DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
95
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ
ЎРНАТИЛГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
СОДИР ЭТИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИ
ТУШУНЧАСИ ВА АҲАМИЯТИ
Нарзиев Шахзодбек Зойирович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси,
Самандаров Жамшидбек Давронбек уғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.14038264
Ўзбекистон Республикаси ўзининг истиқлол йилларида барча
соҳаларда тинмай ўзгаришларни амалга ошириб келмоқда. Шу билан
бирга жаҳоннинг кўзга кўринган ва ривожланган мамлакатлари билан
турли соҳаларда ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани ва қўйилаётганлиги
қувонарли холдир.
Ўзбеклар қадимдан ахлоқ-одобни инсоннинг энг асосий хусусияти
сифатида билиб, фарзандларини яхши хулқли, одобли бўлиб тарбия
топишига катта эътибор қаратишган. Мамлакатимизда бугунги кунда
фуқароларга жуда кўп имкониятлар ва шароитлар яратилиб берилмоқда.
Бироқ яратилган бу имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан, турли
нотўғри хатти-ҳаракатлар билан текин даромад орттириш, бировларнинг
ҳисобига паразит ҳаёт кечиришни ўзига касб қилиб олган кимсалар
мамлакатимиз ривожланишига катта тўсқинлик қилмоқда. Айниқса, баъзи
бир шахсларнинг текин ва осон йўл билан пул топишлари мақсадида
жиноят содир этишлари мантиққа тўғри келмайди.
Янги Ўзбекистон “Тараққиёт стратегияси”нинг бош мақсадида
аввало қонун устуворлиги ва жамият хавфсизлиги юрт ривожланишининг
асосий бўғинларидан ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб таъкидлаш керакки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари, шу жумладан ички ишлар органларига жамиятимизда содир
бўлаётган турли жиноятчиликнинг олдини олиш ва уларга қарши
курашишдек ўта муҳим ва масъулиятли вазифа юклатилган. Айниқса
улғайиб келаётган ёшларнинг қалбига йўл топа билиш, уларнинг қалбида
ватанга муҳаббат, меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш,
миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш бугунги куннинг
долзарб масалаларидан бири десак бизнинг тўғридир. Шу нуқтаи назардан
келиб чиқиб асосий мақсаджиноятчилик билан боғлиқ ижтимоий-салбий
иллатларнинг олдини олишда, турли тоифадаги жиноятчиликнинг
олдини олишда ва унга қарши курашишда, айниқса жиноят содир этишга
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
96
кўпроқ мойил бўлган илгари судланган шахслар билан ишлашда
профилактиканинг усул ва шаклларидан унумли фойдаланиш ва бу
борадаги ишларни такомиллаштириш ҳозирги замоннинг талабидир.
Шулардан келиб чиқиб ҳар бир профилактика инспекторлари зиммасига
катта масъулият юклайди ва хизмат вазифаларини самарали
бажаришларида касбий билим, малака, кўникмалар талаб этилади.
Профилактика инспекторлари жиноятларнинг олдини олиш
мақсадида ўз маъмурий ҳудудида барча фуқаролар билан, айниқса илгари
судланган шахслар, шу жумладан, маъмурий назоратда турувчи илгари
судланган шахслар билан тарбиявий профилактик ишларни ташкил
этувчи асосий субъектлардан бири бўлиб ҳисобланади. Улар нафақат
маъмурий назорат ўрнатилган шахсларга нисбатан назорат-текширув ва
тарбиявий мазмундаги профилактик тадбирларни амалга оширадилар,
балки маъмурий ҳудуддаги барча фуқароларга умуммажбурий қоидаларга
риоя
қилишларини
назорат
қиладилар.
Маъмурий
назоратни
таъминлашда
профилактика
инспекторлари
аввало
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси нормаларига ва айнан маъмурий назоратни
тартибга солувчи қонунлар қонун ости норматив ҳужжатларга асосан
бевосита фаолият юритиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2-апрелдаги “Жазони ижро
этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан
маъмурий
назорат
тўғрисида”ги
Қонуни
профилактика
инспекторларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини тартибга солувчи
қоидаларни белгилаб беради.
Қонуннинг 2-моддасида “Маъмурий назоратнинг асосий вазифаси
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги
шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш
мақсадида уларга якка тартибда профилактик таъсир кўрсатишдан
иборатдир”, - деб белгиланган.
Мазкур норма асосида профилактика инспекторларининг айрим
тоифадаги шахслар билан якка тартибдаги профилактик ишларни ташкил
этишлари белгиланган бўлиб, бу фаолияти ўзига хос хусусиятлари билан
бошқалардан фарқланади.
Шу билан бирга, профилактика инспектори маъмурий назорат
ўрнатилган шахслар билан ишлаш жараёнида маъмурий назоратнинг
қонунийлик;
демократизм;
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
97
адолатпарварлик;
инсонпарварлик;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига
риоя қилиш ва уларни ҳурмат қилиш;
белгиланадиган
чекловларнинг дифференсиаллашганлиги
ва
индивидуаллаштирилганлиги;
қонунга
итоаткорлик
хулқ-атворини
рағбатлантириш
принципларига қатъий амал қилишлари лозим.
Ички ишлар органлари давлатнинг алоҳида функциясини бажариши
давомида ўзига берилган ваколат доирасида белгиланган нормаларни
бажарилишини таъминлаш мақсадида назорат ишларини олиб боради.
Ички ишлар органлари томонидан маъмурий назоратни шартли равишда
умумий ва махсус турларга ажратиш мумкин. Ички ишлар органларининг
умумий назорати деганда, ички ишлар органларининг кундалик
маъмурий
фаолиятида
давлат-ҳокимият
ваколатлари
доирасида
ўрнатилган қоидаларга риоя қилиниши устидан амалга ошириладиган
назорат тушунилади. Бундай назоратга паспорт тизими қоидалари,
назорат-лицензия, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги
қоидаларига риоя этилиши устидан амалга ошириладиган назорат
киради. Умуман олганда, назоратнинг қуйидаги икки тури фарқланади:
- умумий маъмурий назорат;
- махсус маъмурий назорат.
Умумий назорат деганда биз кўпинча умумий профилактиканинг бир
қисми сифатида ҳам тушунамиз, лекин алоҳида оладиган бўлсак умумий
назорат давлат томонидан қонунлар ва бошқа меъёрий ҳуқуқий
ҳужжатлар билан ўрнатилган қонун ва қоидаларнинг ваколатли
органлари томонидан ўз вақтида тўғри бажарилиши устидан ўрнатилган
назорат туридир. Профилактика иснпкеторлари томонидан амалга
ошириладиган умумий назорат эса ўз навбатида давлат томонидан амалга
ошириладиган маъмурий назоратнинг бир таркибий қисми, демак
бизнингча тўғрироқдир.
Умумий маъмурий назорат қуйидаги хусусиятларга эга:
биринчидан, у барча фуқаролар ва мансабдор шахслар билан
ҳуқуқбузарликларини олдини олиш ва уни тўхтатиш мақсадида амалга
оширилади;
иккинчидан, бу назорат фуқароларнинг эркинлигини чеклашни
кўзда тутмайди;
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
98
учинчидан, у процессуал тартибда ўрнатилмайди.
Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда профилактика
инспекторлари томонидан амалга ошириладиган умумий назоратни
қуйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин:
- паспорт тизими қоидалари;
- назорат-лицензия фаолияти;
- йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати.
Демак, юқорида кўрсатиб ўтилган тушунчадан келиб чиқиб, профилактика
инспекторлари ҳам ўзларига бириктирилган маъмурий ҳудудда корхона,
ташкилот, муассаса, ўқув юртлари, меҳмонхона, санаториялар, дам олиш
жойлари ҳамда фуқароларнинг яшаш жойларида паспорт тизими ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши борасида, назорат-лицензия
фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган объектлар ва
хонадонларда назорат-лицензия фаолиятига риоя этилиши борасида
назорат ишларини амалга оширадилар.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Эркинович, А.Ҳ. (2023). Айрим хорижий давлатларда превентив
(маъмурий) назорат остидаги шахслар билан ишлашнинг ўзига хос
хусусиятлари. Ijtimoiy fanlarda innovasiya onlayn ilmiy jurnali, 3(3), 120-124.
2.
Ахмедов Ҳ. Маъмурий назорат остидаги шахслар билан олиб
бориладиган профилактик чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамияти
//Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. –
№. 3. – С. 52-57.
3.
Ахмедов Х. Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган айрим
тоифадаги шахслар устидан ўрнатиладиган маъмурий назоратнинг
ҳуқуқий асослари таҳлили //Общество и инновации. – 2021. – Т. 2. – №.
10/S. – С. 529-534.
4.
Akhmedov K. Increasing The Efficiency Of Preventive Work With Persons
Under Administrative Control //The American Journal of Political Science Law
and Criminology. – 2021. – Т. 3. – №. 04. – С. 182-186.
5.
Ахмедов Х. Роль сходов граждан махалли в организации и
проведении профилактических работ с лицами, находящимися под
административным надзором //Обзор законодательства Узбекистана. –
2020. – №. 3. – С. 83-85.