Ўзбекистон Республикаси ЖКда охирги заруратдан ташқари мазкур кодекснинг 35-моддасида санаб ўтилганидек, кам аҳамиятли қилмишлар (36-модда), зарурий мудофаа (37-модда), ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш (39 модда), буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш (40- модда), касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик (41-модда), жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш (411 -модда) каби қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлар ўрнатилган. Расмий жиҳатдан санаб ўтилган ҳолатларда жиноятнинг таркиби мавжуд бўлса-да, уларда жиноятнинг у ёки бу белгиси бўлмаганлиги қилмиш содир этган шахсни жавобгарликка тортиш имконини бермайди.