибгарлик

– Компьютер

техникаси

воситаларидан

фойдаланиб, содир этилган бўлса.

14.

169-модда, 3-қисми

“б” банди

Ўғрилик

– Компьютер тизимига рухсатсиз кириб.

15.

177-модда

Валюта қимматликларини қонунга хилоф

равишда олиш ёки ўтказиш

16.

188

1

-модда

Пул маблағларини ва

(

ёки

)

бошқа мол‐мулкни

жалб этишга доир ноқонуний фаолият

17.

189-модда

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш

18.

191-модда

Қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш

,

уни

ошкор қлиш ёки ундан фойдаланиш

19.

192-модда

Рақобатчини обрўсизлантириш

20.

194-модда

Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги

тўғрисидаги маълумотларни қасдан яшириш ёки

бузиб кўрсатиш

21.

215-модда

Давлата рамзларига ҳурматсизлик қилиш

22.

216-модда

Жамоат

бирлашмалари

ёки

диний

ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш

23.

216

1

-модда

Ғайриқонуний жамоат бирлашмаларини ва

диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга

ундаш

24.

216

2

-модда

Диний

ташкилотлар

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатларини бузиш


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

47

25.

217-модда

Йиғилишлар

,

митингалар кўча юришлари ёки

намойишлар уюштириш

,

ўтказиш тартибини

бузиш

26.

228-модда

Ҳужжатлар

,

штамплар

,

муҳрлар

,

бланкалар

тайёрлаш

,

уларни қалбакилаштириш

,

сотиш ёки

улардан фойдаланиш

27.

229

2

-модда

Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини

бузиш

28.

230

1

-модда

Далилларни сохталаштириш

(

қалбакилаштириш

)

29.

230

2

-модда

Тезкор‐қидирув

фаолияти

натижаларини

сохталаштириш

(

қалбакилаштириш

)

30.

237-модда

Ёлғон хабар бериш

31.

239-модда

Суруштурув

ёки

дастлабки

тергов

маълумотларини ошкор қилиш

32.

244

1

-модда 3-қисм,

“г” банди

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига

таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш

,

сақлаш

,

тарқатиш ёки намойиш этиш

:

– оммавий

ахборот

воситаларидан

ёхуд

телекоммуникация

тармоқларидан,

шунингдек

Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фодаланиб,

содир этилган бўлса.

33.

244

5

-модда

Karantinli

va

inson

uchun

xavfli

bo‘lgan

boshqa

yuqumli

kasalliklar

tarqalishi

haqida

haqiqatga

to‘g‘ri

kelmaydigan

ma’lumotlarni

tarqatish

34.

278-модда,

3-қисм

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа

ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа

ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун

телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан,
Интернет жаҳон ахборот тармоғИ провайдерлари

томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий
таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш,

тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо
қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса.

35.

278

1

-модда

Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш

36.

278

2

-модда

Компутер ахборотидан қонунга хилоф равишда

(

рухсатсиз

)

фойдаланиш

37.

278

3

-модда

Компутер

тизимидан

,

шунингдек

телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф

равишда

(

рухсатсиз

)

фойдаланиш учун махсус

воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш

ёхуд ўтказиш ва тарқатиш

38.

278

4

-модда

Компьютер ахборотини модификациялаштириш

39.

278

5

-модда

Компьютер саботажи

40.

278

6

-модда

Зарар

келтирувчи

дастурларни

яратиш

,

ишлатиш ёки тарқатиш

41.

278

7

-модда

Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф

равишда

(

рухсатсиз

)

фойдаланиш


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

48

Дунёдаги энг катта киберҳужумлар

:

Petya/NotPetya/ExPetr

– 10 млрд. АҚШ долларидан ортиқ зарар

етказган.

WannaCry

энг катта

(

энг кенг тарқалган

)

вирусли дастурлардан

,

150

дан

ортиқ мамлакатларда

500

мингдан

зиёд компьютер ва бошқа

қурилмаларни зарарлашга улгурган ва етказган зарари

1

млрд

.

АҚШ

долларидан ортиқ

.

“Facebook”

га ҳужум

“Facebook”

ка қилинган ҳужум натижасида

267

млн

.

фойдаланувчиларнинг маълумотлари эгалланган, натижада

“Facebook”

ка

5

млрд

.

доллар жарима қўлланган

.

“Stuxnet”

ёки

“Chervya

Stuxnet”

– биринчи кибер қурол сифатида

таъриф берилган воситалардан бири бўлиб, у

“Windows”

ўрнатилган

барча компьютерларни зарарлаганлиги сабабли

умумий зиён

аниқланмаган.

“Twitter”

даги машҳурлар

– бор-йўғи бир соат ичида

300

фуқародан

110.000

АҚШ доллари

қийматидаги биткоинларни олишга эришган,

умумий зарар аниқланмаган.

Бизнинг юртимизда ҳам айни шу турдаги жиноятлар кундан‐

кунга кўпайиб бораётганлигига ва

айрим статистик маълумотларга

эътиборингизни қаратмоқчиман:

Киберхавфсизлик ёки ахборот технологиялари билан боғлиқ

жиноятлардан

ўғрилик ва фирибгарликка тўхталсак

.

Ўтган 2021 йил давомида

1

000

дан ортиқ

фирибгарлик ва

1

300

дан

ортиқ ўғрилик

фақатгина банк пластик картасидан ноқонуний пулни

ечиб олиш

билан боғлиқ ҳолда содир этилган ва натижада

жабрланувчиларга

12

млрд

. дан ортиқ зарар етказилган.

Биз ҳозир мазкур жиноятнинг фақатгина банк пластик карталари

билан боғлиқ қисми ҳақида гапирмоқдамиз, агар бу жиноятларни содир

этишнинг бошқа усуллари ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг нақадар катта

хавф солаётганлигини англаш мумкин.

Айни вақтда амалиётда тўлов агрегаторларига

(payme,

click,

oson

ва

бошқалар

)

боғланган телефон рақами ва банк пластик карталаридан

ўғрилик, шунингдек, электрон савдо платформалари

(olx,

Олча ва

бошқалар

)

орқали пул маблағларини ўғрилаш ёки фуқаролар номига

“онлайн кредит” чиқариш орқали банк муассасасидан пул маблағларини

ноқонуний равишда эгаллаш ҳолатлари кўплаб содир этилаётганини

кузатиш мумкин.

Мазкур усуллар Жиноят кодексида аниқ кўрсатилмаганлиги ҳамда

махсус норманинг мавжуд эмаслиги тергов ва суд амалиётининг турлича

шаклланишига, энг ачинарлиси айрим ҳолларда судларда ўғрилик

фирибгарликка ёки аксинча қайта квалификация қилинишига сабаб

бўлмоқда.

Амалиётдаги ушбу муаммолар бу турдаги қилмишларнинг аниқ

чегараларини белгилаш ва жавобгарликни аниқлаштиришни талаб этади.


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

49

Аниқ мисолларга ўтсак:

1)

2020 йил сентябрь ойида номаълум шахсларнинг айрим банклар

(“

Равнақ банк

” ва “

Ўзсаноатқурилишбанк

”) томонидан фуқароларга

очилган ВИСА тўлов тизимларига қилган киберҳужуми натижасида

466

минг АҚШ доллари

пул маблағлари талон-торож қилинган;

2)

фуқаро Б унга тегишли бўлган АТБ “Инфинбанк” Қўқон

филиалидан очилган “HUMO” пластик картаси орқали ўзининг “Узсард”

пластик картасига “Инфинбанк” мобил иловасидан пул ўтказиш жараёнида

илованинг техник носозлигини билиб, ахборот тизимидан фойдаланган

ҳолда

530

марта

пул кўчиришни амалга ошириб,

265

млн сўм пул

маблағларини яширин равишда ўғирлаган

;

3)

ака-укалар “Туронбанк” АТБ Фарғона филиалидан ўз номларига

очилган “Uzcard” пластик карточкасидан “Humo” пластик карточкасига

“My Turon” мобил иловаси орқали пул кўчириш давомида мобил

иловасидаги техник носозликни билиб, банк ҳисобидан

617.432.383

сўм

маблағларини

яширин равишда

ўғирлашган;

4)

номаълум шахс фуқаро K.га қўнғироқ қилиб, ўзини

Payme

тўлов

тизими ходими сифатида таништириб

, унга тегишли пластик картанинг

ҳимоя кодини қўлга киритиб, ПайМе тўлов тизими ёрдамида, карта

ҳисобидан

40

млн

.

сўм

миқдоридаги пул маблағларини ўғирлаган;

5)

2022 йилда фуқаро Д. “Телеграм” ижтимоий тармоғи

фойдаланувчиларининг маблағларини қўлга киритиш мақсадида,

“Телеграм” ижтимоий тармоғида ҳарфлар ўрнига смайл билан ёзилган

канал ташкил қилиб, ушбу каналга “Андроид” операцион тизими блоклаш

хусусиятига эга зарарли бўлган дастурларни жойлаштириб, тармоқ

фойдаланувчиларининг

мобил

қурилмаларини

блокка

тушириб,

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан мобил қурилмаси блокка

туширилганлиги, блокдан чиқариш учун бир сутка давомида жарима

тўлаши тўғрисида дастурда акс этган матн билан алдаб,

233

нафардан

ортиқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан жами

15

млн

. сўм пул

маблағларини пул ўтказиш йўли билан қўлга киритиб келган;

6)

номаълум шахс фуқаро M.га “Телеграмм” ижтимой тармоғи орқали

200.000

сўм пул ютуғига эга бўлганлиги ҳақида

хабар жўнатиб, пластик

картасининг рақамини олгач, ҳисобида бўлган маблағларини талон-торож

қилган.

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, аксарият ҳолларда

фуқароларнинг банк пластик карталаридан пул маблағларини

ўғирлашнинг асосий тури жаҳон амалиётида ривожланиб кетган

“fishing”,

“bulling”,

“grifing”

va

boshqa

усуллар орқали амалга оширилмоқда.

МДҲ мамлакатларининг тажрибаси шуни кўрсатадики:

1. Кибержиноятларнинг фақат жиноий оқибатлари маълум (52.6%).

2. Кибержиноятлар содир этишнинг баъзи ҳолатлари маълум, аммо

айбдор шахс номаълум (36.8%).

3. Кибержиноятлар содир этиш ҳолатлари ва айбдор шахс маълум

(10.6%).


background image

Рақамли т

e

хнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий‐ҳуқуқий масалалари

50

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу турдаги жиноятларнинг аксарият

қисмида жиноятчи шахс номаълум бўлиши, уларни фош этиш ва
далилларни тўплашда алоҳида ёндашув талаб этилиши ҳақида хулоса

қилиш мумкин.

Кибержиноятларни текширишда тергов ҳаракатларини қуйидаги

асослар бўйича таснифлаш мумкин:

Вербал тергов ҳаракатлари

сўроқ қилиш ва юзлаштириш бўлиб,

маълумотларнинг бошланғич манбаси инсон ҳисобланади.

Новербал

тергов ҳаракатлари

ҳодиса содир бўлган жойни,

ҳужжатларни кўздан кечириш, моддий объектлар борлигини, электрон

маълумот ташувчи қурилмаларда виртуал излар мавжудлигини текшириш,
тергов экспериментини ўтказиш, қўлга киритилган ахборот ташувчи

қурилмалари бўйича экспертиза тайинлаш.

Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган

жиноятлар бўйича

асосий ашёвий далиллар

техник қурилмалар

,

дастурий таъминотлар

,

автоматлаштирилган ахборот дастурлари

эканлигини инобатга олиб, уларни олишда масъулиятсизлик билан

ёндашиш (рухсатсиз ёқиш, муайян қурилмани улаш ва бошқа) ашёвий
далилларнинг эгаллаб олинишига, ўчириб юборилишига ёки бошқача

усулда йўқ қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда

,

бугунги жадал ривожланиб бораётган

даврда кибержиноятларнинг олдини олиш

,

уларни самарали ва ўз

вақтида фош этиш

,

ушбу турдаги жиноятларга муносиб қарши

курашиш ҳамда бу соҳада амалиётдаги мавжуд муаммоларни
бартараф этиш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади

:

1.

Жиноят қонунчилигига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш орқали

ахборот технологияларидан фойдаланиб

,

содир

этилаётган жиноятларнинг аниқ чегарасини

белгилаш

.

2.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб, содир этилаётган

жиноятлар ёки кибержиноятларнинг олдини олиш, уларни тергов қилиш

бўйича

ягона методологик қўлланма ишлаб чиқиш

.

3.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов бўлинмалари

ходимларини ўқитиш

, савиясини ошириш, мазкур соҳада

илғор ижобий

тажрибага эга бўлган давлатлар амалиётини ўзлаштириш ҳамда зарур

,

замонавий техник қурилма ва воситалар билан таъминлаш

.

4.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб

,

содир этилиши

мумкин бўлган жиноий қилмишлар бўйича белгисига кўра Жиноят

кодекси моддаларига қўшимчалар киритиш

.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов