DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
54
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ
КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
Н.А.Абдуллаев
https://doi.org/10.5281/zenodo.15799332
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 14
июлдаги “Ички ишлар органлари ходимларининг муомала маданиятини
ошириш чоралари тўғрисида”ги 147-сонли буйруғи билан ички ишлар
органлари ходимларининг муомала маданиятини ошириш борасидаги
фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек ходимлар ўз фаолиятида
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
қонунида белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва
қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципига ҳар томонлама ва
тўлақонли амал қилишларини таъминлаш ҳамда ходимларнинг муомала
маданиятини яхшилаш ва уларнинг бу борадаги шахсий жавобгарлигини
ошириш мақсад қилиб кўрсатилган.
Давлат хизматининг тўғри ташкил этилиши давлатда қабул
қилинадиган қонун ҳужжатларига ҳам боғлиқдир. Давлат-хизмат
муносабатларининг қанчалик ҳуқуқий тартибга солинганлик даражаси
унинг ривожланиш тенденцияларини белгилаб беради. Давлатда мавжуд
қонунчилик давлат хизматининг мазмуни ҳамда амалдаги ҳолатини
кўрсатади. Давлат хизмати тизимида қонун ҳужжатлари қанчалик
мукаммал ишлаб чиқилганлиги ва уни амалга ошириш механизмининг
тўғри йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Ички
ишлар
органларининг
давлат
хизматининг
муҳим
тамойилларидан бири – қонунийлик ҳисобланади. Ички ишлар органлари
ўз фаолиятини қонунга ва улар асосидаги норматив ҳужжатларга биноан
олиб боради. 1996 йилнинг 12 декабрида БМТ Бош Ассамблеясининг 82-
ялпи мажлисида қабул қилинган Давлат хизматидаги мансабдор шахслар
хулқ-атворининг Халқаро Кодексига биноан, давлат лавозими давлат
томонидан ишонч билдирилиб, давлат манфаатига қаратилган фаолиятни
назарда тутувчи лавозимдир. Шу сабабдан, давлат хизматидаги мансабдор
шахслар ўз мамлакатининг ҳокимият демократик институтлари
вакиллигидаги давлат манфаатларига мутлақ содиқликни намоён
этишлари лозим. Бу, ўз навбатда, давлат хизматчисини ўз вазифаларини
ваколатли ва самарали, қонунга мувофиқ равишда, сидқидилдан
бажаришга масъул этади.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
55
Маълумки, давлат хизматчилари юқори турувчи давлат органи
(давлат хизматчиси)нинг фармойишларини, буйруқларини ва бошқа
хилдаги кўрсатмаларини, қонунга зид бўлганларидан ташқари, ижро
этишга мажбурдир. Давлат хизмати бўйсунувлик иерархияси принципига
асосланар экан, давлат хизматчилари ўзларидан юқори турган, бўйсунув
асосида, раҳбарларнинг ваколат доирасида берилган буйруқларини,
фармойишларини, кўрсатмаларини ва бошқа қонуний қарорларини ижро
этишга мажбурдирлар.
Давлат хизматчилари барча фармойишларни шахсий жавобгарлик
асосида амалга оширадилар. Шунинг учун ҳам ижро этиш учун олинган
фармойиш давлат хизматчиси томонидан қонунийлик ва давлат
манфаатларига мос келиш нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Давлат
хизматчилари мансаб мажбуриятларини бажариб бориш мақсадида
ўзининг малака даражасини сақлаш ва ошириб бориш мажбуриятига эга.
Давлат хизматчиси давлат хизматига кирар экан, хизмат
функцияларини ва мансаб мажбуриятларини сифатли бажаришга тайёр
бўлиши керак. У ўзининг ишчанлик хусусиятларига кўра эгалланадиган
давлат лавозими талабларига мос келиши керак.
Ички ишлар органи ходими давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон
Конституцияси
ва
бошқа
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар
билан
таъминланган, касбий хизмат фаолиятининг моҳиятидан ташкил топган
мажбурий ҳаракатларни бажаради. Ички ишлар органи ходими давлат
хизматчиси сифатида давлат номидан ва давлат топшириғи бўйича унинг
манфаатларини ифодалаб ҳаракат қилади, шунинг учун у ўз вазифасини
Конституция қоидаларига мувофиқ тарзда бажариши керак.
Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини
такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини
сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган
қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар
қилинди.
Ўзбекистонда олий қадрият деб тан олинган инсон, унинг ҳаёти,
эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари
таъминланишини янада мустаҳкам кафолатлаш, уларнинг орзу-
истакларини
рўёбга
чиқариш
борасида
фқуаролик
жамияти
институтларининг ҳам ўрни беқиёс.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
56
Мустақиллик, Конституция, фуқаролик жамияти ва демократия
тушунчалари ўртасидаги узвий алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга. Зеро,
мустақил мамлакатни демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик
жамияти институтларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис юртимизда
истиқлолнинг илк кунлариданоқ демократик янгиланиш, эркин
фуқаролик жамиятини қуриш йўли танлаб олинди. Бинобарин, бу йўлни
ҳар ким ўзига хос йўсинда босиб ўтади. Ўзбекистон демократиянинг
фундаментал тамойилларига асосланган, уларга қатъий риоя этган ҳолда,
айни пайтда ўз ҳаракатларини халқимизнинг тафаккури, неча минг
йиллик турмуш тарзи билан мувофиқ равишда олиб бормоқда.
Жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий-тартибот фуқароларнинг
қонуний хатти-ҳаракати билан барча давлат органлари ва жамоат
бирлашмаларининг қонунларга риоя қилишлари улардан тўғри
фойдаланишлари билан ўрнатилади. Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва
осойишталикни қарор топтириш эса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига
сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш,
ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг
кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим
шарти ҳисобланади.
Фуқароларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва
давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган
бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ички ишлар органлари қонунийлик
ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш
вазифасини амалга оширадилар. Ўз ваколатларидаги ишлар бўйича
суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадилар, тинчлик ва
инсоният хавфсизлигини таъминлайди. Ички ишлар органлари
вазифаларини амалга оширишнинг муҳимлиги ҳуқуқий давлатни
шакллантириш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш шароитида янада
ошади.
Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини
такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
57
сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган
қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар
қилинди. Биргина давлат хизматлари тизими тўғрисида тўхаталадиган
бўлсак, 2018 йил 4 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари соҳасида давлат
хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш
тўғрисида” Қарори
1
ички ишлар органларининг давлат хизматларини
тартибга солувчи муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Қарорда судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат
хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти, манзил-маълумот
ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
маъмурий регламенти тартиблари кўрсатилган бўлиб, унда ариза берувчи
давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи
келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда
фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат
хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки
хотини ва болалари) ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат
хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Ягона интерактив
давлат хизматлари портали орқали мурожаат этган тақдирда, эса,
мустақил равишда Регламентда белгиланган талабларга мувофиқ
шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Учинчи шахслар
манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган
ишончнома илова қилинади. Бунда учинчи шахс манфаати учун шартнома
(ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал
тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди. Сўровнома тўлдирилганадан
сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, ўз электрон
рақамли имзосини тасдиқлайди. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда,
сўровномани электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш имконияти
бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа
воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам
тасдиқланиши мумкин
2
.
1
Қаранг: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 09/18/797/1998-сон;
02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон, 30.12.2019 й., 09/10/1049/4245-сон;
15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон, 09.06.2020 й., 09/20/364/0739-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 08.04.2021
й., 09/21/189/0303-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон.
2
Қаранг: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
58
Амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси
Президентининг вилоятларга ташрифи давомида фуқароларнинг давлат
хизматлари, шу жумладан онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш
бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда Давлат хизматлари
марказлари орқали кўрсатиб келинаётган хизматларнинг ҳар бир оилага
кириб боришини таъминлаш бўйича берилган вазифалар ижросини
таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва
ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда “Электрон давлат
хизматларидан фойдаланиш тартиби” мавзусида ўқув-семинарлари
ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди.
Шунингдек,
Давлат
хизматлари
марказларига
тегишли
хизматлардан фойдаланиш учун мурожаат қилиш маданиятини
шакллантириш, марказларга электрон шаклда мурожаат қилишнинг
қулайликлари ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида, оғзаки ҳуқуқий
тадбирлар ташкил этилиб, уларда
кўргазмали тарғибот материаллари
(буклет, флайерлар) тарқатилиб борилмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,
қонунчиликни ривожлантириш
борасида “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун қабул қилинишини
тезлаштириш ва унда касбий тайёргарлик ва масъулият, кадрлар
ротацияси, назорат механизмининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини
ошириш, оммавий ҳисобдорлик, тизимлилик, манфаатлар тўқнашувига
замин яратадиган қариндошчилик (қуда-андачилик), маҳаллийчилик,
уруғ-аймоқчилик, ошна-оғайнигарчилик, раҳнамочилик, лоббизм ва
бошқаларни олдини олишга қаратилган масалаларни ҳал этиш керак.
Шунингдек, жиноят қонунчилигида мавқеидан фойдаланиш ва
ноқонуний бойлик орттириш каби қилмишлар учун жавобгарликни
кучайтириш ҳамда хорижий давлатлар амалиётидан келиб чиқиб, юридик
шахслар жавобгарлиги, ноқонуний йўллар билан орттирилган мол-мулкни
мусодара қилишни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни қабул
қилиш, миллий қонунчиликда гувоҳлар, экспертлар ва жиноятдан жабр
кўрганларни ҳимоя қилиш ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш,
коррупцияга қарши тизимни мувофиқлаштирувчи мустаққил ягона идора
ташкил этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.