Мусодара институтини қўллашда исбот қилиш масалалари

CC BY f
175-179
3
4
Поделиться
Полвонов, Н. (2022). Мусодара институтини қўллашда исбот қилиш масалалари. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 175–179. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16615
Н Полвонов, Академия Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мол-мулкни мусодара қилишда, аксарият ҳолларда, исботлаш масалаларига етарлича эътибор қаратилмайди. Ваҳоланки, мазкур масала мусодаранинг қўлланилиши жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахл қилиши, уларнинг ҳуқуқлари маълум доирада чекланишига сабаб бўлиши жиҳатидан ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади.


background image

175

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при

применении института соглашения о признании вины в уголовном
судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.

2.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии

проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259.

Н.А.ПОЛВОНОВ

217

МУСОДАРА ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШДА

ИСБОТ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Мол-мулкни мусодара қилишда, аксарият ҳолларда, исботлаш

масалаларига етарлича эътибор қаратилмайди. Ваҳоланки, мазкур
масала

мусодаранинг

қўлланилиши

жиноят

процесси

иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита
дахл қилиши, уларнинг ҳуқуқлари маълум доирада чекланишига
сабаб бўлиши жиҳатидан ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши

конвенцияси 31-моддасида хатлаш ва мусодарага оид бир қатор
стандартлар мустаҳкамланган

1

. Зеро, унга кўра ҳар бир иштирокчи

Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида мумкин бўлган
максимал даражада қуйидагиларни мусодара қилиш имкониятини
таъминлашни талаб қилиши мумкин бўлган чораларни кўради:

a)

мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-

ҳаракатлар йўли билан орттирилган даромадлар ёки қиймати ушбу
даромадлар қийматига тенг бўлган мол-мулк;

b)

жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир

этишда фойдаланилган ёки фойдаланишга мўлжалланган мол-мулк,
ускуналар.

Конвенцияда белгиланишича, ҳар бир иштирокчи Давлат

кейинчалик

мусодара

қилиш

мақсадида

юқорида

санаб

217

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси мустақил изланувчиси


background image

176

ўтилганларнинг исталганини аниқлаш, кузатиш, вақтинча ишга
солмай туриш ёки хатлаш имкониятини таъминлаш учун талаб
қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.

Бундан ташқари, ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички

қонунчилигига мувофиқ юқорида кўрсатилган вақтинчалик ишга
солмай турилган, хатланган ёки мусодара қилинган мол -мулкнинг
ваколатли органлар томонидан бошқарилишини тартибга солиш
учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни
кўради.

Агар бу каби жиноий даромадлар қисман ёки тўлиқ ҳолда

бошқа мол-мулкка айлантирилган ёки ўзгартирилган бўлса, у ҳолда
мазкур моддада кўрсатилган чоралар ушбу мол-мулкка нисбатан
қўлланади.

Агар бу каби жиноий даромадлар қонуний манбалардан

олинган мол-мулкка қўшиб олинган бўлса, у ҳолда мол -мулкнинг
қўшиб олинган даромадларнинг баҳоланган қийматига мувофиқ
бўлган қисми вақтинчалик ишга солмаслик ёки хатлашга тааллуқли
исталган ваколатлар учун зарар етказилмаган ҳолда мусодара
қилинади

218 219

.

Бу каби жиноий даромадлар туфайли, жиноий даромадларнинг

бошқа мол-мулкка айлантирилгани ёки ўзгартирилгани туфайли
ёхуд бу каби жиноий даромадларнинг мол-мулкка қўшиб
олинганлиги туфайли олинган фойда ёки бошқа афзалликларга ҳам
мазкур моддада кўрсатилган чоралар худди жиноий йўл билан
орттирилган даромадларга бўлганидек ва худди шундай даражада
кўрилади.

Шунингдек, судлар ёки бошқа ваколатли органларга банк,

молиявий ёки тижоратга оид ҳужжатларни тақдим этиш ёки ҳибсга
олиш тўғрисидаги қарорларни чиқариш ваколатини беришга йўл
қўйилади.

Бунда, банк сирини сақлаш заруратига ҳавола қилиб туриб,

юқорида келтирилган ҳолатларга мувофиқ чораларни кўришдан бош
тортилмаслиги керак.

Эътибор қаратиш керакки, Конвенциянинг 31-моддаси 8-

218

Конвенция Организации Объединенных Наций против коррупции (Принята

резолюцией 58/4 Генеральной Ассамблеи от 31 октября 2003 года) // [Электрон манба]. URL:
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/ conventions/corruption.shtml

219

Конвенция Организации Объединенных Наций против коррупции (Принята резолюцией

58/4 Генеральной Ассамблеи от 31 октября 2003 года) // [Электрон манба]. URL:
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/corruption.shtml


background image

177

бандига мувофиқ, иштирокчи Давлатлар жиноят содир этган шахс
мусодара қилиниши лозим бўлган бу каби жиноий йўл билан
олинганлиги тахмин қилинаётган даромадлар ёки бошқа мол-
мулкнинг

қонуний

эканлигини

исбот

қилишини

ички

қонунчиликларининг энг муҳим принципларига ҳамда судда ва
бошқа маҳкамаларда муҳокама қилиниши хусусиятларига мувофиқ
бўлган даражада талаб қилишни белгилаш имкониятини кўриб
чиқишлари мумкин.

Бунда, мазкур қоидалар ҳалол учинчи шахсларнинг

ҳуқуқларига зарар етказадиган ҳолда талқин этилмаслиги лозим.

Ушбу халқаро стандарт қоидаларини қўллаш бўйича махсус

техник қўлланмада аниқлик киритилишича, судланганликдан кейин
жиноятга алоқадор бўлмаган исботлаш стандартларини қўллайдиган
ўзига хос процедуралардан ташқари, баъзи юрисдикциялар шахсга
эмас, балки мулкка қаратилган (in rem) ва “далилларнинг устунлиги”
стандартига асосланган фуқаролик тартибида мусодара қилиш
тартиб-таомилларини ҳам қўллашлари мумкин.

Европа Кенгашининг 2005 йил 16 майдаги Варшавада қабул

қилинган Жиноий фаолиятдан ва терроризмни молиялашдан олинган
даромадларни аниқлаш, олиб қўйиш, мусодара қилиш тўғрисидаги
конвенциясининг 3-моддаси 4-бандига мувофиқ, томонлар оғир
жиноятлар ёки миллий қонунчиликда белгиланган бошқа
жиноятларни содир этишда айбланувчидан тахмин қилинаётган
даромадлар ёки мусодара қилинадиган бошқа мол- мулкнинг
манбасини кўрсатишини таъминлаши учун миллий қонунчилик
тамойилларига зид бўлмаган зарур чораларни кўрадилар

1

.

Бизнингча, мазкур қоидалар қонуний манбалардан олинган

мол-мулк билан бир қаторда, улар қўшилган бошқа қонуний
мулкларга, шунингдек улардан олинган даромадларга нисбатан тенг
улушларда қўлланилиши лозим.

Мулкнинг

қонунийлигини

исботлаш

мажбуриятини

ҳуқуқбузарнинг зиммасига юклаш масаласи ҳақидаги шунга ўхшаш
қоида Жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб
чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг “Қирқта тавсиялар”идан ўрин олган
2003 йил 20 июндаги 3-сонли тавсияномасида ҳам мавжуд

220 221

.

220

Конвенция Совета Европы о предупреждении терроризма (Варшава, 16 мая 2005 г.) //

http://nac.gov.ru/zakonodatelstvo/mezhdunarodnye-pravovye-akty/konvenciya-soveta-evropy-
o.html

221

Рекомендации ФАТФ : Международные стандарты по противодействию отмыванию


background image

178

Европа Парламенти ва Кенгашининг 2014 йил 3 апрелдаги

Европа Иттифоқида жиноят қуроллари ва воситалари ҳамда жиноий
даромадларни хатлаш ва мусодара қилиш бўйича 2014/42/EU-сонли
Директиваси преамбуласининг 21-бандига кўра, кенгайтирилган
мусодара фақатгина суд низоли мол-мулк жиноий фаолиятдан
олинганлиги тўғрисида етарли асосларга эга бўлгандагина
қўлланилиши мумкин. Бироқ, бу қоида мулкнинг келиб чиқиши
жиноий хатти-ҳаракатлар орқали амалга ошган бўлиши лозимлигини
англатмайди

222

.

Шунингдек, бунда суд далилларнинг устунлиги қоидаларига

ёки тегишли мол-мулк жиноий фаолиятдан келиб чиққанлиги ҳақида
асосли тахмин мавжуд бўлган ҳолатларга таянган ҳолда ҳам ушбу
мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқаришига йўл
қўйилиши мумкин.

Суд ишнинг барча ҳолатларини, шу жумладан, узайтирилган

мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин бўлган
фактлар ва мавжуд далилларни ҳам кўриб чиқиши керак.

Шахснинг мол-мулки унинг қонуний даромадига тўғри

келмаслиги каби ҳолатлар ҳам суд томонидан мазкур мол-мулкнинг
жиноий фаолиятдан олинганлиги ҳақидаги асосли хулосага келиши
учун етарли сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур Директивага мувофиқ, давлатлар ўз миллий

қонунчиликларида мол-мулкни жиноий фаолиятдан олинган деб
ҳисобланиши мумкин бўлган маълум муддатни ҳам белгилаб
қўйишлари мумкин.

Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти кўмагида

фаолият кўрсатувчи Шарқий Европа ва Марказий Осиё
давлатларининг Антикоррупциявий тармоғининг мусодара қилишда
исботлаш масалаларига оид тажрибаси, айниқса, диққатга
сазовордир.

Тармоққа аъзо мамлакатларда стандартлар ва исботлаш

мажбурияти, асосан, маълум бир ҳолатда қўлланиладиган мусодара
турига боғлиқ ҳисобланади

223

.

денег, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового
уничтожения / Пер. с англ. — М. : МУМЦФМ, 2012. — 191 с.

222

Directive 2014/42/EU of the European Parliament and of the Council of 3 April 2014 on the

freezing and confiscation of instrumentalities and proceeds of crime in the European Union //
https://eur-lex.europa.eu/eli/dir/2014/42/oj

223

ОЭСР (2018), Конфискация орудий, средств совершения и доходов от коррупционных

преступлений в Восточной Европе и Центральной Азии // www.oecd.org/corruption/acn/.


background image

179

Мусодара жазо тури сифатида белгиланган ҳолларда, мазкур

жазо, асосан, бундай мусодара қилишга олиб келадиган жиноят учун
шахснинг судланганлигига қўшимча равишда қўлланилади ҳамда
шахснинг бундай жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиши
ушбу жиноятга алоқадор мол-мулкнинг ҳам жиноий фаолият билан
боғлиқлиги ҳақида етарли далил бўлиб хизмат қилади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, махсус мусодара, яъни

жиноят қуроллари, содир этиш воситалари ва жиноий даромадларни
мусодара қилиш, одатда, уларнинг маълум бир жиноий ҳаракат
билан боғлиқ эмаслигини исботлаш мажбуриятининг айблов
тарафида эканлигини назарда тутади.

Жиноий тартибда мусодара қилиш ёки фуқаролик мусодара

қилиш ҳақида гап кетганда, аксарият ҳолларда исботлаш
мажбурияти томонлар ўртасида тақсимланади ва исботлашнинг
соддалаштирилган стандартлари қўлланилади:

далилларнинг

устунлиги, эҳтимоллар нисбати, юқори эҳтимоллик ёки уларнинг
ўхшашлари. Айрим давлатларда, шу жумладан, Озарбайжон,
Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Латвия қонунчилигида
кенгайтирилган жиноий мусодара ҳамда фуқаролик тартибидаги
мусодара институтларига ўрин ажратилмаган.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с организованной

преступностью по законодательству Республики Узбекистан." Российская
юстиция 8 (2006): 64-66.

A.ABDUSALIMOV

1

, M.KADIROVA

224 225

JINOYAT ISHLARINING SUDDA KO‘RILISHIDA

DALILLARNI BEVOSITA VA OG‘ZAKI USULDA TEKSHIRISH

JPK 22-moddasida ish bo‘yicha haqiqatni aniqlash uchun faqat

qonunda nazarda tutilgan tartibda to‘plangan, tekshirilgan va baholangan
ma’lumotlardan foydalanish mumkinligiga qaratilgan. Bu esa isbot
qilishning to‘g‘ri tashkil etilishi bilan bog‘liq. Isbot qilish bir maqsadga,
ya’ni u ish bo‘yicha haqiqatni aniqlashga qaratilgan bo‘ladi. Buning uchun

224

Toshkent davlat yuridik universiteti magistranti

225

Тошкент давлат юридик университети доценти, юридик фанлар номзоди

Библиографические ссылки

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с организованной преступностью по законодательству Республики Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов