DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
24
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ОЗОДЛИКДАН
МАҲРУМ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЖАЗОЛАРГА
ТОРТИЛГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИДА
ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ ВА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Нарзиев Шахзодбек Зойирович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти” кафедраси ўқитувчиси,
Тохиров Шахриёр Шухратович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсанти,
https://doi.org/10.5281/zenodo.14055661
Аннотатсия:
Ушбу мақола профилактика инспекторларининг
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга тортилган
шахслар билан ишлаш фаолиятидаги ҳамкорлик масалаларини ўрганади.
Мақолада, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасида профилактика
инспекторларининг вазифалари ва роллари таҳлил этилади. Кейин,
хорижий давлатларда ушбу фаолиятидаги муваффақиятли тажрибалар
кўриб чиқилади. Тадқиқот натижалари, жазолаш тизимида ҳамкорликни
ривожлантириш учун имкониятлар ва тўсиқларни аниқлайди. Хулоса
сифатида,
мақола
профилактика
инспекторларининг
ишини
такомиллаштириш ва халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича
тавсиялар беради.
Калит сўзлар:
Профилактика инспекторлари, озодликдан маҳрум
қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш, жамият хавфсизлиги, халқаро ҳамкорлик, жиноятчиликни
камайтириш, тажриба алмашиш, жазолаш тизими, шахслар билан ишлаш,
амалий тадқиқотлар.
Жиноят қонунчилигининг самарали тизимини яратиш давлатнинг
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни
ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйев Олий
Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида: “Биз айрим қилмишларни
либераллаштириш ва уларни жиноятлар тоифасидан чиқариш,
инсонпарварлик нуқтайи назаридан жиноий жазони енгиллаштиришга
алоҳида эътибор қаратамиз”, – дея таъкидлаб ўтганлигини қайд этиш
ўринлидир. Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида
назарда тутилган жазо турлари орасида озодликдан маҳрум қилиш билан
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
25
боғлиқ бўлмаган жазолар ўз аҳамиятига кўра алоҳида ўрин эгаллайди.
Ҳозирги кунда жиноятчиликни олдини олиш ва ижтимоий барқарорликни
таъминлаш масалалари глобал миқёсда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳам бу жараёнда ўзининг ҳуқуқий тизимини
такомиллаштириш, профилактика инспекторларининг ролини оширишга
интилмоқда. Профилактика инспекторлари, жамоат тартибини сақлаш ва
жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади, шунингдек,
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга тортилган
шахслар билан ишлаш фаолиятида самарали ҳамкорликни таъминлаш
зарур.
Профилактика
инспекторларининг
вазифалари
нафақат
жиноятчиликни олдини олиш, балки ижтимоий муассасалар, жамоатчилик
ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан
иборат. Бундай ҳамкорлик, жазога тортилган шахслар билан ишлашда
ижтимоий ёрдам ва реабилитация дастурларини амалга оширишда муҳим
аҳамиятга
эга.
Профилактика
инспекторларининг
мақсади
жиноятчиликни камайтириш ва жиноятчиларнинг ижтимоий муҳитга
қайтишини қўллаб-қувватлашдир. Улар жазога тортилган шахслар билан
ишлашда муҳим рол ўйнайдилар. Хорижий давлатларда профилактика
инспекторларининг фаолиятига эътибор қаратганда, уларнинг тажрибаси
Ўзбекистонга янги усуллар ва ёндашувларни таклиф қилиши мумкин.
Ушбу мақолада, профилактика инспекторларининг фаолиятини таҳлил
қилиш, уларнинг озодликдан маҳрум қилинмаган шахслар билан
ишлашдаги ҳамкорлик масалалари ва хорижий тажрибаларни ўрганиш
орқали Ўзбекистонда самарали тизимни яратишга кўмаклашиш мақсад
қилинган. Профилактика инспекторлари, жиноятчиликка қарши курашиш
ва унинг олдини олиш мақсадида, ижтимоий муҳитни таҳлил қилади,
хусусан, жиноят содир этилиш эҳтимоли юқори бўлган жойларни
аниқлайди. Улар аҳоли билан мулоқот қилиб, хавфсизликни таъминлаш
бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар. Бу турдаги жазога тортилаётган
шахслар учун озодликдан маҳрум қилмасдан жазолаш усуллари, масалан,
жамоат ишлари ёки психологик ёрдам, ижтимоий интеграцияни қўллаб-
қувватлайди. Бу ёндашув жиноятчиликнинг такрорланишини олдини
олишга ёрдам беради. Жамиятда барқарорликни сақлашга ва
жиноятчиларни қайта ижтимоийлаштиришни амалга оширади. Бу,
шунингдек, жазони ўташ даврида шахснинг ўзлигини сақлаб қолишига
имкон беради. Баъзи мамлакатларда, жумладан
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
26
Ўзбекистонда, озодликдан маҳрум қилмаслик ва алтернатив
жазоларни қўллаш бўйича қонунчилик ўзгаришлари мавжуд. Бу
ўзгаришлар, жиноятчиларни ижтимоий ҳаётга қайтариш ва реабилитация
қилишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-
йил
7-ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сонли қарорига асосан, 2019-йил
1-январдан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш
Департаменти Пробация хизмати ва тегишлича унинг ҳудудий
бўлинмалари ташкил этилиб унинг асосий вазифалари, ички ишлар
органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган
жазоларни ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва
ташкилотлари, шунингдек, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан
муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори
устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш; назорат остидагилар,
шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга
етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу
жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил
этиш
орқали
ҳар
томонлама
амалий
кўмаклашиш;
назорат
остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл
қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш,
уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда
ўрганиш белгиланди.
Ўзбекистонда жазолар тизимида ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, бу жараёнда бир нечта асосий жиҳатлар мавжуд: халқаро
ташкилотлар билан ҳамкорлик, нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан
ҳамкорлик, академик ва илмий муассасалар билан биргаликдаги
ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш жараёнидаги ҳамкорлик ва
шунингдек, ушбу жараёнда жамоатчиликнинг иштироки.
Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қуйидаги
асосий ё'налишларда амалга оширилмоқда:
–
Ҳуқуқий ислоҳотлар
:
БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа ташкилотлар
ёрдамида ҳуқуқий тизимни модернизация қилиш, жиноят кодексини
такомиллаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган
дастурларни амалга ошириш.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
27
– Тажрибалар алмашуви
:
Йирик халқаро ташкилотлар билан
ҳамкорликда, халқаро тажрибаларни ўрганиш ва уларни Ўзбекистоннинг
жиноий жазолар тизимига мослаштириш.
– Мониторинг ва баҳолаш
:
Халқаро ташкилотлар, жазолар тизимини
мониторинг қилиш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича баҳолашлар
ўтказишда ёрдам беради.
– Таълим ва малака ошириш
:
Халқаро ташкилотлар томонидан
ташкил этиладиган семинарлар ва тренинглар орқали ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларнинг малакасини оширишга қаратилган дастурларни
ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш.
Бугунги кунда судлар амалиётида шахсга нисбатан озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазоларни тайинлаш
билан боғлиқ бўлган сўнгги уч йиллик статистик маълумотларга қаралса,
жарима жазоси 2020-йилда 2837 нафар шахсга нисбатан тайинланган
бўлса, 2021-йилда эса 4455 нафар шахсга нисбатан, 2022-йилнинг биринчи
чорагида эса 1213 нафар шахсга нисбатан тайинланган. Муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш шаклидаги жазо чораси 2020-йилда 14 нафар шахсга, 2021-
йил-
да
21
нафар
шахсга,
2022-йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, эса 13 нафар шахсга
нисбатан тайинланганини кўришимиз мумкин. Шунингдек, шахсга
нисбатан мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо чораси 2020-йилда
474 нафар шахсга нисбатан, 2021-йилда 539 нафар шахсга нисбатан, 2022-
йилнинг биринчи чорагида эса 156 нафар шахсга нисбатан
тайинланганлигини кўришимиз мумкин. Шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш
ишлари шаклидаги жазо чораси 2020-йилда 7722 нафар шахсга нисбатан,
2021-йилда эса 12950 нафар шахсга нисбатан, 2022-йилнинг дастлабки
чорагида эса 4230 нафар шахсга нисбатан тайинланганини кузатишимиз
мумкин. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазо чораси 2020-йилда 8791
нафар шахсга, 2021-йилда 12906 нафар шахсга нисбатан, 2022-йил
биринчи чорагида эса 3797 нафар шахсга нисбатан тайинланганлиги ҳам
бунинг қанчалик долзарблигини ифодалайди.
Хорижий давлатлар тажрибаси профилактика инспекторларининг
фаолиятини ривожлантиришда ва самарали ҳамкорликни таъминлашда
муҳим аҳамиятга эга. Бу бўлимда, хорижий мамлакатларда профилактика
инспекторларининг фаолияти ва уларнинг жиноятчиликка қарши
курашишда қўллаётган усуллари кўриб чиқилади.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
28
АҚШ давлатида профилактика инспекторлари ва жиноятчиликни
олдини олиш учун жамоат хавфсизлиги бўйича турли дастурлар амалга
оширилади. Улар ижтимоий дастурларга, жамоат ташкилотларига ва
нодавлат ташкилотларига асосланган. Профилактика инспекторлари,
маҳаллий жамоалар билан ҳамкорликда ишлаш орқали, жиноятчиликка
қарши курашишда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муваффақиятга
эришадилар.
Европа Иттифоқи мамлакатларида профилактика инспекторларининг
фаолияти асосан профилактик тадбирларга ва ижтимоий реабилитацияга
қаратилган. Улар, жазога тортилган шахслар билан ишлашда ўзаро
ҳамкорлик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш усулларини ишлаб чиқадилар.
Мисол учун, Германия ва Нидерландия каби мамлакатлар, ижтимоий
хизматлар ва реабилитация дастурларини муваффақиятли амалга
оширадилар.
Россия
Федереациясида
профилактика
инспекторлари,
жиноятчиликни олдини олишда ижтимоий назорат ва маърифий ишларни
олиб борадилар. Улар, маҳаллий жамоалар билан ҳамкорликда,
хавфсизликни таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича
дастурларни амалга оширадилар. Шунингдек, уларда реабилитация
дастурларида иштирок этиш ва ижтимоий хизматларни тақдим этиш
тажрибаси мавжуд.
Скандинавия мамлакатлари (масалан, Шветсия, Норвегия)да
профилактика инспекторлари, жиноятчиликка қарши курашда инсон
ҳуқуқларини
таъминлашга
катта
эътибор
берадилар.
Улар,
жиноятчиликни олдини олишда ижтимоий хизматлар ва психологик
ёрдам кўрсатишга қаратилган дастурларни амалга оширадилар. Бу
мамлакатларда, жазога тортилган шахслар учун реабилитация ва қайта
ижтимоийлаштириш дастурлари самарали амалга оширилмоқда. Ҳозирги
вақтда чет эл мамлакатларида жиноятчиликнинг умумий ҳолати
динамикаси ва унинг тузилмасидаги ўзгаришлар, шу жумладан, Европа
Иттифоқи сингари тузилмалар пайдо бўлиши натижасида Ғарбий Европа
мамлакатларида жиноят учун жазоларни ижро этишда ўхшаш муаммолар
пайдо бўлишига олиб келди.
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни
қўллашнинг самарадорлигини ошириш жиноят учун жазоларни қўллашни
такомиллаштиришнинг йирик муаммоларидан биридир. Сўнгги ўн
йилликлар давомида Ғарбий Европа мамлакатларида муқобил жазоларни
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
29
жорий этиш ва қонун йўли билан тартибга солиш борасида муайян
ижобий натижаларга эришилди. Ҳозирги вақтда муқобил жазолар ҳукм
чиқарилгунга қадар бўлган босқичда ва ҳукмни чиқариш пайтида
қўлланади. Қамоқдан муддатидан илгари озод қилишнинг турли
шаклларидан ҳам фойдаланилади. Масалан, Англия ва Уелсда судлар ҳукм
чиқариш пайтида жиноятнинг оғирлик даражасига қараб озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бир қатор жазоларни қўллаши
мумкин. Бундай жазолар жумласига жарима, жиноятдан жабрланган
шахсга етказилган зарарни қоплаш, пробацияга юбориш тўғрисида буйруқ
(унда маҳкум яшайдиган жой ва унинг касбий фаолиятига тегишли бир
қатор шартлар белгиланиши мумкин), шунингдек, ижтимоий фойдали
ишлар тўғрисида буйруқ ёки пробацияга юборишни ижтимоий фойдали
ишлар билан бирга тайинлаш тўғрисида буйруқ киради.
Мамлакатимизда кўриб чиқилаётган ушбу жазо чорасининг амалий
мисоли сифатида шартли ҳукм қилиш амал қилади ва жазодан озод
қилишнинг алоҳида шакли ҳисобланади. Агар суд озодликдан маҳрум
қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ
тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг
шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган
жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали
тузатиш мумкин, деб қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин.
Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар учун озодликдан маҳрум
қилиш жазосини қўлламаслик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган оғир
жиноятни илк бор содир этган шахсга, агар у ўз айбига чин кўнгилдан
пушаймон бўлиб, жабрланувчи тарафга етказилган зарарни қопласа ҳамда
жабрланувчи тараф томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини
қўлламасликни сўраб судга ариза берилган тақдирда, озодликдан маҳрум
қилиш жазоси қўлланмайди. Бундан айбланувчининг аҳволини яхшилаш
бўлиб, айбланувчи жиноятни содир этиш вақтида қасд қилмайди ёки унга
атайлаб йўл қўйиб бермайди. Жиноятни содир этган шахс ўз
қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган вà шундай
қилмишни содир этишни истаган бўлади. Қасддан қилинган жиноятлар
эса кўпроқ жиноятга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлиб, бу
айбланувчи
шахснинг
ижтимоий
аҳволини
оғирлаштиради.
Эҳтиётсизликда эса шахс ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир
этади. Масалан, ЖКнинг 266-моддаси, яъни транспорт воситалари
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
30
ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
жинояти ҳам эҳтиётсизликдан содир этилади. Мазкур модданинг иккинчи
қисми санксиясида “ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади”, Мазкур модданинг учинчи қисми санксиясида “ўша қилмиш
одамлар ўлимига, ҳалокатга, бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” мазмунига кўра,
шахсга жазо тайинлашдан мақсад уни жазолаш эмас, балки тарбиялашдир.
Эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган жиноятлар субъектив томондан
қасд билан қамраб олинмаганлиги боис жазо тайинлашда уларга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни тайинлаш
жиноят содир қилган шахснинг тарбияланиши учун ҳам етарли бўлади.
Бунда асосий эътибор шунга қаратилиши лозимки, шахс эҳтиётсизлик
орқасидан содир этаётган жиноятни илк бор содир этаётган бўлиши,
содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши ҳамда
жабрланувчи билан келишишга эришиш учун барча зарарни қоплашга
қилган ҳаракатларини инобатга олиш лозим.
Профилактика инспекторларининг озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазоларга тортилган шахслар билан ишлашида самарали
ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналишда, ҳамкорликнинг асосий
ё'налишлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро алоқалар,
ҳамкорликдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари кўриб
чиқилади.
Профилактика инспекторлари, жиноятчиликни олдини олиш ва
ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлари
билан яқин ҳамкорликда ишлайдилар. Ушбу ҳамкорлик, жиноятчиликка
қарши курашиш ва шахсларни реабилитация қилишда ресурсларни
бирлаштиришга имкон беради.
Профилактика инспекторлари, ижтимоий хизматлар ва бошқа
мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб, озодликдан маҳрум қилинмаган
шахслар учун реабилитация дастурларини амалга оширадилар. Бу,
психологик ёрдам, меҳнат билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий ёрдам
хизматларини ўз ичига олади.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим жиҳати таълим ва маърифат ишлари
ҳисобланади. Профилактика инспекторлари, жамоатчилик билан
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
31
учрашувлар ўтказиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва ижтимоий
масалаларни муҳокама қилишда маҳаллий жамоаларга ёрдам бериш
орқали, профилактика чора-тадбирларини кучайтирадилар.
Профилактика инспекторлари, бошқа давлат ва ташкилотлар билан
ўзаро тажриба алмашиш орқали, самарали усулларни ўрганиш ва жорий
этишда ёрдам оладилар. Бундай алмашувлар, инновацион ёндашувлар ва
самарали амалиётларни жорий этишга имкон яратади.
Ҳамкорликда бир қатор муаммолар юзага келиши мумкин. Масалан,
ресурсларнинг
етишмаслиги,
ташкилий
муаммолар
ёки
ўзаро
алоқалардаги муаммолар. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун, самимий
мулоқот ва ўзаро тушунишни ривожлантириш, шунингдек, ўзаро ёрдам ва
қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш муҳимдир. Профилактика
инспекторларининг фаолияти, Ўзбекистонда жиноятчиликни олдини
олиш ва ижтимоий реабилитацияга қаратилган, лекин мавжуд муаммолар
ва қийинчиликлар ҳам кўзга ташланади:
– Ресурслар етишмаслиги:
Профилактика инспекторлари учун етарли
ресурслар, хусусан, молиявий ва инсон ресурслари камлиги уларнинг
самарадорлигини пасайтиради.
– Ўзаро алоқа ва ҳамкорлик: Давлат ва нодавлат ташкилотлари
ўртасида ўзаро алоқалар ва ҳамкорликнинг етарлича ривожланмаганлиги
кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.
– Ижтимоий хизматларнинг чекланганлиги:
Озодликдан маҳрум
қилиш билан бўғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахслар учун
ижтимоий хизматлар ва реабилитация дастурларининг чекланганлиги,
уларнинг жамиятга қайтишини қийинлаштиради.
– Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга
тортилган шахслар билан ишлашда бир нечта муаммолар пайдо бўлиши
мумкин. Ушбу муаммолар сифатида қуйидагиларни кўриб чиқиш мумкин:
– Ижтимоий номутаносибликнинг мавжудлиги: Жазога тортилган
шахслар кўпинча жамиятда салбий қарашларга дуч келишади, бу эса
уларнинг ижтимоий интеграциясини мураккаблаштиради.
– Психологик таъсирнинг бўлиши: Жазолар шахснинг руҳий ҳолатига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса иш фаолиятида ёки ўзини
тутишда қийинчиликларга олиб келади.
– Қонуний чекловларнинг қўйилиши: Айрим жазолар маълум
фаолиятларни амалга оширишга чекловлар қўйиши мумкин, масалан,
касбий фаолият, таълим ёки ижтимоий хизматлар.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
32
– Ресурслар ва ёрдамларнинг тўлиқ эмаслиги: Жазога тортилган
шахслар кўпинча реабилитация ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлишади,
аммо бу хизматлар етарли даражада тақдим этилмаслиги мумкин.
– Ўрганиш имкониятларининг мавжуд эмаслиги: Улар таълим олиш
ва касбий кўникмаларни ривожлантиришда қийинчиликларга дуч келиши
мумкин.
– Қийин ижтимоий муносабатларнинг пайдо бўлиши: Оила ва дўстлар
билан муносабатларни тиклашда қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин.
–
Хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича муаммоларнинг
мавжудлиги:
–
Мослаштиришдаги
қийинчиликлар:
Хорижий
давлатлар
тажрибаларини Ўзбекистонга мослаштиришда қийинчиликлар ва уларни
амалга оширишдаги тўсиқлар.
– Ташқи ташкилотлар билан ҳамкорлик: Халқаро ва маҳаллий
ташкилотлар билан ҳамкорликдаги муаммолар, бу эса ресурсларни
бирлаштиришни қийинлаштиради. Бу борада қуйидагича тавсиялар
бериш мумкин:
– Қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш:
–
Қонунларни
янгилаш:
Профилактика
инспекторларининг
вазифалари ва ҳуқуқларини аниқ белгиловчи янги қонунлар ва норматив
ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
– Ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш: Жазолаш тизимида юзага
келадиган муаммоларни ҳал этиш учун зарур ҳуқуқий нормативларни
жорий этиш.
– Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш:
Давлат ва нодавлат
ташкилотлари, жамоатчилик ва ижтимоий хизматлар ўртасидаги
ҳамкорликни ривожлантириш зарур. Бунинг учун, мутахассислар ва
ташкилотлар ўртасида тажриба алмашиш ва ўзаро ёрдам механизмларини
яратиш муҳим.
– Молиявий ва ресурс таъминоти:
– Молиявий қўллаб-қувватлаш: Профилактика инспекторларининг
фаолиятини самарали амалга ошириш учун давлат буджетидан
ажратилган маблағларни ошириш.
– Инфратузилмани яхшилаш: Инспекторларнинг иш жойларини ва
жиҳозларини модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий
этиш.
Жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш:
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
33
– Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик
: Жамоатчиликни
хабардор қилиш учун ахборот кампанияларини ўтказиш ва ОАВ билан
ҳамкорлик ўрнатиш.
–
Ишончни ошириш
: Жамоатчилик ва профилактика инспекторлари
ўртасидаги ишончни ошириш учун фаолиятларини очиқлик билан амалга
ошириш.
–
Психологик ва ижтимоий ёрдам:
Психологик ёрдам дастурлари
:
Инспекторлар учун стрессни камайтириш ва профессионал чарчоқни
олдини олиш мақсадида психологик ёрдам ва тренинглар ташкил этиш.
–
Реабилитация дастурлари
: Жазога тортилган шахслар учун
реабилитация ва ижтимоий интеграция дастурларини амалга ошириш.
Профилактика инспекторининг озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахслар билан ишлаш
фаолияти жиноятчиликни олдини олиш ва ижтимоий барқарорликни
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу фаолият, жамиятда ҳуқуқий
маданиятни шакллантириш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва инсон
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилишга
хизмат
қилади.
Профилактика
инспекторлари,
жиноятчиликнинг
олдини
олиш
ва
ижтимоий
барқарорликни таъминлаш мақсадида, жиноят содир этган, аммо
озодликдан маҳрум қилинмаган шахслар билан фаолият олиб боради.
Уларнинг вазифаси, ушбу шахсларнинг жамиятга қайта интегратсиясини
таъминлаш,
реабилитация
жараёнларига
ёрдам
бериш
ва
жиноятчиликнинг такрорланишини олдини олишдан иборат.
Шу билан бирга, профилактика инспекторлари жиноятчиликка қарши
курашишда, жамиятдаги барча қатламларнинг фаол иштирокини
таъминлаш учун зарурий механизмлар яратишлари керак. Бу борада
профилактика инспекторлари, асосан, профилактик тадбирларини янада
самарали
ташкил
этиш учун жамоатчилик билан
алоқанинг
самарадорлигини ошириши, реабилитация дастурлари доирасида
муваффақиятли амалга оширилган лойиҳаларни тўплаш ва таҳлил
қилиши ва, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича тадқиқотларни олиб
бориш ва унинг натижаларини ўз фаолиятида жорий қилиш.
Профилактика инспекторлари жиноятчиликни олдини олиш учун
тадбирларни ташкил этишда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишлари
керак. Бундай ҳамкорлик, жамиятдаги барқарорлик ва тинчликни
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Овози етишган ва ҳуқуқий билимга эга
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
34
бўлган жамоатчилик, жиноятчиликка қарши курашишда фаол иштирок
этади.
Келажакда
профилактика
инспекторларининг
фаолияти,
жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, жиноят содир
этган шахсларнинг ижтимоий муҳитига таъсир қилиш ва жамиятдаги
тинчликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Жамиятда ижтимоий
хавфсизликни таъминлаш учун давлат, жамоатчилик ва хусусий
секторнинг ҳамкорлиги зарур. Ушбу хулосалар орқали, профилактика
инспекторларининг
роли
ва
уларнинг
жамиятдаги
ижтимоий
муаммоларни ҳал қилишдаги фаолиятининг аҳамиятини кўрсатади.
Жамоатчиликнинг
ҳуқуқий
билимини
ошириш,
профилактика
тадбирларини
самарали
ташкил
қилиш
ва
жиноятчиларни
реабилитациялаш учун зарур механизмларни яратиш учун зарур бўлган
тадбирлар аниқланиши лозимдир. Профилактика инспекторлари
фаолиятининг самарадорлиги учун уларнинг ташкилий структураси
муҳимдир. Инспекторлар, одатда, соҳавий хизматлар, жамоатчилик
ташкилотлари, суд органлари ва ижтимоий хизматлар билан ҳамкорликда
ишлашади. Ушбу ҳамкорлик доирасида профилактика инспекторлари
томонидан жиноятчилар билан ишлашда махсус ишчи гуруҳлар ташкил
этиш, уларнинг фаолиятини самарали ташкил қилиш учун хизмат қилади,
шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва маҳаллий жамоатчилик
билан яқин алоқа ўрнатиш, профилактика тадбирларини биргаликда
амалга оширишга ёрдам беради. Профилактика инспекторининг
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм
этилган шахслар билан ишлаш фаолиятининг ташкилий асослари
самарали ишлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Ташкилий структура,
мақсадлар, механизмлар ва жамоатчилик билан алоқа профилактика
инспекторлари фаолиятини самарали амалга оширишга хизмат қилади.
Ушбу фаолият, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ижтимоий
хавфсизликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Профилактика
инспекторлари жиноят содир этган шахслар билан ишлашда
профилактика тадбирларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ушбу тадбирлар, жиноят содир этган шахсларнинг ижтимоий муҳитини
таҳлил қилиш, жиноятчиликка олиб келувчи омилларни аниқлаш ва
уларни
олдини
олишга
қаратилган.
Реабилитация
жараёнида
профилактика инспекторлари ижтимоий хизматлар, касб-ҳунар таълими
ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлашни амалга
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
35
оширишлари керак. Бундай ҳамкорлик, жиноятчиларнинг қайта жамиятга
интеграциясини
таъминлайди.
Профилактика
инспекторининг
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм
этилган шахслар билан ишлаш фаолияти ҳуқуқий асосларга, жумладан,
Конституция, Жиноят кодекси ва ижтимоий реабилитация тўғрисидаги
қонунларга таянади. Ушбу ҳуқуқий нормалар, профилактика ва
реабилитация
механизми,
давлат
органлари
ва
жамоатчилик
ташкилотлари билан ҳамкорликни таъминлаш орқали жиноятчиларнинг
ижтимоий интеграциясини ва реабилитациясини самарали амалга
оширишга ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
2) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси
3) Ўзбекистон Республикаси Жиноят протцессуал кодекси
4) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекси
5) Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида” ги қонуни
6) Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
2016 йил 16 сентабр қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами. – Т., 2016.
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга мурожаатномаси. 2017 йил 22 декабр.
8) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил
22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Т.: Ўзбекистон НМИУ,
2018 й. 42.
9) Каримов И.А. Адолат қонун устуворлигида. Иккинчи чақириқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ВИ сессиясидаги маъруза,
2001 йил
29 август. // Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. - Тошкент:
Ўзбекистон, 2002. - Б. 42.
10) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Жиноий
жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят, Жиноят-протцессуал кодекслари ҳамда Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар
киритиш ҳақида”ги Қонуни.
11) Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 44-моддаси. Қозоғистон
Республикаси Жиноят кодексининг 32-моддаси ва бошқалар. Козочкин
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
36
И.Д. ва ҳоказо хорижий давлатларнинг жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм.
Омега Л. М., 2003-йил.
12)Рустамбойев М.Ҳ., Абдурасулова Қ.Р, Ахраров Б.Ж. Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
ҳуқуқи
концепсияси
ва
доктринасини
ривожлантириш муаммолари. Тошкент.: ТДЙИ, 2011.Β. 38.
13) Қодиров, А. (2020). “Профилактика инспекторларининг фаолияти:
муаммолар ва ечимлар.” Ҳуқуқ ва жамият журнали, 12(3), 45-58.
14) Муродов, Б. (2019). “Халқаро тажрибалар: жиноятчиликни олдини
олиш ва профилактика.” Халқаро ҳуқуқ журнали, 7(2), 75-14) Ахроров Б.Ж.
Жиноят қонунларини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари
// “Жиноят қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги
илмий-амалий конференция материаллари тўплами. - Тошкент.: ТДЙИ,
2010. – Β. 54.
15) Абдурасулова Қ.Р. Давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш сиёсати
ҳақида айрим мулоҳазалар // “Жиноят қонунчилигини такомиллаштириш
муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференсия материаллари
тўплами. Тошкент.: ТДЙИ, 2010.Б. 45.
16) “Ижтимоий реабилитация ва жиноятчиликни камайтириш” (Муаллиф:
Р. Исаков).
17) “Профилактика ва жазолаш тизимлари: назарий ва амалий жиҳатлари”
(Муаллиф: А. Жалилов).