DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
67
ТEЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ,
ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ
ТАЪМИНЛАШ ТУШУНЧАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Бобомуродов Фарход Боймуротович
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил
изланувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
E-mail: farhod86b@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.13859805
Аннотация.
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш тушунчаси ҳақида
фикр билдирган мутахассисларнинг фикрлари таҳлил қилиниб, “ТҚФда
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилиши”, “ТҚФда инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш”, “ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларини таъминлаш” тушунчаларига муаллифлик таърифи ишлаб
чиқилган.
Таянч сўзлар
: инсон ҳуқуқлари, эркинлик, тезкор-қидирув
фаолияти.
Тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини таъминлаш ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришдан
аввал, инсон ҳуқуқлари ва эркинлари тушунчасининг мазмун-моҳиятини
билиш зарурдир. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласи шахснинг
жамият ва давлатдаги ҳақиқий мавқеини белгилашда муҳим ҳисобланади.
Шу сабабли, ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳиятини ўрганиш,
ушбу соҳадаги концептуал ғояларни ва шахснинг ҳуқуқий ҳолатининг
хусусиятини аниқлашга имкон беради.
Ҳуқуқ бу жамиятда эркинлик ва жавобгарлик ўлчовини ифодаловчи,
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонунда белгиланган
умумий мажбурий нормалар тизимидир. Оддий қилиб айтганда, шахснинг
ҳуқуқлари қонун билан белгиланган ҳамма нарсани бажариш
қобилиятидир. Инсон ҳуқуқлари кенг маънода, ҳар қандай шахс
(жисмоний шахс)га амал қилади. Фуқаронинг ҳуқуқлари доираси анча
кенгроқ, чунки у нафақат туғилишдан шахсга тегишли бўлган табиий
ҳуқуқларни, балки у фуқаро бўлган давлат томонидан унга берилган
ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун “инсон ҳуқуқлари” ва
“фуқаро ҳуқуқлари” ибораларидан фойдаланиш бу икки бир хил бўлмаган
тушунчаларнинг аралашишига олиб келади. Шунга ўхшаш ёндашув
“ҳуқуқ” ва “эркинлик” атамаларини қўллашни таҳлил қилишда ҳам
кузатиш мумкин. Ҳуқуқлар ва эркинликлар ўртасидаги фарқни баъзан
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
68
ажратиш қийин, чунки аксарият сиёсий ҳуқуқлар эркинлик деб ҳам
аталади. Эркинлик сўзи кенг маънода, қонун билан тақиқланмаган ва
бошқасига ёки умуман жамиятга ёхуд давлатга зарар етказмайдиган
ҳамма нарсани қилиш имкониятидир. Унинг мазмунига кўра, бу бир хил
ҳуқуқдир. Давлат фақат қонун орқали, умумий манфаат учун эркинлик
чегарасини белгилашга ҳақли. Инсон шахс сифатида эркинликсиз мавжуд
бўлолмайди.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бу миллий ҳуқуқий тизимлар
томонидан расмийлаштирилган жамият ва шахс, шахс ва давлат
ўртасидаги шартномавий муносабатларнинг махсус туридир.
Ҳар қандай давлатнинг барча ҳуқуқий нормалари асосий қонун
сифатида Конституцияга асосланади. Унда белгиланган ҳуқуқлар рўйхати
барча давлат органлари, фуқаролик жамият институтлари, барча
фуқароларга тегишли бўлиб, назария ва амалиётда бундай ҳуқуқлар
фундаментал (асосий) ҳуқуқлар деб номланади. Шахсни ҳуқуқ ва
эркинликлари сиёсий, иқтисодий, ва бошқа шароитлар мавжуд бўлганда
амалга оширилади.
Назаримизда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга
оширилишини қуйидаги: 1) фуқаролар томонидан ҳуқуқий нормалардан
фойдаланиш (сўз, эътиқод эркинлиги, малакали юридик ва тиббий
хизматдан, сиёсий ҳуқуқлардан фойдаланиш); 2) шахс қонунда назарда
тутилган муайян бурчини адо этиши (солиқ тўлаш, атроф муҳит
тозалигига риоя этиш, ҳарбий хизматга бориш ва бошқ.); в) фуқаролар
томонидан ҳуқуқий нормаларга риоя этиш, қонунларда назарда тутилган
тақиқларга риоя этиш(масалан, турли ҳуқуқбузарликларни содир
этмаслик, карантин ва коментданлик соатида белгиланган чекловларга
риоя қилиш); 3) фуқаро кундалик турмуш тарзида ҳуқуқ нормалари
мазмуни юзасидан манфаатли қарорлар қабул қилиш (масалан,
фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ва бошқ.) каби гуруҳларга
ажратишимиз мумкин.
ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
таъминлашни мазмун-моҳияти ҳақида бир гуруҳ ҳуқуқшунос олимлар
томонидан турлича назарий қарашлар, фикрлар билдирилган бўлиб,
уларнинг мулоҳазаларини ўрганамиз. Жумладан, И.В. Литвинова фикрича:
“ТҚФни амалга оширишда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда
эркинликларининг таъминланиши, ТҚФ ва бошқа қонунларда назарда
тутилган ваколатлар доирасида органнинг раҳбари ва прокурор
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
69
томонидан ТҚТларини ташкил этиш ва натижаларини расмийлаштириш
масаласига эътибор бериш орқали амалга оширилади” деб таъкидлайди.
Абатта, ушбу субъектлар томонидан ТҚФни бевосита амалга
оширилишини назорат қилиш жараёнида хизмат функцияларини тўғри
бажарса, инсон ҳуқуқлари поймол бўлишининг олди олинади.
А.М.Ефремов фикрича: “тезкор-қидирув фаолиятида инсон ва
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини таъминлаш бу қонун
чиқарувчи ҳокимият органи, ТҚФни амалга оширувчи ва назорат қилувчи
субъектлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш жараёнида
шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ҳимоя қилиш учун
мўлжалланган қонуний кафолатлар тизимининг яратилишидир” деб
таъриф беради. Ҳуқуқий асосларнинг яратилиши, шахснинг ҳуқуқлари
бузилишига йўл қўймайди ёки қонуний таъсир чораларининг
қўлланишини таъминлайди.
А.А.Городилов
фикрича:
“фуқароларнинг
конституциявий
ҳуқуқларини чеклайдиган, суд санкцияси асосида амалга ошириладиган
алоҳида тезкор-қидирув тадбирларнинг ўтказилиши прокурорнинг
назорати остида амалга оширилсагина, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини таъминлашга хизмат қилишини, бунда фуқароларнинг
ариза ва шикоятини тўлиқ рўйхатга олиниши ҳам муҳим омиллардан
бири” эканлигини, Т.Т.Махмутов фикрича: “ТҚФга жалб қилинган
шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда тезкор-
қидирув муносабатларининг ҳар бир иштирокчисининг рўйхати, ҳуқуқий
мақомини аввало қонунчиликда мустаҳкамланиши, айнан кимнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни
билиш учун тезкор-қидирув муносабатларнинг иштирокчиларини
гуруҳларга ажратилиши зарурлиги” ҳақида таклифни илгари суради.
В.В.Маслов фикрига кўра: “ТҚФда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашда ушбу
муносабатларни ТҚФга оид норматив-ҳужжатларнинг мазмунида
мустаҳкамлаш, жумладан ЖПК, ФПК ва тезкор-қидирув қонун
нормаларнинг мазмунида ТҚТлари натижасида бузилган ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш учун жисмоний шахсларни судларга мурожаат қилиши, шу
масалада суднинг ваколатини қонунчиликда мустаҳкамлаш мақсадга
мувофиқ бўларди” деб ҳисоблайди. Ушбу фикрдан шу маълумки, ТҚФ
натижасида жисомоний ва юридик шахсга моддий ёки маънавий зарар
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
70
етказилганида, тегишли судга мурожаат қилиниб, зарарни қоплаш
имконияти юзага келмоқда.
К.А.Дехканова фикрига кўра: “ТҚФни амалга оширишда инсон ва
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш кафолатларига:
ТҚФда зарур бўлган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари рўйхатига
кирувчи шахсий ҳаёт, оилавий сирларнинг дахлсизлиги, турар жой ва
ёзишмалар дахлсизлигини таъминлаш; ТҚФ субъектлари томонидан
ТҚФни амалга оширишда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари,
эркинликларига риоя этилишини таъминлаш; ТҚФни контроль ва назорат
қилувчи субъектларга фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари
бузилганда шикоят қилиш имкониятини яратиб бериш кабилар киради”
деб таъкидлайди.
В.Ф.Габзалилов эса: “тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишда
тезкор ходимлар инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя
қилиши муҳимлиги, ушбу шахс фуқаролиги бўлмаган, чет фуқароси, икки
давлатнинг фуқаролигига эга бўлишидан қатъий назар РФнинг
Конституциясида назарда тутилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликлари тўлиқ таъминланиши шарт” деб таъкидлайди.
А.В.Богданов Е.Н. Хазовлар эса “шахс томонидан жиноят содир этилганида
эркинлик, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали
суҳбатлар, почта, телеграф ва бошқа хабарларни сир сақлаш, турар жой
дахлсизлиги ҳуқуқлари қонунда белгиланган ҳолларда чекланиши, ушбу
чекловлар тўғри қўлланилиши учун ТҚФ субъектлари ва назорат қилувчи
давлат органи ТҚФга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига
тўлиқ риоя қилиши зарур” деб таъкидлашади.
Д.М.Хованова фикрича: “ТҚФни амалга ошириш жараёнида инсон ва
фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликларини таъминлаш тушунчаси инсон ва
фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш
тушунчасидан кенгроқ бўлиб, ушбу тушунчалар ТҚФда инсон ва
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш шаклларидан биридир” деб
ҳисоблайди.
А.М.Хлус фикрича: “ТҚФ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш жиноят процессининг терговга қадар
текширув, тергов ва суд босқиида ёки тезкор-қидирув тадбирларини
амалга ошириш жараёнида ҳам амалга оширилиб, муҳими жисмоний
шахсларнинг
конституциявий
ҳуқуқлари
ҳамда
эркинликлари
бузилмаслиги зарур” деб фикр билдиради.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
71
Профессор В.Каримов ўз илмий қарашларида қуйидагиларни: “ТҚФда
инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, қонунийликни таъминлаш билан
боғлиқдир. Бунинг учун ушбу соҳада қонунларнинг ижро этилишини
назорат қилувчи прокурор назорати предмети ва ваколатларини, тезкор-
қидирув соҳасини назорат қилишни қулай механизмини белгилашни”
таклиф этади.
М.Ниязов эса, “ТҚФда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини ҳимоя қилиш тезкор-қидирув тадбирларини ошкора ва
ноошкора усулда ёки ТҚФни контроль ва назорат қилувчи
субъектларнинг муайян ҳаракатлар, текширув механизмлари орқали
амалга оширилиши керак” деб таъкидлайди.
Тадқиқот иши доирасида юқорида номлари зикр этилган ўндан ортиқ
ҳуқуқшунос олим ва мутахассислар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ва
таҳлил қилиш асосида қуйидагилар: биринчидан, ТҚФ соҳасида
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини таъминлаш ТҚФ сохасидаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ваколатлар доирасида
орган раҳбари ва прокурорнинг тезкор-қидирув тадбирларини ташкил
этиши ва натижаларини расмийлаштириш масаласига аҳамият бериш
билан бевосита боғлиқлиги; иккинчидан, ТҚФ соҳасида фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминланиши қонун чиқарувчи
органнинг ушбу масалага оид қонун ижодкорлигини амалга ошириши,
ТҚФни идоравий контроль ва назорат қилувчи субъектларнинг
жиноятчиликка қарши курашда шахснинг бузилган ҳуқуқларини
тиклашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этиши;
учинчидан, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини
чеклайдиган тезкор-қидирув тадбирлари фақат суднинг рухсати асосида
ва прокурорнинг назоратида амалга оширилиши, ҳуқуқбузарлик ва
жиноятларга оид барча мурожаат (аризалар ва хабар)ларни марказлашган
ҳисобга қатъий рўйхатга олиниши ТҚФда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини таъминланишнинг амалий ифодаси ҳисобланиши;
тўртинчидан, ТҚФ жараёнига жалб қилинган турли тоифадаги
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ҳар
бирининг ҳуқуқий мақоми бўйича (жабрланувчи, гувоҳ, айбланувчи,
ТҚФга ошкора ва ноошкора кўмаклашувчи фуқаро, тезкор ходим, орган
раҳбари, прокурор, суд ва бошқ.) гуруҳларга ажратиш зарурлиги;
бешинчидан, ТҚФ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашда бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари юзасидан тегишлилиги
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
72
бўйича судга мурожаат қилишниг ҳуқуқий механизлари (Жиноят-
процессуал ва Фуқаролик-процессуал кодекслари, “Тезкор-қидирув
фаолияти” қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш)ни ишлаб
чиқиш заруратини борлиги; олтинчидан, ТҚФда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш ўз ичига фуқароларнинг конституцияда
назарда тутилган шахсий ҳаёт ва турар жой дахлсизлиги, турли шаклдаги
ёзишмалар, телефон сўзлашуви, почта, телеграф жўнатмалари ҳамда
бошқа хабарлар, оилавий сирларга оид маълумотлардан хабардор
бўлмаслик, ошкор қилмаслик ва тарқатмаслик, сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий, маданий ҳуқуқлар ва эркинликларни ҳимоя қилиш ва
қўриқлашни қамраб олиши; еттинчидан, ТҚФда фуқароларнинг ҳуқуқлари
ва эркинликларини таъминлаш шахснинг ҳуқуқий мақоми қандай
бўлишидан қатъий назар жисмоний шахслар (маълум давлат фуқароси,
чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс, икки ёки ундан ортиқ
давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс)га нисбатан татбиқ
этилиши;
саккизинчидан,
“ТҚФда
фуқароларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш” тушунчаси “ТҚФда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш” ва “ТҚФда
фуқароларнинг
ҳуқуқлари
ва
эркинликларини
қўриқлаш”
тушунчаларидан кенгроқ маънони англатиб, ушбу икки тушунчалар
ТҚФда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг
шакли ҳисобланиши; тўққизинчидан, жиноят-процессининг барча
босқичларида (ишни судга қадар юритиш – терговга қадар текширув,
тергов ва суд) тезкор-қидирув тадбирлари, тергов, суд ҳаракатлари амалга
оширилишида шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилмаслигига
эришиш адолат, қонунийлик ва одил судловни таъминлашнинг асосий
шартларидан бири эканлиги; ўнинчидан, ТҚФда фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликлари қонунийликка риоя этиш (ТҚФ қонунига
биноан ошкора ва ноошкора усулларда тезкор-қидирув тадбирларини
амалга оширилиши, ушбу фаолият идоравий контроль ҳамда прокурор
назорат предмети сифатида текширувни амалга ошириши) орқали
таъминлаши ҳақида хулосаларга келинди.
Бизнинг фикримизча, ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари,
қонуний манфаатларини таъминлашни тушунчаси қуйидаги кетма-
кетликда таркибий элементлардан: ТҚФни тартибга солувчи ҳуқуқий
асосни қабул қилинганлиги (миллий ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
қабул қилингани) ва мунтазам равишда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
73
этилиши; ТҚФ иштирокчиларининг таснифланиши (бир томондан ТҚФни
амалга оширувчи давлат органлари ходимлари ва уларга кўмаклашаёган
шахслар; иккинчи томонидан эса ТҚФ муносабатларига киришадиган
шахслар, булар: жиноят содир этишга тайёрланаётган, ният қилган,
режалаштирган шахслар, гувоҳ, жабрланувчи, адвокат, мутахассис,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд) ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликлари доимий равишда қонуний ҳимоя қилиниши ёки
қўриқланиши; ТҚФни амалга оширувчи давлат органи ходимини хатти-
ҳаракатлари (қонуний тартибга солинганлиги ва ушбу тартибга уларнинг
оғишмай амал қилиши); ТҚФ контроль ва назорат қилиниши (махсус
ваколатли давлат органи томонидан тезкор-қидирув фаолияти ўрганилиб,
текширилиши) кабилардан ташкил топиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Демак, ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини
таъминлашнинг субъекти, объекти, мақсад ва вазифалари аниқ белгилаб
олиниши даркор. Бунда субъект ТҚФда иштирок этадиган томонлар ва
уларга кўмак берадиган шахслар; объект эса, ТҚФда иштирок этадиган
томонларни конституциявий ҳуқуқлари, манфаати; мақсад ТҚФ
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилишига йўл
қўймасликка эришиш; вазифа ТҚФни тартибга солувчи ҳуқуқий асосда
белгиланган талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишни билдиради.
Юқорида билдирилган фикрларни таҳлил қилиш асосида тадқиқот
ишимизга тааллуқли бўлган қуйидаги тушунчаларга:
“ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилиши деганда
ТҚФда иштирок этаётган субъектлар (мансабдор шахс, фуқаролар)нинг
ноқонуний ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида фуқароларнинг
ҳаётига ва соғлиғига, мулки, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда қонуний
манфаатларига зарар етказилиши тушунилади;
ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш деганда
мақсад ва вазифаларни ҳал этишда фаолиятни тартибга солувчи миллий
ва халқаро ҳужжатларнинг талаблари асосида ТҚФнинг иштирокчилари
томонидан ўз хизмат мажбуриятларини ва бурчини бажариши
тушунилади;
ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш деганда
ТҚФни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг талабига риоя қилган
ҳолда, ТҚФни амалга оширишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари,
эркинликларини қўриқлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг тизими (тезкор-
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
74
қидирув тадбирни ўтказилиши, ТҚФга кўмаклашувчи фуқароларни
ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, идоравий, суд контроли ва прокурор
назоратини таъминланиши тушунилади” мазмунида ҳуқуқий таъриф
бериш лозим деб ҳисоблаймиз.